<4D F736F F D20C42ED1EEE4E8EAEEE2E020C1CCC8>

Similar documents
<4D F736F F D20D1E8E6EE20E6E0EDF0E8E4E020F4E8F2EEEDE8ECE8FF205FD8E0ECE0F5ECF3E4EEE020CDE0F0E3E8E7E05F>

I боб

<4D F736F F D20CAEEF0E5E9F120F2E8EBE820F1EEECE0F2E8EA20F4F0E0E7E5EEEBEEE3E8E7ECEBE0F0E8>

uzbloggerlar_1_bosqich_xushnudbek_uz

<31345FBFECC1EEBAA3C5B0BDBAC5BABEEE2E786C7378>

1차내지

러시아어문법 I 오리엔테이션 러시아어문법은크게형태론과구문론 ( 통사론 ) 의두축으로구성되어있다. 형태론이러시아어의체계를품사를중심으로각품사에속하는단어들의규칙과 용법을통해파악하고자하는접근법이라면, 구문론은문장을구성하는단어와 단어간의결합규칙을통해서이해하고자하는접근법이다. 예

A hwp

<B4BAC6C4BFF6B7AFBDC3BEC6BEEE28B0B3C1A42933C2F7C6EDC1FD2E687770>

2015년9월도서관웹용

¼½½´¾ó¸®Æ¼-³»Áö

한국인명의러시아어표기법정립을위한서설 ( 序說 ) 장호종카자흐국제관계및세계언어대 Название статьи: Транскрипция корейских имен на русский Автор: Чан Ходжон, КазУМОиМЯ им. Абылай хана, Алма

그린홈이용실태및만족도조사

eco-academy(....).hwp

The mission minded church - Strategies in building a multicultural ministry – Die missions-bereite Kirche - Strategien zum Aufbau multikultureller Ge

융합인재교육 ( S T E A M ) 프로그램 2

OBJ_DOKU fm

<38BFF93238C0CF28B1DDBFE4C0CF2920BFB9BBF3B9E8B4E72E786C7378>

(지도6)_(3단원 074~101)

슬라이드 1

KVSXVWAWCPBR.hwp

Rus-18.hwp

ÀÚ¿øºÀ»ç-2010°¡À»°Ü¿ï-3

98 유럽사회문화창간호 쓰이게되었다. 뿐만아니라러시아언어학에서소사와접속사로사용되는 да와술어로사용되는 нет 의문법적인특성과기능및의미에대해서는논란의여지가없다. 하지만 да와 нет를비롯하여시라찌니나 О.Б.(С иротинина О.Б.) 에의해릴랴찌프 (релятив

untitled

СВЕДЕНИЯ ОБ АВТОРАХ 2. Квак Чунг Гу, PhD, профессор кафедры корейского языка и литературы Соган университета, Р.Корея, е-mail: 3. Кв

저작자표시 - 비영리 - 변경금지 2.0 대한민국 이용자는아래의조건을따르는경우에한하여자유롭게 이저작물을복제, 배포, 전송, 전시, 공연및방송할수있습니다. 다음과같은조건을따라야합니다 : 저작자표시. 귀하는원저작자를표시하여야합니다. 비영리. 귀하는이저작물을영리목적으로이용할

152*220

PDF

제4회독서능력검정_8절

쌍백합23호3

약선식료학의 내용 음식양생( 飮 食 養 生 ) 음식치료( 飮 食 治 療 ) 음식절제( 飮 食 節 制 ) 음식의기( 飮 食 宜 忌 )


DYKVCZUZJKOT.hwp

118 제23권 1호 Ⅰ. 머리말

5 291

º´¹«Ã»Ã¥-»ç³ªÀÌ·Î

263 중앙아시아어의키릴문자표기체계비교연구 - 우즈벡, 카자흐, 키르기스어를중심으로 - 김보라 ( 한양대 ) 현재중앙아시아의우즈벡, 카자흐, 키르기스어가운데공식적으로키릴문자로표기되는언어는카자흐어와키르기스어이다. 우즈벡어는 1940년 ~1992년까지키릴문자를사용했지만,

Microsoft Word - 02kimsokwon.doc

TGCPDETDTUJS.hwp

КОРЕЕВЕДЕНИЕ КАЗАХСТАНА выпуск 3(2015) l л ㄹ, ㄹㄹ ㄹ m м ㅁㅁ, 므ㅁ n н ㄴㄴ p п ㅍㅂ, 프프 r р ㄹ르 s с ㅅ스 sh ш 시 * 시 shch щ 시 * 시 t т ㅌㅅ, 트트 tch тч ㅊ - ts ц, тс ㅊ

<BEF7B9ABC6EDB6F72DC5B0B8A3B1E2BDBAC5BABEEE2E687770>

ÀÛ¾÷Ãß°¡ÀÛ¾÷-±³Á¤1-

2),, 312, , 59. 3),, 7, 1996, 30.

목차 1. 시스템요구사항 암호및힌트설정 ( 윈도우 ) JetFlash Vault 시작하기 ( 윈도우 ) JetFlash Vault 옵션 ( 윈도우 )... 9 JetFlash Vault 설정... 9 JetFlash Vault

Untitled-1

1978..,,,,,,, 9 (,,,,,,,,,, ) 2 (, ) 55,,. (Brian Simon), (1978) (1979). (1980), (1981), (1982)...,. 1997, (International Committee of Historical Scie

歯2019

장깨표지65

<B7AFBDC3BEC6BEEE36B0AD2E687770>

1. 일정 ( ) ( ) ( ), 17: ( ) ( ), 17: ( ) ( ) ( ), 17:0

슬라이드 1

SVIYBWYXQRNL.hwp

<3136C2F720C6F7B7B3BFF8B0ED2E687770>

ZTBWCDMTAHSQ.hwp


QYQABILIGOUI.hwp

0406½É¹Ì¾Èâ35È£º»¹®


2013 년 Maker's Mark Academy 추석 Program 2013 ~ 2014 년 ACT Test 일정 2013/09/ /10/ /12/ /04/ /6/14 9 월 21 일 ACT 대비추석특강반 ( 이이화 / Jo

178È£pdf

DBPIA-NURIMEDIA

hwp

쓰리 핸드(삼침) 요일 및 2405 요일 시간, 및 요일 설정 1. 용두를 2의 위치로 당기고 반시계방향으로 돌려 전날로 를 설정합니다. 2. 용두를 시계방향으로 돌려 전날로 요일을 설정합니다. 3. 용두를 3의 위치로 당기고 오늘 와 요일이 표시될 때까지 시계방향으로

* pb61۲õðÀÚÀ̳ʸ

01_총람0320

*00¬˜∑ -√÷¡æ(ƒÆ∂Û∫Ø∞Ê)

wwwmaccgokr QX *

<BABBB9AE2DC7D5C3BC2E687770>

10월추천dvd

한국문학논총제 집 충족되지못한욕구를성인이되어그대상을바꾸어가며충족하려고한다 그가어릴때어머니로부터충족하지못한욕망은남한현실에서윤애로대체되며 윤애에게총족하지못한그의욕망은북한사회로대체된다 그러나북한사회에서도그의욕망은충족하지못하고 은혜에게대체된다 전쟁으로인한은혜의죽음으로다시새로운

어린이 비만예방 동화 연극놀이 글 김은재 그림 이 석

p529~802 Á¦5Àå-¼º¸í,Ç×ÀÇ

(суверенная демократия) (вертикаль власти)., (эксперт)., (George H. Sabine) (super politician).,,., II. 유년및청년시절 : 체츠냐출신의자유분방하




과제번호 RR [ 연구결과보고서 ] 대학교양기초교육에대한 종합적분석연구 연구책임자 : 손동현 ( 한국교양기초교육원 )

<B8F1C2F72E687770>

<BCBCC1BEB4EB BFE4B6F72E706466>

목 차 개요 알파벳소개 알파벳발음및해독

문예창작학과 (Department of Literary Creative-Writing) 과정교과목명 ( 학수코드 ) 비고 석사현대소설읽기 3(AI049), 현대시읽기 (AI028), 희곡읽기 (AI069) 택 3 과정교과목명비고 석사현대소설연구, 현대시연구, 희곡연구택

(중등용1)1~27

1220½É¹Ì¾Èâ27È£º»¹®


<B7AFBDC3BEC6BEEEC1A63133B0AD2E687770>

미얀-내지-8차

2016 학년도대학별논술고사일정 대학명 논술고사시행일 가톨릭대 [ 일반 ] 10 월 11 일 ( 일 ) / [ 의예 ] 11 월 15 일 ( 일 ) 건국대 [ 인문 ] 10 월 9 일 ( 금 ) / [ 자연 ] 10 월 10 일 ( 토 ) 경기대 10 월 18 일 (

도박중동예방프로그램개발.hwp

2_안드로이드UI

건 학 정 신 나는 이 집에 온 젊은이들에게 이 나라를 키우신 위대한 선인들의 거룩하신 뜻 자기의 이익보다 나라의 이익을 먼저하였고 자기의 명예보다 겨레의 명예를 먼저 높인 그 뜻과 공적을 가리키고 아울러 인류문화를 높인 세계만방의 지혜와 영혼을 높여 그들이 찬란한 새

