<4D F736F F D20D1E8E6EE20E6E0EDF0E8E4E020F4E8F2EEEDE8ECE8FF205FD8E0ECE0F5ECF3E4EEE020CDE0F0E3E8E7E05F>

Size: px
Start display at page:

Download "<4D F736F F D20D1E8E6EE20E6E0EDF0E8E4E020F4E8F2EEEDE8ECE8FF205FD8E0ECE0F5ECF3E4EEE020CDE0F0E3E8E7E05F>"

Transcription

1 1 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ ШАРҚ ФИЛОЛОГИЯСИ ВА ФАЛСАФА ФАКУЛЬТЕТИ ХОРИЖИЙ ШАРҚ МАМЛАКАТЛАРИ АДАБИЁТИ КАФЕДРАСИ Қўлёзма ҳуқуқида БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ Мавзу: СИЖО ЖАНРИДА ФИТОНИМИЯ Бажарди: Корейс филологияси таълим йўналиши битирувчи курс талабаси Шамахмудова Наргиза Исакжоновна Илмий раҳбар: Корейс филологияси кафедраси, ф.ф.н. катта ўқтувчи Саидазимова Умида Тошкент 2012

2 2 МУНДАРИЖА I. КИРИШ...3 I БOБ. ЎРТА АСР КОРЕЙС ШЕЪРИЯТИ 1.1. Ўрта аср корейс адабиётига ижтимоий муносабатларнинг таъсири Ўрта аср корейс шеърияти жанрлари...14 II БOБ. СИЖО ЖАНРИДА ФИТОНИМИЯ 2.1.Сижо жанрида боғлар рамзи Сижо жанри шеъриятида фитонимиянинг қўлланилиши...27 III.ХУЛОСA...39 VI. ФOЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ...41

3 3 КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасининг мустақил ривожланишидаги ўтган қисқа тарихий даврида республикани суверен давлат сифатида қарор топиши юзасидан улкан ишлар амалга оширилди. Дунёдаги 120дан ортиқ мамлакат билан расмий дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Жумладан, Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари Япония, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар билан алоқалар мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан таъкидлаб ўтиш мумкин. Кейинги вақтларда Жанубий Корея минтақамизнинг мураккаб муаммоларини хавфсиз ва барқарор тинчликка эришиб, атроф-муҳит муҳофазаси ва таълим соҳасидаги масалаларни ҳал қилишди фаол ва манфаатдорлик билан иштирок этмоқда 1. Мамлакатимиз ва Жанубий Корея Республикаси ўртасидаги кенг қамровли иқтисодий, ижтимоий, маданий, сиёсий ва илмий алоқаларнинг ривожланиб бораётганлиги корейс тилини чуқурроқ ўрганиш зарурлигини кўрсатмоқда. Миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш ёш авлодни, ҳозирги ёшларимизни маънавий тарбиялашнинг асоси бўлмоғи керак 2. Юртбошимизнинг бу сўзлари нафақат хорижий тилларни ўрганиш, балки хорижий мамлакатлар тарихи, маданияти ва адабиётини ҳам ўрганишни тақоза этади. Биз таҳлилга тортган битирув малакавий иш ўрта аср корейс адабиётида ўзига хос сижо жанридаги фитоминияга бағишланган. Маълумки, сижо жанрини ўрганиш орқали ўрта аср корейс адабиётида илк бор хангилда яратилган шеърий жанрлар, улардаги мавзулар кўламини чуқур ўрганиш, ўрта асрлар шеърияти борасида янги маълумотлар олиш, бу соҳадаги билимларимизни янада бойитиш имконини беради. 1 И.А.Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида б И.А.Каримов. Маънавий юксалиш йўлида.-т.:ўзбекистон, Б.10

4 4 Бадиий матнда сўзларнинг семантика билан боғлиқлиги, нутқ фаолиятида ундан унумли фойдаланиш мавзунинг долзарблигини яна бир бор кўрсатади. Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Ўрта асрлар корейс адабиёти Корея Халқ Республикасининг ўзида ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб тизимли равишда ўрганила бошланди. Битирув малакавий ишни ёзишда рус адабиётшунослари М.Н. Никитина, А.Ф. Троцевич, В.Жирмунский ва корейс адабиётшунослари Ко Жон Ок ( 고젠옥 ), Лю Чхан Сон ( 류찬손 ), Чжу Ю Гуан ва ўзбек корейсшуносларидан У.Т.Саидазимова каби олимларнинг қиёсий тарихий метод назариясига бағишланган ишларига асосланиб, уларнинг тадқиқот ва мақолаларидан фойдаланилди. Битирув малакавий ишнинг манбаси. Битирув малакавий ишимизга манбалар сифатида 1993 йил Сеулда чоп этилган Квон О Сок( 권오석 )нинг «시조를찾아서» (сижони қидириб) корейс шоирларнинг сижолари тўпламини хамда институтимиз қошида езилган Ўрганилаётган мамлакат адабиёти (Корея адабиёти) ўқув қўлланмасидаги сижоларни танладик. Ишнинг мақсад ва вазифалари. Сижо шеърий жанрида фитонимиянинг бадиий талқинини ёритиб бериш битирув малакавий иш олдига қўйилган асосий мақсаддир. Ушбу мақсадни амалга оширишда қуйидаги вазифалар белгилаб олинди: - XV-XVI асрларда яратилган корейс шеърий жанрларига ижтимоий муҳитнинг таъсири масаласини ўрганиш; - Чосон (Ли) сулоласи ҳукмронлиги даврида мамлакат маданий ҳаётида юз берган ўзгаришлар билан танишиш; - Хангил (миллий ёзув)нинг жорий қилиниши ва унинг адабиёт тараққиётига таъсири масаласини ўрганиш; -XV-XVI асрлар корейс шеърий тизими ва унда сижо жанрининг ўрни масаласи;

5 5 - илмий манбалар асосида сижо жанридаги шеъриятининг ривожланишига ҳисса қўшган шоирлар ҳақида маълумотлар бериш; - сижо шеъриятида рамзийлик моҳиятини ёритиш; - сижо жанрида боғ образини ўрганиш; - сижо шеъриятида фитонимиянинг бадиий талқинини амалга ошириш. Ишнинг амалий аҳамияти. Корейс ўрта асрлар шеъриятида янги ҳодиса бўлган сижо жанрида фитонимиянинг бадиий талқини билан боғлиқ маълумотлар билан бакалавр йўналишида ўқитиладиган Ўрганилаётган мамлакат адабиёти (Корея адабиёти) ҳамда магистратура йўналишидаги Шарқ ва Ғарб адабиёти типологияси, Шеърий тизимлар, Адабиёт назарияси фанлари учун ўқув қўлланма, маъруза матнлари яратишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Битирув малакавий ишининг тузилиши. Иш Кириш, ҳар бири фасллардан иборат 2 боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан таркиб топган.

6 6 I БОБ. ЎРТА АСР КОРЕЙС ШЕЪРИЯТИ 1.1. Ўрта аср корейс адабиётига ижтимоий муносабатларнинг таъсири XIII асрга келиб Корё давлати заифлаша бошлаган. Марказий ҳокимият мавқеининг пасайиши Корея жамияти кайфиятида туб бурилиш ясаган. Кўпгина ўқимишли кишилар конфуцийчиликнинг кучли давлатчилик билан боғлиқ идеалларига бўлган ишончни йўқотганлар, буддизм ва даосизм нуқтаи назарига ўтганлар, давлат хизматидан табиат қўйнига кетиш, жамиятдан қочишни афзал кўрганлар. Шу тариқа даосизм йўналишидаги корейс шеърияти равнақи учун замин яратилган. Шеъриятда бутун бир йўналиш Бамбукзорлар адабиёти вужудга келган. XIII асрда Кореяда шундай шеърий уюшмаларнинг бир неча типи пайдо бўлган. Уларнинг энг машҳури Денгиздан шарқдаги мамлакатдан етти донишманд ҳисобланган. У корейс шеъриятида сезиларли роль ўйнаган. Унга Лим Чхун, О Докчон, Хван Бохван, Чо Тхон, Ли Дамжи, Хам Сун ва Ли Инно каби шоирлар кирган. Ли Инно Кореяда мазкур йўналишнинг энг йирик вакили сифатида танилган. Хитой шоири Тао Юньмин ( )нинг Форсий манба асари мотивлари асосида ёзилган Чирисан тоғларидаги турналар воҳаси асари Бамбукзорлар адабиёти учун дастуриламал ҳисобланади. Бу даврда шеъриятда ҳаётга фаолроқ муносабатни акс эттирган бошқа бир йўналиш ҳам ривожланади. Уни фош қилувчи шеърият деб номлаш мумкин. Мазкур танқидий ёндашув замирида конфуцийчиликнинг подшо ва ҳар қандай амалдорнинг ўз вазифасига мувофиқлиги ҳақидаги тасаввурлари ётади. Шоирлар воқеликни адолатсиз қироллар ва уқувсиз амалдорларни танқид тиғи остига олар эканлар, баъзан ўзлари яшаётган давр жамиятига Корея тарихидаги олтин давр ни, аниқроқ айтганда, Корея подшоликларининг асосчилари давлат ишларини оқиллик билан, қадимда илгари сурилган бошқарув тамойиллари га мувофиқ бажарган шу боис

7 7 фитналар бўлмаган, амалдорлар ўз вазифасини сидқидилдан адо этган, халқ тинч меҳнат қилган ва фаровон яшаган даврларга қарши қўйганлар. XIV аср охирида сарой тўнтариши натижасида мамлакатда Ли сулоласи ҳукмронлиги ўрнатилди. Бу сулола 1392 йилдан 1910 йилгача ҳукмронлик қилди. Сулола асосчиси Ли Сонге ўз давлатини Қадимги Чосон хотирасига Чосон деб номлади. Сеул мамлакат пойтахтига айланди. Янги подшо ва унинг ворислари Кореяда марказлашган давлатни тиклаш чораларини кўрдилар. XIX асрнинг иккинчи ярмига қадар Корея типик феодал мамлакат бўлиб қолди. Унинг иқтисодиётида феодал ишлаб чиқариш муносабатлари ҳукм сурди, дворянлик (янбанлар) ва деҳқонлар феодал жамият ўзагини ташкил қилдилар. XV аср марказлашган давлатни мустаҳкамлашда жиддий ютуқларга эришилган давр. Бу неоконфуцийчилик мафкураси (Чжуси йўналиши) кенг тарқалган давр бўлган. Ҳокимият учун курашда консерватив руҳдаги зодагонлар эски ортодоксал конфуцийчиликни ҳимоя қилиш шиорлари билан ниқобланган. Уларнинг рақиблари қотиб қолган ақидалардан воз кечишга чақирган чжусичилик нуқтаи назарини ҳимоя қилганлар. Улар олий ҳокимият йирик ерларни эгаллаб олгани халқ манфаатларига зиён етказади ва давлат асосларига таҳдид солади деб огоҳлантирганлар. Улар давлатга садоқат билан хизмат қилиш ва халқни одилона бошқариш заруриятини тарғиб қилганлар. Илк корейс неоконфуцийчиларидан бири Квон Гин ( )дир. У буддизм ва даосизм догмаларини танқид тиғи остига олган. IV- XIV асрлар давомида давлатда ҳукмронлик қилган буддавийлик черкови ўз сиёсий мавқеини йўқотган, лекин мамлакатнинг маънавий ҳаётига таъсир кўрсатишда давом этган. Буддавий ибодатхоналарига қарашли ерларни давлат ихтиёрига ўтказиш амалга оширилган, уларнинг майдони 4-5 баравар қисқарган. XV асрда икки оламшумул воқеа юз берган: 1403 йилда жаҳонда биринчи босмахона темир шрифти яратилган, 1443 йилда корейс миллий

8 8 ёзуви жорий этилган. У дарҳол ҳукмрон синф хизматига қўйилган ва ундан конфуцийчилик классикларининг асарларини, шунингдек буддавийларнинг диний адабиётларини корейс тилига ўгириш учун фойдаланилган. Аммо тез орада миллий алифбодан мавжуд тузум рақиблари ҳам фойдалана бошлаганлар. XVI асрда марказлашган давлатнинг заифлашуви, ерларни йирик феодаллар эгаллаши, халқни эксплуатация қилиш, шунингдек ҳукмрон табақалар ўртасидаги кураш кучайганлиги, деҳқонларнинг қўзғолонлари кўпайганлиги кузатилади. Халқ бошига тушган мусибатлар XVI аср охирида мисли кўрилмаган даражага етган, чунончи ички кулфатларга оғир синов япон босқинчилари (Хидэёси қўшинлари) билан уруш қўшилган. Қонли Имчжин уруши олти йил ( йиллар) давом этган. Мамлакат кул уюмига айланган, кўп сонли ноёб санъат асарлари, адабий ёдгорликлар уруш оловида ёниб ҳалок бўлган. X XIV асрлар ёзма ёдгорликлари бу босқичда ўзига хос адабий жараёнлар кечганини исботлайди. Мамлакат тарихида бу давр бирлашган Силла (VII X асрлар) давлати ўрнида вужудга келган марказлашган Корё давлатининг шаклланиш ва мустаҳкамланиш даври ҳисобланади. Бу даврда иқтисодий юксалиш, маданий ҳаётдаги ўзгаришлар билан бир қаторда, Хитой маданий анъаналарининг адабий ҳаётга кириб келиши кузатилади. Адабиётни асосан тарихнависликка оид асарлар ташкил қилган. Хусусан, Будда роҳиблари ҳаётига бағишланган диний ва давлат бошлиқлари ҳаётини акc эттирган тарихий асарлар етакчи ўрин эгаллаган. Бу давр адабиётининг асосий мақсади ўтмиш кишилари ва бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ахборот бериш ҳамда Конфуций таълимоти нуқтаи назаридан ҳукмрон ва тобе инсон қандай бўлиши кераклигини кўрсатишдан иборат бўлган. Албатта, бу ўринда Конфуций таълимотининг инсонлараро муносабатларга, халқнинг турмуш тарзига катта таъсири бўлганлиги кузатилади. Инсоннинг шахсий ҳаёти, унинг фикри, ақл-идроки, дунёқарашини тасвирлаш бу давр адабиёти учун хос бўлмаган.

9 9 Бу даврда яратилган агиографик 3 характердаги асарларда руҳонийлар, Конфуций таълимоти пешволари образини яратишга кўпроқ эътибор қаратилган. Агиографик адабиёт олдидаги асосий вазифа оддий одамларга ҳар жиҳатдан намуна бўладиган инсон образини яратишдан иборат бўлган. Идеал илоҳий инсоннинг ҳаёти тасвирида у билан бўлаётган ажойиб ва ғаройиб ҳодисаларга алоҳида эътибор берилар эди. Масалан, Хёк Нон Жоннинг (1075 йил) 규녀화 Кюнё ҳаёти асарида қаҳрамон кўплаб қийинчиликларга дучор бўлади, турли тўсиқларни енгиб ўтади. Одатда, мураккаб бўлмаган сюжет асосини ҳар қандай тўсиқлардан ўта оладиган, инсон кучи етмаган вазифаларни уддалайдиган баркамол образ тимсолини яратиш ташкил этган. Агиографик адабиёт қаҳрамони фаол турмуш тарзини кечиради, унинг хатти-ҳаракатлари доимий равишда нималарнидир амалга оширишга қаратилган, бироқ бу хатти-ҳаракатлар сабаби психологик жиҳатдан асосланмаган. Бунда персонажнинг ички дунёси унинг фикрлари ва ҳиссиётлари ҳисобга олинмайди. Муаллифни қаҳрамоннинг ташқи қиёфаси ҳам, уни ўраб турган атроф-муҳит ҳам умуман қизиқтирмайди. Асосий персонаж Кюнёнинг болаликдаги ижобий хислатлари, у балоғат ёшига етганда ҳам, кексайганда ҳам сифат жиҳатдан ҳеч қандай фарқ қилмайди. Бир сўз билан айтганда, бош қаҳрамон характери тадрижий такомилда берилмайди. Ўрта аср корейс адабий жараёнида муҳим аҳамият касб этган бир қатор ёдгорликлар мавжуд. Ким Бу Сик ( )нинг 삼국사 Уч давлатнинг тарихий ёзувлари тарихий асари шулар жумласидандир. Асар 1145 йили ёзилган бўлиб, расман тарихий асар деб тан олинган. Бу даврда Кореяда тарихий асарлар 첩사 чопса расмий тарих ва 야사 яса норасмий тарих каби иккита гуруҳга бўлинган. 3 Ким Бу Сик. Самгук саги. Разные описания. Биография /перевод, вступ., статья, коммент., приложения под ред. М.Н.Пака и Л.Р. Концевича/. М., 2002.

