ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ Қўлёзма ҳуқуқида УДК: 809,57 : 809,237 ББК: 81,2 (5 кор) Ф-20 ФАЙЗИЕВ ФАРҲОД РАХМАТУЛЛОЕВИЧ Корейс тили соматик фразеологизмлари ва уларнинг ўзбек тилига таржимаси 5А220102 ЛИНГВИСТИКА МУТАХАССИСЛИГИ (корейс тили) Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация Илмий раҳбар: фил.ф.н. доц. Ким Н.Д. Тошкент 2010
2 МУНДАРИЖА КИРИШ... 3-10 Корейс тили фразеологияси... 11-13 I БОБ. КОРЕЙС ТИЛИ СОМАТИК ФРАЗЕОЛОГИЗМЛАРИНИНГ ЛЕКСИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ГРАММАТИК ХАРАКТЕРИСТИКАСИ...14-45 1.1. Соматик фразеологизмларнинг лексик хусусиятлари...14-19 1.2. Соматик фразеологизмларнинг грамматик характеристикаси...20-40 1.3. Соматик фразеологизмларда лексик ва грамматик вариантланиш... 41-45 II БОБ. КОРЕЙС ТИЛИ СОМАТИК ФРАЗЕОЛОГИЗМЛАРИНИНГ СЕМАНТИК ХУСУСИЯТЛАРИ... 46-96 2.1. Фразеологизмларнинг семантик хусусиятлари... 46-50 2.2. Соматик фразеологизмларнинг асосий маъно турлари... 51-72 2.3. Миллий хусусиятли соматик фразеологизмлар... 73-75 2.4. Соматик фразеологизмларнинг полисемантик, синонимлик ва антонимлик муносабатлари... 76-82 2.5. Корейс тили соматик фразеологизмларини ўзбек тилига адекват таржима қилиш... 83-96 ХУЛОСА... 97-102 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР...103-109 1 - Илова. Соматизмлар рўйхати...110-111 2 - Илова. Соматизмларнинг маънолари...112 3 - Илова. Корейс тили соматик фразеологизмларининг қисқача изоҳли луғати...113-142
3 КИРИШ Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, барча соҳаларда бўлгани каби таълим ва илм-фанда ҳам янги давр бошланди, айниқса ёшларнинг таълим-тарбиясига бўлган эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек, Ёшларни жаҳон фани ва билимлари хазинасидан баҳраманд қилишга катта эътибор берилмоқда 1. Мустақиллик шарофати билан юртимизда хорижий тилларга бўлган эътибор кучаймоқда, чунки бутун дунёда глобаллашув ва интеграциялашув кучайган даврда хорижий тилларни ўрганиш давр талаби бўлиб қолмоқда. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек, Бугун жаҳон ҳамжамиятидан ўзига муносиб ўрин эгаллашга интилаётган мамлакатимиз учун, чет эллик шерикларимиз билан ҳамжиҳатликда, ҳамкорликда ўз буюк келажагини қураётган халқимиз учун хорижий тилларни мукаммал билишнинг аҳамиятини баҳолашнинг ҳожати йўқдир 2. Фразеологизмлар мураккаб тил ҳодисаси сифатида тилда сўз (лексик-семантик бирлик) ва сўз бирикмалари (синтактик бирлик) орасида турувчи бирлик ҳисобланади 3. Икки ёки ундан ортиқ сўздан таркиб топган ва яхлит бир маъно ифодалайдиган фразеологизмлар, сўзлар каби тилнинг луғавий бирлигидир. Фразеологизмлар бирдан ортиқ сўздан ташкил топиши билан сўз бирикмаси ёки гап типида бўлса ҳам, лекин улар нутқ бирлиги бўлган бу бирликлардан тамоман фарқланади ва луғавий бирлик сифатида кўп жиҳатдан сўзларга яқин туради. Сўзларга хос бўлган жуда кўп хусусиятлар фразеологизмларга ҳам хосдир. Фразеологизмлар ҳам, худди сўзлар каби, шакл ва маъно бутунлигига эга. Сўзнинг шаклий томонини 1 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Тошкент. Ўзбекистон. 1997. 257 бет. 2 Баркамол авлод орзуси. Президент И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси IX сессиясида сўзлаган Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори номли нутқидан. Т: Шарқ НМК, 1999. 15 б. 3 Жуков В.П. Семантика фразеологических оборотов. М.: Просвещение, 1978. 11 с.
4 товушлар ташкил этса, фразеологизмларда эса шаклий томонни сўзлар ташкил қилади. Фразеологизмлар ҳам худди мақол ва маталлар каби авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Ушбу жиҳатдан, фразеологизмлар маълум халқнинг тарихи, маданияти, маиший ҳаёти, турмуш тарзи ҳамда айрим шахсларнинг хулқ-атворини акс эттириши билан маданий-информацион функцияни ҳам бажаради. Шунингдек, уларнинг айримларида экспрессивлик, сўзловчининг воқеа ва нарса-предметларга нисбатан субъектив, яъни ижобий ёки салбий муносабати, баъзиларида эса ҳодиса, нарса, белгининг сифат ёки миқдор тавсифи ўз аксини топган. Тилнинг лексик таркибида фразеологизмлар муҳим ўрин эгаллайди. Улар фикрни образли ва аниқ тарзда бериб, воқеликнинг ҳар хил томонини акс эттиради. Фразеологизмлар нафақат воқеликнинг очиқ кўринишини, балки уни характерлаштириб, унга маълум баҳо беради. Маънолар муносабатида улар ягона тушунчага тўғри келиб, предмет, жараён, ҳолат, сифат, хусусият ва усулни ифодалайди. Тилнинг умумий системаси билан муносабатда бўлган қонуниятларни ўзида намоён қилади. Фразеологизмларни ўрганиш, шубҳасиз, тилшунослик фанини назарий ва амалий жиҳатдан бойитмоқда. Фразеологизмларни чуқур ўрганиш орқали фразеологизмларнинг умумназарий муаммолари бўлмиш фразеологиянинг паремиология билан алоқаси, фразеология объектини тор ва кенг маънода тушунишнинг моҳияти, фразеологизмларнинг бошқа тил бирликлари билан муносабати, фразеологизмларнинг тил ва нутқ бирлиги сифатидаги хусусиятлари тадқиқ қилинмоқда. Замонавий тилшуносликда фразеологизмларнинг моҳияти ва уларни тилнинг бирлиги сифатидаги таърифи устида изланишлар давом этмоқда. Шунингдек, фразеологизмларнинг ҳажми хусусида ҳамда айрим тил бирликларини фразеологизм сифатида талқин қилишда тилшунослар орасида назарий қарама-қаршиликлар мавжуд.
5 Фразеологизмларни ўз тадқиқотларида ўрганган тилшунослар фразеологизмларга турлича таъриф бериб ўтганлар. Масалан, рус тилшуноси В.В.Виноградов фразеологик бирликларнинг янада муҳим белгиси бу сўзга нисбатан эквивалент ва синонимлик бўлишини олға суради 4. Н.М.Шанский эса ўзининг Фразеология современного русского языка номли ишида қуйидаги таърифни беради: Фразеологик бирлик бу тайёр ҳолда ифодаланадиган тил бирлиги бўлиб, маъноси, таркиби, структурасига қараб бирлашган икки ёки ундан кўп сўзлардан ташкил топган 5. Шунингдек, тилшуноснинг таъкидлашича, фразеологик бирликларнинг муҳим жиҳати, бу уларнинг ифодаланишидир, чунки фразеологизмлар мулоқот жараёнида ясалмай, балки тайёр бутун бир бирлик сифатида ифодаланади. Булардан ташқари яна бир қанча таърифлар келтириш мумкин. Барча таърифлар фразеологизмларнинг тилда қанчалик муҳим ўринга эгалиги ва долзарблигини кўрсатади. Н.М.Шанскийнинг фикрича, фразеологик бирликлар тадқиқоди бир қатор муҳим ва қийин саволларни ҳал қилади. Тилнинг аҳамиятли бирликларига, сўзнинг лексик маъно характерига, сўзларнинг ўзаро синтактик ва маъно мослашувига, сўзларнинг ташкил топиши ва этимологиясига тааллуқли масалалар ўз жавобини топади, шунингдек, орфографика, стилистика, бадиий нутқдаги бир қатор муаммолар ечилади 6. Асосий тадқиқод объектимиз бўлган соматик фразеологизмлар (кейинги ўринларда СФ) ҳақида сўз юритишдан олдин, аввал соматизм тушунчасига изоҳ бериб ўтсак. Соматизм сўзи грекчадан олинган бўлиб, soma тана деган маънони билдириб, одам ва ҳайвон тана аъзоларини ифодалайдиган от сўз туркумига мансуб сўзларга айтилади. СФлар тор ва кенг тушунилишга эга. Тор маънода тушунилганда, фақат одам тана аъзоларини ифодаловчи соматизмлардан таркиб топган фразеологизмлар назарда тутилади, кенг маънода тушунилганда, таркибида соматик компонент сифатида нафақат 4 Виноградов В.В. Русский язык. Москва. Наука, 1972. 639 с. 5 Шанский Н.М. Фразеология современного русского языка. Москва. Высшая школа, 1985.- 160 с. 6 Ўша манба.