부산교육 311호

untitled

¿¹¼ú°¡À̾߱â

YVFWVZMHMOQV.hwp

목차 Ⅰ. 충칭시개황및역사 1 Ⅱ. 충칭시경제및무역현황 3 Ⅲ. 현지출장참고자료 5 ( 항공편, 생활정보, 관광명소, 충칭진출한국기업 ) Ⅳ. 비즈니스시유의사항 14 Ⅴ. 유용한중국어표현 17 Ⅵ. 충칭무역관주소및연락처 18

³»ÁöinÇ¥Áö


엔코위논문조귀삼

¿©¼ºÀαÇ24È£

Transcription:

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ УЗОҚ ШАРҚ ВА ЖАНУБИЙ ОСИЁ ТИЛЛАРИ ФАКУЛТЕТИ ХОРИЖИЙ ШАРҚ МАМЛАКАТЛАРИ АДАБИЁТИ КАФЕДРАСИ Қўлёзма ҳуқуқида Чхве Ин Хуннинг Очиқ майдон асарида бўлинган миллат масаласининг интерпретацияси БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ 5220100-филология йўналиши (Корейс тили) Бажарди: корейс филологияси йуналиши битирувчи курс талабаси Садыкова Дилобар Муратовна Илмий маслахатчи: ф.ф.н. доцент Сайдазимова У.Т. Илмий рахбар: корейс филологияси кафедра мудири ф.ф.н. доц. Ким В.Н. ТОШКЕНТ-2013

МУНДАРИЖА : КИРИШ..3 АСОСИЙ ҚИСМ Биринчи боб. Муаллиф ва давр..8 1.1. ХХ аср ўрталаридаги тарихий ва адабий жараён.8 1.2. Чве Ин Хуннинг ҳаёт йўли ва ижодий фаолияти..14 Иккинчи боб. Майдон романининг корейс замонавий адабиётида тутган ўрни..22 2.1. Асарнинг мавзу доираси ва ғоявий бадиий хусусиятлари 22 2.2. Майдон романи сюжетларида ажралиш масаласи.27 2.3. Майдон романи давр муаммосининг бадиий талқини cифатида...31 ХУЛОСА..38 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ...40

Кириш Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини қўлга киритгач, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда муносабатлар сатҳи кенгаймоқда. Бугунги кунда давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётидаги туб ўзгаришларни амалга ошириш жараёнида фуқароларнинг дунёқарашида ҳам шунга монанд ислоҳотлар олиб бориш зарурлиги устувор масалага айланди. Шу ўринда Президент И.А.Каримовнинг қуйидаги сўзларини келтириш жоиз: биз маънавиятимизни юксалтириш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга интилаётган эканмиз, ҳеч қачон ўз қобиғимизга ўралашиб қолмаслигимиз керак. бошқа соҳалар қатори адабиёт соҳасида ҳам алоқаларни кучайтиришимиз зарур. Қайси мамлакатда бизнинг адабиётимиз, маданиятимиз қадриятларимизга ҳурмат билан қарашади, хориждан биз нималарни ўрганишимиз мумкин ва нималарни тақдим этишимиз мумкин бу масалалар халқаро майдонда ўзлигимизни намоён этишда катта аҳамиятга эга эканлигини доимо ёдда тутишимиз лозим. Мен бу борада Ғарб билан Шарқ мамлакатлари, жумладан Япония, Хитой, Жанубий Корея билан Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт каби араб давлатлари билан алоқаларни кучайтиришни тавсия этган бўлардим 1. Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистоннинг Жанубий Корея Республикаси билан тузилган дўстлик шартномаси, корейс миллатига, тилига, урф-одатларига, маданиятига, санъатига бўлган қизиқишни янада кучайтирди. Халқнинг маданий қадриятлари маънавий мероси минг йиллар мобайнида Шарқ халқлари учун қудратли маънавият манбаи бўлиб келгани сабаб, корейс тили ва адабиёти, тарихини ўрганиш ва тадқиқ этиш борасида кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Юртбошимизнинг хорижий давлатлар, хусусан Жанубий Корея билан адабий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳақидаги 1 Karimov I. A. Adabiyotga e tibor-ma naviyatga e tibor.-t.: O zbekiston, 2009. B.33

ўринли фикр-мулоҳазалари бутун адабий жамоатчилик, жумладан биз шарқшуносларнинг ҳам зиммасига масъулиятли вазифаларни юклайди. Зероки, бадиий адабиёт борлиқни бадиий билиш орқали бизнинг олам, одам ва жамият ҳақидаги билим ва тасаввурларимизни бойитади. Тарихга назар соладиган бўлсак, корейс ҳалқи кўплаб босқинчилик, мустамлакачилик ҳаракатларини бошидан кечирган. 1910 йилдан бошлаб зулмат даври номи билан машҳур бўлган Япония мустамлакаси Корея тарихида нафақат сиёсий, ижтимоий балки бадиий ижод нуқтаи назаридан муҳим ўрин эгаллайди. 1945 йил август ойидаги озодликка эришиш корейс халқининг интилган ва кутган мустақиллигини олиб келмади, унинг ўрнига давлатда юзага келган парокандалик даврида вазиятни тўғри талқин қилолмаган Кореянинг жанубий ва шимолий аҳолиси ўртасида икки хил мафкуравий қарама-қарши ғоялар билан ўз мустақил давлатини барпо этиш иштиёқи туғилди. Натижада Корея АҚШ ва собиқ Совет Иттифоқи ўртасидаги жанг марказига айланди. АҚШ ярим оролининг жанубида жойлашган бўлса, Собиқ Иттифоқ шимолий қисмида жойлашиб олди. Натижада 1950-1953 йиллар Корея ярим оролида фожеа Шимол ва Жануб ўртасида қондошлик уруши юз берди. 2 Юзага келган уруш натижасида Корея икки қисмга Шимолий (Чосон 조선 ) ва Жанубий (Хангуг 한국 ) қисмларга бўлинди, бу ҳаракат хали ҳам корейс халқи қалбида унутилмас из қолдирган. Ватанининг мушкул аҳволи, корейс миллатининг эзилиши ёзувчилар, шоирлар қалбида корейс халқини бирлаштириш, ватан озодлиги учун кураш, уни тубсизлик қаридан чиқариш ҳиссини уйғотди. Ана шу тарзда ватан учун кураш ҳисси турли хил йўналишлардаги шоир, ёзувчиларни бирлаштирди. Асарларнинг асосий мавзусида корейс миллатининг аянчли аҳволи акс этарди. Ушбу ҳолатларни шоир ва ёзувчилар қанчалик моҳирона санъат билан ўз асарларида ифодалашсада, бу вазиятдан 2 История Кореи. Сеул.,2000, С. 277 (таржима муаллиф томонидан амалга оширилди).

чиқиб кетиш йўлини кўрсата олишмади. Чве Ин Хуннинг Майдон романи ҳар бир сюжет ва композициялар орқали Кореянинг жанубий ва шимолий аҳолиси ўртасида икки хил мафкуравий қарама-қарши ғояларни моҳирона ёритиб берилганлик хусусияти билан аҳамиятлидир. Корейс замонавий адабиётида алоҳида ўринга эга бўлган ушбу асарнинг долзарблиги ҳам шунда яққол намоён бўлади. Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Корейс модерн адабиёти, Чве Ин Хун ижодиёти ва Майдон романи ўзбек адабий жамоатчилиги ва шарқшунослари томонидан монографик планда ўрганилмаган бўлсада, корейс олимлари томонидан жиддий ўрганилган. Жумладан; - 송수경, 세종대학교대학원,[ 국내석사 ], [2004]. 페미니즘관점에서본최인훈의 광장 연구 = (A) study on Choi In-hun's The Square from view of feminism (So n Su Gyong, Sejong universiteti, Чве Ин Хуннинг Майдон романи феминисм нуқтаи назаридан, 2004); - 김동환, 아주대학교,[2009] [ 국내석사 ],1960 년대모더니즘소설에나타난주체의현실대응양상 : 최인훈의 광장 을중심으로 = A Study on Reality confrontation aspect of subject that appear to Modernism Novel in the 1960s : Based on Choe In-hun's Gwangjang (Ким Донг Хан, Ажу Университети, 1960 йилларнинг модерн ҳикоя ва романларида асар субъектларининг ҳолатлари Майдон романи асосида, 2009); -한미숙, 이화여자대학교대학원,[2003] [ 국내석사 ], 한국과독일의분단문학비교 : 크리스타볼프의 나누어진하늘 과최인훈의 광장 을중심으로 = Deutsche und koreanische teilungsliteratur im vergleich : Am beispiel von Der geteilte Himmel von Christa Wolf und Der Platz von Choi In Hoon (Хан Ми Сук, Ева университети, Крист Вольфнинг Бўлинган осмон ва Чве Ин Хуннинг