10 10 Ҳукмдорнинг буйруғига кўра, қадимги хитой фольклор намунаси хисобланган Син Цянь (Шицэн, I аср боши) асосида яратилган ушбу асарда Ким Бу Сик Силла ( 신라 ), Пэкче ( 백제 ), Когурё ( 고구려 ) ва Бирлашган Силла ( 신라의삼국통일 ) давлатларининг тарихини баён этган. Конфуций идеаллари асосида тарбия кўрган собиқ давлат арбоби Ким Бу Сик муаллифнинг вазифаси, авваламбор, асарнинг маънавий таъсирида, деб билган. Асардаги инсон образларининг яратилишида муаллифнинг идеал ҳоким ва идеал фуқаролар ҳақидаги тасаввурлари асос бўлган. Бу асар қаҳрамони давлат ишларида фаол иштирок этадиган тарихий шахсдир. Ким Бу Сик тарихни халқ ривояти ва афсоналари асосида қайта яратар экан, беихтиёр, ўзи истамаган ҳолда фольклор унсурларининг тарихий асарларга кириб келишига сабабчи бўлган. Бунда қаҳрамон Конфуций идеалларига мувофиқ равишда доно ва инсонпарвар ҳоким, халқнинг отаси сифатида гавдаланади. Шундай қилиб, образларнинг қаҳрамон типи яратилишига халқ оғзаки ижоди, доно ва инсонпарвар типи намоён бўлишига эса доимо ўз давлатига содиқ бўлган давлатбоши ва фуқарога ҳам тегишли бўлган Конфуций таълимоти таъсир қилган. Юқорида айтиб ўтилганидек, Ким Бу Сик асари расмий тарихий асарлар сирасига кириб, у бошлаган анъана кейинчалик Будда роҳиби Ким Ирён (1285 йил)нинг 삼국화 Уч давлат ҳақида ривоят асарида давом этди. Ким Бу Си книнг асари бадиий анъаналарни давом эттирувчи чопса расмий тарих турига мансубдир. 삼국화 Уч давлат ҳақида ривоят асари яса норасмий тарих типидаги илк асардир. Мазкур асарнинг муаллифи Ким Ирён Ким Бу Сикдан фарқли ўлароқ, ўз олдига халқ хотираси тарихининг ажралмас бир қисми бўлиб сақланиб келаётган нарсаларни, яъни давлат асосчилари оддий фуқаро, ғайриоддий, ажойиб / 왕 / ванларнинг туғилиши, шаҳарларнинг қурилиши, ажойиб ҳамда ғаройиб ҳодисалар ҳақида ривоят-афсоналарни йиғиш, тўплаш ва ёзиб олишни вазифа қилиб

11 11 қўйди. Бироқ мазкур давр учун характерли бўлган ёдгорликларнинг турли таснифига қарамасдан, уларда инсонни, ҳақиқатни тасвир этиш тамойили бир хилдир. Асарларда инсон тарихий шахс сифатида акс эттирилади. Бизнинг наздимизда, асарлардаги ҳодисалар ҳужжатлар билан далилланган бўлмасада, муаллиф учун тарихий фактдир. 삼국사 Уч давлат ҳақида тарихий ёзувлар, 삼국화 Уч давлат ҳақида ривоятлар, 심심풀이로한이야기 Ҳордиқдаги ҳикоялар, 패군의이야기 Пэчун ҳикоялари ва бошқа тарихий асарларда муаллифлар комил инсон образини яратар эканлар, улар хатти-ҳаракатларининг фақат ташқи томонини тасвирлаш билангина чекланганлар. Инсоннинг ички дунёси, ўй-хаёллари, тафаккури сингари масалалар назардан четда қолган. Қаҳрамон хаттиҳаракатлари унинг ички дунёси билан асосланмаганлиги, асарга кўплаб нутқий матнларнинг киритилишига олиб келган. Аммо таъкидлаш жоизки, бу асарларда илк бадиий адабиётга хос бўлган асосий хусусиятлардан бири қаҳрамоннинг ташқи портретини тасвирлашга уринишлар кўзга ташланади. Бунда қаҳрамон ташқи кўринишига хос бўлган ҳар бир белги алоҳида бўрттирилган ҳолда тасвирланади. Фалончи Чжоуга ўхшайди деган иборанинг ўзиёқ, ўқувчига бу ерда идеал ҳоким ҳақида сўз юритилаётганлигига ишора қилган. XIII аср охири XIV аср бошида Кореяда Конфуций таълимоти инқирозга учрайди ва унинг ўрнини инсонга ижтимоий бирлик сифатида эмас, балки буюк табиатнинг бир бўлаги сифатида қараш шиори билан чиққан даосизм эгаллайди. Япония билан бўлган Имчжин уруши ( ) ва манжурларнинг 1627 ва йилларда мамлакатга қилган ҳужуми катта талофат етказган эди. Шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктлар вайрон қилинди, мамлакат ичкарисидаги ҳукмрон синф ўртасида ҳам турли гуруҳбозликлар авж олди. Ҳокимият ва жамиятда обрў, мавқе эгаллашга интилган бир-бирига қарши кўплаб гуруҳлар пайдо бўлди. Ўзаро ички низолар мамлакатга ҳам,

12 12 унинг иқтисодига ҳам сезиларли даражада зарар етказди. XVIII асрда корейс ҳукумати томонидан тинчлик сиёсати юритилган бўлса-да, оппозицион партиялар ўртасида очиқ қуролли тўқнашувлар бошланди 4. Зиёлилар ўртасида тушкунлик кайфияти тарқалди, инсоннинг жамиятдаги ўрни омонат эканлиги, ўзига ишончсизликни ҳис этиш, ҳукуматнинг тинч ҳаётни таъминлаб бера олмаслигидан умидсизликка тушиш ҳолати рўй берди. Улардан кўплари хизматга бўлган қизиқишларини йўқотиб, табиатга кетишди, тарки дунё қилишди, мавжуд тартибларни танқид қила бошлашди. Мана шулар натижасида янги ижтимоий ғоялар туғилди. Шу замоннинг энг илғор, мутафаккир инсонлари, энг аввало, таълим тизимини қайта ташкил этиш орқали ёшлар тарбиясига бўлган муносабатни ўзгартириш керак, деган фикрда эди. Улар давлат гуллаб-яшнаши учун анъанавий, гуманитар таълим эмас, балки амалий билимлар, фойдали одамлар керак, деб ҳисоблашарди. Аммо, бир томондан, мамлакатни яккалаш сиёсати бошқа халқлардан илғор тажрибаларни ўрганиш имкониятини бермасди, иккинчи томондан эса, давлат хизматига ҳақиқий иқтидорли инсонларни жалб этишга юқори табақа доиралари халақит берар эди 5. Бу йўналиш XVII аср ўртасида жамиятнинг илғор аъзоларини бириктирувчи 실학 сирхак аниқ фанлар оппозиция руҳидаги ғоялар оқимининг пайдо бўлиши ва тарқалишига олиб келди. Сирхак ҳаракатини маърифий ҳаракатлар қаторига киритиш мумкин, аммо унинг тарафдорлари бир қатор ижтимоий талабларни ҳам олға суришган. Улардан энг муҳими, инсон шахсиятининг мустақил қадрияти, яъни инсон давлат бошқарувида ўзининг иқтидори ва билимларига мос вазифаларни эгаллаши кераклиги ҳақидаги ғоя эди 6. Сирхак ҳаракати бутун бир маданият каби, албатта, адабиётга ҳам муҳим таъсирини ўтказган. Сирхак ғоялари таъсири остида адабиёт ҳаётда фақат кўнгилхушлик унсури бўлиб қолмасдан, балки функционал бурилиш, 4 Қаранг: Тягай Г.Д. Общественная мысль Кореи в эпоху позднего феодализма. М.: Наука, Батафсил маълумот учун қаранг: Ванин Ю.В. Экономическое развитие Кореи в XVII XVIII вв. М., 1968; Тягай Г.Д. Общественная мысль Кореи в эпоху позднего феодализма. М.: Наука, Тягай Г.Д. Общественная мысль Кореи в эпоху позднего феодализма. М.: Наука, С

13 13 хусусан, ижтимоий тенгсизлик муаммолари каби муҳим масалаларни қўйишга қаратилган восита ҳам эди. Бадиий асарларда олий табақа вакилларига қарама-қарши қўйилган камбағал, ҳуқуқсиз инсон образи кўзга ташлана бошланди. Инсонга нафақат алоҳида бир шахсият сифатида қаралди, балки қаҳрамонларни умумлаштириш содир бўлди, унга маълум бир умумгуруҳ нуқтаи назардан аниқ қатлам вакили сифатида қарала бошланди. Бу эса, адабиётда инсонни тасвирлашдаги янги ёндашувлар юз бераётганидан далолат берарди. Адабий қаҳрамонга бўлган янгича ёндашув адабиётнинг жамиятдаги ўрнига бўлган қарашларнинг ўзгаришига олиб келди. Пак Чи Воннинг фикрига кўра, адабиёт жамиятдаги салбий ҳодисаларни очиб ташлаш қуроли бўлиб хизмат қилади ва воқеликни қайта қуришга туртки бўлади 7, яъни бунда адабиётнинг ижтимоий мавқеини оширишга, жамиятдаги кайфиятга, инсоннинг дунёқарашига таъсир қиладиган восита сифатида қараш таъкидланмоқда. Бу давр адабиётида демократизмнинг аниқ элементи пайдо бўлди, хусусан, айнан ўша давр адиблари ўзларининг асарларини нафақат анъанавий мумтоз ханмунда, балки ўрта табақа корейс китобхонига тушунарли бўлган корейс тилида ярата бошладилар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, корейс тилидаги адабиёт навқирон бўлишига қарамасдан, узоқ асрлар давомида муайян қонун-қоидаларга бўйсуниб, анъаналарга риоя қилиб келган ханмунда яратилган адабиётга нисбатан янги ғоя ва янги услубларга мойилроқ эди. Бу даврга келиб ханмунда яратилган шеърият асосан аҳмоқ амалдорлар бошқарувидаги камбағал халқнинг аҳволи ҳақидаги анъанавий мавзуларни ёритишга қаратилган эди. Шеъриятнинг энг етакчи мавзуларидан яна бири шахсий ҳиссиётни (туйғуларни) ифода этиш бўлган 8. Мана шундай шеър намуналарини Хон Кил Дон ҳақида қисса муаллифи Хон Гюн ( ), машҳур насрчи Лю Монъин ( ), ўз сижоси билан машҳур бўлган 7 Қаранг: 박치원. 다할루시여남. 서울, (Пак Чи Вон (тахаллуси Ёнам). Танланган асарлар. Сеул, 1956.) 8 Қаранг: 이가원. 한문으로된한국문학역사. 서울, 1961 (Ли Гавон. Ханмундаги корейс адабиёти тарихи. Сеул, 1961.)

14 14 Син Хим ( ), корейс тилидаги биринчи романлар муаллифи Ким Ман Жун ( ), йирик олим ва сирхак оқими ғояси тарафдори Чон Ягён ( )лар ижодида ҳам учратамиз. Айниқса, ХVIII асрда кенг тарқалган 악푸 акпуда (хитойча юэфу) 9 (Ли Га Вон акпунинг 29 та тўпламини айтиб ўтган) 10 лирик мавзулар қаторида мозийга дастлабки корейс давлати асосчилари ва қадимги ривоятлар қаҳрамонларини куйлашга ҳам катта ўрин ажратилган. Бу мавзу бошқа кўпгина халқларнинг адабиётида кенг тарқалган бўлиб, уларда номукаммал дунё қадимдаги мукаммал жамиятга анъанавий тарзда қарама-қарши қўйилган ва ўша эски қадрдон фольклорга қизиқиш ортишига туртки бўлган. Барча халқларга хос бўлган миллий ўзликни англаш ва ХIХ аср охирида мустақилликка эришган бу халқ, ўша даврда хитой маданиятидан холи бўлган қадимги корейс фольклор мавзуларига бундай мурожаат этиши корейсларнинг ўзларини миллий англаб етганликларининг ўсиши билан боғлиқдир. Олий даражадаги насрда эса, яна ўша ханмун шеъриятидаги номларни кўрамиз. Ли Га Воннинг алоҳида таъкидлашича, индивидиуал чон (ёки немис синологи Х. Франк бундай турдаги адабиётни тахаллусли биография деб атайди) ривожланган ва бу даврда ҳайвонлар, ўсимликлар ва ҳатто буюмлар тасвир предмети бўлган. Агар бундай асарларга қаҳрамон сифатида муайян инсон образи киритилган бўлса, у албатта расмий давлат муносабатларидан холи тарзда тасвирланган 1.2. Ўрта аср корейс шеърияти жанрлари XIV XVI aсрнинг сўнгида корейс шеърияти ва насрида янги жанрлар юзага келди, характерлар ўзгарди, адабиётда тўқима қаҳрамонлар пайдо бўла бошлади. Ҳаётий воқеаларга бўлган қизиқиш кучайди. Назмда ҳам 9 Юэфу хитой шеърияти жанрларидан бири. 10 Қаранг: 이가원. 한문으로된한국문학역사. 서울 쪽 (Ли Га Вон. Ханмундаги корейс адабиёти тарихи Сеул, Б )

15 15 янгиликлар кузатилди: уч қаторли сижолар ва каса (поэма)лар яратила бошланди йилда эса корейс миллий алифбоси хангилга асос солинди. Янги алифбодан хитой тилидан таржима қилинган конфуций ва будда қонунлари тарқатишда кенг фойдаланилди. Жумладан, қирол Сежон ( ) томонидан ёзилган Oсмонда учадиган аждарга ташаккурнома (oдa) да она тилидаги шеъриятга бўлган ҳурмат ва ватан ҳақидаги ўйлар киритилган. Ўрта аср корейс шеъриятининг она тили (хангил)даги энг ёрқин намуналаридан бири бу сижо бўлиб, XV-XVIII асрларда кенг тарқалган жанрлардан биридир. Сижо жанрининг дастлабки намуналари XVIII антологияларида учрайди. Сижонинг аниқ маъноси маълум эмас, амма баъзи бир тадқиқотчилар бу жанрни йил фасллари қўшиқлари, баъзилари эса замонавий куйлар деб таърифлашади. Сижо жанрининг мавзулар кўлами жуда ҳам кенг бўлиб, пейзаж ва даос (дунёвий ҳаётдан кетаётганлар куйи), ватанпарварлик ва севги ҳақидаги сижолар кўпчиликни ташкил этади. Сижо нафақат шоирлар томонидан, балки турли халқ вакиллари томонидан ҳам ёзилган. Сижо тугалланган шеър деб аталади. Сижо уч қатор ва бўғиндан иборат.унинг тузилиши қуйидагича: Ҳар бир қатор синтактик паузага эга бўлиб, у ўз навбатида икки мустақил ярим шеърга бўлинади. Шунинг учун ҳам баъзида сижони олти қаторли шеър деб ҳам талқин қилинади. Ярим шеър иккита бир-бирига мос қатордан иборат бўлиб, айрим ҳолларда бўғинлар сони иккидан олтигача кўпайиши ёки камайиши кузатилади. Биринчи қатор асосан уч қисмдан иборат бўлади. Бу шартлар биринчи қатор учун тегишли, иккинчи қатор эса беш бўғиндан ташкил топади. Сижонинг бир нечта тури мавжуд бўлиб, шулардан биттаси пхён сижодa композицион усул хянга усулида ёзилган. Биринчи икки мисраси мавзу жиҳатдан бир-бири билан боғлиқ, учинчи мисра эса умуман боғланмайди. Бошланғич мисрадаги айрим бўғинлар сўнгги бўғинлар билан ўхшаш бўлади.