6 одам тана аъзоларини ифодаловчи, балки ҳайвон тана аъзоларини ифодаловчи сўзлар ҳам қатнашган фразеологизмлар назарда тутилади. Бундай фразеологик бирликлар ҳар бир тилда ўша тилнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тилдаги жами фразеологизмларнинг ўртача 25фоизини ташкил қилади. Шубҳасиз, ҳар бир тилда соматик фразеологизмлар тилнинг энг муҳим қисмларидан бири ҳисобланади. Тилшуносликда биринчи бўлиб, соматик термини Ф.Бакк 7 томонидан киритилган. У эстон тили фразеологизмларини тадқиқ қилиб, таркибида одам танаси аъзоларини ифодалайдиган сўзлар қатнашган (муаллиф уларни соматик деб номлаган) бирликларни фразеологизмларнинг энг қадимий қатламларидан бири деб хулоса чиқаради. Шунингдек, бутун СФларни 3 гуруҳга, яъни, фақат одамларни тасвирлайдиган, одам ва ҳайвонларни тасвирлайдиган ҳамда фақат ҳайвонларни тасвирлайдиган фразеологизмларга ажратган. СФларнинг тилнинг фразеологик таркибида кўплигини, тана аъзоларини ифодалайдиган сўзлар (соматизмлар) тилнинг қадимий қатламига мансублиги билан изоҳлаш мумкин. Улар ўзининг барқарорлиги, кенг миқёсда қўлланиши ва семантик структурасининг тармоқланиб кетганлиги билан характерланади. СФлар ўз-ўзидан ҳеч қанақа таъсирсиз, бир-биридан мустақил ҳолда турли даврларда ва турли тилларда вужудга келган. Улар инсоннинг ўзини, тана аъзоларини кузатишда, умум жисмоний ва психик белгилари, ривожланишнинг умумий шароитларида ҳаётни ва ҳайвонлар юриштуришини кузатиш ҳамда инсон ҳатти-ҳаракати ва ҳиссиётлари жиҳатидан умумий асосга эга бўлган мустаҳкам бирликлардир. Бундай кузатишлар умумий семасиологик қонунларда ётади. Уларга кўра лексемаларда маъно кўчиш ривожланиб, фразеологизм ҳосил бўлишида асос бўлиб хизмат қилади. 7 Вакк Ф. О соматической фразеологии в современном эстонском литературном языке: Афтореф. дисс. канд. филол. наук Таллин, 1964. 6 с.
7 Шу нарсаларга эътибор бериш лозимки, нафақат тана аъзоларини ифодалайдиган сўзлардан ҳосил бўлган бирикмалар инсон фаолияти билан боғлиқ ҳолатларни, балки инсон танаси аъзоларининг ўзи мулоқот жараёнида муҳим рол ўйнайди. Мулоқот жараёнида фақат тил билан тенг равишда соматик тил деб аталадиган воситалар, яъни, имо-ишоралар, тана ҳолати, мимика, юз ифодаси ва ҳоказолар ҳам фаол қатнашади. Ҳозирда кўпгина тилларда СФларнинг тадқиқот объекти сифатида олиниши, фразеологизмларнинг кам ўрганилганлиги ҳамда долзарб эканлигини кўрсатади. Мавзунинг долзарблиги. Фразеологизмлар фикрни кенг қамровда, образли, ўткир маъноли ифодалаш хусусияти билан бошқа тил бирликларидан фарқланади. Шу билан бирга, уларда қўшимча маъно ва маъно қирраларининг кучли ифодаланиши фразеологизмларнинг характерли томонлари ҳисобланади. Шу жиҳатлари билан фразеологизмлар ҳозирда кўпгина тилларда тадқиқот объектига айланмоқда. Фразеологизм тушунчаси, унинг таркиби ва ҳажми, миллий хусусияти, маданий-информацион функцияси ва шу каби бошқа хусусиятлари ҳали ҳам долзарблигича қолмоқда. Шунинг учун мазкур тадқиқот корейс тили фразеологиясининг долзарб ва муҳокамали қисмларидан бўлмиш соматик фразеологизмларга бағишланган. Корейс тилида соматик фразеологизм тушунчаси, унинг ҳажми, лексик-семантик хусусиятлари, структур тузилиши, грамматик характеристикаси ҳамда паремиология билан чегараси каби масалалар деярли ўрганилмаган, мавжуд тадқиқотларда ҳам алоҳида тўхталмай, одатда корейс тили умумий фразеологияси доирасида ўрганилган. Зеро нутқ ва адабиётда кенг қўлланишда бўлган СФларни ҳар томонлама ўрганиб, улардан якуний хулосалар чиқариш, айни пайтда корейс тилидаги долзарб масалалардан саналади. Бундан ташқари фразеологизмларни бир тилдан иккинчи тилга таржима қилиш жиддий қийинчиликлар туғдиради. Корейс тили соматик фразеологизмларини маъноларини кўриб чиққан ҳолда, уларни ўзбек тилига таржима қилишдаги муаммолар, таржима усуллари,
8 икки тилнинг ўзаро эквивалент ва муқобил бўлган фразеологизмларини аниқлаш, корейс тилини тадқиқ қилишдаги асосий масалалардан биридир. Мавзунинг долзарблиги келтирилган ҳолатлар билан изоҳланади. Мавзунинг мақсади корейс тили соматик фразеологизмлари (кейинги ўринларда КТСФ)нинг лексик-семантик хусусиятлари, грамматик характеристикаси ва ўзига хос жиҳатларини очиб бериш, шунингдек, ўзбек тилидан уларга эквивалент ва муқобил бўлган фразеологизмларни аниқлаш, муайян ҳолатларда уларни ўзаро қиёслашдан иборат. Ушбу мақсадларга эришиш, қуйида белгиланган аниқ вазифаларни бажариш орқали амалга оширилади: КТ СФнинг ҳажми ва паремиология билан чегарасини аниқлаш; тилда мавжуд СФларни йиғиш, ўрганиш ва системалаш, шунингдек, уларнинг маъноларини изоҳлаб чиққан ҳолда қисқача изоҳли луғатини тузиб, иловага киритиш; тилдаги соматизмлар ва СФларнинг лексик хусусиятларини аниқлаш; СФларнинг грамматик характеристикаси ва структур тузилишини очиб бериш; СФларнинг семантик хусусиятлари ва маъно турлари бўйича таснифлаш; СФларни ўзбек тилига адекват таржима қилишдаги муаммоларни кўрсатиш; Икки тилнинг ўзаро эквивалент ва муқобил бўлган фразеологизмларини аниқлаш. Мавзунинг ўрганилиш даражаси. Фразеология тилшуносликнинг алоҳида мустақил соҳаси сифатида илк бор француз тилшуноси Ш.Балли томонидан кўрсатилган. Соматик фразеологизм тушунчаси эса илк бор фин-угор тилшунослигида Ф.Бакк томонидан киритилган.
9 Корейс тилида фразеологик тадқиқотлар ХХ асрнинг бошларида бошланиб, ўзида олти даврни қамраб олади. Ҳар бир давр кейинги давр учун асос сифатида хизмат қилиб, корейс тили фразеологиясининг ўрганилиш тарихида муҳим аҳамиятга эга. Корейс тили фразеологиясининг назарий асосларини Но Су Рён, Ли Ҳун Жонг, Ким Жонг Тҳэк, Ҳванг Ҳи Ёнг, Лим Гёнг Сун, Ли Ёнг Ҳи, Ким Ин Ҳан, Ли Тҳэк Ҳилар, фразеологизмларнинг семантик ва прагматик жиҳатларини Шим Жэ Ги, Ан Гёнг Ҳва, Чанг Гёнг Ҳвэлар, фразеологизмларни системалаш ва мавжуд назарияларни мустаҳкамлаш масалаларини Канг Ви Гю, Ким Гванг Ҳэ, Ким Мун Чҳанг, Чҳэ Кёнг Бонг, Ким Ок Пун, Мун Жонг Сон, Ю Синг Гук, Шин Ҳён Сук ва бошқалар ўз тадқиқотларида ўрганиб чиқишган. Мавзунинг предмети КТСФларининг лексик-семантик хусусиятлари, грамматик характеристикаси ва структур таҳлили ҳисобланади. Тадқиқот объекти сифатида корейс тилидаги 1427 та фразеологизм олинган. Мазкур фразеологизмларни тўплашга манба сифатида 관용어사전 8 [Корейс тили фразеологик луғати], 표준국어대사전 9 [Корейс тили катта изоҳли луғати], 엣센스국어사전 10 [Корейс тили изоҳли луғати] луғатлари ҳамда www.naver.com 11 интернет сайтидаги корейс тилининг электрон изоҳли фразеологик луғати хизмат қилди. Тадқиқотнинг назарий ва амалий асоси сифатида Пак Ёнг Жун, Чҳве Гёнг Бонг, Мун Гим Ҳён, Сонг Гванг Су, Ким Жонг Тҳэк, Канг Жонг Сон, Ким Гю Сон, Пак Жин Су, Чой Юн Хи, Пак Сон Гу, Лим Су ва бошқаларнинг корейс фразеологияси бўйича, Ш. Раҳматуллаев, Ш. Усмонова, К. Бозорбоевларнинг ўзбек фразеологияси бўйича, В.П.Жуков, А.В.Кунин, Н.Д.Куницкая, И.Е.Городецкая, Т.Р.Геворгян, Ц. Ширнэн, Н.О.Назаров ва З. 8 박영준, 최경봉. 관용어사전. - 경기도파주시 : 태학사, 2007 p. 443. 9 표준국어대사전. 국립국어연구원. - 서울 : 득산동아, 1999. 10 엣센스국어사전. [ 제 6 판 ] 서울 : 전면개정판, 2006. 11 http://krdic.naver.com/list.nhn?kind=idiom
10 Гёркэларнинг рус тили ва бошқа тиллар фразеологияси бўйича тадқиқотлари хизмат қилади. Фразеологик таржима бўйича В.Н.Комиссаров, Н.К.Гарбовский, А.Д.Швейцар ва А.А.Утробиналарнинг ишлари назарий ва методологик асос сифатида хизмат қилди. Илмий янгилик. КТСФлари илк бор кенг қамровда ўрганилиб, лексик, грамматик, структур ва семантик жиҳатдан тадқиқ қилинди. Тадқиқот натижасида КТСФларининг лексик, грамматик ва семантик ўзига хосликлари аниқланиб, таснифи берилди. 1427 та фразеологизмнинг изоҳи илова қилинди. СФларни ўрганиш жараёнида корейс тилидаги фразеологизмлар таркибида қатнашган 114 та соматик лексемалар аниқланиб, улар таҳлил қилинди. Шунингдек, КТСФларига ўзбек тилидан эквивалент ва муқобил бўлган фразеологизмлар аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётдаги аҳамияти. Тадқиқотдан олинган натижалар корейс тили фразеологиясини чуқурроқ ўрганишда, фразеологизмлар бўйича луғатлар ҳамда қўлланмалар тузишда, махсус курслар ўтишда қўлланилиши мумкин.