Майдон асарида иккига ажралган Корея ва Германия масаласининг қиёсий таҳлили, 2003). Шарқшунослигимизда бу борада яхлит бир тадқиқот йўқлиги, Хубанги (мустақилликдан сўнгги) адабиёти, айниқса Кореянинг иккига ажралиш масаласи кенгроқ ўрганилишини тақозо этади. Ушбу тадқиқот ишидаги материаллар илмий-тадқиқот, ўқув-педагогик мақсадларда, шарқшунослик йўналишидаги Ўзбекистон олий ўқув юртларида ҳозирги замон корейс шеърияти тарихидан маъруза сифатида фойдаланилиши мумкин. Битирув малакавий ишининг манбаалари. Тадқиқотнинг асосий манбалари Ли Сон И, Ку Жа Хванглар томонидан нашр эттирилган Корея модерн адабиёти ва Квон Ёнг Миннинг Замонавий адабиёт қомуси ( 권영민현대문학사 ) ҳисобланади. Шунингдек кореядаги юқори синфлар учун бағишланган ўқув қўлланма ва тадқиқот мавзусига оид интернет сайтлари саҳифаларидан, корейс олимларининг йирик илмий мақолаларидан ҳам назарий манбалар сифатида фойдаланилди. Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари. Тадқиқотнинг мақсади Чве Ин Хуннинг Майдон асаридаги миллатнинг иккига ажралишдек муаммоли вазиятини бадиий-ғоявий эстетик нуқтаи назардан тадқиқ ва таҳлил қилиш орқали ёритиб беришдир. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун битирув малакавий иши олдига қуйидаги вазифалар қўйилди: - ХХ аср ижтимоий, сиёсий, мафкуравий жараёнларнинг адабиётга таъсирини ўзаро боғлиқ ҳолда талқин этиш; - Корея модерн адабиётида Чве Ин Хун ва Майдон романининг тутган ўрнини, тарихий ва бадиий моҳиятини белгилаш; - Асарнинг мавзу доираси, ғоявий бадиий ва услубий хусусиятларини ёритиб бериш. Илмий ишнинг янгилиги шундаки, ўзбек шарқшунослигида Чве Ин Хун ижоди ва асарлари ҳали ўрганилмаган ва янги мавзу ҳисобланади. Шу

сабаб унинг энг машҳур асарини таҳлил қилиш орқали нафақат ижодкор, балки Узоқ Шарқдаги истиқлолнинг олис йўллари, адабий жараён кетмакетлиги, янги жанрларнинг пайдо бўлиши ва шаклланиш йўллари очиб берилади. Шунингдек, адабий жараёнлар билан биргаликда ижтимоийсиёсий жараёнлар, улар ортидан келган муаммоларнинг бадиий адабиётга таъсири ва мафкуравий қарама-қаршиликларнинг бадиий талқин этилишига оид маълумотлар ёритиб ўтилади. Тадқиқотнинг тузилиши: Битирув малакавий иши кириш, II та бобни ўз ичига олувчи асосий қисм, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Тадқиқотнинг I бобида муаллиф, давр, адабий жараён ва асар мавзусининг долзарблиги ёритилиб, II бобида Майдон романининг сюжет ва композициясидаги мафкуравий қарамақаршиликлар сабаб иккига ажралган миллат муаммоси бадиий ва илмий нуқтаи назардан ёритилган.

АСОСИЙ ҚИСМ Муаллиф ва давр 1.1. XX аср ўрталаридаги тарихий ва адабий жараён Ҳаёт давом этар экан бадиий адабиёт инсон ҳаётини кўзгудек қоғозда акс эттириб, у билан баробар ривожланиб боради. Йиллар, даврлар ўтиши билан, ижтимоий ҳаётда содир бўлаётган тарихий воқеалар адабиёт оламида мавзу доираси кенгайишига олиб келади. Адабиёт жамият ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бўлгани сабаб ҳар бир давр адабиёти ўша давр ижтимоийсиёсий ҳаётини очиб беради. Тадқиқот ишимиз объекти ҳисобланган Майдон романини янада теран англаш учун мустақилликгача ва мустақилликдан сўнгги ижтимоий-сиёсий ҳаётни ўрганиш ва ёритиб бериш аҳамиятлидир. Зероки, муаллиф, давр ва мавзу ғояси ҳисобланган миллат ва мамлакатни иккига ажралиш муаммоси бутун бир яхлитликни ташкил этади. Тарихга назар ташласак, корейс халқи кўплаб босқинчилик, мустамлакачилик ҳаракатларини бошидан кечирган. ХIХ асрда Корея Япониянинг мустамлакасига айланди. ХIХ асрнинг иккинчи ярмиданоқ Ғарбда қолоқ давлат деб аталган Кореяни куч билан қўлга киритиш-ёпиқ эшикларни очиш ҳаракати бошланган. Энг биринчи нотўғри битим 1876 йил Япония билан тузилган, ундан кейин АҚШ (1882 йил), Англия (1883 йил), Россия (1884 йил), Франция (1886 йил) ва шу каби бошқа давлатлар билан тузилган. 3 Бу битимлар Кореяни мустамлака қилиб олиш жангига айланди ва натижада Япония ғолиб чиқди. Япония қўл остидаги Корея халқининг тарихи ачинарли аҳволда эди. 1904-1905 йилларда содир бўлган рус-япон урушидаги Япониянинг ғолиб келиши Кореяни хавф-хатардан ҳимоя қилиш учун шартнома тузишга ёрдам берди, аслида эса мақсад Кореяда ўз ҳукмронлигини ўтказиш эди ва 1910 йилнинг август ойида Япония Кореяни мустамлака қилиб олди. Корея япон империясининг бир қисми, генерал-губернаторлигига айлантирилди. 3 История Кореи. Сеул. 2002, С. 188 (таржима муаллиф томонидан амалга оширилди)

40 йиллик япон мустамлакаси корейс халқига мислсиз равишда унутилмас ғам ва қайғу олиб келди. Япониянинг биринчи ўн йилликдаги адабиёт оламига ҳукмронлиги баъзи холларда ҳарбий бошқарув ва яна баъзи ҳолларда зулмат даври деган ном билан аталади. 4 Корейс халқи энг оддий иқтисодий ҳуқуқлардан ҳам маҳрум этилган эди. Нафақат миллий, ҳаттоки илмий, сиёсий ташкилотлар қуриш ҳам таъқиқланган. Давлат тили деб япон тили тан олинди. Япон тили она тили сифатида, корейс тили эса чет тили сифатида мактабларда ўқитилди. Корея тарихи Япония тарихининг бир қисми сифатида ўрганилди. Япония корейс миллий маданиятини йўқотиб юборишга қаратилган сиёсатни олиб борди. Корейс мактабларида дарс ўтиш япон тилида амалга ошириларди, корейс тилидаги газеталарни нашр қилиш тўхтатилди ва ёпилди. Корейслар бу каби руҳий ва маданий ҳужумга фаол равишда курашди. Мустамлакачилик тизими корейсларни ўз миллийлигини, ўзлигини англашга ундади. Япония томонидан зулм ва босим кучайгани сари озодликка бўлган интилиш кучайди. Корейс зиёлилари Япониянинг расмий тарзда олиб бораётган сиёсатидан ҳайратга тушди. Корейс зиёлилари миллий фарқларни исботлаш мақсадида ўз миллий маданиятларини сақлаб қолиш учун курашдилар. Шу тарзда минглаб инсонлар ҳаёти эвазига 1919 йилнинг 1-мартида Сеул ва бошқа шаҳарларда Япон ҳукуматига қарши қўзғолон кўтарилди. 5 Ушбу ҳаракат корейс халқи учун ғалаба олиб келмаган бўлсада, ўзликни англаш ва курашиш ҳиссини янада мустаҳкамлади. Япониянинг иккинчи жаҳон урушидаги мағлубиятини корейс халқи хурсандчилик билан қабул қилди, лекин бу хурсандчилик узоққа чўзилмади. 1945 йил август ойидаги озодлик корейс халқининг интилган ва кутган мустақиллигини олиб келмади, унинг ўрнига давлатда юзага келган парокандалик даврида вазиятни тўғри талқин қилолмаган Кореянинг 4 История корейской философии. М.,1966, т.1.с. 132 (таржима муаллиф томонидан амалга оширилди) 5 История Кореи. Сеул.,2000, С. 247 (таржима муаллиф томонидан амалга оширилди)