16 16 Кейинчалик сижонинг янги турлари, яъни ос-сижо (мавзулар бўйича бириктирилган циклик сижо) ва ва сосол сижо (даракчи сижо)лар юзага келди. Бу сижоларнинг ҳаммаси умумлаштирилиб чан (узун)-сижо деб аталади. Бунда сижонинг тузилиши бирмунча эркин бўлганлиги кузатилади: қаторларнинг узунлиги, мустақил тарзда ярим шеърларнинг қайтарилиши сижонинг дастлабки структурасининг бузилишига олиб келди. Чан-сижо ўзида бир нечта учқаторликни олади. Сижо ҳеч қачон ўқилмаган, у фақат қўшиқ қилиб мусиқа асбоби жўрлигида ижро этилган. Сижо ижро этилишига қараб тўрт, мусиқачи уч, мусиқа темпи 15 турга бўлинган. Ўрта аср корейс шеърий жанрларидан яна биттаси бу каса бўлиб, у мусиқий қаторлар деб таржима қилинади. Бу шеърий жанр асосан қирол хонадонларида ижро этилган. Бу жанрнинг вужудга келиши корейс миллий ёзуви хангилнинг яратилиш даврига тўғри келади. Каса жанри тузилиши жиҳатидан сижо жанрига, айниқса чан-сижога жуда ҳам ўхшашдир. Каса жанрига қўйиладиган қатъий талаблар мавжуд эмас, бўғинлар сони ҳам чегараланмаган. Бир қарашда каса прозага ҳам ўхшайди. Касада пейзаж, географик тасвир, балиқлар, ҳашаротлар номлари кўп учрайди. Каса корейс қиссаларининг пайдо бўлишиа туртки бўлди. Каса шеърий тарзда ўқилади. Каса муаллифлари аниқ эмас, асосан аноним тарзда ёзилган. Касани кўпроқ аёл ёзувчилар ёзишган ва айнан аёллар томонидан ўқилган. Касанинг кюбанкаса, кихен-кaсa (йўловчининг ёзувлари) каби турлари мавжуд. Касанинг асосий мавзулари Корея ҳаёти ва табиатига бағишланган бўлиб, тарихий касаларда Корея тарихи ва маданий ҳаёти ҳақида ёзилган. XVIII аср охирига келиб шаҳар аҳолиси ўртасида тузилиши жиҳатидан касага ўхшаш, халқ қўшиқлари асосида чапка (мураккаб ашула) вужудга келди. Чапкаларни асосан кисенлар ижро этишган. Бу даврга келиб яна бир жанр талгори (ёки воллёчега йил фасллари қўшиғи ) вужудга келган бўлиб, бу каса тузилишига ўхшаш шеърдир, бу шеърлар ой тақвимига қараб тузилиган, яъни талгори асосан халқ

17 17 байрамларида ва далаларда бошланадиган мавсумий ишлардан олдин ва ҳосил байрамида ижро этилган. Шеърий жанрлардан яна биттаси чханга бўлиб, бу эркин, қисқа тузилишга эга ҳамда шеърий жанрнинг бу тури XIX-XX асрларда анча ривожланган. XX aсрнинг йилларининг бошларида эркин шеърчаюсига асос солинди. Ли Гюбо ( ) бу даврнинг энг ёрқин намоёндаларидан ҳисобланади. Шоир ўз даврининг энг иқтидорли ёшларидан бири эди. Шоир ўзининг Toнмён-бaн поэмасида корея тарихига мурожаат қилиб, идеал ҳокимни, адолатли қиролни қидиради. Умуман шоир ўз шеърларини (43та шеър) мамлакатдаги танг аҳвол, янбанларнинг деҳқон меҳнатлари орқасида орттираётган бойлиги, деҳқонлар меҳнатининг қадрсизлиги, давлатни бошқариш талабга жавоб бермаслиги, халқнинг аянчли ҳаёти, қадимий урфодатларга амал қилинмаслик натижасида юзага келган тартибсизликлар, ҳимоячисизларнинг ачинарли ҳолати ( Тул хотиннинг арзи ), энг ёмони инсонлар ўртасида меҳр-оқибатнинг кўтарилаётганлиги ( Йўл четидаги бола ) ҳақидаги мавзуларга бағишлаган. XV- аср охири XVI aср бошларида давлат бошқарувида кўпгина ўзгаришлар вужудга келди, бу эса юқори табақалар ўртасидаги келишмовчиликларга сабаб бўлди. Юқори табақа вакиллари ўртасида ўзига хос шеърий жанрлар яратилган. Хусусан, Сон Сун ( ), Чон Чхол ( )лар ижодида шулар жумласидандир. Корейс тилида канхо- дарё ва кўллар шеърияти номли пейзаж лирика кенг тарқала бошлади (Ли Хюбо ( ), Ли Хван ( ), Ли И ( ) ва бошқалар). Пастда ва тепада осмон... Худди бир хилдай 낚대를비끼쥐고조월탄 ( 釣月灘 ) 바로내려

18 18 붉은여뀌헤쳐내고달 11 Пейзаж лирикасида шартли тасвирлар учрайди. Масалан Пак Иннонинг Тор кўча касаси (тор кўча шоирнинг камтарона танҳо ҳаёти тимсоли) ва Нога даласи ҳақида қўшиқ (Нога Пак Инно яшаган даланинг ажойиб номи). Чон Чхол эса ўз поэмасида табиат билан уйғунликни тараннум этган. Поэмада табиатнинг тинч, oсудалиги тасвирланади. Мен чарчадим, атрофга боқаман Сувга тикилиб, тағин кузатаман. Осмон нурли, булут сояси Бир-бирига чулғаниб, сувга айланган. Шундай экан, кўлдаги балиқча Худди булутлар устида сузаётгандай Ҳайратдан бошимни кўтариб қарайман 아래앉았으니아무리동강흥미 ( 桐江興味 ) 인들부럴줄이있으랴. 격진령 ( 隔塵嶺 ) 하높으니홍진 ( 紅塵 ) 이멀어간다. 가뜩이먹은귀씻을수록먹어가니산밖의시시비비 ( 是是非非 ) 를듣도보도못하도다. 강상산 ( 江上山 ) 내린끝에솔아래넓은돌에취람 ( 翠嵐 ) 단하 ( 丹霞 ) 가첩첩히둘렀으니어즈버운무병풍 ( 雲霧屛風 ) 을갓그린듯하여라. Нога даласи ҳақида қўшиқ да май тараннум этилади, шоирга табиат билан уйғунлашишга ёрдам беради. Шоир Ли Бо эса май ойини осмон чўмичи деб тасвирлаган. 11

19 19 Табиатни тасвирлашда шоирлар сижо жанридан кенг фойдаланишган. Пейзаж лирикасининг моҳир устаси Син Хим ( ) шундай ёзади: Эшитдим, тунда қаттиқ ёмғир ёғди, Чиқдим, ҳамма анор гуллари очилган. Биллур томчилар ялтирар, Нилуфар ҳовуз устидаги шохлар Қайғудан нишон ҳам қолмади, Алам кетди, кўнглим ёришди. 산촌에눈이오니돌길이묻혔세라시비를열지마라날찾을이뉘있으리밤중만일편명월이귀벗인가하노라 12 Дарё ва кўллар шеърияти муаллифлари орасида Ким Гванук ( ) ижодининг ўзига хослиги билан ажралиб турса, Юн Сондо ( ) сижо жанрининг пейзаж лирикасида серқиррали ижод соҳиби ҳисобланади. Юн Сонда сижолари циклларга бўлинган, қадимги адабиётни янги давр адабиёти билан уйғунликни бузмаган ҳолда ёнма-ён олиб борган. Унинг энг яхши сижоларидан бири қирқ мисрали Балиқчининг йил фасллари дир, сижодан намуна келтириб ўтамиз: Қуёш кундузги нурларин сочар, Дарё суви худди мойдек. Эй балиқчи, эшавер эшкакни! Бир жойда турсам ҳам, ҳар томондан балиқ тутаман. Сен эшавер, менинг эшгагим, эшавер! Лекин санлайн суви тоза Эсладим мен балиқ ҳақида умуман унутдим. 12 권오석. «시조를찾아서». 서울. 대일출판사 -1993

20 20 Ўрта асрларда корейс шоирлари хитой адабиётидаги Тан шеъриятига, айниқса Ли Бо, Ду Фу ижодларига кўп мурожаат қилганлар. Жумладан, XVI асрда яшаб ўтган Xoн Чхунгёнинг сижосидан намуна келтириб ўтамиз: Дур пардани ярмини кўтариб, Пастга кўм-кўк уммонга қарайман. Минг ли тўлқин чиройи Чексиз осмон билан тенг, Сув устида жуфт-жуфт қушлар Учиб келяпти, учиб кетяпти. 오라고돌아가마고수도없이한약속을접어선다시펴고다시펴서접는사이갈매기제먼저끼룩대며수평선을넘어간다 13 Ёки бўлмаса, Ким Гванукнинг қуйидаги сижоси; Ёлғиз лайлак турибсан Соҳилнинг оқ қумида. Биламан мен; фақат сен ажратишинг мумкин Менинг ички ҳиссиётларимни. Мен сен билан доим бирга, Бизнинг ўртамизда фарқ йўқ. 서있는고독한흰헤론, 당신은하얀모래해변가에요. 나도알아에만이나누어수나의내면의생각. 13

21 21 당신과땅의먼지의일격, 내가경멸하고, 그리고우리사이에차이점이없습니다. 14 Ким Гванукнинг шеърини номаълум шоир шеъри билан қиёслаб кўриш мумкин: Қумли қирғоқ ёнида, қамишзорлар ичида Эгилган оқ лайлаклар! Наҳот сиз ҳали тўймадингиз? Мен (сиз сингари) озод бўлсам, Mен бундай семирмасдим! Бу сижода оқ лайлак орқали образ динамик тарзда тасвирланган бўлиб, шоирнинг табиатга нистабан муносабатининг ўзгаришини кўрсатади. XVII-XVIII асрларда адабиётдги бундай ўзгаришлар давр талаби эди. Бу даврга келиб корейс адабиётида аёл шоирлар ўртасида севги лирикаси кенг кўламда тарқала бошлади. Шулар ичида Хван Джи ( ) энг машҳурларидан бўлиб, унинг шеърлари Чунхян повести ҳақида га жуда ҳам ўхшашдир. Масалан: Оҳ, кўм-кўк дарё,яшил тоғлардан оқаётган! Гердайма, осон оқаётганинг учун! Бир кун уммонга тушиб, Қайта чиқиш амри маҳол. Ёруғ ой ўз нури билан яланғоч тоғларни ёритар. Ўйнамайсанми сен? 단한번눈길조차주지않던자적이여 굽혔던허릴펴고먼산빛바라보던너 바다는바다가싫어자꾸만부서진다

22 22 XVI асрда кисен шоиалари томонидан яратилган севги мавзуидаги шеърлар XVII aсрга келиб ривожлана бошлади. Чу Жисик (1675-?) ва Ким Самхён ( )лар шу даврнинг энг етук шоираларидан ҳисобланади. Бу шоиралар ўз ижодида конфуций таълимотидан фарқли ўлароқ севги лирикасида кўпроқ инсонларнинг ички ҳиссиётларини ёритишади. XVI асрнинг таниқли шоираларидан бири Чон Чхол (Сoнгaн)дан еттида жилддан иборат ханмунда ёзилган асарлари (наср ва назм) бизгача етиб келган. Унинг саксонга яқин сижолари ва бешта катта касаси шоирга шуҳрат келтирган. Қирол хонадони билан қариндошчилик ришталари бўлишига қарамай, Чон Чхол ўз бошидан жуда ҳам кўп қийинчиликларни кечирган, лекин шунга қарамай у жуда ҳам фаол ва қизиқувчан бўлган. Чон Чхолнинг қобилияти ва характери, ҳатто ижодини ҳам Ли Бога ҳам ўхшатишади. Сонганнинг биринчи касаси Квандон пёлгок (1580) олмос тоғларнинг саккизта гўзали ҳақидадир. Шоиранинг асарларида табиат билан уйғунлик сезилиб туради. Шоир Ли Бо ижодига юксак эътибор билан қарайди, асарларида унинг образини тасвирлашга ҳаракат сезилиб туради. Ли Бонинг Ҳаётнинг қисқалиги ҳақида асарини бошқача талқин қилиб, ўз поэмасини қуйидагича якунлайди: Сен осмон чўмичин ағдар Кўм-кўк уммонни қуй. Ўзинг ич, менга ичир Ва ҳамма майни ол Бутун дунёга ичир, Ерда яшовчи ҳаммани Пак Инно ( ) йилларда яшаб ижод қилган шоирнинг ижоди ҳам алоҳида таҳсинга лойиқдир. У ханмунда ҳамда она тилида шеърлар ёзган. Шоир яратган касалар ўз вақтида катта муваффақиятлар келтирган. Пак Иннонинг биринчи яратган асари Энг яхши кун (1598) Пусан яқинидаги японлар билан бўлган жангдан сўнг ёзилган бўлиб, унда душман устидан қозонилган ғалаба тараннум этилган. Умуман шоир яратган асарларнинг

23 23 кўпчилик қисми японлар билан бўлган жанглар, жангда кўрсатилган қаҳрамонликлар, ҳарбийлар, уларнинг японларга берган қақшатқич зарбаси, ҳарбий қўмондонларга бағишланган, жумладан Кeмaдa (1605) касаси урушдан кейинги йилларда ёзилиб, ҳарбий кема капитанининг японлар зарбасига қарши туришда кўрсатган жонбозлиги акс эттирилган. Худди шу мавзуда қалам тебратган шоир Квон Пхил ( ) ўзининг От устида шеър айтаман шеърида мамлакатдаги вазиятни тасвирлайди: Ҳозир қанчалар оғир, Бизнинг мамлакатда На аёнлар, на аскарлар Мамлакатда етарли эмас. Ённогама, жанубда Ҳеч уруш тугумайди Кванбукда, шимолда, Ҳар қишлоқда, тоғда, Ҳаёт кечириш қанчалар қийин... Уруш оғирлиги Бизнинг бўйнимизда. Либосга ёшим тўкаман Алам ичимда. Ҳарбий маърузани Шеър сингари ёнимда сақлайман Ўрта асрларда яратилган ханмундаги шеърларда адабий образнинг янгиланиши кузатилади, ижтимоий вазият тасвирланганда ҳам анъанавий образлилик сақланиб қолди. Масалан, Лим Жининг Арғимчоқда иболи қиз ва пейзажни тасвирлашда анъанавий образлардан фойдаланилган: сочларбулутлар ва соч турмаклашда ишлатиладиган нарса олтин тўғноғич ва феникс гўзалнинг буюмлари; яшил мажнунтол тўшаги баҳорий табиат тимсолидир. Бу образлилик XIX асргача давом этган.