11 Корейс тили фразеологияси Корейс тилшунослигида фразеологизмларни ўрганиш ХХ асрнинг бошларида бошланиб, тадқиқотлар кўлами ва натижалари босқичсма-босқич ривожлана борган. Фразеологизмлар устида олиб борилган тадқиқотлар олти даврга бўлинган ҳолда қараб чиқилади. 12 Ҳар бир даврда корейс тили фразеологиясининг муайян масалалари кўтарилиб, улар тилшунослар томонидан ҳар томонлама ўрганилиб чиқилган. Мавжуд ва ҳал қилиниши лозим бўлган муаммо ва масалалалар устида тадқиқотлар олиб боришган. Биринчи давр (1910 йилдан 1960 йилгача)да асосан фразеологизмларни тўплаш билан боғлиқ тадқиқотлар олиб борилган. Чо Ин Инг, Но Су Рён 13, Ли Ҳун Жонг 14, Ким Мун Чҳанг 15 каби олимлар бу даврнинг намоёндалари саналишади. Бу даврдаги тадқиқотларда соф фразеологик бирликлар ҳақида тушунча мавжуд бўлган бўлса ҳам, лекин ушбу бирликларнинг бошқа ўхшаш категориялар (айниқса мақоллар) билан фарқи аниқ тушунтирилиб ўтилмаган. Шунинг учун фразеология соҳасидаги тушунчалар ва фразеологик бирликларнинг хусусиятларини белгилаш, қилиниши лозим бўлган энг муҳим вазифалар ҳисобланган. Иккинчи давр (1970 йиллар)да фразеологизмларнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ тадқиқотлар асосий ўрин тутади. Бундай тадқиқотларда Ким Жонг Тҳэк 16, Ҳванг Ҳи Ёнг 17, Сон Нак Помларнинг хизматлари каттадир. Бу даврда биринчи даврга нисбатан анча силжишлар бўлиб, фразеологизмларнинг тизимли тадқиқоти аста-секин бошланган. Фразеологик бирлик тушунчасининг нормаларига янада аниқлик киритилган. 12 문금현. 국어의관용표현연구. 서울 : 태학사. 1999. 7 p. 13 노수련. 언어기구에대하여 : 관용구와어법에대한고찰 // 정음 16. 조선어학연구회, 1936. - pp. 7-13. 14 이훈종. 관용구 ( 慣用句 ) 와그배후 ( 背後 ) 민담 ( 民譚 ) // 국어문학 24. 국어국문학회, 1961. - pp. 29-37. 15 김문창. 국어의의미론적유언성연구 // 낙선문학제 5 호. 낙선어문학회, 1966 16 김종택. 이디엄연구. 어문학통권제 25 호. 서울 : 한국어문학회, 1971. - pp. 97-112. 17 황희영. 한국관용어연구 // 성곡논총 9. 선곡학술문화재단, 1978. - pp.65-166.
12 Учинчи давр (1980 йилларнинг биринчи ярми)да фразеологик бирликларнинг назарий асосларини янада мустаҳкамлаш учун тадқиқотлар изчил олиб борилган. Лим Гёнг Сун 18, Ли Ёнг Ҳи 19, Ким Ин Ҳан 20, Ли Тҳэк Ҳи 21, Чо Бёнг Тҳэ 22, Чонг Ок Жу 23, Пак Жин Сулар 24 бу даврнинг етук намоёндалари ҳисобланишади. Бу даврни, аниқроғи, фразеологизмлар билан бошқа категорияларни таснифлаш муаммоси ва тузилишига қараб гуруҳлаш масаласи кўтарилган давр деб таъкидлаш мумкин. Тўртинчи давр (1980 йилларнинг иккинчи ярми)да Шим Жэ Ги 25, Ан Гёнг Ҳва 26, Чанг Гёнг Ҳвэ 27 ва бошқалар семантик ва прагматик жиҳатдан фразеологизмлар устида кўп тақиқотлар олиб боришган. Бу даврдаги тадқиқотлар семантик ва прагматик нуқтаи назардан ҳамда синхроник қарашлар орқали амалга оширилганлиги билан аҳамиятга молик. Лекин мавжуд категориялар ҳали ҳам аввалгидек, аниқ тарзда белгиланмаган ва фразеологик гуруҳларнинг нормаси ишлаб чиқилмаган ҳолатида бўлган. Бешинчи давр (1990 йилларнинг биринчи ярми)да фразеология тўғрисидаги турли назариялар ва қарашларни бир тизимга солиш борасида ишлар қилинган. Бу борада Канг Ви Гю 28, Ким Гванг Ҳэ 29, Ким Мун Чҳанг 18 임경순. 한국어에서본 Chafe 의의미와언어구조 // 용봉논총 9. 광주 : 전남대인문과학연구소, 1979. - pp.61-84. 19 이영희. 국어의관용적표현과의미의다의화에관한연구 // 어문논집 9. 서울 : 중앙대학교, 1982. 20 김인한. 국어의관용어에대한고찰. 전남대석사학위논문. 광주 : 전남대학교, 1983. 92 p 21 이택희. 관용적표현의언외의미연구. 전북대교육대학원석사학위논문. 전라북도전주시 : 전북대학교, 1983. - 50 p. 22 조병태. 영어관용구의해체현상에관한연구 // 영학논집 7 집. 서울 : 서울대영문과, 1984. - pp.103-122. 23 정옥주. 한국어관용어연구. 고려대교육대교육대학원석사학위논문. 서울 : 고려대학교, 1985. 96 p. 24 박진수. 국어관용어연구. 경북대석사학위논문. 대구 : 경북대학교, 1985. 95 p. 25 심재기. 한국어관용표현의화용론적연구. 관악어문연구 11. 서울 : 서울대국문과, 1986. - pp. 27-54. 26 안경화. 한국어숙어의유형에대한분석적연구. 서울대석사학위논문. 서울 : 서울대학교, 1987. 90 p. 27 장경회. 장경회. 국어의간접표현 // 주시경학보 1. 서울 : 탑출판사, 1988. 28 강위규. 관용표현의개념과성립요건 // 한글 209 호. 서울 : 한글학회, 1990. - pp.141-162. 29 김광해. 어휘연구의방향, 국어학의새로운인식과전개 // 김완진선생회갑기념논총. 경기도파주시 : 민음사, 1991.
13 30,Чҳэ Кёнг Бонг 31, Ли Жонг Чҳол 32, Ҳонг Жэ Сонг 33 ларнинг ишларини алоҳида таъкидлаш лозим. Олтинчи давр (1990 йиллар ўртаси)да фразеология тўғрисидаги назариялар ва тадқиқотларни қайта кўриб чиқиш билан боғлиқ изланишлар олиб борилган. Ким Ок Пун 34, Мун Жонг Сон 35, Ю Синг Гук 36, Шин Ҳён Сук 37, Ҳванг Су Ми 38, Чанг Се Гёнг ва Чанг Гёнг Ҳи 39, Янг Ёнг Ҳи 40, Ли Санг Оклар 41 бу даврнинг вакиллари ҳисобланишади. Умуман бу даврни, фразеология соҳасида қилинган ишларни қайтадан чуқурроқ таҳлил қилиб чиқиш даври деб аташ мумкин 42. Замонавий корейс тилшунослигида фразеологизм тушунчасини ифодалашда асосан 관용어 атамаси қўлланади. Бу атама фразеологизмларга нисбатан қўлланадиган бошқа атамалардан кўра фразеологизм тушунчасига анча мос келганлиги боис мавжуд тадқиқотларда кенг қўлланилади. Тилшунос Юн Ҳи Суга кўра, 관용어 атамаси ўзига хослик, ўзига хос ифода каби маъноларни ифодаловчи лотинча idioma атамасига тўла мувофиқ келади 43. Бугунгача бўлган тадқиқотларда фразеологизмларга нисбатан турли атамалар ишлатилиб келинган. Масалан, 30 김문창. 숙어개념론 // 기곡강신항교수회갑기념국어학논문집. 서울 : 태학사, 1990. - pp.129-154. 31 최경봉. 국어관용어연구. 고려대석사학위논문. 서울 : 고려대학교, 1993. - 100 p. 32 이종철. 의사소통능력신장을위한함축적표현의여구. 서울대박사학위논문. 서울 : 서울대학교, 1993. - 166 p. 33 흥재성. 먹다숙어동사구문의통사적기술 // 어학연구 29-3. 서울 : 서울대어학연구소, 1993. - pp. 279-299. 34 김옥분. 한국어관용어연구동향에대한고찰. 인하대석사학위논문. 인천 : 인하대학교, 1994. - 150 p. 35 문종선. 국어관용어연구. 원광대석사학위논문. 전라북도익산시 : 원광대학교, 1994. - 93 p. 36 유승국. 동사의다의화유형일고찰. 중앙대석사학위논문. 서울 : 중앙대학교, 1994. 37 신현숙. 동사 ' 앉다 / 서다 / 눕다 ' 의쓰임과의미확장 // 제 21 회국어학회공동연구회. 1994. 38 황수미. 국어관용어의의미론적고찰. 고려대석사학위논문. 서울 : 고려대학교, 1994. 67 p. 39 장세경ㆍ장경희. 국어관용어에관한연구 // 한국학논집 25 집. 서울 : 한양대한국학연구소. 1994. - pp. 295-318. 40 양영희. 관용표현의의미구현양상 // 국어학 26. 서울 : 국어학회, 1995. - pp. 171-200. 41 이상억. 국어관용표현의분석과어휘부내에서의처리 // 인문논총 34 집. 서울 : 서울대학교,1995. pp.1-45. 42 문금현. 국어의관용표현연구. 서울 : 태학사. 1999. - 13 p. 43 윤희수. 관용어의고정된어순분석 // 논문집 10. 금오공과대학, 1989. 11 p.