жанубий ва шимолий аҳолиси ўртасида икки хил мафкуравий қарама-қарши ғоялар билан ўз мустақил давлатини барпо этиш иштёқи туғилди. Натижада Корея АҚШ ва собиқ Совет Иттифоқи ўртасидаги жанг марказига айланди. АҚШ ярим оролининг жанубида жойлашган бўлса, Собиқ иттифоқ шимолий қисмида жойлашиб олди. Натижада 1950-1953 йиллар Корея ярим оролида фожеа юз берди Шимол ва Жануб ўртасида қондошлик уруши бўлди. 6 Юзага келган уруш натижасида Корея икки қисмга Шимолий (Чосон 조선 ) ва Жанубий (Ҳангуг 한국 ) қисмларга бўлинди, бу ҳаракат хали ҳам корейс халқи қалбида унутилмас из қолдирган. Ватанининг мушкул аҳволи, корейс миллатининг эзилиши ёзувчилар, шоирлар қалбида корейс халқини бирлаштириш, ватан озодлиги учун кураш, уни тубсизлик қаридан чиқариш ҳиссини уйғотди. Ана шу тарзда ватан учун кураш ҳисси турли хил йўналишлардаги шоир, ёзувчиларни бирлаштирди. Асарларнинг асосий мавзуси корейс миллатининг аянчли аҳволини акс эттирди. Лекин ушбу ҳолатларни қанчалик мохирона санъат билан ўз асарларида ифодалашмасин, шоир-ёзувчилар бу вазиятдан чиқиб кетиш йўлини кўрсатиша олишмади. 1950-1960 йилларга келиб Корея уруши (1950-1953) ва Апрел револютсияси сабаб Кореяда мураккаб сиёсий ҳолат юзага келди. Бўлиб ўтган урушлар натижасида халқ қашшоқлик, оч-наҳорлик ва иқтисодий тангликни бошидан ўтказа бошлади. Апрел револютсияси орқали халқ йиллаб давом этган зулмкор сиёсий тузумга қарши чиқди. Демократик жамият учун олиб борилаётган курашлар даврида адабиёт олами вакиллари ушбу жараёнларни асарларда моҳирлик ила қайд этиб борди. Мустақилликкача бўлган давр адабиёти ўзида озодликка ундаш ғояларини мужассам этган бўлса, 1950-1960 йиллар адабиёти ўзида мамлакатда ҳукм сураётган мафкуралар тўқнашувини қамраб олганлиги билан аҳамиятлидир. 6 История Кореи. Сеул.,2000, 277с. (муаллиф томонидан ўзбек тилига ўгирилган)

1950 йилларда бошланган корея уруши корейс халқига туганмас моддий ва маънавий зарар етказди. Мафкуралар тўқнашуви асосида юзага келган фуқаролик уруши Жануб ва Шимол ўртасида биродарлар қонли тўқнашувларига сабаб бўлди. Бунинг оқибатида мамлакат бирлаштириб бўлмайдиган, келишувга келолмайдиган даражада иккига ажралиб кетди. Эндиликда улар асосий эътиборни мамлакатни бир бутунликда сақлаб қолишга эмас, балки ҳудудий миллий хавфсизликни сақлаш масалаларига қарата бошлади. Йиллар давомида ягона мамлакат ва миллатни ташкил этган Кореядаги иккига ажралиш масаласи жамиятда юзага келаётган ҳар бир муаммога ўз таъсирини кўрсатмай қолмасди. Ажралиш масаласи халқнинг онгига ҳам кучли таъсир қилгани учун ҳам ҳали ҳануз ушбу муаммо Кореянинг энг оғриқли нуқталаридан бири ҳиcобланади. Корея уруши бошланган вақтда Жанубий Корея аскарларининг руҳини кўтарувчи ёзувчилардан иборат Ёзувчи жангарилар гуруҳи ташкил топди. 1960 йиллардаги Ли Синман бошқаруви, ўта кетган проамериканизм, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий беқарорлик ҳудди шу йили 19 апрелдаги халқ қўзғолонига олиб келди. Диктатор ҳукмронлигига қарши олиб борилган революциядан роппа роса бир йил ўтиб, 1961 йил 16 майда ҳарбий ислоҳот ўтказилди ва давлат тепасига Пак Чон Хи келди. Пак Чон Хининг авторитар тузуми демократия ва корпоротив жамиятга асосланган ҳолда мамлакатда иқтисодий ўсишга олиб келди. Бу даврдаги адабий жараёнлар ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, ХIХ- ХХ аср жаҳон адабиётида вужудга келган турли адабий йўналиш ҳамда методлар таъсири остида замонавий Корея адабиёти ҳам тез ривожланди. Бу вақтга келиб жаҳон адабиёти билан ўзаро тор алоқада бўлган Корея замонавий адабиётида ҳам модернизмнинг таъсири ва ўзига хос намуналари пайдо бўла бошлади. 1920 йилларга келиб Корея адабиётида эстетизм, романтизм, натурализм, танқидий реализм, ижтимоий реализм, 30 йилларнинг ўрталарига бориб эса конкрет белгиларга эга модернистик ижод

намуналарини ҳам кўришимиз мумкин. 1960 йилларга келиб Корея модерн адабиёти ғарб модерн адабиётидан ортда қолмайдиган даражага етди. ХХ аср корея адабиётида модернизм белгилари намоён бўла бошлаган вақт 1920 йилларга тўғри келади. Шеърият ва насрда эски эстетикадан кескин юз ўгириш бу даврга келиб яққол сезилди. Корейс ёзувчиларининг бундан кейинги фаол изланишлари романтизм, реализм, символизм, модернизм, шунингдек пролетар адабиётининг пайдо бўлишига олиб келди. 20-йилларнинг биринчи ярмида Ким У Жин комедияларида экспрессионализмга хос чизгилар қисман намоён бўла бошлади. Корея адабиётида модернизм энди куртак ёза бошлаган бир вақтда экспрессионализмнинг намоён бўлиши ўз замонаси учун камёб ҳодиса бўлди. Корея адабиётида модернизмнинг белгилари тўлиқ шаклланган давр 30- йиллар ҳисобланади. Ким Гирим ижодида имажинизм, Чве Же Сунинг ижодида интелектуализм назариялар билан таништириш мавжуд бўлиб, улар авангард услубига хосдир. Айнан шу вақтларга келиб турли адабий оқимлар ва адабий мотивлар кенг миқёсда қўлланила бошланди. 7 40-йилларда кўпчилик адабиётшунослар эътиборини ўзига тортган модернизм Камю ва Сартернинг экзистенсиализм адабиётшунослиги билан танишгандан сўнг корея модернизми янги импулс олди. Оддий образларнинг яратилиши тўхталиши эмас асарларнинг яратилишига ўзгача бир ёндошувлар сабаб, яъни фалсафий метафизик асарларга эътибор орта бошлади. Бунга сабаб адабиёт ва воқеълик ўртасидаги боғлиқлик ҳақида янги тушунчалар пайдо бўлганлигидадир. Яна бир тарафдан 50-йиллар модернизмида авангард методи кам қўлланилиб, Ким Су Ёнгнинг қораламаси бўлган Конфуцийнинг ҳаёт қийинчиликлари ( 공자의생활난 ) каби асарда сюрралистик образлар кўринди, шунингдек Чу Хянгнинг дадаизми ва бу даврдаги модернизм 7 http://www.naver.com/ 모더니즘 / 서설의경우

ишлатилиш тенденцияларини аниқлашиши катта ҳодисага айланди. Бу ҳолат ва кўриниш ўзгаришларининг бошланиши экзистенсиализмни адабиёт сарҳадларига катта ўзгаришларни олиб келганидан дарак эди. Шеъриятда эса мумтоз эстетика қонуниятларидан замон талабига жавоб бера оладиган ижод сари ўтиш кузатила бошлади. 1960-йилларда адабиётшуносларнинг кўпчилиги модернизм жанрида ижод қилган бўлсада, кўзга кўринган ва шу оқимга хос ва мос ижодкорлар бармоқ билан саноқлидир. Булар шеъриятда Ким Су Ёнг, Шин Донг Ёп, насрда эса Чве Ин Хун, Ким Синг Ок, драматургияда Ча Бом Сок, Ли Гин Самлардир. 8 Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, 1950-1960 йилларда юзага келган сиёсий жараёнлар сабаб бадиий асарларда нотинч вазият, ижтимоий-сиёсий хаёт, йўқотиш ҳиссиёти, қайғу ва алам, бўшлиқ ва мамлакатдаги сиёсийтарихий хаёт сабаб умидсизлик мавзулари кўпроқ ёритила бошлади. Натижада юқорида қайд этилган мавзулар 60-йилларга хос ва мос характерли чизгига айланди. Бу жараёнлар, жумладан, корейс адабиётининг тараққиёти ҳам сиёсий ва ижтимоий омиллар туфайли юзага келди. Адабий жанрлардан модернизмнинг символизм, импрессионализм, сюррализм каби оқимларидан кенг фойдаланила бошланди. Шунингдек асар сюжетлари мантиқсизлик узра мантиқ структурасига қурилганлигини ва ўқувчи бадиий асар ғояси ва мавзусини ижодкорнинг бадиий интерпратсияси орқалигина тушуниб тўғри талқин қилиши мумкинлигини кўришимиз мумкин. 1.2. Чве Ин Хуннинг ҳаёт йўли ва ижодий фаолияти 1960 йилларнинг энг машҳур ёзувчиси бўлган Чве Ин Хун 1938 йили Шимоли Ҳамгёнг провинциясида 4 ўғил икки қиз орасида тўнғич фарзанд сифатида дунёга келди. Корея 1945 йил 15 августда мустақилликка эришгач, 8 http://www.naver.com/ 모더니즘 / 서설의경우