24 24 Юқоридагилардан хулоса қилиб, шуни айти мумкинки, ўрта асрлар даврида корейс адабиётида кўплаб исмлар ва йўналишлар очилди. Кўплаб йўналишлар эса изсиз йўқолиб кетди, лекин қолганлари сижодан узун сижога айланди ва ҳ.к. Адабиётдаги юксалиш дарида корейс адабиёти Хитой тазйиқи остида эди. Айнан мана шу даврда халқ ҳаракатлари адабиётда акс эттирила бошланди. Миллий ёзув хангил пайдо бўлиши билан эса кўплаб шоирлар она тилида ижод қила бошладилар. II БOБ. СИЖО ЖАНРИДА ФИТОНИМИЯ 2.1.Сижо жанрида боғлар рамзи. Ўрта асрлар корейс адабиётидаги бадиий матнларни ўрганиш бир мунча мураккаблик касб этади. Чунки бу даврдаги бадиий асарлар асосан ханмунда яратилган. Ўрта асрларда корейс алифбосининг яратилиши эса, корейс тилида назм ва насрнинг ривожланишига туртки бўлди. Хусусан, биз таҳлилга тортган корейс адабиётидаги сижо жанри ҳам корейс тилида яратилган илк шеърий жанрдир. Сижо жанрида мавзулар кўлами жуда ҳам кенг бўлиб, булар қушлар, боғ ва фитонимиядир. Корейс мумтоз адабиёти поэзиясида боғ образи ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, мана шу мавзуга бағишланган тадқиқот ишларида, жумладан Ли Хуён Бо, Пак Хю Гван, Ким Ю Гю, Ан Мун Ён, Чон Чол, Ким Су Чжан, Ли Хван, Ким Кван Ук, Ли Ан Нул, Юн Сон До, Чо Хан ижодларида боғ образи тўлақонли ёритилган. Боғ образи асосан сижо жанрида кўп учрайди. Анна Ахматова томонидан эса юқорида номлари санаб ўтилган шоирларнинг сижолари рус тилига таржима қилинган.

25 25 Корейс шеъриятида боғ образини ёритишда Кореядаги энг таниқли боғлар ва хиёбонлардаги элементлар ёритилган. Корейс мумтоз шеърияти дарё ва кўллар шеърияти деб ҳам аталади. Шу билан бирга баъзи бир манбаларда корейс мумтоз шеърияти боғлар поэзияси деб ҳам юритилади. Боғ образи икки бир-бирига мос боғланган образлардан тузилган бу корейс усталари томонидан яратилган ҳақиқий боғ ва машҳур шоирлар томонидан ёзилган сижолардир. Шеъриятда боғ образи кўп қиррали ва тўлақонли образлардан иборат. Корейс халқи учун боғ тимсоли тинчлик тимсолидир, сижоларда боғларда ўтириб ўзи, ўтган умри, мамлакатдаги тинч замонлар ҳақида хаёл суриб, яхши кунлар келишига умид боғлайдиган инсонлар тасвирланган. Ҳақиқатда корея боғлари ажойиб ва мўжизадир. Корейс халқи учун боғлар муқаддас жойлар ҳисобланади. Боғлар тинч ва осуда жой ҳисобланиб, инсон ўз хаёл дунёсига ғарқ бўлади, уни ҳеч ким ва ҳеч нарса безовта қилмайди. Корея боғлари инсон қўллари билан яратилган бўлсада, шоирлар наздида бу она табиат томонидан тақдим этилган инъомдир. Боғбон меҳнати ва табиат инъоми уйғунлашиб кетган. Боғлар инсоннинг узоқ йиллик тинимсиз, машаққатли меҳнати эвазига бунёд бўлган, шунинг учун ҳам боғбон корейс халқининг ифтихори ҳисобланади. Ёввойи гуллар, ўсимликлар ҳамда дарахтларнинг ўзаро уйғунлиги корейс боғ санъатининг асосий калитидир. Европа ландшафтидан фарқли равишда корейс боғларидаги дарахт ва бутоқларнинг шохлари кесилмайди. Кореяда боғлар қироллар саройларини безатишда кенг қўлланилган. Энг биринчи боғлар ҳам айнан саройларда барпо этилган. Қиролликни гўзал боғсиз тасаввур этиб бўлмайди. Корейс халқи учун боғ барпо этиш фақат ландшафт дизайнининг чиройли бўлишидан иборат бўлмай, балки чуқур мазмун ҳам бордир. Боғбонлар ўзлари яратган боғларни фарзандидек

26 26 асраганлар. Боғ фақат тарих ва табиатнинг инъоми эмас, балки корейс халқи юрагининг бир бўлаги ҳисобланади. Бизгача сақланиб қолган Кёнжида Кёнсапукто қишлоғида энг қадимги корейс боғларда Aнарчи ҳовузи мавжуддир. Ҳовузнинг ойнадек тиниқлиги ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмайди. Сеулдаги Чхандоккун сарой боғи ўзининг ўта мафтункорлиги билан ажралиб туради. Бо0 жуда ҳам катта бўлиб, майдони 300 минг квадрат метрни ташкил этади. Сарой мажмуаси атиги 405 минг квадрат метрни ташкил этади. Бу боғ бошқа боғлардан ўз гўзаллиги билан ажралиб туради. Боғ қалин ўрмондан иборат бўлиб, жуда чиройли павиллионлар, нилуфар ҳовузлар, жилғалар ва турли хил гулларни ўзида мужассамлаштирган. Боғдаги барча элементлар бир-бири билан уйғун боғлиқдир. Корейс боғлари инсонни чуқур мулоҳаза қилиш ҳамда танҳо қолиб хаёл суриши учун мақбул жойдир. Корейс миллати таъбири билан айтганда, ҳар бир инсон учун мана шундай корейс боғлари даркор, ўтган умрга назар ташлаш, ортга қараб фикр қилиш, сурилган умрнинг маъносини англаб етиш, қилинган ишларни сарҳад қилиш, ўзига ташқаридан қараш имконини беради. Корейс боғларида худди боқий оламга кириб қолгандек бўласан, киши. Бу боғлар шоирларга илҳом бағишлайди. Шоир наздида вақтни орқага суради: сувнинг шилдираган овози, қамишлар ва мажнунтоллар барглари шивири, тоғнинг совуқ шамоли, нилуфар гулинингш нафис ҳиди... Буларнинг ҳаммаси шоир сижоларида ўз аксини топган. Ли Хён Бонинг сижосида сеҳрли боғ образи қуйидагича талқин этилади: сув ва нилуфар гул, балиқчалар ва мажнунтол, гуруч ва қамиш. Боғ тимсоли бу боқий арчадир, жумладан; Иссиқ бўлса гуллар гуллайди, Гар совуқ бўлса барглар тўкилади. Нимага, арча, сен учун Бўрон ва қировлар кор қилмас? Биламан:сенинг томирларинг кучли

27 27 Ўзга олам қироллигига чуқур кирган. 그것은뜨거운경우 - 꽃은피고, 경우는끝났다 - 시트드롭. 당신을위해왜, 소나무, 어떤폭풍이나서리가두렵지않은가? 당신의뿌리를알고너무강해 죽음의영역에깊이침투했습니다 16 Арча боқий ҳаёт тимсоли, унинг кучли томирлари ўзга оламга чуқур кириб борган. Бу дарахт, шоир талқинида ўлимни енган ва ўликлар қироллигини забт этган. Арчага эришган ғалабаси учун боқий умр ато этилган. Юқорида келтирилган шеърда эртанги кун учун ишонч, ёмонлик устидан яхшилик ғалаба қозониши тасвирланган. Бу мисраларни ўқиганда инсон ўзида табиий куч сезади. Aрча инсон учун мардлик ва матонат намунси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам арча боғнинг биринчи тимсолидир. Боғнинг яна бир тимсоли бу тош. У боқийлик рамзидир. Шоир Юн Сон До ёзган сижосида дунёнинг ўзгариши тошга таъсир қилмайди, дейди. 2.2 Сижо жанри шеъриятида фитонимиянинг қўлланилиши Барча халқлар адабиётида бўлгани каби корейс адабиётида ҳам ўсимликларнинг ўзига хос хусусиятлари орқали инсонлар ички дунёсини очиб бериш мавжуддир. Шу ўринда фитонимиядан кенг фойдаланилган. Фитоноимия - бу инсонни ўраб турган ўсимликлар дунёсидир. 16

28 28 Ўрта аср корейс адабиётида яратилган кўплаб асарларнинг аосий қисми фитонимиядир. Аммо ўзбекзабон ўқувчилар учун бу ҳодиса бегона маданият белгилари деб қаралган. (қаранг Я.А. Сорокин, И. Ю. Maрковина ). Кореянинг ўсимликлар дунёси жуда ҳам катта ва ўзига хос такрорланмайдиган, мафтункордир. Майсалар, гуллар, дарахтлар, мевалар идеал инсонлар образини яратишда кенг фойдаланилади. Нилуфар, пион, орхидея, мажнунтол, шафтоли ва унинг меваси аёллар ҳусни, латофатини ифодалашда қўлланилган. Ўсимликлар турли маросимларда ишлатилган, жумладан, ҳозирги кунга қадар Кореяда тўй жужуб (хурмо) ва каштан дарахти мевасисиз ўтмайди; хонадонга яхшилик ва бахт олиб келсин деб мажнунтол шохларини уйнинг эшикларига илиб қўйганлар; шафтоли дарахтининг шохлари даволовчи кучга эга, унинг шохлари билан талвасага учраган беморни уриб, инс-жинсларни ҳайдашган. Ўсимликларнинг ўзига хос хусусиятлари орқали инсонлар тақдирида бўладиган ҳодисалар тасвиланган:синган ёки топталган шох, узилган гул йўқотилган болаликдан дарак беради ва ҳ.к. корейс халқи учун ўсимликлар дунёси жуда кўп тимсоллар ва рамзийликни англатиб, жумладан арча, бамбук, олхўри дарахтлари энг улуғворлари ҳисобланади. Корейс тилидаги асарларда бошқа дарахтлар ҳам учрайди, уларнинг ҳам ўз вазифалари ва ўрни бордир: мажнунтол, шафтоли дарахти, кипарис, кедр ва гуллардан нилуфар, пион, хризантема ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Ўсимликлар дунёсининг корейс адабиётида тасвир воситасининг ажралмас қисмидир. Гуллар, майсалар ва дарахтлар фақат табиатни тасвирлаш билан чегараланмайди, балки идеал инсон қиёфасини яратишда ҳам кенг қўлланилади. Инсоний туйғуларни ифодалашда кенг қўлланиладиган тутдаги учрашув севимли учрашув, сандал дарахтининг шохларини синдириш-таъқиқланган учрашув, майсалардан чамбар ясаш охиротда хизматлар учун ташаккур билдириш ва ҳ.к. шархлар билан берилмаса ўзбекзабон китобхон учун тушунарсиз бўлиши табиий. Кўплаб

29 29 ўсимликлар эса корейс адабиётида мавжуд афсоналар билан узвий боғлиқдир. Шу билан бирга ўсимликлар рассомчилик санъатида ҳам катта аҳамиятга эга. Жумладан, олхўри ўзининг тузилиши ва доғлари йўқлиги билан шоирнинг партнери бўлиши мумкин; бамбук олижаноблик ва мақсад сари интилишлари билан олимлар қаторига қўйилади. Чжан Чао XVIIасрда шундай ёзган: Олхўри гули бизга юқори ойлар ҳақида куйлайди Орхидея бизга тарки дунёчилик томонларини кўрсатади. Арча эса қадимгиларнинг кучини беради. ( Книга розрений 1997, 234) Шу билан бирга ўсимликлар фразеологик оборотлар ва ибораларда ҳам кенг қўлланилган. Корейс адабиётида қуйидаги иборалар жуда ҳам кўп учрайди: қорда қолган гуллаган олхўри, япроқларини тўкаётган шафтоли дарахти, жигарранг дарахтнинг алвон шохлари, сариқ хризантемалар, тўқ қизил қарағайлар, эгилувчан мажнунтоллар, баҳор шамолида эгилаётган шох ва ҳ.к. Корейс адабиётида ўсимликлар дунёси олижаноб ва оддий халқ каби турларга бўлинади. Манбаларда келтирилишича арча, олхўри, шафтоли дарахти, нилуфар, пион, хризантема, орхидея олижаноб ўсимликларга киритилади. Oддий халқ ўсимликларига утун, жигарранг дарахт, ипак, қайрағоч, мандарин, нок, ўрик, банан, жийда, анор, каштан ва гуллар киради. Олижаноб ўсимликлар Мугунхва (Гибискус) 무군화 гули Кореянинг миллий рамзи ҳисобланади. Мугунхва корейс тилидан таржима қилинганда мугун aбaдият, xвa гул яъни абадият гули деган маънони англатади. Бу гул ўзида корейс миллатининг иродаси, сабр-тоқати, матонатини мужассамлаштирган. Ҳар йили июнь ойидан то октябрь ойига қадар мамлакат шу гулларга бурканади. Гул кўплаб корейс шоирлари мавзуларига айланган.

30 30 Арча 먹은 кoрейс адабиётида ўсимликлар дунёсида алоҳида ўринни эгаллайди, у боқийлик рамзидир. Шу билан бирга арча мангулик тимсоли бўлиб, корейс шеъриятида зони моделлаштиришда асосий рол ўйнайди. Ўсимликлар дунёсидаги арча ва кипарисга шоирлар алоҳида эътибор билан қарашган. Шеърларда арча мангулик образида кўринади, даврий образлар билан таққосланади. Жумладан, Иссиқ кучаймоқда Гуллар чиройли очилган. Совуқ тушиб барглар тўкилади Фақат биргина баланд арча Совуқдан ҳам, қордан ҳам қўрқмайди. Ер тагидаги тўққиз қатлам Унинг баҳайбат илдизлари ( Қордаги бамбук 1978, 123); Ёки Кулманг, қийшиқ арча Шамоллар эгган, қушлар қаритган. Гуллар чиройи боқий эмас Совуқ шамоллар қаҳрли Қаҳратон қишда ҳали Қийшиқ арчага ҳавас қиламан (Мумтоз шеърият, 1977,459). 호거산너머소식궁금도하련마는애당초높은곳에뜻을두지않았다비바람성낸우레도가슴죌일없으니 동이째들이마신회춘농주취기돌아 먼기억더듬으면아슴푸레한나이 지닌뜻행여꺾일까지팡이짚고섰다 새순도눈부비는비구니승아침예불 맘자락갈앉을까바람불러놓는솔침 구름이문을여는절법문널리번진다

31 31 걸어온길너무멀어부축받는삶이지만 곧은절개딛고서면화엄에가이를까 몸으로온몸으로말하는운문사처진소나무 17 Замон, вақт ва шароитга қараб характерини ўзгартирмайдиган инсонларни шоирлар арча мисолида кўрадилар. Арча пейзажнинг марказий ёки асосий элементи ҳисобланади, табиатнинг идеал кўриниши сифатида қўлланилади. Кипарис танаси жуда ҳам пишиқ ва қаттиқ, ҳар доим яшил рангли дарахт бўлиб, узоқ умр ва ҳаётий куч тимсолидир. Ҳар доим яшил рангли кипарис қирол шажарасини намоён этган. Кипарисни янбан (дворян) деб аташган. Бу тимсол адабиётда ҳам ўз аксини топган., масалан: Ясен оддий халқ деб қаралган Кипарис эса-янбан. ( Атиргул ва алвонранг нилуфар 1974,343). Ҳаёт берувчи Ян қишин-ёзин барглар яшил бўлиши учун элементларини ташқарига чиқаради, дейишади. Кипарис шохлари ёвуз руҳлардан сақлайди, шунинг учун уни кўп ҳолларда мозорларда ва эҳромларнинг ҳовлиларига экилган бу ўз навбатида дафн қилинганлар жасадини чиришдан сақлайди, тирикларга эса бахт ва омад келтиради. Вафот этганлар жасадини арча ва кипарис тахталаридан ясалган тобутларга солишган. (Герман Ким, 2002; Сидихменов 2000,30,33.) Тепаликка чиқиб, атрофдаги ялангликка қарайман. Шимолда Яшил тоғ қабрларини кўряпман. Чўққиларни арча ва кипарислар бекитмоқда. ( Книга прозрений 1977, 121); 17