14 Но Су Рён (1936) ва Ли Ҳун Жонг (1961) 관용구, Ким Жонг Тэк (1971), Им Гёнг Су (1979, 1980), Ли Ёнг Ҳве (1982), Пак Ёнг Сун (1985) ва Пак Жин Су (1985)лар 관용어, Ким Мун Чҳанг (1974, 1980), Шим Жэ Ги (1986), Ҳан Чонг Гил (1986) ва Ан Гёнг Ҳвалар (1987) 숙어, Ҳванг Ҳи Ёнг (1978) 익힘말, Ким Гю Сон (1978) 관용어구, Канг Кви Гю (1990) 관용표현, Ким Ҳэ Сук (1993) 익은말 атамаларини қўллаганлар. Фразеологик бирлик тушунчасини эса 관용표현 атамаси ифодалайди. I БОБ. КОРЕЙС ТИЛИ СОМАТИК ФРАЗЕОЛОГИЗМЛАРИНИНГ ЛЕКСИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ГРАММАТИК ХАРАКТЕРИСТИКАСИ 1.1. Соматик фразеологизмларнинг лексик хусусиятлари Корейс тили фразеологиясида СФларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Тилшунос олим Пак Жин Суга кўра улар корейс фразеологизмларининг 55,5 фоизини ташкил қилади 44. Соматизмлар турли хил маъно коннотациясига эга бўлганлиги учун кўчма маънода қийинчиликсиз қўлланилади. Шунинг учун тилда улардан таркиб топган фразеологизмлар кўп учрайди. Корейс тилида ички тана аъзоларини ифодаловчи сўзлардан кўра, ташқи аъзоларни ифодаловчи сўзлардан ташкил топган фразеологизмлар миқдор жиҳатдан кўпдир. Корейс тилида 가슴 [юрак], 귀 [қулоқ], 눈 [кўз], 머리 [бош], 발 [оёқ], 손 [қўл], 입 [оғиз] каби соматизлардан шаклланган фразеологизмлар сон жиҳатдан СФларнинг асосий қисмини ташкил қилади. КТСФларининг таркибида компонент сифатида қатнашган соматизмларнинг 44 박진수. 국어관용어연구. 경북대석사학위논문. 대구 : 경북대학교, 1985. 51 p.
15 рўйхати 1-иловада келтирилган. Тадқиқот объекти сифатида олинган жами фразеологизмларнинг рўйхати ҳамда маъносининг изоҳи 3-иловадан жой олган. Соматик фразеологизмларни кенг тушуниш керак. Агар ҳайвон тана аъзоларининг номлари кишиларнинг ҳатти-ҳаракатларини ифодалайдиган ибораларни ташкил топтирса, у ҳолда бундай ибораларни ҳам соматик фразеологизмлар таркибига киритиш лозим 45. Шундан келиб чиққан ҳолда 꼬리 [дум] лексемасидан таркиб топган фразеологизмларни ҳам мазкур тадқиқотда келтирдик. Шунингдек, 마음 [қалб, кўнгил], 정신 [руҳият], 맥 [пульс], 몸 [тана], 뇌리 [ўй-хаёл, хотира] каби сўзлар ҳам соматизмларга яқин турганлиги ҳамда улардан таркиб топган фразеологизмлар одамнинг руҳияти ва ҳатти-ҳаракати билан боғлиқ ҳолатларни ифодалашда, тилда кенг қўлланилишда бўлганлиги боис, мазкур фразеологизмларни ҳам СФлар билан бир қаторда кўриб чиқиш керак. Корейс тилида 눈 [кўз] лексемасидан ясалган бир қанча сўзлар ( 눈가림 - кўзбоямачилик, 눈곱 - қараш, 눈길 қараш, 눈꼴 кўз қийиғи, 눈물 кўз ёши, 눈썰미 зеҳнлилик, 눈초리 қараш, 눈총 ғазабли нигоҳ, 눈치 топқирлик, 눈표 ўзига хослик) мавжуд бўлиб, улар ҳам таркибида 눈 қатнашган фразеологизмларга семантик ва прагматик жиҳатдан яқин туради. Шу сабабдан 눈 соматизми қатнашган фразеологизмларни қараб чиқиш жараёнида уларни четлаб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлмайди. Ҳар бир соматизм ўзининг тилдаги ўрни, маъно хусусиятлари, кўчма маънода қўлланиш ҳолатлари билан бир-биридан ҳар жиҳатдан фарқланганидек, улар қатнашган фраезологизмлар ҳам тилда ўзига хос 45 Усмонова Ш.Р. Ўзбек ва турк тилларида соматик фразеологизмлар: филол. ф.н. илмий даражасини олиш учун тақдим қилинган дисс. Т.: М.Улуғбек номидаги ТошДУ, 1998. 12 б.
16 ўринга эга бўлиб, шу ўрнига мос тарзда қўлланиш даражасига ҳам эга. Мун Гим Хён ўз тадқиқотида нутқда кенг қўлланадиган 401 та фразеологизмнинг қўлланиш даражаларини ўрганиб чиқиб, мазкур фразеологизмларнинг 42,1 фоизини, яъни, 169 тасини СФлар ташкил этишини аниқлаган 46. СФлар таркибидаги лексик компонентларнинг хусусиятлари бевосита тил ривожи билан боғлиқдир. Тарихий ривожланиш даврида фразеологизм таркибидаги муайян сўзнинг эскириб, унинг ўрнига бошқа сўзнинг қўлланганлиги ёки маъно жиҳатдан яқин бўлган сўз билан алмашганлиги каби ҳолатлар ҳам учраб туради. КТСФлари орасида таркибидаги лексик компонентларидан бири бошқа бирлик билан алмашиниб, синонимлик ёки антонимлик шаклларини намоён қилиш ҳоллари мавжуд бўлиб, уни қуйидаги фразеологизмларда кўришимиз мумкин: 눈이뻘개지다 눈이시뻘개지다눈앞이깜깜하다 눈앞이캄캄하다간이붓다 간덩이가붓다 СФларнинг лексик компонентлари турли кўринишларни олиб ўзгариши мумкин. Бундай ҳолатлар халқ қўшиқлари ва ривожланиш даври адабиётларида учрайдиган фразеологик бирликларда кўп намоён бўлади. Бир хил маънодаги фразеологизм бўлса ҳам, даврга қараб, лексик компонентларининг ўзгаришида катта фарқ мавжуд бўлади 47. Қуйида мисол сифатида диахроник жиҳатдан таркибидаги компоненти ўзгарган баъзи соматик фразеологизмларни келтирамиз. 1. Таркибидаги лексик компоненти синоними билан алмашган ҳолатлар: 눈에서불이나다 : 눈에서모닥불이 [ 귀의성 : 133] 46 문금현. 국어의관용표현연구. 서울 : 태학사. 1999. pp. 219-227. 47 문금현. 국어의관용표현연구. 서울 : 태학사. 1999. 84 p.