ўрмончилик билан шуғулланган отаси оиласини олиб Жанубий Ҳамгёнг провинциясининг Вонсан шаҳрига кўчиб ўтди. Айнан шу ерда Чве Ин Хун Вонсан ўрта синф мактабини битирди. Адиб юқори синф мактабига қатнаб юрган пайтларда Корея уруши бошланди ва декабр ойларига келиб унинг оиласи ҳарбий денгиз кемаси LSTга ўтириб, Шимолий Кореядан Жанубий Кореяга кўчиб ўтди. Жанубга кўчиб келганларидан сўнг бир ой давомида оиласи билан Пусандаги қочоқлар конслагерида кун кечирди. Бир ойдан сўнг Мокпода яшайдиган қариндошининг уйига кўчиб ўтиб, Мокпо юқори синф мактабини тамомлади. 1952 йили қочоқлар маркази ҳисобланган Пусан шаҳрига қайтиб келиб, Сеул университетининг юридик факультетига ўқишга кирди, бироқ энг сўнгги семестр тўловини амалга ошира олмай ўқишни ташлаб кетди. Бу вақтга келиб у ўзининг илк ижод намунаси ҳисобланган Туманган ( 두만강 ) ни ёзиб, омма эътиборига ҳавола этди. 1957 йили армияга кетиб, 1963 йилга қадар 7 йил давомида офицер-таржимон сифатида хизмат қилиш билан бирга адабиёт оламидаги фаолиятини ҳам давом эттирди. 9 1977 йили Сеул Санъат университетининг адабиёт ва санъат факультетига профессор сифатида ишга кириб, 2001 йилда нафақа ёшига қадар талабаларга адабиёт ва санъат оламининг сир-асрорларидан таълим берди. Ҳозирги кунга келиб Сеул Санъат университетининг фахрий профессори ҳисобланади. Адиб бир неча мукофотлар эгаси ҳамдир. Кулгу товуши асари учун 11-маротаба уюштирилган Шарқ адабиёти халқаро мукофотини қўлга киритган. Бундан ташқари, у драматургия бўйича Корея театр ва кино, санъат йўналиши бўйича Давлат миллий маданияти, Сеул шаҳри маданият каби бир қатор мукофотлар, ёрлиқ ва орденлар соҳиби ҳамдир. 9 강진호, 요성외, 문학작품바로읽기, 문학사상사, 서울. 2003. Р. 170

1959 йил Чве Ин Хун Грей клубидаги вазият асарини омма эътиборига ҳавола этди ва бунинг кетидан Раул қиссасига қўл уриб, адабиёт оламида мустаҳкам ўринга эга бўлди. 10 Айниқса, Шимол ва Жануб идеологиясини фронт ортидан туриб танқидий усулда ёритилган Майдон асаридан сўнг адабиёт ва санъат оламида етук ёзувчи сифатида эътироф қозонди. Бундан ташқари, Кореянинг Нолбу ҳақида, Чунхянг ҳақида ги классик қиссаларига пародиялар ёзди, шаклий жиҳатдан эксперимент бўлган Генерал губернаторнинг овози ( 총독의소리 ), Романнавис Кубо кунларнинг бирида ( 소설가구보씨의일일 ), Ку-унмонг ( 구운몽 ) каби бир неча асарларни яратди. Драматургияда ҳам ўзига хос иқтидорини намоён этиб, Қадимдаги тарихий Ҳуво ои Ҳувои, Шип-ширин, Қачонлардир, қаердадир яна учрашамиз каби драмаларни ёзди. Энг сўнгги ижод намуналаридан бири бу совуқ уруш идеологиясини илдизини топишга қаратилганлик билан биргаликда, борлиқнинг асл мазмуни фалсафий ва реал қарашларга асосланган ўткир сюжетли Авж нуқтанинг муқаддимаси ёҳуд гўлахий ( 화두 ) асарини омма эътиборига ҳавола этди. Чве Ин Хун кўтариб чиқадиган мавзулар кўламига эътибор қаратадиган бўлсак, у мустамлака ва корея уруши давридаги, мамлакат ва миллатнинг иккига ажралиши каби оғриқли ва кенг қамровли масалалар устида ўткир кузатувга асосланган ҳолда қалам тебратишининг гувоҳи бўламиз. Дарҳақиқат, унинг роман ва эсселари ўқувчини ажратиб бўлмас даражада тафаккур оламига ғарқ этади. Унинг асарларига мужассам этилган Мафкуравий жанглар бунинг асосий сабаби бўлса ажаб эмас. Ушбу мавзулар кўлами ва услубият орқали адабиёт оламида мустаҳкам мавқега эга бўлгани инкор қилиб бўлмас ҳақиқатдир. Яна шуни таъкидлаш жоизки, корейс адабиёти дунёсида Чве Ин Хунчалик жамиятнинг марказий муаммоларини, иккига ажралган Корея масаласи, 10 강진호, 요성외, 문학작품바로읽기, 문학사상사, 서울. 2003. Р. 170-171.

глобаллашув, даво излаб, ечим топа олмай, оғриқли муаммоларни кўтариб чиқаётган, азоб чекадиган шахслар у даражда кўп эмас. Унинг асарларининг жонли чиқишига сабаб бу адиб ўзи яратган асарларидаги муаммоларни ўз кўзи билан кўриб, ҳис этганлигидадир. ХХ асрнинг 60-йилларида Кореяда ўрта асрчиликдан янги замонга тўлақонли юз буриш, ижтимоий сиёсий тафаккур янгиланиши, миллиймаданий қадриятларни холисона баҳолаш кабиларни англатадиган янги тарихий ўзгаришлар даври бошланганлиги сабабли Корейс модерн адабиёти вакили бўлган Чве Ин Хун насрида ҳам силжишлар кузатилди. Бу жараёнлар, жумладан, корейс адабиётининг тараққиёти ҳам сиёсий ва ижтимоий омиллар туфайли юзага келгани сабаб Чве Ин Хун ва унга даврдош ёзувчи ижодкорлар асарларини чеклаб ўтмади. Ким Сунг Ок каби ёзувчи олиб чиққан мавзулар кўламида ҳам яқин ўтмиш муаммоларига мурожаатни кўришимиз мумкин. Чве Ин Хуннинг ижодий фаолиятини ўрганиш билан бирга унинг ижодий услубига ҳам тўхталиш ўринлидир. Чве Ин Хун Кореяда модернизм тўлақонли шаклланиб, юқори чўққига чиққан бир пайтда ижод қилган адибдир. ХХ асрга келиб ижодкорлар бадиий асар шакли устида кўплаб изланишлар олиб боришди, деб айтсак муболаға бўлмайди. Бунга ўша давр ижтимоий, сиёсий, маданий саҳнасида содир бўлган ўзига хос ўзгаришларни сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. Албатта бу ўзгаришлар Чве Ин Хун ижодига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. У олиб чиққан мавзулар долзарбликни касб этгани учун ҳам ўтмиш, бугун, келажак учун қимматли ва аҳамиятлидир. Шу даврда ижод қилган модерн ёзувчи ва шоирлар мавжуд шаклий ифодани ривожлантира бошлаганлари каби Чве Ин Хун ҳам юқорида таъкидлаб ўтилгандек шаклий экспериментлар ўтказди. Шу сабаб ҳам асарларидаги импровизация асарни қайси бир ракурсдан кўрманг рангбаранг ва умумғояни якдил қилиб кўрсата олади. Адиб ўз ижод

намуналарида бир вақтнинг ўзида инсоннинг ҳиссий билиш имконидан ташқаридаги моҳиятга интуитив тарзда яқинлашишини кўзлаган ҳолда символизм, ижодкорнинг ўз-ўзини ифодалаши устувор аҳамият касб этган ҳолда экспрессионизмни қўллайди. Ижодда субъективликнинг олдинги ўринга чиқарилиши, мантиқий билишдан интиутив билишнинг юқори қўйилиши, онг оқими орқали инсон ички оламида кечувчи тизгинсиз эврилишларга айрича эътибор беради. Шунингдек, адиб ўз услубида ретроспектив сюжетдан фойдаланиб, асарларида қаҳрамон психологик ҳолати тасвирини кучайтиради, чунки ретроспектив сюжет қаҳрамонларни мураккаб ҳолатга солиб қўйиб, уларни олдинги тақдирига қайтаради, қаҳрамоннинг ҳозирги ҳолатига тушиб қолишига сабаб бўлган шароитларни баён этади. Масалан: 석방포로이명중은, 오른편에곧장갑판으로통한사닥다리를타고내려가, 배 뒤쪽난간에가서, 거기기대어선다. 담배를꺼내물고라이터를켜댔으나바람에이내 거지고하여, 몇번이나그리친끝에, 그자리에쭈그리고앉아서, 오른팔로얼굴을 가리고간신히당긴다. 그때다. 또그눈이다. 배가떠나고부터가끔나타나는허깨비다. 누군가엿보고있다가는, 명준이휙돌아보면, 쑥숨어버린다. 헛것인줄알게되고서도 줄곧멈추지않는허깨비다. 이버내는그눈은, 뱃간으로들오가는문왼쪽에서이쪽을 지켜보다가, 명준이고개를들자쑴숨어버린다. 얼굴이없는눈이다. 그때마다그래온 것처럼, 이번에도잊어서는안될무엇인가를잊어버리고있다가, 문득무언가를 잊었다는것을깨달은느낌이든다. 무엇인가를언제나처럼생각나지않는다. 실은