32 32 Keдр - Кореяда бу дарахт ҳаётий ва сеҳрли энергияга эга, деб атайдилар. Эман, вяз, aрча, мажнунтол ва каштанлар билан бирга уни муқаддас дарахтлар қаторига киритганлар (Герман Ким 2002) Кедр ва арча пейзажнинг доимий элементларини қуйидаги шеърларда кузатамиз: Ҳамма ёқда баланд қоялар Ёруғ, ой ўзининг совуқ нурларини Қалин ўтлар ва тоғ этагидаги Кедирларга сочмоқда. ( Чан Хва ва Хон Нен 1960,612) Keдр ва арчага ҳаётий қийинчиликларга бардош бера оладиган тимсол сифатида қаралган: юзини олтин ва нефритга ўхшатиш мумкин, қалбини-арча ва кедрга (Инхен қироличасининг ҳаёти, 1985,63) Keдр ёнғоқлари турли тамолар тайёрлашда ишлатилган, масалан, чучвара, манти, шунингдек чой ҳам дамланган. Куёв мантини бўлиб, унда кедр ёнғоқларини кўрди ( Тошбақа шўрва 1970, 35); Бамбук ( 대나무 ) қишда гуллайдиган дарахт тури бўлиб, шарқано жозибадорлиги, эгилувчанлиги ва юмшоқлиги, узоқ муддатга чидамлилиги билан ажралиб туради, у яхши тарбия, айрилмас дўст, узоқ умр ва бахтли қарилик белгисидир. Шу билан бирга бамбук будданинг рамзий белгиси ҳисобланади. Бамбук ва қалдирғоч - дўстлик, бамбук ва турна узоқ умр ва бахт, бамбук ва олхўри- мустаҳкам дўстлик, бамбук ва арча қишнинг аёзли кунларида содиқлик маъносини англатади. Кореяда мавжуд бўлган учта таълимотнинг биттаси буддизмни бамбукка қиёслашади. (конфуцийчиликарча, даосизм-олхўри). 내벗이몇이나하니수석과송죽이라동산에달오르니긔더욱반갑고야

33 33 두어라이다섯밧긔또더하야머엇하리. 18 Дўстдир менга: Зангор бамбук, дарё ва қарағай. Ой чиққанда бахтлиман мен янада. Ва ишонинг, ортиқ дўстнинг кераги йўқдир менга Арча каби бамбук ҳам пейзажнинг асосий элеметларидан бири ҳисобланади.жумладан, Олисдаги гўзал юртда Фақат бир нарса боқий. У юртнинг тоғлари баланд Бамбук осмонга чиқмоқчи тўқ яшил бўлиб. Тоғ этагини майсалар қоплаган. ( Қорда қолган бамбук 1978, 281) Ёки бўлмаса, Табиатда уйғунсиз ҳеч нарса йўқ Мустаҳкам бўш тана! Бамбукни ростгўйлиги учун яхши кўраман Чунки у йил бўйи яшил тусда. ( Mумтоз шеърият 1977, 455). Ям-яшил бамбук мустаҳкам, мангуликни англатади, ҳақиқатгўй инсонларга қиёсланади, бамбук бўрон, шамолларда эгилиши мумкин, аммо синмайди, яъни иродаси маҳкам, ҳаёт синовларига бардошли инсонлар образида қўлланилади. Ким айтади қиш кунида Бамбук ерга эгилади деб? Қандай қилиб қиш ўртасида Ям-яшил, у қачон бош эгди? Мен биламан бу совуқ йилда Тўғри қолди у фақат бамбук ( Қорда қолган бамбук 1978,47) 18 권오석. «시조를찾아서». 서울. 대일출판사 쪽.

34 34 Олхўри ( 자두 )Кореяда олхўри (корейсча мехва) эрта баҳорда гуллайди. Олхўри куч, матонат, тириклик, шунингдек узоқ умр, тозалик ва чиройни тараннум этади. Олхўри эрта баҳор рамзи. Шарқдан илиқ шамол эсмоқда, Сўнгги қор тўпламлари эриди. Деразам олдидаги эртапишар олхўри Шохлари биринчи гуллар билан қопланди. ( Қорда қолган бамбук, 978,243). Эрта баҳорда олхўрининг гуллаши ҳаётий ўзгаришлар, шод кунлар келишидан дарак беради. Шу билан бирга олхўри гуллари донишмандлик рамзи ҳам ҳисобланади. Корейс аёллари олхўри гулларидан соч турмагида фойдаланишган. Мажнунтол. Кореяда мажнунтолни бошқача бир меҳр билан яхши кўришади. Ёзнинг иссиқ ва қуёшли кунларида мажнунтолнинг майин эгилган шохлари соясида дам олиш мумкин. Эгилувчан шохларидан арқонлар ва саватлар тўқилган, баргларида таннин моддаси мавжуд бўлиб, чой ўрнини босувчи ичимлик сифатида фойдаланилади. Мажнунтол барглари ва қобиғидан баъзи бир хасталиклар учун дори сифатида ишлатилади. Мажнунтол ўз гўзаллиги ва мафтункорлиги билан шоирлар ва ёзувчиларнинг бош мавзусига айланган. Боғланган мажнунтол шохлари севги рамзи ҳисобланади. Мажнунтол танасидан маъбудлар ясалган, шу орқали руҳлар дунёси билан мулоқот ўрнатилади, деган ақида мавжуд. Эрта баҳорда эркаклар экин ҳосилдорлиги яхши бўлиши учун мажнунтолга арғимчоқ боғлаб учишган, яъни мажнунтолнинг сеҳрли кучи ернинг унумдорлигини оширади, деб ишонишган У мажнунтолнинг баланд шохига арғимчоқ илиб юз чхок баландликка учмоқчи бўлибди Арғимчоқ билан бирга шохдаги барглар ҳам тебранмоқда эди... ( Садоқатли ЧхунХян, 1960, 41)

35 35 Корейс адабиётида баҳорни тўлиқ таърифлашда табиат тасвирига албатта мажнунтолни киритишади Мажнунтолларнинг ажойиб гуллаш даври келди - нафис баҳор. Бутун тирик мавжудот уйғонади, майсалар ва дарахтлар кўкаради. ( Садоқатли ЧхунХян, 1974, 311) Яна эрта баҳор келди Майсалар ниш урди, мажнунтоллар гулламоқда ( Қорда қолган бамбук, 1978, 239). Шу билан бирга Кореяда мажнунтол айрилиқ рамзи сифатида узоқ сафарга отланган инсонга эсдалик учун мажнунтол шохларидан совға берилади. Утун (одон,павлония 오동나무 ). Утун табиатнинг шеърий рамзи. кўм-кўк утундан шудринг тушмоқда Турна турганга ўхшаб. Баъзи бир таржималарда павлония деб келтирилади. Утунлар романтик учрашувлар жойи ҳисобланади. Утундан маиший нарсалар ясашда фойдаланилади, шунингдек мусиқа асбоблари ҳам ясалади. Чиройли қизларни утунга қиёслашади. Долчин дарахт. Гуллаган долчин дарахти табиатнинг уйғонган вақтидаги энг идеал кўринишидир. Долчин дарахти билан боғлиқ кўп афсоналар мавжуд. Жумладан,... ойда долчин дарахти ўсади, унинг тагида нефрит қуён яшайди, у йил бўйи мангулик малҳамини ясайди... Бу афсона корейс адабиётида кўп учрайди. Афсоналарда айтилишича, долчин дарахтининг гуллари фаришталарнинг қўлида. Долчин дарахти рангли образ. Алвон ранг долчин дарахти билан боғлиқ. Долчин дарахтидан устунлар, баргларидан қоғоз ясашда фойдаланилган. Корейс ошхонасида долчин баргларидан турли соуслар ва шарбатлар тайёрлашда фойдаланишади. Долчин фразеологик оборотларда қўлланилади. Долчин шохини синдирди, деган ибора машҳурликка эришди маъносини англатади. Долчин

<4D F736F F D20C42ED1EEE4E8EAEEE2E020C1CCC8>

<4D F736F F D20C42ED1EEE4E8EAEEE2E020C1CCC8> ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ УЗОҚ ШАРҚ ВА ЖАНУБИЙ ОСИЁ ТИЛЛАРИ ФАКУЛТЕТИ ХОРИЖИЙ ШАРҚ МАМЛАКАТЛАРИ АДАБИЁТИ КАФЕДРАСИ Қўлёзма ҳуқуқида

More information

I боб

I боб ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ИҚТИСОДИЁТИ ВА МАМЛАКАТШУНОСЛИК ФАКУЛЬТЕТИ УЗОҚ ШАРҚ МИНТАҚАСИ ИҚТИСОДИЁТИ ВА МАМЛАКАТШУНОСЛИК

More information

<4D F736F F D20CAEEF0E5E9F120F2E8EBE820F1EEECE0F2E8EA20F4F0E0E7E5EEEBEEE3E8E7ECEBE0F0E8>

<4D F736F F D20CAEEF0E5E9F120F2E8EBE820F1EEECE0F2E8EA20F4F0E0E7E5EEEBEEE3E8E7ECEBE0F0E8> ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ Қўлёзма ҳуқуқида УДК: 809,57 : 809,237 ББК: 81,2 (5 кор) Ф-20 ФАЙЗИЕВ ФАРҲОД РАХМАТУЛЛОЕВИЧ Корейс тили

More information

uzbloggerlar_1_bosqich_xushnudbek_uz

uzbloggerlar_1_bosqich_xushnudbek_uz ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК МАРТА ЎТКАЗИЛАЁТГАН БЛОГГЕРЛАР ЧЕМПИОНАТИНИНГ 1-БОСҚИЧИДА ИШТИРОК ЭТГАН БАРЧА БЛОГПОСТЛАР ТЎПЛАМИ (Матн имлоси оригиналида қолдирилган) Расмий нашр (14.01.2014 йилгача бўлган ўзгартиришлари

More information

untitled

untitled Content Ⅰ. 기본방향 1. 목 적 3 2. 적용범위 3 Ⅱ. 사회복지관 운영 1. 사회복지관의 정의 7 2. 사회복지관의 목표 7 3. 사회복지관의 연혁 7 4. 사회복지관 운영의 기본원칙 8 Ⅲ. 사회복지관 사업 1. 가족복지사업 15 2. 지역사회보호사업 16 3. 지역사회조직사업 18 4. 교육 문화사업 19 5. 자활사업 20 6. 재가복지봉사서비스

More information

<BFDCB1B9C0CE20C5F5C0DAB1E2BEF7C0C720B3EBBBE7B0FCB0E82E687770>

<BFDCB1B9C0CE20C5F5C0DAB1E2BEF7C0C720B3EBBBE7B0FCB0E82E687770> 외국인 투자기업의 노사관계 요 약 i ii 외국인 투자기업의 노사관계 요 약 iii iv 외국인 투자기업의 노사관계 요 약 v vi 외국인 투자기업의 노사관계 요 약 vii viii 외국인 투자기업의 노사관계 요 약 ix x 외국인 투자기업의 노사관계 요 약 xi xii 외국인 투자기업의 노사관계 요 약 xiii xiv 외국인 투자기업의 노사관계

More information

<3036C7E2BCF6C3D6C1BEBABB2E687770>

<3036C7E2BCF6C3D6C1BEBABB2E687770> 문화향수실태조사 SURVEY REPORT ON CULTURAL ENJOYMENT 2006 문화관광부 한국문화관광정책연구원 Ministry of Culture & Tourism Korea Culture & Tourism Policy Institute 서문 우리나라 국민들이 문화와 예술을 얼마나, 그리고 어떻게 즐기고 있는지를 객관적으 로 파악하기 위하여, 1988년부터

More information

13Åë°è¹é¼Ł

13Åë°è¹é¼Ł 이면은빈공간입니다. National Statistics White Paper 2012 National Statistics White Paper ii _ STATISTICS KOREA 2012 _ iii 2012 National Statistics White Paper 1 26 2 27 3 28 4 29 5 30 6 31 7 32 8 33 9 34 10 35

More information

°æÁ¦Àü¸Á-µ¼º¸.PDF

°æÁ¦Àü¸Á-µ¼º¸.PDF www.keri.org i ii iii iv v vi vii viii ix x xi xii xiii xiv xv 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 47 48 49 50 51 52 53

More information

<5B33B9F8B0FAC1A65D20B9E6BCDBBDC9C0C7BDC3BDBAC5DB20B0B3BCB1B9E6BEC8BFACB1B82DC3D6C3D6C1BE2E687770>

<5B33B9F8B0FAC1A65D20B9E6BCDBBDC9C0C7BDC3BDBAC5DB20B0B3BCB1B9E6BEC8BFACB1B82DC3D6C3D6C1BE2E687770> KCSC 2015-003 방송심의시스템 개선방안 연구 시청자참여심의제 도입 가능성을 중심으로 2015. 12. 이 보고서는 2015년 방송통신심의위원회의 심의정책 연구개발 사업의 연구결과로서 보고서의 내용은 연구자의 견해이며, 방송통신심의위원회의 공식 입장은 아닙니다. 방송심의시스템 개선방안 연구 - 시청자참여심의제 도입 가능성을 중심으로 - 연 구 진 연구수행기관

More information

<5BC6EDC1FD5DBEEEBEF7C0CCC1D6B3EBB5BFC0DAC0CEB1C7BBF3C8B2BDC7C5C2C1B6BBE7C3D6C1BEBAB8B0EDBCAD28BAB8C0CCBDBABEC6C0CC292E687770>

<5BC6EDC1FD5DBEEEBEF7C0CCC1D6B3EBB5BFC0DAC0CEB1C7BBF3C8B2BDC7C5C2C1B6BBE7C3D6C1BEBAB8B0EDBCAD28BAB8C0CCBDBABEC6C0CC292E687770> 어업 이주노동자 인권상황 실태조사 2012년도 국가인권위원회 인권상황 실태조사 연구용역보고서를 제출합니다 2012. 10. 연구수행기관 한양대학교 글로벌다문화연구원 연구책임자 오경석 연 구 원 이한숙 김사강 김민정 류성환 윤명희 정정훈 연구보조원 최상일 이 보고서는 연구용역수행기관의 결과물로서, 국가인권위원회의 입장과 다를 수 있습니다 연구요약 이 연구는 연근해

More information

- I - - II - - III - - IV - - V - - VI - - VII - - VIII - - IX - - X - - XI - - XII - - XIII - - XIV - - XV - - XVI - - XVII - - XVIII - - XIX - - XX - - XXI - - XXII - - XXIII - - 1 - - - - 3 - - - -

More information

iOS ÇÁ·Î±×·¡¹Ö 1205.PDF

iOS ÇÁ·Î±×·¡¹Ö 1205.PDF iphone ios 5 DEVELOPMENT ESSENTIALS Copyright 2011 Korean Translation Copyright 2011 by J-Pub. co. The Korean edition is published by arrangement with Neil Smyth through Agency-One, Seoul. i iphone ios

More information

[96_RE11]LMOs(......).HWP

[96_RE11]LMOs(......).HWP - i - - ii - - iii - - iv - - v - - vi - - vii - 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54

More information

- i - - ii - - iii - - iv - - v - - vi - - vii - - viii - - ix - - x - - xi - - xii - - xiii - - xiv - - xv - - xvi - - xvii - - xviii - - xix - - xx - - xxi - - xxii - - xxiii - - xxiv - - 3 - - 4 -

More information

제 출 문 중소기업청장 귀하 본 보고서를 중소기업 원부자재 구매패턴 조사를 통한 구매방식 개선 방안 연구 의 최종보고서로 제출합니다. 2007. 12 한국산업기술대학교 산학협력단 단 장 최 정 훈 연구책임자 : 이재광 (한국산업기술대학교 부교수) 공동연구자 : 노성호

제 출 문 중소기업청장 귀하 본 보고서를 중소기업 원부자재 구매패턴 조사를 통한 구매방식 개선 방안 연구 의 최종보고서로 제출합니다. 2007. 12 한국산업기술대학교 산학협력단 단 장 최 정 훈 연구책임자 : 이재광 (한국산업기술대학교 부교수) 공동연구자 : 노성호 최종보고서 중소기업 원부자재 구매패턴 조사를 통한 구매방식 개선방안 연구 2007. 12 제 출 문 중소기업청장 귀하 본 보고서를 중소기업 원부자재 구매패턴 조사를 통한 구매방식 개선 방안 연구 의 최종보고서로 제출합니다. 2007. 12 한국산업기술대학교 산학협력단 단 장 최 정 훈 연구책임자 : 이재광 (한국산업기술대학교 부교수) 공동연구자 : 노성호 (한국산업기술대학교