17 눈이어둡다 (3): 지방졍치에난눈이컹컴 [ 귀의성 : 127] 머리에피도안마른 : 강이에피도치말으지못어린것들도담를일슈먹는 [ 목단화 : 330] Лексик компоненти синоним бирлик билан алмашган ҳолат муайян даврдаги синхроник синонимлик алоқалари билан боғлиқ. 2. Синоним бўлмаса ҳам, маъно жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлган бирлик билан алмашган ҳолатлар: 발벗고나서다 : 발벗고따라가다간장이녹다 / 간장을녹이다 : 오장이슬슬녹는드시이를쓰느라고 [ 귀의성 : 21] Қисқача айтганда, КТСФларининг лексик компонентларида намоён бўлган диахроник ўзгаришлар, асосан ўзаро синоним ёки маъно жиҳатдан боғлиқ бўлган бирликларнинг бир-бирини алмаштириши билан изоҳланади. КТСФларининг лексик хусусиятлари, уларнинг лексик таркибини қараб чиқиш орқали янада ойдинлашади. СФлар таркибида асосан бир соматик лексема қатнашган бўлади. Лекин СФлар орасида таркибида иккита соматизм қатнашган фразеологизмлар ҳам мавжуд бўлиб, улар одатда бир соматизмнинг такрорлаши, бир-бирига яқин ва ўзаро қарама-қарши бўлган соматизмларнинг қатнашишидан ҳосил бўлган бўлади. Тананинг бош қисмига тааллуқли бўлган соматизмлардан таркиб топган фразеологизмларда 눈 (кўз), 귀 (қулоқ), 코 (бурун), 머리 (бош), 털 (тук, соч), 입 (оғиз) ва 혀 (тил) лексемалари қатнашган. 눈 ва 코 соматизмлари бир-бирига жуда яқин аъзолар бўлганлиги боис кўчма маънода уларни биргаликда қўллаш жуда яқин, жуда қисқа жуда содда каби маъноларни беради: 눈코뜰사이 ( 새 ) 없다, 눈코사이. Тилда 눈 ва 귀
18 соматизмларининг ўзаро боғанишидан ҳосил бўлган фразеологизмлар ҳам мавжуд: 눈과귀를한데모으다, 눈이없냐귀가없냐. Фразеологизмларда 입 (оғиз) лексемаси одатда оғиз бўлиғидаги аъзоларни ифодаловчи соматизмлар билан бириккан ҳолда учрайди, масалан, 입안의혀바닥같다, 입의혀같다, 입에서입으로 кабилар, 코아래입 фразеологизмида эса 코 га боғланиб келган. Шунингдек, бир-бири билан боғлиқ бўлган 눈 ва 눈물, 머리 ва 털 каби соматизмларининг биргаликда қўлланишидан шаклланган фразеологизмлар ҳам мавжуд: 눈에서피눈물이나다, 머리 ( 통 ) 에털나고. Фразеологизмларда 손 (қўл) ва 발 (оёқ)нинг ўзаро бирикиши, бошқа соматизмларга нисбатан кўпдир. Бундай компонентли фразеологизмларда 손 ва 발 икки шаклда - жуфт лексема ва мустақил лексема тарзида учрайди. Жумладан, жуфт лексема сифатида: 손발 ( 을 ) 맞추다, 손발 ( 을 ) 묶다, 손발 ( 을 ) 치다, 손발이되다, 손발이맞다 ; мустақил лексема сифатида: 발이손이되도록빌다, 손에손 ( 을 ) 잡다, 손이야발이야. Тилда юқоридагилардан ташқари яна қуйидаги икки соматизмли фразеологизмлар ҳам мавжуддир: 가슴에손 ( 을 ) 얹다, 귀베고꼬리베고, 꼬리에꼬리를물다, 머리끝에서발끝까지, 머리에피도안마르다, 몸과마음을다바치다, 뼈와가죽뿐이다. Фразеологизмлар таркибида икки соматизмнинг учраши тилда соматик лексемаларнинг алоҳида ўринга ва ўзига хос лексик хусусиятларга эга эканлиги билан изоҳланади. КТСФларининг шаклланишида сон лексемалар ҳам фаол қатнашган. Сон лексемалар фразеологизмларнинг маъно ва услубий вазифаларини янада кучайтиришда хизмат қилади. Фразеологизмларнинг таркибида 하나 (бир),
19 두 (икки), 세 (уч), 열 (ўн) ва 천 (минг) сонлари учрайди. Санаб ўтилганлар орасида 하나 (бир) лексемаси фразеологизмлар таркибида энг кўп қатнашган бўлиб, у одатда икки хил шаклда 하나 ва 한 тарзида бўлади. Жумладан, 하나 компонентли фразеологизмларга қуйидагилар мисол бўла олади: 눈썹하나까딱안하다, 눈하나까딱하지않다, 눈하나깜짝하지않다, 손하나까딱하지않다, 손하나대지못하다, 손톱하나까딱하지않다. Корейс тилида одатда муайян сонлар қисқартирилиб қўлланади, 한 ҳам 하나 нинг қисқартирилган варианти бўлиб, бу ҳолат фразеологизмларда ўз аксини топган: 가슴이한줌만하다, 손에물한방울묻히지않고살다, 한발 ( 발자국, 발짝 ) 물러나다 ( 물러서다 ), 한발늦다, 한발더다가서다, 한발앞서다, 한손 ( 을 ) 놓다, 한손 ( 을 ) 늦추다, 손끝에물한방울튀기지않다. Булардан фарқли равишда 두 (икки) сони асосан 손 (қўл) соматизми билан қўллананиб, иккала қўлни кўрсатишда хизмат қилади, масалан, 두손맞잡고앉다, 두손 ( 을 ) 들다, 두손 ( 을 ) 바짝들다, 두손에떡을들다, 두손 ( 을 ) 털고나서다 кабилар. 가슴이두근반세근반한다 фразеологизмида эса 세 (уч) сони билан бирга келиб, 가슴 (юрак) соматизмига нисбатан қўлланган. Бундан ташқари икки, иккала маъносида 양 лексемаси ҳам қўлланади. Одатда ушбу лексема фразеологизмлар таркибида 다리 (оёқ) соматизмига қўшилиб келган бўлади: 양다리 ( 를 ) 걸다, 양다리 ( 를 ) 걸치다. Ўн сонини ифодаловчи 열 лексемали фразеологизмлар тилда бироз чекланган: 손 ( 이 ) 열
20 개라도모자르다, 입이열개라도. Мазкур фразеологизмларда 열 дона сон қўшимчаси 개 билан қўлланган. 천 (минг) лексемаси эса фақат 입이천근같다 фразеологизмининг таркибида қатнашган бўлиб, бу ерда 천 корейс миллий ўлчов бирликларидан бирини ифодаловчи 근 лексемаси билан боғланган келган. Шунингдек, тилда таркибида 첫 (биринчи) тартиб сони қатнашган фразеологизмлар ҳам учрайди. Улар асосан 발 ва 손 соматизмлари бирга қўлланган бўлади: 첫발을내딛다, 첫발을디디다, 첫발을떼다, 첫손 ( 가락 ) 에꼽히다. СФларнинг таркибидаги сон лексемалар фразеологизм семантикасини бойитиб, улар ўзгача экспрессив-стилистик бўёқдорликни беришда хизмат қилади.
21 1.2. Соматик фразеологизмларининг грамматик характеристикаси Фразеологизмнинг грамматик маъноси уни тил бирлиги сифатида характерлаш учун хизмат қилади. Фразеологизмнинг грамматик маъноларини ва унинг хусусиятларини тўғри аниқлаш ва тўғри идрок этиш учун унинг грамматик қурилиши, ўзига хос хусусиятларини қараб чиқиш талаб этилади. Фразеологизмлар семантика билан қоришган грамматик гап таркибида нарса ва ҳодисаларнинг умумлашган гуруҳлари, улар орасидаги муносабатларнинг умумлашган хусусиятларини акс эттиради. Грамматик қурилишнинг ана шундай семантик хусусиятлари тилнинг борлиқни бир бутун ҳолда инъикос қилишдаги фундаментал ва аҳамиятли ролини бўрттириш учун хизмат қилади. Соматик фразеологизмларнинг морфологик хусусиятлари, структураси ва ички синтактик тузилиши Фразеологизмлар мақол ва маталлардан фарқли ўлароқ, турли сўз туркумларига тааллуқли бўладилар. 48 КТСФларининг асосий қисми грамматик ва семантик хусусиятлари жиҳатидан феъл сўз туркумига мансубдир. Фразеологизмларнинг муайян сўз туркумига алоқадорлигини уларнинг қуйидаги хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш мумкин: 1. фразеологизмда грамматик жиҳатдан таянч бўлган компонентнинг ифодаланиш усули; 48 Жуков В.П. Русская фразеология. М: Высшая школа, 1982. 204 с.
22 2. фразеологизмнинг гапдаги синтактик вазифаси; 3. фразеологизмнинг семантик хусусияти; 4. фразеологизмнинг бошқа тил бирликлар билан бирикиш имконияти 49. Юқорида келтирилган тўртта асосий хусусият ҳар бир фразеологизмда ўзига хос даражада мавжуддир. Қараб чиқилаётган фразеологизмларни таркибий тузилишига қараб, икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга содда тузилишли, яъни, таркиби икки компонентдан иборат бўлган фразеологизмлар киради: 눈에안경, 잡을손, 귀에거슬리다, 발로뛰다, 귀가밝다, 입만아프다 ва бошқалар. Иккинчи гуруҳга эса таркиби уч ва ундан ортиқ компонентдан таркиб топган мураккаб тузилишли фразеологизмлар киради: 눈뜨고못보는세상, 다리부러진장수집소리치는격, 눈에넣어도아프지않다, 배꼽이빠지도록웃다, 눈에서황이나다 ва бошқалар. Содда фразеологизмлар одатда икки компонентдан иборат бўлганлиги сабаб, уларнинг қайси туркумга тааллуқлилигини аниқлаш осон, аммо мураккаб тузилишга эга бўлган фразеологизмларда бу вазифа бироз мушкулдир. Лексик-морфологик таркибида компонентлардан бирининг таянч компонент вазифасини ўташига кўра фразеологизмларни қайси туркумга хос эканлигини белгилаш фразеологизмларнинг парадигматик қуршовини ва муҳими семантик-грамматик табиатини изоҳлашга асос бўлади. Шунга кўра КТСФларини умумий грамматик хусусиятларига қараб, уч гуруҳга - феъл, равиш ва субстантив (от) фразеологизмларга ажратиш мумкин. Ҳар бир гуруҳга мансуб фразеологизмлар ўзига хос грамматик хусусиятларга эга. 49 Жуков В.П. Русская фразеология. М: Высшая школа, 1982. 204 с.