아무것도잊은것은없다. 그런줄을알면서도이느낌은틀림없이일어난다. 아주 언짢다. 11 Озодликка чиққан Ли Мёнг Жун ўнг тарафдан тўғри кеманинг қуйи палубасига тушиб, кеманинг орқа тарафида жойлашган балюстрадасига суянди. Сигаретни оғзига қистиргач, эсаётган шамол сабаб ёққан ёндиргич ўчиб қолди. Бир неча уринишдан сўнг сигаретани тутатиб, чўккалаб ўтириб олиб қўлини пешонасига қўйиб, ҳаёлга чўмди. Шу вақт Яна ўша кўзлар. Кема жўнаб кета бошлагандан бошлаб уни бир пайдо бўлиб, бир яшириниб таъқиб этаётган ўша кўзлар. Бамисоли тўхтовсиз кўзга кўринаётган галлюсинатсияга ўхшар эди. Мёнг Жун ортга қайрилса йўқ бўлиб қолар, ўз ҳолича қолса яна таъқиб қилишда давом этар эди. Бу сафар кўзлар каюта эшиги томондан кўринди. Юз кўриниши йўқ бўлиб фақатгина кўзлар уни кузатаётгандек эди. Ҳар сафаргидек бу гал ҳам унутиш мумкин бўлмаган бир нарсани унутгандек ўртаётган ҳиссиёт ичидан емираётгандек туюлди. Нималигини ҳар доимгидек эслай олмади. Аслида эса ҳеч нарсани унутгани йўқ эди. Шуни билса ҳам бу ҳис уни тарк этмади. Юраги бетоқатлана бошлади. 12 Юқорида келтирилган мисол асарнинг кириш қисмидир. Асар бошида ёритилган бу сюжетга туширувчи холат асар воқеаларининг сўнггида юзага келсада, ёзувчи ретроспектив усулдан фойдаланган ҳолда асарни бошлаганини кўришимиз мумкин. Чве Ин Хун асарлари модерн адабиётга дахлдор бўлсада реализмга хос бўлган чизгиларни ҳам кўришимиз мумкин. Ижодкор қандай услубни қўллашидан қатъий назар ўз асарини тасаввурларига эрк берган ҳолда дунёга келтиради. Зероки, бир ижодкор ижодида бутун бир йўналиш акс эта олади 11 강진호, 요성외, 문학작품바로읽기, 문학사상사, 서울. 2003. Р.158. 12 Asardan parcha BMI muallifi tomonidan tarjima qilingan

деб айтиб бўлмаганидек, ижодкорнинг бутун ижодида биттагина йўналиш акс этади, деб айтиш ҳам нотўғри. Шунингдек, асарнинг ғоявий марказига тўхталадиган бўлсак, шахснинг ички кечинмалари, онглилик ва онгсизлик ҳолати, унинг ички дунёси, ўзликни англаш масаласи муҳим ўрин тутади. Ижодкор қандай услубни қўллашидан қатъий назар, ўз асарини тасаввурларига эрк берган ҳолда дунёга келтиради. Мисол сифатида Майдон романи келтириб ўтишимиз мумкин. Асар қаҳрамони Ли Мёнг Жун характерини ёритилишининг ўзида символизм, сюррализм ва шу каби инсоннинг ички кечинмалари ва дунёқараши билан боғлиқ бўлган бир неча нореалистик оқимларни кўришимиз мумкин. Асар охирида Мёнг Жун қабул қилган қарор бу ўлим, ўзи униб ўсган ва кейинчалик дарбадарликда ўтказган она юрти Корея эмас, номи мавҳум бетараф мамлакатни қидириб кетаётган жараёнларда абсурдни кўришимиз мумкин. Бу жараёнга биз модернизмга реалистик ва нореалистик йўналишлар орасидаги зиддиятнинг муайян ижтимоий-тарихий шароитда қуюқлашиб, кескин намоён бўлиши, янгиланган назарий асосларга эга бўлиши ва оммалашиши сифатида қараш мумкин. Корея замонавий адабиётида мустақилликкача ва мустақилликдан сўнг яратилган асарларнинг умумий нуқтаси борки, ушбу нуқта Чве Ин Хун асарларини ҳам чеклаб ўтмаган. Ватанида яшаган чоғида у қашшоқлик ёқасида турган кўплаб юртдошлари тақдирига шерик бўлиш, улар олдида яшаш ва озиқ-овқат топиш каби энг муҳим муаммолар, ризқ-рўз эҳтиёжи ватанини ташлаб кетиш, пул топиш учун ўзга юртларга боришга қарор қилиш, миссионерларга эргашган ҳолда ватанидан чиқиб кетиб, қайтиб келгандан сўнг янги мафкуравий мамлакат қуриш, ҳаётий синовлари кўплаб дуч келган эмигрантлар гуруҳи шулар жумласидандир. Фарқли томони эса озодлик учун бўлган ягона мақсад асосида эмас, ҳудудий ва мафкуравий кураш диққат марказига айланганлигидир.

Ижодкорнинг яна бир ўзига хос ижодий услуби ҳамма учун тушунарли бўлган сўзларни бошқа талқинда олиб чиқишидир. Масалан, тадқиқотимиз объекти бўлган Майдон романида майдон сўзининг икки хил маънода қўлланилганини кўришимиз мумкин. Биринчиси, моҳиятан бўшлиқ деган маънони берса, иккинчиси корея адабиётшунослари томонидан кўп сонли одамлар йиғиладиган ер кенг макон маъносини англатади. Ва ёзувчи майдон сўзи орқали кўпроқ Шимолий Кореяга ишора қилади. Шунингдек майдон сўзи ортида шахсий эркинлик мавжуд бўлмаган бироқ, ижтимоий ҳаёт мавжуд бўлган ҳудуд назарда тутилади. Таҳлилий онг ва сезувчан юрак эгаси бўлган Чве Ин Хун асар қаҳрамонларининг хаёлот ва тафаккур гирдобига тушиб қолганини моҳирлик билан кўрсатиб бера оладиган ажралган халқ жонкуяридир. Айнан ана шу халқчиллик ва долзарб муаммолар, асар қаҳрамонларида ижтимоий қуллик асоратида азоб чеккани сабаб инсоний ғурурни поймол қиладиган ижтимоий қонунларга нисбатан эътироз уйғона бошлаши билан ўқувчиларни ўзига жалб эта олади. Бўлим хулосаси сифатида шуни айтиш мумкинки, Чве Ин Хун ўзи қаламга олган мавзуларнинг аксариятини бошидан ўтказгани учун ҳам мафкуравий услуб ва фалсафий дунёқарашга эга бўлган асарлар ижодкоридир. Унинг бундай услубда ёзишга замин яратган ҳолат эса албатта мустақилликкача ва мустақилликдан сўнгги халқнинг бошдан кечирган изтиробларидир. Зероки, ушбу икки даврда маданиятнинг бир шаклдан бошқа шаклга ўтиши жараёнида ташқи таъсирлар, яъни ижтимоий-маданий вазият, кўп асрлик зулмлардан кейин Корея учун ташқи оламнинг очилиши, шаҳарлар ролининг ўсиши ва хусусан, адабий таъсир: анъанавий адабиётнинг инқирози, оламни бадиий ўзлаштиришнинг янги усулларининг очилиши, анъана ва янгиликнинг ўзаро муносабати туфайли пайдо бўлган адабиёт оламидаги ғоявий бурилишлар аввалги адабиётдан мутлақо фарқли, анъаналар, янги ғоявий ва фалсафий эстетик тушунчалар умумлашган

маънавий ҳодисага айланди ва давр ижодкорларини ўзининг оқими бўйлаб олиб кетди.