More information

2005 중소기업 컨설팅 산업 백서

2005 중소기업 컨설팅 산업 백서 제 출 문 중소기업청장 귀하 본 보고서를 중소기업 컨설팅 산업 백서 에 대한 최종보고 서로 제출합니다. 2005. 12. 16 (사)한국경영기술컨설턴트협회 회장 박양호 수탁연구기관 : (사)한국경영기술컨설턴트협회 컨설팅혁신정책연구원 총괄연구책임자 : 경영학 박사 김태근(정책분과위원장) 연 구 자 : 경제학 박사 김윤종 통계학 박사 김용철 경제학 박사 변종석

More information

Àç°¡ »êÀçÀå¾ÖÀÎÀÇ ÀçÈ°ÇÁ·Î±×·¥¿¡ °üÇÑ¿¬±¸.HWP

Àç°¡ »êÀçÀå¾ÖÀÎÀÇ ÀçÈ°ÇÁ·Î±×·¥¿¡ °üÇÑ¿¬±¸.HWP 재가산재장애인의재활프로그램에관한연구 (Ⅰ) - 산재보험사후관리실태및개선방안 - 한국노동연구원 재가산재장애인의재활프로그램에관한연구 (Ⅰ) i 재가산재장애인의재활프로그램에관한연구 (Ⅰ) ii 재가산재장애인의재활프로그램에관한연구 (Ⅰ) iii 재가산재장애인의재활프로그램에관한연구 (Ⅰ) iv 재가산재장애인의재활프로그램에관한연구 (Ⅰ) v 재가산재장애인의재활프로그램에관한연구

More information

정책연구개발사업 2010-위탁 대학 등록금의 합리적 책정을 위한 실행방안 연구 연 구 책 임 자 공 동 연 구 자 송동섭(단국대학교) 이동규(충남대학교) 이창세(재능대학) 한창근(인하공업전문대학) 연 구 협 력 관 장미란(교육과학기술부) 교육과학기술부 이 연구는 201

정책연구개발사업 2010-위탁 대학 등록금의 합리적 책정을 위한 실행방안 연구 연 구 책 임 자 공 동 연 구 자 송동섭(단국대학교) 이동규(충남대학교) 이창세(재능대학) 한창근(인하공업전문대학) 연 구 협 력 관 장미란(교육과학기술부) 교육과학기술부 이 연구는 201 제 출 문 교육과학기술부장관 귀하 본 보고서를 대학 등록금의 합리적 책정을 위한 실행방안 연구 최종 보고서로 제출합니다. 2010년 12월 일 주관연구기관명:단국대학교 연구기간:2010. 7. 19-2010. 12. 18 주관연구책임자:송 동 섭 참여연구원 공동연구원:이 동 규 이 창 세 한 창 근 연 구 조 원:심 재 우 정책연구개발사업 2010-위탁 대학

More information

<BEC6BFF4BCD2BDCCBAB8B0EDBCAD28C3D6C1BE29303831302E687770>

<BEC6BFF4BCD2BDCCBAB8B0EDBCAD28C3D6C1BE29303831302E687770> 동아시아역내 일본자동차산업의 아웃소싱 시장 분석을 통한 국내자동차부품기업의 진출방안 연구 2008. 8. 29. 한일산업기술협력재단 연구 참여자 책임연구자: 김도훈(한일산업기술협력재단 일본기업연구센터 연구위원) 연 구 자: 오재훤(메이지대학 국제일본학부 준교수) 연 구 자: 김봉길(도야마대학 경제학부 교수) 연 구 자: 정성춘(대외경제정책연구원 일본팀장) 연

More information

<BBE7B8B3B4EBC7D0B0A8BBE7B9E9BCAD28C1F8C2A5C3D6C1BE293039313232392E687770>

<BBE7B8B3B4EBC7D0B0A8BBE7B9E9BCAD28C1F8C2A5C3D6C1BE293039313232392E687770> 2008 사 립 대 학 감 사 백 서 2009. 11. 들어가는 말 2008년도 새 정부 출범 이후 구 교육인적자원부와 과학기술부가 하나의 부처로 통합하여 교육과학기술부로 힘차게 출범하였습니다. 그동안 교육과학기술부는 고교다양화 300 프로젝트 등 자율화 다양화된 교육체제 구축과 맞춤형 국가장학제도 등 교육복지 기반 확충으로 교육만족 두배, 사교육비 절감

More information

동북아 문화공동체 형성을 위한 한 중 일 대중문화 교류의 현황 및 증진 방안 연구 동북아 문화공동체 특별연구위원회 구 분 성 명 소 속 및 직 위 위 원 장 김 광 억 서울대 인류학과 교수 김 우 상 연세대 정치외교학과 교수 박 준 식 한림대 사회학과 교수 전 영 평 대구대 도시행정학과 교수 위 원 정 진 곤 한양대 교육학과 교수 정 하 미 한양대 일본언어

More information

09 강제근로의 금지 폭행의 금지 공민권 행사의 보장 38 10 중간착취의 금지 41 - 대판 2008.9.25, 2006도7660 [근로기준법위반] (쌍용자동차 취업알선 사례) 11 균등대우의 원칙 43 - 대판 2003.3.14, 2002도3883 [남녀고용평등법위

09 강제근로의 금지 폭행의 금지 공민권 행사의 보장 38 10 중간착취의 금지 41 - 대판 2008.9.25, 2006도7660 [근로기준법위반] (쌍용자동차 취업알선 사례) 11 균등대우의 원칙 43 - 대판 2003.3.14, 2002도3883 [남녀고용평등법위 01 노동법 법원으로서의 노동관행 15 - 대판 2002.4.23, 2000다50701 [퇴직금] (한국전력공사 사례) 02 노동법과 신의성실의 원칙 17 - 대판 1994.9.30, 94다9092 [고용관계존재확인등] (대한조선공사 사례) 03 퇴직금 청구권 사전 포기 약정의 효력 19 - 대판 1998.3.27, 97다49732 [퇴직금] (아시아나 항공

More information

연구요약 1. 서론 연구의 목적 본 연구는 청소년 교육정책의 바람직한 방향을 설정하고, 미래지향적인 정책과제와 전략, 그리고 비전을 도출하기 위해 수행되었다. 이를 위해 지 난 15년간의 청소년 교육 환경 및 정책의 변화를 분석하고, 향후 15년간 의 청소년 교육 환경

연구요약 1. 서론 연구의 목적 본 연구는 청소년 교육정책의 바람직한 방향을 설정하고, 미래지향적인 정책과제와 전략, 그리고 비전을 도출하기 위해 수행되었다. 이를 위해 지 난 15년간의 청소년 교육 환경 및 정책의 변화를 분석하고, 향후 15년간 의 청소년 교육 환경 발간등록번호 국가청소년 www.youth.go.kr 청소년 희망세상 비전 2030 연구 (교육 분야) 책임연구원 : 임천순 (세종대학교 교수) 공동연구원 : 채재은 (경원대학교 부교수) 우명숙 (한양대학교 초빙교수) 국 가 청 소 년 위 원 회 연구요약 1. 서론 연구의 목적 본 연구는 청소년 교육정책의 바람직한 방향을 설정하고, 미래지향적인 정책과제와 전략,

More information

*통신1802_01-도비라및목차1~11

*통신1802_01-도비라및목차1~11 ISSN 25-2693 218. 2 218. 2 214 215 216 217 2.6 2.9 1.5 1.8 1.2 3.1 3.2 1.3 2.1 1.8 2.6 2.5 2.8 2.4.4 1.4.9 1.4 1.5 2.9 2.5 7.3 6.9 6.7 6.8 6.9 6.9 6.8 2.8 14 2.6 13 2.4 12 2.2 2. 11 1.8 1.6 1.4

More information

<BAD2B9FDBAB9C1A620BAB8B0EDBCAD5FC5EBC7D55F76657230345FB9DFB0A3BBE7C6F7C7D45F33C2F720B1B3C1A428B1D7B8B22020C3DFC3E2292E687770>

<BAD2B9FDBAB9C1A620BAB8B0EDBCAD5FC5EBC7D55F76657230345FB9DFB0A3BBE7C6F7C7D45F33C2F720B1B3C1A428B1D7B8B22020C3DFC3E2292E687770> 2014 저작권 보호 연차보고서 nnual eport on Copyright rotection 2014 저작권 보호 연차보고서 nnual eport on Copyright rotection 발간사 올해 초 안방극장을 휘어잡은 드라마 별에서 온 그대 는 독특한 소재와 한류스타의 완벽한 연기로 대한민국을 넘어 중국과 일본 등 아시아에 다시금 한류 열풍을 불러일으켰습

More information

<31345FBFECC1EEBAA3C5B0BDBAC5BABEEE2E786C7378>

<31345FBFECC1EEBAA3C5B0BDBAC5BABEEE2E786C7378> 1) 서울 1 열두띠동물까꿍놀이 최숙희 보림 다문화도서관모두 2 외국인노동자문화가이드북 문화관광부 문화관광부 2007 다문화도서관모두 2) 경기 1 Aphorisms Navoiy, Alisher Sharq 892.8 ㄴ27ㅇ 과천정보과학도서관 2 books for mind.1 Sharif, Boboxon Muxammad Vektor-press 691.1 ㅅ196ㅂ

More information

직업편-1(16일)

직업편-1(16일) 2012 특수교육대상학생을 위한 진로정보 발간사 21세기 지식기반 정보화 사회는 개인에게 변화하는 직업세계를 바로 이해하고 고용능력을 함양하는 평생학습이 중요함을 강조합니다. 특히 평생직장시대에서 일생 직업을 5-6번 전환하는 평생직업시대 로의 패러다임 변화는 지속적인 진로개발(sustainable career development)의 우선적 책무성이 개인에게

More information

0

0 Kr 0 i 1 http://downloadcenter.nikonimglib.com/ 2 A 0 ii D A 0 iii 0 0 0 0 0 iv A http://downloadcenter.nikonimglib.com/ http://downloadcenter.nikonimglib.com/ v vi i i vii P S A M M viii ix R i i x D

More information

경제통상 내지.PS

경제통상 내지.PS CONTENTS I 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 II 38 39 40 41 42 43 III 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 IV 62 63 64 65 66 67 68 69 V

More information

°æÁ¦Åë»ó³»Áö.PDF

°æÁ¦Åë»ó³»Áö.PDF CONTENTS I 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 II 38 39 40 41 42 43 III 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 IV 62 63 64 65 66 67 68 69 V

More information

우루과이 내지-1

우루과이 내지-1 U R U G U A Y U r u g u a y 1. 2 Part I Part II Part III Part IV Part V Part VI Part VII Part VIII 3 U r u g u a y 2. 4 Part I Part II Part III Part IV Part V Part VI Part VII Part VIII 5 U r u g u a

More information

- i - - ii - - iii - - iv - - v - - vi - - vii - - viii - - ix - - x - - xi - - xii - - xiii - - xiv - - xv - - xvi - - xvii - - xviii - - xix - - xx - - xxi - - xxii - - xxiii - - xxiv - - xxv - - I

More information

세계 비지니스 정보

세계 비지니스 정보 - i - ii - iii - iv - v - vi - vii - viii - ix - 1 - 2 - 3 - - - - - - - - - - 4 - - - - - - 5 - - - - - - - - - - - 6 - - - - - - - - - 7 - - - - 8 - 9 - 10 - - - - - - - - - - - - 11 - - - 12 - 13 -

More information

1111111111.PDF

1111111111.PDF 표지와 같은 면지 19대 총선평가 학술회의 일 시: 2012년 4월 25일(수) 13:30 18:00 장 소: 국회입법조사처 대회의실 (국회도서관 421호), 제1세미나실 (427호) 주 최: 국회입법조사처/한국정당학회 전체일정표 대회의실 제1세미나실 1:30 ~ 1:50 pm 개회식 1:50 ~ 3:50 pm 1패널 19대 총선평가와 전망 3:50 ~ 4:00

More information

xviii EBS 수능강의 서비스를 활용하는 이유는 수능시험에 연계되기 때문이라는 응답 이 학생 61.7%, 학부모 73.2%로 가장 많았고, EBS 수능강의 서비스를 활용하 지 않는 이유는 학생의 경우 사교육 때문이라는 응답이 26.9%, 혼자 공부하는 것으로 충분하

xviii EBS 수능강의 서비스를 활용하는 이유는 수능시험에 연계되기 때문이라는 응답 이 학생 61.7%, 학부모 73.2%로 가장 많았고, EBS 수능강의 서비스를 활용하 지 않는 이유는 학생의 경우 사교육 때문이라는 응답이 26.9%, 혼자 공부하는 것으로 충분하 xvii 요 약 1. 수요자 설문조사 분석 가. 설문지 제작 및 조사 방법 설문 영역: 수능강의 이용 현황, 수능강의 평가, 수능 교재, 사교육 이용 등 조사 대상: 일반고, 자율고, 외국어고 학생 및 그의 학부모 각각 6,480명 표본 추출 방법 : 층화표집(지역 규모별 108개교 표집 후 학생 무선표집) 조사 방법 : 설문지 조사 응답률 : 학생 96.5%(6,250명),

More information

공제_조합_제도_개선_방안_등_연구(111226).hwp

공제_조합_제도_개선_방안_등_연구(111226).hwp - i - 2006 2007 2008 2009 2010 2011 4 5 0 4 2 1 16 442 4,108 0 13,285 1,934 1,151 20,920 24.7 304 0 95.6 137.3 55.9 617.5 0 1 1 0 1-3 0 71,000 15,183 0 2,695-88,878 0 604.0 285.0 0 53.0-942.0 9 9 4 5 2-29

More information

013년도 전주ᆞ완주 탄소산업 : ( ) : ( ) : ( ) : ( ) : ( ) : ( ) : ( ) : ( ) : ( ) : ( ) ~ ~ 1. 최종 사업목표 및 내용 탄소 관련산업동향과 국가정책에 부응하여 탄소산업 중심의 테마형 집적화단지(Carbon Valley) 조성을 위한 탄소기업 유치 및 육성, 산업기반의 구축 등에 관한 전략적 접근이 필요함

More information

i ii iii iv v vi vii viii 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 XXXXXXXX 22 24 25 26 27 28 29 30 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61

More information

- i - - ii - - i - - ii - - i - - ii - - iii - - iv - - v - - vi - - vii - - viii - - ix - - x - - xi - - 1 - - 2 - - 3 - - 4 - - 5 - - 6 - - 7 - - 8 - - 9 - - 10 - - 11 - - 12 - - 13 - - 14 - - 15 -

More information

CONTENTS.HWP

CONTENTS.HWP i ii iii iv v vi vii viii ix x xi - 1 - - 2 - - 3 - - 4 - - 5 - - 6 - - 7 - - 8 - - 9 - - 10 - - 11 - - 12 - - 13 - - 14 - - 15 - - 16 - - 17 - - 18 - - 19 - - 20 - - 21 - - 22 - - 23 - - 24 - - 25 -

More information

INDUS-8.HWP

INDUS-8.HWP i iii iv v vi vii viii ix x xi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64

More information

<5BB1E2BABB5D5FB0F8B0F8BACEB9AE5FBDC3B0A3C1A6B1D9B9ABBFCD5FC0B0BEC6C8DEC1F7BFA15FB5FBB8A55FB4EBC3BCC0CEB7C25FC8B0BFEBB0FAC0C75FBFACB0E8B9E6BEC85F2D5FB9AEB9CCB0E62E687770>

<5BB1E2BABB5D5FB0F8B0F8BACEB9AE5FBDC3B0A3C1A6B1D9B9ABBFCD5FC0B0BEC6C8DEC1F7BFA15FB5FBB8A55FB4EBC3BCC0CEB7C25FC8B0BFEBB0FAC0C75FBFACB0E8B9E6BEC85F2D5FB9AEB9CCB0E62E687770> 2012 연구보고서-23 공공부문 시간제근무와 육아휴직에 따른 대체인력 활용과의 연계방안 연구책임자 : 문미경(본원 선임연구위원) 공동연구자 : 김복태(본원 연구위원) 금창호(한국지방행정연구원 선임연구위원) 박미연(본원 위촉연구원) 발 간 사 본 연구는 유연근무제의 여러 형태 중 최근 공공부문에서 가장 관심을 보이 고 있는 시간제 근무에 초점을 맞추어, 육아휴직