23 Феъл соматик фразеологизмлар Таянч компоненти феъл бўлган фразеологизмлар, тилшунос олим Пак Жин Сунинг таъкидлашича, бундай фразеологизмлар корейс тилидаги жами фразеологизмларнинг 56,2 фоизини ташкил қилади. 50 Тадқиқот объекти сифатида келтирилиб, 3-иловада қайд қилинган жами фразеологизмларнинг 95,4 фоизи мазкур гуруҳга мансуб. Мазкур фразеологизмлар аввало икки катта гуруҳга таснифланади. Биринчи гуруҳга таянч компонент сифатида ҳаракат феъли ( 동작동사 ) қатнашган фразеологизмлар киради: 가슴이터지다, 귀가가렵다, 눈이가다, 마음을먹다, 눈에서벗어나다, 입만살다, 눈에불을켜다 ва бошқалар. Иккинчи гуруҳга эса таянч компонент сифатида ҳолат феъли ( 상태동사 ) қатнашган фразеологизмлар мансуб: 가슴이후련하다, 귀가밝다, 눈이어둡다, 마음이든든하다, 뼈만앙상하다, 손이거칠다, 입이더럽다 ва бошқалар. Таянч компоненти ҳаракат феъли бўлган фразеологизмлар худди ҳаракат феъллари каби замон ва нисбат категорияларига, сифатдош ва равишдош, бўлишли ва бўлишсиз шаклларига эга, шунингдек, боғловчи қўшимчаларни олган ҳолда, қўшма гапларни боғлаб кела олади. Корейс ва инглиз тили фразеологизмларини қиёсий жиҳатдан таҳлил қилган Канг Жонг Сонгнинг таъкидлашича, корейс тили фразеологизмларининг феъл замонлари бўйича ўзгаришида чекловлар мавжуд эмас 51. Шунга кўра феъл компонентли фразеологизмлар ҳозирги, ўтган ва келаси замонда ўзгаради. Масалан, замон категорияси бўйича фразеологизмларнинг ўзгаришини сўз бирикмасига тенг бўлган 마음을먹다 мисолида кўриб чиқамиз: 그렇게마음을먹으니용기가났다 (ҳ.з.); 50 박진수. 국어관용어연구. 경북대석사학위논문. 대구 : 경북대학교, 1985. 48 p. 51 강정선. 영어 Idiom 의특성과교수방법. 서울 : 시립대학교, 1982. 341 p.
24 이번에는모질게마음을먹었다 (ў.з.); 딴마음을먹을까봐 (к.з.). Ёки гапга тенг бўлган 눈가리고아웅하다 фразеологизми: 그게다눈가리고아웅하는거지뭐야? (ҳ.з.); 눈가리고아웅했다 (ў.з.); 눈가리고아웅할거면아예그만두고 (к.з.). Феъл фраеологизмлар учта замонда ҳам қўлланилиш имкониятига эга бўлса ҳам, муайян замонда қўлланилиш даражасига қараб фарқланиши мумкин. Шунингдек, мазкур фразеологизмларнинг замон категорияси билан боғлиқ хусусиятлари сифатдош шакли орқали янада аниқроқ кўринади. Чунки КТСФлари гапда кўпроқ сифатдош шаклида қўлланиши орқали замон категориясини (айниқса ўтган ва келаси замон) намоён қилишади. Бундай фразеологизмларнинг сифатдош шаклида қўлланиши кенг учрайди. Сифатдошнинг ҳозирги замон қўшимчаси 는 ни олиб, худди эркин сўз бирикмасидек ҳозирги замонга хос грамматик вазифани бажаради: 또교회안에서도재색이겸비하다고손꼽는경애의모친이라하여서... [ 염상섭, 삼대 : 96]; 내눈에거슬리는짓을하는사람은용서하지못한다. [ 관용어사전 : 89] Келтирилган мисолларда 손꼽다 ва 눈에거슬리다 фразеологизмлари 는 қўшимчаси олган ҳолда сифатдошнинг ҳозирги замон шаклини ясаган. Сифатдошнинг ўтган замон шаклини ясаш учун таянч компонент бўлган феълга -ㄴ/ 은 қўшимчалари қўшилади: 박람회에서사람들의눈을끈것은인공지능을가지고있는로봇이었다. [ 관용어사전 : 92]; 머리쪽지에서는어디때까지상훈이의손이닿은감촉이감아있었다. [ 염상섭, 삼대 : 115]. Шунингдек, бўлиб ўтган бирор нарсани хотирлаш ёки эслашни ифодаловчи сифатдошнинг 던 ёки 았 / 었던 шакллари фразеологизмларга қўшилиб қўлланиш ҳоллатлари ҳам учрайди:
25 그리고잠에들기전 나는좀더자야한다 며항상머리에맴돌던생각을떠올린다. [ 관용어사전 : 149]; 마침남편의외가에서도움의손을뻗쳤던것이다. 박경리, 토지 ]. Сифатдошнинг келаси замон шаклини ясашда фразеологизмларга -ㄹ/ 을 қўшимчалари қўшилади: 다른일에눈을돌릴여력이없습니다. [ 관용어사전 : 92]. Келтирилган мисоллар орқали феъл СФларнинг учта замонда ва сифатдош шаклида эркин тарзда қўлланишига гувоҳ бўлдик. Таянч компоненти ҳаракат феъли бўлган фразеологизмлар равишдош шаклини олиб гапда турли синтактик вазифаларда қўлланиши мумкин. Улар асосан 아 / 어 ( 서 ) ва 고 равишдош қўшимчаларини олиб, мустақил ва кўмакчи феъллар билан бирикади, шунингдек, эргаштирувчи қўшма гаплар таркибида қўлланади. Жумладан, 모친은놀라는소리를하다가입을꼭다물고말았다. [ 염상섭, 삼대 : 51] ёки 국민들은썩은자본주의사상에머리가젖어있어서는새시대를열어나가지못한다. [ 관용어사전 : 144] каби гапларда фраеологизмлар 고 қўшимчаси орқали 말다, -어 орқали эса 있다 кўмакчи феълларига боғланиб, кўмакчи феълли бирикмани ҳосил қилган. 자기를개발하지않고무사안일한태도를가지고있으면머리가썩어사회에서도태되기된다. [ 관용어사전 : 144] шарт эргаш гапли қўшма гапнинг бош гапи таркибида равишдош шаклида қўлланган. Таянч компоненти ҳолат феъли бўлган фразеологизмлар ҳам замон категорияси, сифатдош ва равишдош шаклларига эгадир. Ҳаракат феълли фразеологизмлардан фарқли равишда мазкур фразеологизмларнинг келаси замон шаклида қўлланиши деярли учрамайди. Лекин ҳозирги ва ўтган
26 замонларда чекловларсиз қўлланади. Масалан, 흥? 몹시걱정이되나뵈마는나같은빈털터리에게눈이멀었다고딸내주겠다. [ 염상섭, 삼대 : 11] ва 결혼식장에늠름한모습으로서있는아들을보니가슴이뿌듯했다. [ 관용어사전 : 20] гапларида 눈이멀다 ва 가슴이뿌듯하다 фразеологизмлари ўтган замонда қўлланган. Қуйидаги гап эса ҳозирги замондаги ҳолатга мисол бўлади: 그는어리석고순진하고귀가얇고비밀이없고남을잘믿는다. [ 관용어사전 : 54]. Ҳолат феълли фразеологизмлар сифатдош ва равишдош шаклларида ҳам кенг қўлланади. Сифатдош шакли фақат ҳозирги ва ўтган замон шаклларига эга. Жумладан, 학교에모인사람은스무살안팎의머리가굵은젊은이들이었다. [ 관용어사전 : 143]; 말을꺼내기에는똑같이가슴이벅찼던것이다. [ 염상섭, 삼대 : 110]; 가슴이넓은사람일지라도이번일만은견디기가어려울것이다 [ 관용어사전 : 18] ва бошқалар. Бундай фразеологизмларнинг равишдош шаклида қўлланилишида ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Таянч компоненти феъл бўлган СФларда нисбат категорияси алоҳида аҳамиятга эга. Фразеологизмлар тилнинг мустаҳкам бирлиги бўлганлиги учун нисбат категорияси саноқли фразеологизмларга хос ҳолатдир. Таянч компонент бўлган феълнинг нисбатига қараб, фразеологизмларни уч гуруҳга бўлиш мумкин: фақат аниқ нисбат шаклидаги, аниқ ва орттирма ёки мажҳул нисбат шаклидаги ҳамда фақат орттирма ёки мажҳул нисбат шаклидаги фразеологизмлар. Тилда фақат аниқ нисбат шаклида учрайдиган фразеологизмлар миқдор жиҳатдан СФларнинг асосий қисмини ташкил этади. Жумладан, 가슴에
27 그리다, 가슴을뒤흔들다, 가슴이넓다, 가슴 ( 이 ) 설레다, 눈딱감다, 눈에선하다, 귀가가렵다 ва бошқалар. Мазкур гуруҳга мансуб фразеологизмлар нисбат категориясини ясовчи -기, -구, -리, -우, -이, -추, -히 қўшимчаларини қабул қила олмайди. Корейс тилида нисбат категорияси қўшимчаларини морфологик ва семантик хусусиятлари сабаб қабул қила олмайдиган феълларга орттирма ва мажҳул нисбатнинг қўшма шакллари бўлган 게하다 ва 아 / 어지다 қўшилади. Шунингдек, мазкур шакллар нафақат ҳаракат феълларига, балки семантик жиҳатдан сифатга яқин бўлган ҳолат феълларига ҳам қўшилиб, уларни қўшма феъл шаклига келтиради. Таянч компоненти ҳолат феъли бўлган СФлар худди ҳолат феълли эркин сўз бирикмаларидек, мажҳул нисбатнинг -아/ 어지다 шаклини олиб, таянч компоненти ҳаракат феъл бўлган фразеологизмларга хос хусусиятларни олади: 집안문제만생각하면가슴이답답해진다. [ 관용어사전 : 18) ёки 머리가굵어지면제마누라만알지어디부모를눈꼽만큼이나생각을하겠어. [ 관용어사전 : 143] каби гапларда қўлланилган 가슴이답답해지다 ва 머리가굵어지다 ҳаракат феълига хос бўлса ҳам, янги фразеологизмлар ҳисобланмай, балки ҳолат феълли 가슴이답답하다 ва 머리가굵다 фразеологизмларининг морфологик жиҳатдан ўзгарган вариантлари ҳисобланади. Орттирма нисбатнинг 게하다 қўшма шакли асосан 하다 таркибли ҳолат феълларига қўшилади: 그때아들놈의눈초리는내가슴을서늘하게했다. [ 관용어사전 : 20].