II боб. Майдон романининг корейс замонавий адабиётида тутган ўрни 2.1. Асарнинг мавзу доираси ва ғоявий бадиий хусусиятлари Майдон романининг мавзу доираси ва олиб чиқилган ғоя ажралиш дея аталган бир нуқтада бирлашади. Шунингдек асарда ички низолар, сиёсий мавзулар, турли фирқалар, партиялар ва уларнинг жамият ҳаётига салбий таъсири, ва албатта, муҳаббат мавзуси кўтарилган бўлиб мавзу доираси ва бадиий-ғоявий эстетикасини теран англаш учун асарнинг қисқача сюжети билан танишиб чиқиш ўринлидир. Асар қаҳрамони ҳисобланган Ли Мёнг Жун Корея мустақилликка эришгандан сўнг Сеулга қайтиб келади. Бу пайтда эса унинг онаси вафот этиб, устига-устак отаси ҳам шимолий Кореяга кўчиб кетган эди. Шу сабаб, Мёнг Жун отасининг дўсти бўлган устози Пённинг уйида ўз хизмати эвазига яшай бошлади. Мёнгжун университетнинг фалсафа йўналишида ўқиш билан бирга устози Пённинг ўғли Тхешик билан ҳам яқин дўстона алоқада эди. Икки дўст ўз замонасида мавжуд шароитидан ҳафсалалари пир бўлгани сабаб ўзгача бир жамият қуриш ҳақида хаёл сурар эди. Мёнг Жун ва унинг дўсти фақат ўзларигагина маълум бўлган махфий хонага кириб ўзаро маслаҳатлашишар ва мавжуд воқеъликни фақатгина мафкура орқали ўзгартириш мумкин, деган ғояни илгари сурар эди. Кунларнинг бирида Шимолга қочиб кетган отаси сабаб Мёнг Жунни Жанубий Корея партия аъзолари миршабхонага олиб бориб қийноқлар билан сўроққа тутадилар. Оғир қийноқларни бошидан ўтказган Мёнг Жун эндиликда Жанубдаги мавжуд шароитга кўзини янада катта очиб қараб, ўлканинг маънавий қашшоқ ва бемаъниликларга тўла макон эканлигига амин бўлди. Мёнг Жун Жанубда яшаётганида Юн Э исмли қизга кўнгил қўяди. Юн Э умидзликка тўла ҳаёт шароитида Мёнг Жун ҳаётидаги якка-ю ягона ёруғлик эди. У Юн Э билан бирга жамиятдаги носоғлом мафкура ва қарашлар билан курашишга ҳаракат қилиб кўради, оқибатда мағлубиятга учраб, қўйни пуч ёнғоққа тўлган бир ҳолда Шимол томон йўл

олади. Бироқ у нажот истаб борган Шимолда ҳам шароитлар қониқарли даражада бўлмай, ҳар қадамда ёлғон, алдовларга дуч кела бошлайди. Асарни эътибор билан ўқиб чиққан китобхон, муаллиф асар қаҳрамонининг Жанубда яшаган вақтларида махфий хона рамзини кўп қўллаган бўлса, Шимолга кўчиб келганидан сўнгги ҳаётида майдон рамзини қўллай бошлаганини кўриши мумкин. Мёнг Жун Шимолга кўчиб келганидан сўнг ўз кўзлари билан кўрган носоғлом мафкураларга тўла жамиятни - ёлғонларга тўла майдонга қиёслайди. Мёнг Жун наздида ижтимоий жиҳатдан одамларга бой майдон бор-у, лекин шахс сифатида шаклланган кимса йўқдай эди. Бир сўз билан айтганда Шимолий Корея идеология ва ёлғонга тўла макон эди. Бунинг устига, инқилобчи деб ўйлаган отаси ҳам Шимолда ёш бир аёлга уйланиб, буржуазияча ҳаёт кечирмоқда эди. Шимолда яшай бошлагандан сўнг отасининг кучи билан Нодонг газета матбуотида журналист бўлиб ишлай бошлади. Бироқ у ёзган мақола муаммо келтириб чиқариб, журналистлик фаолиятига нуқта қўйилди. Мақола катта жанжалга сабаб бўлгани туфайли ортга чекинаётган Ли Мёнг Жун оёғини синдириб, шифохонага тушиб, у ерда даволанаётган бир вақтда раққоса Ин Хе билан танишиб қолади. Мёнг Жун учун Ин Хе ҳам ўзи каби иложсизлик ва ёлғизликдан азоб чекаётган қалбга яқин инсондек туюлади. Ин Хе сабаб Мёнг Жунда яна ҳаётга бўлган қизиқиш уйғонади, муносабатларига унча кўп вақт ўтмай Ин Хе Москвага ўқишга кетишига тўғри келиб йўллари айро тушади. Тез орада Корея уруши бошланиб Мёнг Жун Шимолий Корея Мудофаа Вазирлигига офицер сифатида қабул қилиниб, Сеулга жўнатилади. У ерда дўсти Тхешик ва эндиликда унинг хотини ҳисобланган собиқ севгилиси Юн Эни учратади. Тхешик жосус сифатида айбланаётгани сабаб Мёнг Жун уни ҳибсга олишига тўғри келади, лекин бошқа ҳарбийларнинг кўзини шамғалат қилиб собиқ дўстларини қочириб юборишга муваффақ бўлади. Бу воқеадан сўнг Нактонган урушида қатнашиб, кутилмаганда у ерда ҳамшира сифатида ишлаётган севгилиси Ин Хени учратади. Бироқ бу қувонч узоққа чўзилмайди.

Ин Хе вужудида Мёнг Жуннинг фарзандини кўтариб юрганини айтиб ортга қайтаётганда бомбардимонга учраб, ҳалок бўлади. Бундан ўзини йўқотиб қўйган Мёнг Жун урушда асирликка тушади. Асирларни сўроқ қилиш давомида унга икки Кореядан бирини танлашини талаб қилганларида у ўзга бир бетараф мамлакатни танлайди. Бунинг сабаби Мёнг Жун учун Шимол ва Жануб умидлар пучга чиққан мамлакатга айланганлиги эди. Шундай қилиб Мёнг Жун Ҳиндистонга кетадига кемага чиқади. Сафари давомида осмонда учиб юрган иккита денгиз чағалайларини кўриб ўзича талқин қилади. Бу икки қуш Мёнг Жунгга Ин Хе ва туғилажак фарзанди мисолида кўринади ва улар кетидан ўзини бепоён кўм-кўк майдон-денгизга отиб жонига суиқасд қилади. Чве Ин Хуннинг Майдон романида мавзулар кўлами турли хил деб айтсак муболаға бўлмайди. Ижтимоий, сиёсий, севги, айрилиқ масалалари шулар жумласидандир. Муаллиф ўз асарида юқоридаги масалаларни кўтариб чиқиш билан феминисм масаласига ҳам алоҳида моҳирлик ила фикр билдирганини, шундай оғир бир замонда аёлларнинг ҳам сиёсий, ижтимоий, тарихий жараёндаги иштирокларини кўришимиз мумкин. Бу даврга келиб Кореяда аёллар мавқеи тубдан ўзгарганидан дарак беради. Мёнг Жун жанубда яшаганида Юн Э, шимолда яшаганида асар сюжетларида Ин Хедек қаҳрамонларнинг пайдо бўлиши ва асар бош қаҳрамони билан шахсий ва ижтимоий ҳолатларда елкама-елка туриши бунга яққол мисол бўла олади. Асарда махфий хона ( 밀실 ), майдон ( 광장 ), мовий майдон ( 푸른광장 ), бетараф мамлакат ( 중립국 ) деган бир неча рамзий маъно англатувчи сўзлар бордир-ки, асарни бадиий-ғоявий мазмунини англашда уларнинг ўрни беъқиёсдир. Қуйида асар нуқтаи назаридан ушбу рамзлар англатган маъноларни кўриб чиқамиз: 자기라는낱말속에는밥이며, 신발, 양말, 옷, 이불, 잠자리, 남부금, 담배, 우산... 그런물건이들어있지않았다. 오흐려어떤물건에서그것들모두를빼버리고남는게

자기였다. 모든것을드러낸다음까지, 덩그렇게남는의심할수없는마지막것. 관념 철학자의달걀이명준에게뜻있고, 실속있는자기란그런것이다. 아버지가그의 나 의 내용일수없었다. 어머니가그의나의한식구일수없었다. 나의방에는명준혼자만 있다. 나는광장이아니다. 그건방이었다. 수인의독방처럼, 복수가들어가지못하는단 한사람을위한방. 13 Шахсий деган сўз орасига овқат, оёқ кийим, пайпоқ, кийим бош, ўринкўрпа, тўлов пулллари, сигарет, соябон бундай буюмлар кирмайди. Аксинча, қайсидир буюмдан буларнинг барчасини айириб ташлагандан сўнг қолган нарсалар киради. Ҳамма нарсани кўздан ўтказгандан сўнг, бўлакча бўлиб турган, ҳаёлнинг кўчаларига ҳам кирмаган энг сўнгги нарса. Ҳаттоки тухум пўчоғи ҳам ўзгача маъно касб этган идеалист файласуф Мёнг Жунга шахсий ва мен тушунчалари шундай маъно касб этар эди. Отаси Мён Жун мен ининг мазмуни бўла олмаганидек, онаси ҳам Мёнг Жун мен ининг бир бўлаги бўла олмади. Ўз хонасида Мёнг Жун фақат ўзигина мавжуд эди. У бутун бир борлиққа айлана олмади. У майдондек кенг кўламга айлана олмади. У ўтирган хона фақатгина хона эди. Якка бир шахс учун мўлжалланган душманнинг зарари етиб келмайдиган фақат бир инсонга мўлжалланган хона. 14 Юқорида муаллифнинг шахсий ҳудуд га берган таърифни кўриб чиқдик. Шахсий ҳудуд масаласига янада аниқлик киритадиган бўлсак, Мёнг Жун жанубда яшаётган вақтида юраги жиз этадиган иш топа олмай ҳаётдан зериккан аҳволда кўп юргани сабаб ўзи қисман қониқадиган сарҳадни излаб топди. Махфий ҳудудидаги китоб жавонини ўзига ҳимоя совути деб билиб ҳар сафар жавонни китобга тўлдирганида танасига илиқлик 13 강진호, 요성외, 문학작품바로읽기, 문학사상사, 서울. 2003. Р. 159-160 14 Taржима БМИ муаллифи томонидан амалга оширилди.