More information

2016년이렇게달라집니다_ 전체 최종 1223.indd

2016년이렇게달라집니다_ 전체 최종 1223.indd Contents 2016 ii iii Contents 2016 iv v Contents 2016 vi vii Contents 2016 viii ix Contents 2016 x xi Contents 2016 xii xiii Contents 2016 xiv xv Contents 2016 xvi xvii Contents 2016 3 xviii xix Contents

More information

<32303131B3E22032BAD0B1E220C4DCC5D9C3F7BBEABEF7B5BFC7E2BAD0BCAEBAB8B0EDBCAD28C3D6C1BE292E687770>

<32303131B3E22032BAD0B1E220C4DCC5D9C3F7BBEABEF7B5BFC7E2BAD0BCAEBAB8B0EDBCAD28C3D6C1BE292E687770> 2011년 2분기 콘텐츠산업 동향분석보고서 2011. 09 요 약 ⅰ Ⅱ. 2011년 2분기 콘텐츠업체 실태조사 분석 Ⅰ. 2011년 2분기 콘텐츠산업 추이 분석 1. 산업생산 변화 추이 3 1.1. 콘텐츠산업생산지수 변화 추이 3 1.2. 콘텐츠업체(상장사) 매출액 변화 추이 9 1.3. 콘텐츠업체(상장사) 영업이익 변화 추이20 2. 투자변화 추이 24

More information

<28BCF6BDC320323031352D31332920B0E6B1E2B5B520C1F6BFAABAB020BFA9BCBAC0CFC0DAB8AE20C1A4C3A520C3DFC1F8C0FCB7AB5FC3D6C1BE2830312E3036292E687770>

<28BCF6BDC320323031352D31332920B0E6B1E2B5B520C1F6BFAABAB020BFA9BCBAC0CFC0DAB8AE20C1A4C3A520C3DFC1F8C0FCB7AB5FC3D6C1BE2830312E3036292E687770> 수시과제 2015-13 경기도 지역별 여성일자리 정책 추진 전략 연구책임자 : 최 윤 선 (본원선임연구위원) : 남 승 연 (본원연구위원) 연 구 지 원 : 이 상 아 (본원위촉연구원) 연 구 기 간 : 2015. 9 ~12 2015 발 간 사 여성 일자리는 사회 내 여성과 남성간의 차이를 좁히고 개개인의 삶을 윤택하게 만드는 중요 한 부분입니다. 이에 정부는

More information

<28323129BACFC7D1B1B3C0B0C1A4C3A5B5BFC7E228B1E2BCFABAB8B0ED20545220323031342D373929202D20C6EDC1FD2035B1B32E687770>

<28323129BACFC7D1B1B3C0B0C1A4C3A5B5BFC7E228B1E2BCFABAB8B0ED20545220323031342D373929202D20C6EDC1FD2035B1B32E687770> 기술보고 TR 2014-79 북한 교육정책 동향 분석 및 서지 정보 구축 연구책임자 _ 김 정 원 (한국교육개발원 ) 공동연구자 _ 김 김 한 강 지 은 승 구 수 (한국교육개발원) 주 (한국교육개발원) 대 (한국교육개발원) 섭 (한국교육개발원) 연 구 조 원 _ 이 병 희 (한국교육개발원) 머리말 최근 통일에 대한 논의가 어느 때보다 활발합니다. 그에 따라

More information

2 0 1 1 4 2011 1 2 Part I. 1-1 1-2 1-3 1-4 1-5 1-6 1-7 1-8 Part II. 2-1 2-2 2-3 2-4 2-5 2-6 2-7 2-8 2-9 2-10 2-11 2-12 2-13 2-14 2-15 2-16 2-17 2-18 2-19 2-20 2-21 2-22 2-23 2-24 2-25 2-26 2-27 2-28

More information

CONTENTS C U B A I C U B A 8 Part I Part II Part III Part IV Part V Part VI Part VII Part VIII Part IX 9 C U B A 10 Part I Part II Part III Part IV Part V Part VI Part VII Part VIII Part IX 11 C U B

More information

改正稅法 企劃財政部

改正稅法 企劃財政部 改正稅法 企劃財政部 [ 소득세법 ] - i - - ii - [ 법인세법 ] - iii - [ 양도소득세 ] - iv - [ 상속세및증여세법 ] [ 조세특례제한법 ] - v - - vi - - vii - - viii - - ix - - x - - xi - [ 농림특례규정 ] [ 농어촌특별세법 ] [ 국제조세분야 ] - xii - - xiii - [ 부가가치세법

More information

세계 비지니스 정보

세계 비지니스 정보 1.... 1 2. /2005... 3 3.... 6 4.... 8 5. /... 9 6....12 7. /...17 8....23 9. /...26 10....28 11....29 12....30 13. /...31 14....32 15....33 16. /...35 17....39 - i 18....43 19....46 20....51 21....53 22....56

More information

00-1표지

00-1표지 summary _I II_ summary _III 1 1 2 2 5 5 5 8 10 12 13 14 18 24 28 29 29 33 41 45 45 45 45 47 IV_ contents 48 48 48 49 50 51 52 55 60 60 61 62 63 63 64 64 65 65 65 69 69 69 74 76 76 77 78 _V 78 79 79 81

More information

2 ㆍ 大 韓 政 治 學 會 報 ( 第 20輯 1 號 ) 도에서는 고려 말에 주자학을 받아들인 사대부들을 중심으로 보급되기 시작하였고, 이후 조선시대에 들어와서는 국가적인 정책을 통해 민간에까지 보급되면서 주자 성리학의 심 화에 커다란 역할을 담당하였다. 1) 조선시대

2 ㆍ 大 韓 政 治 學 會 報 ( 第 20輯 1 號 ) 도에서는 고려 말에 주자학을 받아들인 사대부들을 중심으로 보급되기 시작하였고, 이후 조선시대에 들어와서는 국가적인 정책을 통해 민간에까지 보급되면서 주자 성리학의 심 화에 커다란 역할을 담당하였다. 1) 조선시대 대한정치학회보 20집 1호 2012년 6월: 77~99 세종과 소학( 小 學 ) : 민풍( 民 風 ) 과 사풍( 士 風 ) 의 교화* 1) 박홍규 ㆍ송재혁 고려대학교 요 약 2 기존 소학 에 대한 연구들은 주로 중종( 中 宗 ) 시대 사림( 士 林 ) 과의 연관선상에서 소학 의 의미를 모색하고 있다. 그러나 소학 에 대한 존숭 의식은 이미 조선 전기 관학파들도

More information

99-18.hwp

99-18.hwp - vii - - viii - - ix - - x - - xi - - xii - - xiii - - xiv - - xv - - xvi - - xvii - - xviii - - xix - - 20 - - 21 - - 22 - - 23 - - 24 - - 25 - - 26 - - 27 - - 28 - - 29 - - 30 - - 31 - - 32 - - 33 -

More information

장애인건강관리사업

장애인건강관리사업 장애인건강관리사업 2013. 2013 : : ( ) : ( ) ( ) ( ) : ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) 1.. 2.. 제1장. 연구개요 1 제2장. 1세부과제 : 장애인건강상태평가와모니터링 10 - i - 제3장. 2세부과제 : 장애인만성질환위험요인조사연구 117 - ii - 4장.

More information

그린홈이용실태및만족도조사

그린홈이용실태및만족도조사 2009 년도연구용역보고서 그린홈이용실태및 만족도설문조사 - 2009. 11. - 이연구는국회예산정책처의연구용역사업으로수행된것으로서, 보고서의내용은연구용역사업을수행한연구자의개인의견이며, 국회예산정책처의공식견해가아님을알려드립니다. 책임연구원 이화여자대학교소비자학과교수정순희 그린홈이용실태및만족도 설문조사 2009. 11. 책임연구원 정순희 ( 이화여자대학교소비자학과교수

More information

러시아어문법 I 오리엔테이션 러시아어문법은크게형태론과구문론 ( 통사론 ) 의두축으로구성되어있다. 형태론이러시아어의체계를품사를중심으로각품사에속하는단어들의규칙과 용법을통해파악하고자하는접근법이라면, 구문론은문장을구성하는단어와 단어간의결합규칙을통해서이해하고자하는접근법이다. 예

러시아어문법 I 오리엔테이션 러시아어문법은크게형태론과구문론 ( 통사론 ) 의두축으로구성되어있다. 형태론이러시아어의체계를품사를중심으로각품사에속하는단어들의규칙과 용법을통해파악하고자하는접근법이라면, 구문론은문장을구성하는단어와 단어간의결합규칙을통해서이해하고자하는접근법이다. 예 강의계획서 2016 학년도 1 학기담당교수 : 문성원 학수번호 HC3007 과목명 러시아어문법I 학점 / 시간 3/45 이수구분 전공선택 연락처 031-467-0815 e-mail swmoon@anyang.ac.kr 러시아어문법 ( 형태론 ) 에서중요한명사의격체계와격변화형태, 동사의격지배, 격강의개요지배전치사의의미-용법을체계적으로학습함으로써러시아어기초문법을체계화하고및연습을통해보강함으로써러시아어를바르게이해하고정확하게구사할수있는기초수업목표를함양한다.

More information

<3230313420B9AEC8ADBFB9BCFA20C6AEB7BBB5E520BAD0BCAE20B9D720C0FCB8C128B1E8C7FDC0CE292E687770>

<3230313420B9AEC8ADBFB9BCFA20C6AEB7BBB5E520BAD0BCAE20B9D720C0FCB8C128B1E8C7FDC0CE292E687770> 연구책임 김 혜 인 (한국문화관광연구원 책임연구원) 조사담당 JnP (장앤파트너스그룹) 연구보조 김 연 희 (홍익대학교 예술학과 석사) 권 해 정 (Aix-Marseille3대학교 문화경영학과 석사) 최 희 승 (홍익대학교 예술학과 석사) 심 상 미 (연세대학교 미디어아트학과 석사) 서 문 2010년부터 지속되어온 연구시리즈의

More information

표1

표1 i ii Korean System of National Accounts iii iv Korean System of National Accounts v vi Korean System of National Accounts vii viii Korean System of National Accounts 3 4 KOREAN SYSTEM OF NATIONAL ACCOUNTS

More information

<B4BAC6C4BFF6B7AFBDC3BEC6BEEE28B0B3C1A42933C2F7C6EDC1FD2E687770>

<B4BAC6C4BFF6B7AFBDC3BEC6BEEE28B0B3C1A42933C2F7C6EDC1FD2E687770> 머리말 New 파워러시아어 는우리나라대학생에게맞는학습교재를만들고자하는의도에서집필되었다. 첫번째고려사항은대학과정에서러시아어를처음배우는학생들이낯설음을느끼지않도록학습의부담감을최소화하는것이었다. 두번째고려사항은지루한기초과정을당의정삼키듯재미를느끼게하는것이었다. 마지막으로, 언어학적으로한국어사용자에게딱맞는독창적인교재를만든다는것이었다. 한마디로요약하면, 흐름은빨라도마찰계수가적어멀미를느끼지않는한국형쾌속유람선을만드는것이었다.

More information

교육정책연구 2005-지정-52 공무원 채용시험이 대학교육, 노동시장에 미치는 영향분석 및 공무원 채용제도 개선방안 2005. 12 연구책임자 : 오 호 영 (한국직업능력개발원 부연구위원) 이 정책연구는 2005년도 교육인적자원부 인적자원개발 정책연구비 지원에 의 한

교육정책연구 2005-지정-52 공무원 채용시험이 대학교육, 노동시장에 미치는 영향분석 및 공무원 채용제도 개선방안 2005. 12 연구책임자 : 오 호 영 (한국직업능력개발원 부연구위원) 이 정책연구는 2005년도 교육인적자원부 인적자원개발 정책연구비 지원에 의 한 교육정책연구 2005-지정-52 공무원 채용시험이 대학교육, 노동시장에 미치는 영향분석 및 공무원 채용제도 개선방안 연 구 기 관 : 한국직업능력개발원 연구책임자 : 오 호 영 교육인적자원부 교육정책연구 2005-지정-52 공무원 채용시험이 대학교육, 노동시장에 미치는 영향분석 및 공무원 채용제도 개선방안 2005. 12 연구책임자 : 오 호 영 (한국직업능력개발원

More information

israel-내지-1-4

israel-내지-1-4 israel-내지-1-4 1904.1.1 12:49 AM 페이지1 mac2 2015. 11 Contents S T A T E O F I S R A E L 8 Part I Part II Part III Part IV Part V Part VI Part VII Part VIII 9 S T A T E O F I S R A E L 10 Part I Part

More information

영암군 관광종합개발계획 제6장 관광(단)지 개발계획 제7장 관광브랜드 강화사업 1. 월출산 기( 氣 )체험촌 조성사업 167 (바둑테마파크 기본 계획 변경) 2. 성기동 관광지 명소화 사업 201 3. 마한문화공원 명소화 사업 219 4. 기찬랜드 명소화 사업 240

영암군 관광종합개발계획 제6장 관광(단)지 개발계획 제7장 관광브랜드 강화사업 1. 월출산 기( 氣 )체험촌 조성사업 167 (바둑테마파크 기본 계획 변경) 2. 성기동 관광지 명소화 사업 201 3. 마한문화공원 명소화 사업 219 4. 기찬랜드 명소화 사업 240 목 차 제1장 과업의 개요 1. 과업의 배경 및 목적 3 2. 과업의 성격 5 3. 과업의 범위 6 4. 과업수행체계 7 제2장 지역현황분석 1. 지역 일반현황 분석 11 2. 관광환경 분석 25 3. 이미지조사 분석 45 4. 이해관계자 의견조사 분석 54 제3장 사업환경분석 1. 국내 외 관광여건분석 69 2. 관련계획 및 법규 검토 78 3. 국내 외

More information

제 출 문 노동부 장관 귀하 본 보고서를 노동부 수탁연구과제 문화 예술산업 근로실태 조사 및 근로 자 보호방안 의 최종보고서로 제출합니다. 2009.9. 한국노동연구원 원장 박 기 성

제 출 문 노동부 장관 귀하 본 보고서를 노동부 수탁연구과제 문화 예술산업 근로실태 조사 및 근로 자 보호방안 의 최종보고서로 제출합니다. 2009.9. 한국노동연구원 원장 박 기 성 이 과제는 2009년 노동부의 정책연구용역사업의 일환으로 연구되었음 문화 예술산업 근로실태조사 및 근로자 보호방안 -최종보고서 - 2009.10. 연구기관 :한국노동연구원 노 동 부 제 출 문 노동부 장관 귀하 본 보고서를 노동부 수탁연구과제 문화 예술산업 근로실태 조사 및 근로 자 보호방안 의 최종보고서로 제출합니다. 2009.9. 한국노동연구원 원장 박

More information

유니 앞부속

유니 앞부속 Published by Ji&Son Inc. Printed in Korea. Unityによる3Dゲ-ム : iphone/android/webで ゲ-ムプログラミング (JAPAN ISBN 978-4873115061) Authorized translation from the Japanese language edition of Unityによる3Dゲ- ム. 2011 the

More information

한눈에-아세안 내지-1

한눈에-아세안 내지-1 I 12 I 13 14 I 15 16 I 17 18 II 20 II 21 22 II 23 24 II 25 26 II 27 28 II 29 30 II 31 32 II 33 34 II 35 36 III 38 III 39 40 III 41 42 III 43 44 III 45 46 III 47 48 III 49 50 IV 52 IV 53 54 IV 55 56 IV

More information

이슈분석 2000 Vol.1

이슈분석 2000 Vol.1 i ii iii iv 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66

More information

가볍게읽는-내지-1-2

가볍게읽는-내지-1-2 I 01. 10 11 12 02. 13 14 15 03. 16 17 18 04. 19 20 21 05. 22 23 24 06. 25 26 27 07. 28 29 08. 30 31 09. 32 33 10. 34 35 36 11. 37 12. 38 13. 39 14. 40 15. 41 16. 42 43 17. 44 45 18. 46 19. 47 48 20. 49

More information

kbs_thesis.hwp

kbs_thesis.hwp - I - - II - - III - - IV - - 1 - - 2 - - 3 - - 4 - - 5 - - 6 - - 7 - - 8 - - 9 - - 10 - - 11 - - 12 - - 13 - - 14 - - 15 - - 16 - - 17 - - 18 - - 19 - - 20 - - 21 - - 22 - - 23 - - 24 - - 25 - - 26 -

More information

*BA_00

*BA_00 Published by Ji&Son Inc. Printed in Korea Copyright 2010 by Ji&Son Inc. Authorized translation of the English edition of Beautiful Architecture 2009 O Reilly Media, Inc. This Translation is published and

More information

목 차 I. 외부감사인의 감사보고서 - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - 1 II. 연결재무제표 연결재무상태표 - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - 4 연결포괄손

목 차 I. 외부감사인의 감사보고서 - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - 1 II. 연결재무제표 연결재무상태표 - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - 4 연결포괄손 SK네트웍스 주식회사와 그 종속기업 연 결 재 무 제 표 에 대 한 감 사 보 고 서 제 60 기 2012년 01월 01일 부터 2012년 12월 31일 까지 제 59 기 2011년 01월 01일 부터 2011년 12월 31일 까지 삼정회계법인 목 차 I. 외부감사인의 감사보고서 - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

More information

*통신1604_01-도비라및목차1~12

*통신1604_01-도비라및목차1~12 ISSN 25-2693 216. 4 216. 4 213 214 215 1.5 2.4 2.4.6 3.9 2. 1.4 -.3.9 1.6 2.3 1.6 1.2 1.3 1.4..5 4.6-1.4 1.4-1.1 7.7 7.3 6.9 7. 7. 6.9 6.8 14 13 12 11 1 9 8 7 5 4 3 2 1 i 4 4 3 3 2. 1.5 1. 2.