28 Иккинчи гуруҳга мансуб фразеологизмлар тилда ҳам аниқ нисбат, ҳам орттирма нисбат шаклида учрайди. Буларга 가슴이불타다 / 가슴이타다-가슴을불태우다 / 가슴을태우다, 귀를재다 - 귀를재우다, 발 ( 이 ) 맞다 - 발 ( 을 ) 맞추다, 손 ( 을 ) 꼽다 - 손 ( 에 ) 꼽히다, 손 ( 을 ) 걸다- 손에걸리다, 손발이맞다- 손발 ( 을 ) 맞추다, 머리 ( 를 ) 얹다- 머리 ( 를 ) 얹히다, 목을걸다- 목에걸리다 бошқаларни келтириш мумкин. Мазкур фразеологизмларнинг ҳар бири ўзига хос маъно ва услубий вазифаларга эга. Булардан фарқли равишда ҳам аниқ, ҳам мажҳул нисбат шаклидаги фразеологизмлар тилда бироз чекланган миқдорда: 발을묶다- 발 ( 이 ) 묶이다, 발로걷어차다- 발로걷어채이다, 발로차다- 발로채이다 ва бошқалар. Учинчи гуруҳга мансуб фразеологизмлар фақат орттирма ёки мажҳул нисбат шаклига эга бўлиб, уларнинг аниқ нисбат шакли мавжуд бўлмайди. Орттирма нисбатга 가슴을울리다, 눈을돌리다, 눈을붙이다, 손을늦추다, 머리 ( 를 ) 굴리다, 머리 ( 를 ) 숙이다, мажҳул нисбатга эса 가슴에맺히다, 가슴이막히다, 손 ( 이 ) 묶이다, 손에잡히다, 눈에걸리다, 발 ( 이 ) 묶이다 каби СФларни мисол сифатида келтириш мумкин. Феъл СФларнинг асосий қисмини бўлишли шаклидаги фразеологизмлар ташкил этади, лекин улар орасида бўлишсизлик шаклидаги фразеологизмлар ҳам мавжуд. Уларнинг таркибида 못 ва 안 инкор равишлари, шунингдек, -지않다 инкор ясовчи шакли тегишли тартибда феълга бириккан бўлади. 못 ва 안 инкор равишлари таянч компоненти фақат ҳаракат феъли бўлган фразеологизмлар таркибида учрайди. Жумладан, 안 компонентли
29 фразеологизмлар: 간에기별도안가다, 눈도깜짝안하다, 눈썹도까딱안하다, 눈썹도깜짝안하다, 눈썹하나까딱안하다, 눈에안들어가다, 머리에피도안마르다, 이마에피도안마르다, 혀가잘안돌아가다, 귀밑에피도안마르다, 발바닥에흙안묻히고살다 ва бошқалар. 못 компонентли фразеологизмларга эса қуйидагилар мисол бўла олади: 뼈도못추리다, 허리를못펴다, 고개를못들다, 맥 ( 을 ) 못추다, 머리를못들다, 뼈도못추리다, 뼈대도못추리다, 얼굴을못들다. Шунингдек, 못 инкор равишининг қўшма -지못하다 шакли ҳам келади: 손하나대지못하다, 입에담지못하다. 못 ва 안 инкор равишларидан фарқли тарзда -지않다 шакли ҳам ҳаракат, ҳам ҳолат феълли фразеологизмларга бириккан бўлади: 눈하나까딱하지않다, 눈하나깜짝하지않다, 눈에넣어도아프지않다, 눈도거들떠보지않다, 발이내키지않다, 발이떨어지지않다, 손에물도묻히지않다, 손끝에물한방울튀기지않다, 손톱도들어가지않다, 손톱하나까딱하지않다. Мисол сифатида келтирилган СФлар тилда доимо бўлишсизлик шаклида бўлади. Уларнинг бўлишли шакллари эса умуман мавжуд эмас. Фақат қуйидагилар тилда ҳам бўлишли, ҳам бўлишсиз шаклга эга: 입을다물지못하다 입을다물다, 입이떨어지지않다 입이떨어지다. 못 ва 안 инкор равишлари ҳамда -지않다 шакли қатнашган фразеологизмлардан ташқари, таркибида имкониятсизлик маъносини ифодаловчи ( 으 ) ㄹ수없다 инкор ясовчи шакли қатнашган бўлишсиз феълли фразеологизмлар ҳам мавжуд: 눈 ( 을 ) 뜨고볼수가없다, 눈 ( 을 ) 씻고
30 보려야볼수없다, 얼굴 ( 을 ) 내노흘수없다, 얼굴을들고다닐수없다. Тилда мазкур фразеологизмларнинг бўлишли шакли мавжуд эмас. Юқорида келтирилганларни умумлаштириб шуни айтиш мумкинки, феъл фразеологизмларда феъл категориялари ва шаклларининг қўлланиши маълум даражада чегараланган. Замон нуқтаи назаридан, асосан ҳозирги замонда қўлланиши билан характерланади, шунингдек, нисбат категориясини фақат саноқли фразеологизмларгина қабул қила олади. Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, фразеологизмнинг таянч компоненти бўлган феъл, эркин сўз бирикмаси таркибидаги феълнинг морфологик шаклларини такрорлай олмайди. Бундай чекланиш фразеологизмларнинг турғун бирикмалиги ва семантик хусусиятлари билан боғлиқдир. Феъл фразеологизмнинг ажралмас таркибига айлангандан кейин муайян морфологик шакллари заифлашади. Бундан ташқари фразеологизм таркибидаги феъл муайян морфологик шаклни олиб, грамматик вазифани бажарар экан, мазкур морфологик шакл бутун бир фразеологизмга тааллуқлилигини кўрсатади. Фразеологизмнинг морфологик жиҳатдан шаклий ўзгариши унинг семантикаси орқали бошқарилади. Юқоридаги шаклий ўзгаришдаги чекловлар ҳам айнан мазкур ҳолат билан боғлиқ. Умуман феъл фразеологизмларнинг шаклий ўзгаришида икки хусусиятга эътибор бериш лозим. Булар, фразеологизмнинг муайян морфологик шаклни олиши ва ушбу ҳолатга нисбатан фразеологизм семантикасининг қаршилигидир. Яъни, фразеологизмнинг муайян грамматик шаклни олишида фразеологик маъно йўл қўймайди. Зеро бундай қаршилик билан фразеологизм асосида ётган мазмун ва моҳият сақланиб қолинади. Шунинг учун КТСФларида замон (айниқса ҳолат феълли) ва нисбат категорияси жуда чегараланган. Лекин бу икки категориядан фарқли равишда сифатдош ва равишдош шаклида кенг қўлланади. Шунингдек, шаклий ўзгаришдаги чекловлар фразеологизмларнинг баҳоловчи ва сифатни ифодаловчи хусусиятлари билан ҳам боғлиқ. Бундай хусусиятлар таянч компоненти ҳолат феъли бўлган
31 фразеологизмларга хос бўлганлиги учун, шаклий ўзгаришда уларда чекланиш кўпроқдир. Феъл СФлар таркибий тузилиши жиҳатидан от, сон, равиш, ҳаракат ва ҳолат феълларининг ўзаро боғланишидан ҳосил бўлган. Феъл фразеологизмларнинг таркибий тузилишини батафсил кўриб чиқиш орқали уларнинг морфологик хусусиятларини янада кенгроқ очилади. Шунингдек, уларнинг ички синтактик қурилишини таснифлаб чиққан бўламиз. Барча феъл фразеологизмлар учун хос бўлган хусусият шуки, феъл фразеологизмнинг боғлашув имконияти аввало унинг таркибидаги феъл лексемага қараб белгиланади 52. Фразеологизмдаги феъл ва бошқа компонентларнинг хусусиятларини қараб чиқиш учун фразеологизмларни таркибий тузилиши жиҳатидан икки, уч, тўрт, беш ва ундан ортиқ компонентли фразеологизмларга бўлиб, улардаги компонентларнинг ўзаро боғлашувини ўрганиб чиқамиз. Икки компонентли фразеологизмлар тадқиқотда келтирилган барча феъл фразеологизмларнинг асосий қисмини ташкил қилади. Мазкур фразеологизмлар от+феъл шаклида бўлиб, от сифатида қатнашган соматизмлар ҳаракат феълларига бош ( 이 / 가 ), тушум ( 을 / 를 ), ҳол келишигида ( 에 / 에서 / 로 ) ва кўмакчи қўшимчалар ( 만 / 밖에 ) воситасида боғланган бўлса, ҳолат феълларига эса фақат бош келишикда ва айрим ҳолларда кўмакчи қўшимчалар орқали боғлашув ҳосил қилган бўлади. Шунга кўра, икки компонентли феъл фразеологизмларни боғлашувнинг турига қараб, беш турга бўлиб, таснифлаш лозим. 1. Эга ва кесим боғлашувли фразеологизмлар. Мазкур фразеологизмларда эга бош келишикдаги от (соматизм) билан ифодаланиб, кесим сифатида келган ҳаракат ва ҳолат феъллари унга боғланади 52 Рахматуллаев Ш. Ўзбек тилида феъл фраземаларининг боғлашуви. Т.: Университет, 1992. 6 б.
32 (N S 이 / 가 +V 53 ва N S 이 / 가 +A). Эга (боғлатувчи) ва кесим (боғланувчи) муносабатидаги фразеологизмлар, икки компонентли феъл фразеологизмларининг асосий қисмини ташкил қилади. Мазкур фразеологизмларда бош келишик белгили ва белгисиз қўлланиши мумкин. Жумладан, белгили: 가슴이터지다, 귀가가렵다, 눈이가다, 마음이내키다, 머리가가볍다, 손이거칠다, 입이더럽다 ; белгисиз: 가슴 ( 이 ) 뿌듯하다, 눈 ( 이 ) 시다, 발 ( 이 ) 맞다, 발 ( 이 ) 짧다, 손 ( 이 ) 가다, 머리 ( 가 ) 굵다 ва бошқалар. Шунингдек, юқоридаги боғлашувдан фарқли равишда эга 만 кўмакчи қўшимчасини олган от билан ифодаланган фразеологизмлар ҳам мавжуд. Жумладан, N S 만 +V/А: 눈만깜박거리다, 눈만깜박이다, 눈만끔벅거리다, 머리만크다, 뼈만남다, 뼈만앙상하다, 입만뻥긋하다, 입만살다, 입만아프다. 2. Воситасиз тўлдирувчи ва кесим боғлашувли фразеологизмлар. Таркиби тушум келишигидаги от (соматизм) ва ўтимли феъл билан ифодаланган кесим боғлашувли фразеологизмлар ҳам миқдор жиҳатдан кўпчиликни ташкил қилади. Тўлдирувчи ва кесим боғланишидан ҳосил бўлган фразеологизмларда кесим боғлатувчи, тўлдирувчи эса боғланувчи вазифасида бўлади. Мазкур фраезологизмлар тилда белгили ва белгисиз қўлланади. Масалан, белгили (N S 을 / 를 +V): 가슴을치다, 귀를세우다, 눈을떼다, 마음을먹다, 목을자르다, 손을나누다 ; белгисиз (N S ( 을 / 를 )+V): 가슴 ( 을 ) 펴다, 눈 ( 을 ) 뒤집다, 귀 ( 를 ) 뜨다, 귀 ( 를 ) 뜨다, 발 ( 을 ) 씻다, 손 ( 을 ) 거치다 ва бошқалар. Бундай тузилишга эга бўлган фразеологизмларга орттирма 53 N S соматизм, N от, Pc - сифатдош, V ( 동작동사 ) ҳаракат феъли, А ( 상태동사 ) ҳолат феъли, Adv равиш, AV кўмакчи феъл ( 보조용언 ), Nc отли бирикма ( 체언 ) ва Vc феълли бирикма ( 용언 )
33 нисбат қўшимчасини олиши натижасида ўтимлилашган феъл компонентли фразеологизмлар ҳам киради: 눈 ( 을 ) 밝히다, 손을늦추다, 머리 ( 를 ) 숙이다, 가슴을울리다, 가슴을태우다, 귀를재우다, 목에걸리다. 3. Воситали тўлдирувчи ва кесим боғлашувли фразеологизмлар. a) Жўналиш келишигидаги от билан ифодаланган воситали тўлдирувчининг ўтимсиз феъл билан ифодаланган кесимга боғланиши белгили ва белгисиз бўлади. Масалан, белгили (N S 에 +V): 귀에거슬리다, 눈에들다, 마음에두다, 발에채다, 손에붙다, 입에대다, 코에걸다 ; белгисиз (N S ( 에 )+V): 귀 ( 에 ) 거칠다, 손 ( 에 ) 꼽히다, 손 ( 에 ) 익다 ва бошқалар. b) Восита келишигидаги от билан ифодаланган воситали тўлдирувчи ва ўтимсиз феъл билан ифодаланган кесим боғлашувли фразеологизмлар доимо белгили (N S 로 +V) қўлланади. Шунингдек, бундай боғлашув асосан 발 [оёқ] соматизмидан таркиб топган фразеологизмларда кўп учрайди: 귓등으로듣다, 귓전으로듣다, 눈으로말하다, 몸으로때우다, 발로쓰다, 발로걷어차다, 발로뛰다, 발로쓰다, 발로차다, 발로채이다, 발로걷어채이다. 발판으로삼다, 속으로앓다 ва бошқалар. 4. Ўрин ҳоли ва кесим боғлашувли фразеологизмлар. a) Ўрин ҳоли сифатида чиқиш келишигидаги отнинг ўтимсиз феълга боғланиши (N S 에서 +V) сон жиҳатдан жуда ҳам чекланган: 눈에서벗어나다, 눈에서황이나다, 손에서벗어나다.
34 b) Отга 밖에 (ташқари) кўмакчи қўшимчаси қўшилиб, ҳаракат феъли билан боғланган фразеологизмлар (N S 밖에 +V): 눈밖에나다, 입밖에내다. 5. Корейс тилида ўзига хос грамматик хусусиятга эга бўлган 되다 [бўлмоқ] феълидан таркиб топган фразеологизмлар ҳам мавжуд. Бундай тузилишдаги фразеологизмларда 되다 феъли фақат тўлдирувчи келишиги [ 보어격조사 ] қўшимчалари ( 이 / 가 )ни олган от билан боғланган бўлади: 손발이되다, 얼굴이반쪽이되다, 입이되다, 손발이되다. Демак, икки компонентли феъл фразеологизмлар эга ва кесим, воситасиз тўлдирувчи ва кесим, воситали тўлдирувчи ва кесим, ўрин ҳоли ва кесим боғлушувида шаклланган бўлади. Уч компонентли СФлар асосан от+от+феъл, от+равиш+феъл ва от+феъл+феъл шаклидаги тузилишдан иборат. 1. От+от+феъл тузилишдаги фразеологизмлар тилда сермаҳсул бўлиб, биринчи компонент доимо соматизм бўлиб, ўзидан кейинги отга бош, тушум, ҳол келишикларида ва кўмакчи қўшимчалар билан бириккан бўлади. Биринчи компонентнинг кейинги отга бирикиш усулига қараб, беш турга бўлинади. a) Биринчи компонент доимо бош келишикда, иккинчи компонент эса 만 кўмакчиси ёки бош, тушум, жўналиш келишиклари қўшимчаларидан бирини олиб, ҳаракат феъли билан боғланган бўлади. Жумладан, N S ( 이 / 가 )+N 에 +V: 입끝에내다, 입끝에옮기다, 코가땅에닿다 ; N S 이 / 가 + N 이 / 가 +V: 귀가항아리만하다, 얼굴이반쪽이되다, 입안이쓰다 ;
35 N S 이 / 가 +N 을 / 를 +V: 눈물이앞을가리다 ; N S 이 / 가 +N 만 +V: 눈이등잔만하다, 가슴이콩알만하다, 귀가항아리만하다. Иккинчи компонент 보다 кўмакчи қўшимчасини олиб, ҳолат феъли билан боғланган бўлади. N S 는 / 이 / 가 +N 보다 +A: 피는물보다진하다, 다리가의붓자식보다낫다. b) Биринчи компонент ўрин келишигида, иккинчи компонент эса бош ёки тушум келишикларида келиб, ҳаракат феъли билан боғланган бўлади. Жумладан, N S 에 +N 이 / 가 +V: 귀에못이박히다, 귀에싹이나다, 눈에불이나다, 눈에흙이들어가다, 머리에녹이 [ 쉬가 ] 쓸다, 머리에서리가앉다, 입에침이마르다 ; N S 에 +N 을 / 를 +V: 눈에모를세우다, 눈에불을켜다, 눈에화등잔을켜다, 목에핏대를세우다, 얼굴에똥칠을하다, 입에게거품 [ 거품 ] 을물다, 손에땀을쥐다. Мазкур турга мансуб яна бир шаклдаги фразеологизмларда ҳаракат феъллари доимо бўлишсиз шаклда бўлади ва улар ўзининг бу морфологик шаклини ўзгартирмайди. Бундай фразеологизмлар N S 에 +N 도 +V шаклидаги тузилишга эга бўлади: 간에기별도안가다, 머리에피도안마르다, 이마에피도안마르다, 손에물도묻히지않다. c) Биринчи компонент чиқиш келишигида, иккинчи компонент эса бош келишигида бўлиб, барча фразеологизмларда ҳаракат феъли 나다 билан ифодаланган бўлади. Жумладан, N S 에서 +N 이 / 가 +V: 눈에서황이나다, 목에서겨불내가나다, 입에서신물이난다, 입에서젖내가난다.
36 d) Биринчи ва иккинчи компонентда ҳам соматизм қатнашиб, улар ўзаро ва феъл билан N S 도 + N S 도 +V шаклида бириккан бўлади: 피도 눈물도없다. e) Икки отнинг 되다 [бўлмоқ] феъли билан боғланишидан ҳосил бўлган фразеологизмлар ҳам мавжуд: 가슴이숯등걸이되다, 얼굴이 홍당무가되다. 2. От+равиш+феъл тузилишдаги фразеологизмлар синтактик жиҳатдан икки хил боғланишда бўлади: a) Эга + тарз ҳоли + кесим шаклдаги боғланишда эга бош келишикдаги от, тарз ҳоли ҳолат равиши билан, кесим ўтимсиз феъл билан ифодаланган бўлади: 귀가번쩍뜨이다, 눈이바로 [ 똑바로 ] 배기다, 머리가잘돌아가다, 목이빠지도록기다리다, 배꼽이빠지도록웃다, 입이가로터지다 [ 째지다 ], 피가거꾸로솟다, 혀가잘돌아가다 ва бошқалар. b) Воситасиз тўлдирувчи + тарз ҳоли + кесим боғланишдаги фразеологизмларда воситасиз тўлдирувчи тушум келишигидаги от, тарз ҳоли ҳолат равиши, кесим ўтимли феъл билан ифодаланган бўлади (N S 을 / 를 +Adv+V): 눈을딱감다, 발 ( 을 ) 동동구르다, 입을딱벌리다, 어깨를나란히하다 ва бошқалар. 3. От+феъл+феъл тузилишдаги фразеологизмларда биринчи компонент бўлган соматизм бош, тушум ва жўналиш келишикларидан бирида келса, феъл эса кўмакчи феълли бирикма ёки равишдошли бирикма билан ифодаланган бўлади. Равишдошли бирикмада феъл одатда -고, -아/ 어 ва -아/ 어도 қўшимчаларини олиб, равишдош шаклини ҳосил қилиб, ҳаракат