More information

97_00

97_00 Published by J&Son Inc. Printed in Korea. Copyright 2011 by J&Son Inc. Authorized translation from the English language edition of 97 Things Every Software Architect Should Know 2009 the Translation is

More information

<5B37B9F820B0FAC1A65D2032303135B3E220C0CEC5CDB3DD20BAD2B9FDA1A4C0AFC7D8C1A4BAB820BDC7C5C220C1B6BBE72DC3D6C3D6C1BE2E687770>

<5B37B9F820B0FAC1A65D2032303135B3E220C0CEC5CDB3DD20BAD2B9FDA1A4C0AFC7D8C1A4BAB820BDC7C5C220C1B6BBE72DC3D6C3D6C1BE2E687770> KCSC 2015-007 2015년 불법 유해정보 실태 조사 보고서 2015. 12. 이 보고서는 2015년 방송통신심의위원회의 심의정책 연구개발 사업의 결과물로서 보고서의 내용은 연구자의 견해이며, 방송통신심의위원회의 공식 입장은 아닙니다. 2015년 불법 유해정보 실태 조사 보고서 연 구 진 조사수행기관 책 임 연 구 원 연 구 보 조 원 : (주)비욘드리서치

More information

<C8DEB0A1C0CCBFEB20BDC7C5C2C1B6BBE720B9D720C8DEB0A1B9AEC8AD20B0B3BCB12DC6EDC1FD2E687770>

<C8DEB0A1C0CCBFEB20BDC7C5C2C1B6BBE720B9D720C8DEB0A1B9AEC8AD20B0B3BCB12DC6EDC1FD2E687770> 연구책임 이 성 태 (한국문화관광연구원 책임연구원) 연구보조 김 수 아 (서울시립대학교 조경학 석사) 서 문 우리나라는 국토에 매장되어 있는 천연자원은 물론 축적기술의 부족으 로 인하여 근로자의 근면과 성실을 통한 노동집약적 압축 성장을 추진한 역사가 있습니다. 보다 발전된 미래 청사진의 실현을 위해서 국민 모두가 쉬지 않고 일한 결과, 대한민국은 자동차

More information

농업기반정비사업 계획설계기준 개편

농업기반정비사업 계획설계기준 개편 발간등록번호 11-1543000-000714-01 http://rri.ekr.or.kr Reforms of Code Structure for the Agricultural Infrastructure Design Standards (Ⅰ) - iii - - iv - - v - - vi - - vii - - viii - - ix - - x - - xi - -

More information

À̶õ°³È²³»Áö.PDF

À̶õ°³È²³»Áö.PDF Islamic Republic of Iran I I S L A M I C R E P U B L I C O F I R A N 10 Part I 11 I S L A M I C R E P U B L I C O F I R A N 12 Part I 13 I S L A M I C R E P U B L I C O F I R A N 14 II I S L A M I C R

More information

본 보고서는 한국여성개발원이 여성가족부의 연구용역 의뢰를 받아 수행한 연구의 결과입니다.보고서의 내용은 전적으로 연구진의 의견이며 여성가족부 의 공식적인 입장이 아님을 밝혀둡니다.

본 보고서는 한국여성개발원이 여성가족부의 연구용역 의뢰를 받아 수행한 연구의 결과입니다.보고서의 내용은 전적으로 연구진의 의견이며 여성가족부 의 공식적인 입장이 아님을 밝혀둡니다. 연구보고 2006-44 이혼 후 자녀양육실태에 관한 연구 2006.12 연 구 기 관 :한 국 여 성 개 발 원 연 구 책 임 자 :김 혜 영 (한국여성개발원 연구위원) 공 동 연 구 자 :장 혜 경 (한국여성개발원 선임연구위원) 김 영 란 (한국여성개발원 전문연구원) 여 성 가 족 부 본 보고서는 한국여성개발원이 여성가족부의 연구용역 의뢰를 받아 수행한 연구의

More information

한국인명의러시아어표기법정립을위한서설 ( 序說 ) 장호종카자흐국제관계및세계언어대 Название статьи: Транскрипция корейских имен на русский Автор: Чан Ходжон, КазУМОиМЯ им. Абылай хана, Алма

한국인명의러시아어표기법정립을위한서설 ( 序說 ) 장호종카자흐국제관계및세계언어대 Название статьи: Транскрипция корейских имен на русский Автор: Чан Ходжон, КазУМОиМЯ им. Абылай хана, Алма 한국인명의러시아어표기법정립을위한서설 ( 序說 ) 장호종카자흐국제관계및세계언어대 Название статьи: Транскрипция корейских имен на русский Автор: Чан Ходжон, КазУМОиМЯ им. Абылай хана, Алматы, Казахстан Резюме: На настоящий момент не существует

More information

<32303132B3E220C7CFB9DDB1E2BACEC5CD20C0CCB7B8B0D420B4DEB6F3C1FDB4CFB4D928706466292E687770>

<32303132B3E220C7CFB9DDB1E2BACEC5CD20C0CCB7B8B0D420B4DEB6F3C1FDB4CFB4D928706466292E687770> 법령 개정 등이 필요한 제도개선 사항은 사정에 따라 시행일자 등의 변경이 있을 수 있습니다 목 록 i 목 록 분야별 달라지는 주요 제도 1. 세 제 3 1세대 1주택 비과세 보유기간 요건 단축 /3 일시적 2주택자의 대체취득기간 연장 /4 부가가치세 과세 전환 /5 면세유 공급대상 농업기계 확대 /6 국세-관세 간 과세가격 조정제도 신설/7 비거주자 외국법인에

More information

U-Korea 선도사업 평가

U-Korea 선도사업 평가 U-Korea 선도사업 평가 2009. 9. 이 보고서는 국회예산정책처법 제3조의 규정에 의거 작성되었으며, 국회예산정책처 홈페이지(www.nabo.go.kr)를 통해 보실 수 있습니다. 발 간 사 U-Korea 선도사업은 유비쿼터스 인프라를 구축하고 유비쿼터스를 기반으로 하는 공공서비스를 제공함으로써 행정의 효율성을 높이고 국민의 편익을 증진시 키는 것을

More information

*통신1704_01-도비라및목차1~11

*통신1704_01-도비라및목차1~11 ISSN 2005-2693 2017. 4 통화신용정책보고서 2017. 4 2014 2015 2016 2.4 2.6 1.6 0.8 1.4 3.5 2.1 1.2 2.0 1.8 2.2 1.3 1.7 1.9 0.3 1.2 1.0 1.9 2.2 1.2 1.2 7.3 6.9 6.7 6.7 6.7 6.7 6.8 3.5 3.0 2.5 2.0 1.5 110

More information

도큐-표지

도큐-표지 Historical experiences of Agricultural development in Far Eastern Gnatovskaya Elena Nikolaevna (The Primorsky Agricultural State Academy, Russia) Исторический опыт аграрного развития Дальнего Востока.

More information

<C3BBB3E2B9AEC1A6BFA1B4EBC7D120B9AEC8ADC1A4C3A5C0FBC1A2B1D9C0BB20C0A7C7D1B1E2C3CABFACB1B82DC3D6C1BE2E687770>

<C3BBB3E2B9AEC1A6BFA1B4EBC7D120B9AEC8ADC1A4C3A5C0FBC1A2B1D9C0BB20C0A7C7D1B1E2C3CABFACB1B82DC3D6C1BE2E687770> 연구책임 박영정 (한국문화관광연구원 연구위원) 공동연구 박소현 (서울과학기술대학교 교수) 박진수 (대학내일20대연구소 소장) 연구참여 이수현 (한국문화관광연구원 위촉연구원) 연구자문 강승진 (춘천시문화재단 정책기획팀장) 김선기 (고함20 편집장) 노정태 (청년논객) 서민정 (청년허브 센터장) 송혜윤 (대학내일20대연구소 책임연구원) 오찬호 (서강대사회발전연구소

More information

untitled

untitled ISBN 89-90077-98-2 93300 2005 UNDP 워크샵 한국과 동남아시아의 성 인지적 문화정책을 찾아서 주 관: 한국문화관광정책연구원 한국동남아연구소 후 원: 문화관광부 과학기술부 UNDP 2005 UNDP 워크샵 : 한국과 동남아시아의 성 인지적 문화정책을 찾아서 연구진 연구책임자: 류정아 (한국문화관광정책연구원 문화정책팀장) 공동연구자: 김민정

More information

- ii - - iii -

- ii - - iii - - i - - ii - - iii - - iv - - v - - vi - - vii - - viii - - ix - - x - - xi - - xii - - xiii - - xiv - - xv - - xvi - - xvii - - xviii - - xix - - xx - - xxi - - xxii - - xxiii - - xxiv - - 1 - 80 70 60

More information

Microsoft Word - 02kimsokwon.doc

Microsoft Word - 02kimsokwon.doc Journal of Korean Studies, vol. 10, 2009, Sofia 우크라이나의한국학자료분석 김석원 ( 우크라이나, 키예프국립대학교 ) kievkim@hanmail.net 1. 서론 우크라이나가독립 (1991년) 하기이전까지는우크라이나에특별히한국학의존재가두드러지지는않았다. 중앙집권의공상당권력은모든학문분야에서도공산주의식중앙집권을강력히이끌었다.

More information

Issue Report Vol 지역이슈 -07 ( ) 해외경제연구소 러시아극동개발추진현황과한 러경제협력방안 : ( ) : ( )

Issue Report Vol 지역이슈 -07 ( ) 해외경제연구소 러시아극동개발추진현황과한 러경제협력방안 : ( ) : ( ) Issue Report Vol. 2015- 지역이슈 -07 (2015. 6. 24) 해외경제연구소 러시아극동개발추진현황과한 러경제협력방안 : (6255-5711) yhjo@koreaexim.go.kr : (6255-5759) ykj@koreaexim.go.kr 1) 러시아경제성장률은 2010 년 4.5% 이후지속적으로하락하여 2011 년 4.3%, 2012

More information

*통신1711_01-도비라및목차1~9

*통신1711_01-도비라및목차1~9 ISSN 2005-2693 2017. 11 2017. 11 2.6 2.9 1.5 2.8 1.8 1.2 3.1 1.3 2.0 1.8 1.9 2.5 2.2 2.6 0.3 1.1 1.0 0.9 1.6 1.2 2.5 7.3 6.9 6.7 6.7 6.8 6.9 6.9 3.5 3.0 2.5 2.0 1.5 130 1.0 120 110 100 90 80 70

More information

통신1310_01-도비라및목차1~9

통신1310_01-도비라및목차1~9 ISSN 5-693 13. 1 13. 1 3 1 3 1 i .75 1.5.75 1. 1..9.9 7.5 ) 7.5 ) 3. 1.5 1.5 9. ) 1. ) ii 8 6 8 6 - - 3 1 1 11 1 9 8 7 iii 6 5 6 5 3 3 1 8 1 8 1 1 6 6-1 -1 - - iv . 1.5 1.. 1.5 1..5. -.5.5. -.5

More information

KVSXVWAWCPBR.hwp

KVSXVWAWCPBR.hwp Мне нечего делать. 어떻게볼것인가? 이인영 * I. 무엇이문제인가? (1) a. Мн е нечего делать. 나는할것이없다. b. М не н егде жи ть. 나는살곳이없다. c. М не не с кем было поговорить. 나는말을나눌사람이없었다. 본논문에서다루려는구문의전형적표층구조는 DAT NÉ K BE INF 로이루어진다.

More information

National Food & Nutrition Statistics 2011: based on 2008~2011 Korea National Health and Nutrition Examination Survey (Ⅱ) i ii iii iv v vi vii viii ix (N=33,745, 단위 : g) (N=33,745, 단위 : g) (N=33,745,

More information

A 0 D5-a (XQD Card Type) D5-b (CF Card Type)

A 0 D5-a (XQD Card Type) D5-b (CF Card Type) Kr http://downloadcenter.nikonimglib.com/ A 0 D5-a (XQD Card Type) D5-b (CF Card Type) D A 0 i 0 0 0 0 0 0 0 0 0 ii A http://downloadcenter.nikonimglib.com/ http://downloadcenter.nikonimglib.com/ iii i

More information

<C1A4C3A5BFACB1B82031312D3420C1A4BDC5C1FAC8AFC0DAC0C720C6EDB0DFC7D8BCD220B9D720C0CEBDC4B0B3BCB1C0BB20C0A7C7D120B4EBBBF3BAB020C0CEB1C720B1B3C0B020C7C1B7CEB1D7B7A520B0B3B9DF20BAB8B0EDBCAD28C7A5C1F6C0AF292E687770>

<C1A4C3A5BFACB1B82031312D3420C1A4BDC5C1FAC8AFC0DAC0C720C6EDB0DFC7D8BCD220B9D720C0CEBDC4B0B3BCB1C0BB20C0A7C7D120B4EBBBF3BAB020C0CEB1C720B1B3C0B020C7C1B7CEB1D7B7A520B0B3B9DF20BAB8B0EDBCAD28C7A5C1F6C0AF292E687770> 제 출 문 보건복지부장관 귀 하 이 보고서를 정신질환자의 편견 해소 및 인식 개선을 위한 대상별 인권 교육프로그램 개발 연구의 결과보고서로 제출합니다 주관연구기관명 서울여자간호대학 산학협력단 연 구 책 임 자 김 경 희 연 구 원 김 계 하 문 용 훈 염 형 국 오 영 아 윤 희 상 이 명 수 홍 선 미 연 구 보 조 원 임 주 리 보 조 원 이 난 희 요

More information

발 간 등 록 번 호 11-1383000-000631-01 방송심의제도 특정성별영향분석평가 연구보고 2015-08 방송심의제도 특정성별영향분석평가 2015. 9 연구수행기관 : 순천향대학교 산학협력단 책임연구원 : 심미선 (순천향대 신문방송학과 교수) 공동연구원 : 김경희 (한림대 언론정보학부 교수) 강혜란 (서울과학기술대 IT정책전문대학원 박사과정) 연구보조원

More information