югурар эди. Жанубдалигида айнан шу хонада фаровон мамлакат ҳақида ўй юритар эди. Мёнг Жун шахсий ҳудуд ва майдон бирлашган жойда фаровон жамият бўлади, деб билар эди. Зероки, шахсий ҳудуд соғлом шахсий фикрни билдирса майдон жамиятни англатар жамият соғлом фикрли бўлиши эса Мёнг Жун наздида жамият ҳотиржамлиги ва равнақи калити эди. Муаллиф Мёнг Жуннинг Шимолий Кореяга ўтиб у ерда ҳам умидлари пучга чиқиши орқали аросатда қолган халқ қай бир йўлни танламасин носоғлом мафкура ва қарашлар туфайли ўз ҳоҳиши билан жар ёқасига бориб қолганини тасвирлайди. Бўлим сарҳисоби сифатида айтишимиз мумкинки, Чве Ин Хуннинг Майдон романи мустақилликдан то Корея уруши бошланган бетартиб даврни ёритиш орқали ўша даврдаги асл инсон ҳаёти қандай кечганлиги тасвирлаб берилган асардир. Ёзувчи романда майдон ва махфий ҳудуд (хона) деган бадиий рамзларни қўллаш орқали мафкурафий муаммоларни инсон ҳаётининг асосий муаммолари эканлигига ишора қилган. Асарда майдон жамоат бор, ижтимоий ҳаёт ҳудудини англатса, махфий хона рамзи орқали шахснинг ўзига тегишли бўлган сирли ҳудудини англатади. 15 Ёзувчи бу рамзларни қўллаш орқали Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги жамиятнинг фарқини ёритиб берган. Чве Ин Хун асарда Шимолий Кореяда уюшиш бор-у, шахсий эркинлик йўқлигини қоралаган бўлса, Жанубий Кореяда аксинча шахсий эркинлик керагидан ортиқлиги бироқ жамоавий уюшиш йўқлигини кўрсатиб берган. Шунингдек асар бош қаҳрамони бўлган Мёнг Жун Жанубий ва Шимолий Кореяда қониқарли даражадаги ҳаётга эришиш қийин бўлгани сабаб бошқа бир танлов бетараф мамлакат ни танлайди. Бироқ у ерга кетаётганда ўз жонига 15 이선이, 구자황, 한국현대문학산책 Modern Korean Literature, 서울.: 2012. Р.45.

қасд қилиш билан ҳаётига нуқта қўяди. Мёнг Жун бетараф мамлакатни танлаб йўлга чиққанида воқеалар ривожи кутилмаган якун топишидан, асар бошидаги ҳолат тасвиридан қаҳрамондаги мураккаб психологик ҳолат шахсият иккиланиши жараёнини акс эттирилганини кўришимиз мумкин. Асар қаҳрамонининг фожеавий ўлими китобхонни қайғуга солсада, бу орқали ёзувчи мафкуралар қарама-қаршилиги, ажралган миллатнинг мавжуд шароити қай даражага олиб келганини танқид остига олганини кўришимиз мумкин. Чве Ин Хун 1960-йилларда иккига ажралган Корея масаласини бадиий услубда қоғозга туширган илк ёзувчидир. Асардаги воқеликлар хронологик кетма-кетликда эмас, ретроспектив сюжетда берилганлиги сабабли ҳодисалар ва воқеалар ҳикоя матнида сочиб ташланган. Муаллифнинг ушбу асарда икки томондан бирига оғишмай объектив тарзда Шимолий ва Жанубий Кореянинг камчиликлари ва бунинг оқибатида халқнинг бошига тушган кўргуликларни ёритиб бергани таҳсинга сазовордир. Асар нотўғри мафкуралар сабаб мамлакат иккига бўлиниши туфайли ҳалок бўлган қанчадан-қанча қардош биродарлар, пароканда бўлган оилалар, эрта сўнгган умрлар, пучга чиққан умидлар бош ғоя сифатида олиб чиққани учун ҳам тарихий, бадиий аҳамиятга эга бўлиб бугунги кун эгаларига ҳам катта аҳамият касб этиб келмоқда. 2.2. Майдон романи сюжетларида ажралиш масаласи 1960-йилда омма эътиборига ҳавола этилган Майдон романи Корея уруши оқибатлари ҳақида ҳиссиётга бой ижтимоий-сиёсий, мафкуравий, психологик ҳолат ва зиддиятлар ҳақида ҳикоя қилади. Роман ҳақиқатда мавзу жиҳатида универсал бўлиб, ўзида даврининг барча мавжуд шароитлари ва муаммоларини қамраб олган.

Ёзувчи уруш ҳақидаги ўсмирлик хотиралари, оиласи билан кўрганкечирганлари, ҳарбий хизматдаги фаолиятига асосланиб, қалбини ўртаган масалаларни турли хил сюжетлар орқали баён этган. Демократик таълим олиб ўсган бу давр ёзувчилари жамиятга мустамлака даври ёзувчилари билан солиштирганда айрича ёндошишган. Шунингдек ёзувчининг индивидуал услуби борасида ҳам салмоқли изланишлар олиб борган. Асар ёзишда мавзулар кўлами таъқиқланган сарҳадни босиб ўтгани учун ҳам кўп қийинчиликларга йўлиқсада, бу уларни танлаган йўлларидан қайтара олмаган. 19 апрел талабалар револютцияси уларга янада куч бағишлагани сабаб ўз асарлари орқали илгарилаб бораётган жамиятда ўз ўринларига эга бўла бошлади. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек ёзувчиларнинг асарлари мавзуси яқин бўлсада индивидуал услуб орқали бир-биридан ажралиб туради. Ҳар бир ёзувчининг асарида Корея уруши ўзгача изга эга. Юқоридаги бўлимларда Майдон романининг мавзу доираси ва олиб чиқилган ғоя ажралиш дея аталган бир нуқтада бирлашади, дея таъкидлаган эдик. Дарҳақиқат, асарнинг ҳар бир сюжети ажралишга бориб тақалади. Асар бошидаги воқеалар ривожидан кўриб чиқадиган бўлсак, бош қаҳрамон Мёнг Жун ва Шимолга қочган отасининг тақдири, Мёнг Жун ва вафот этган онаси, Маёнг Жун ва Юн Э, кейинчалик ҳаётининг қувончи бўлишга улгурган Ин Хе билан йўлларининг айро тушиши, уруш бошланганида қайта учрашиб, бу сафар қайтариб бўлмас даражада Ин Хени йўқотиши, Мёнг Жуннинг Бетараф мамлакат (Ҳиндистон)ни танлаши орқали ватанидан бош олиб кетиши, охир оқибат ҳаёт билан видолашув буларнинг барчаси турли хил сюжетдаги ягона мавзу ва муаллифнинг бетакрор услубидан дарак беради. Қуйида асардан парча мисолида ажралиш мавзуларига янада аниқроқ тўхталиб ўтамиз:

해방후만주에서귀국했던이명준은서울에서그의어머니기죽고, 아버지또한 구의이념에따라월북한다. 그래서그는아버지의친구인변선생집에서더불살이를 한다. 16 Мустақилликдан сўнг ватанига қайтган Мёнг Жун Сеулга келиб онаси вафот этгани, ҳамда отасини Шимолий Кореяга кўчиб кетганини билди. Шу сабаб отасининг дўсти устоз Пён уйида хизмат эвазига яшай бошлади. Юқоридаги келтирилган парча аввал бошда айтиб ўтган фикрларимизни тасдиқлайди. Келтирилган парча орқали Мёнг Жуннинг туғилиб ўсган ватанида ёлғизланиб, ўзини бегонадай ҳис қила бошлаганининг гувоҳи бўламиз. 월북한남로당원아버지로인해그는경찰서에끌려가취조를받고고문을 당하게된다. 이일로인하여그는비로소현실에눈네뜨게왼다. 이제그에게남한 현실은타락하고부조리해보였다. 그는윤애라는여자의사랑을통해자신의관념과 현실의간격을해소하고자하나끝내실패하고만다. 그후환멸을안고인천에서배를 앋어타고월북하게된다. 17 Отасининг ишлари сабаб уни Жанубий Корея тергов бўлими сўроққа тутиб, қийноқларга солгандан сўнг илк бора Жанубий Корея ҳам ёлғон, сохталик ва бемаънигарчиликлар маконига айланганини ҳис қилди. Бироқ разолатга жануб ҳаётида Юн Э деган қизнинг севгиси кўнглига таскин берар эди. Жамиятдаги ноҳақликкларга у билан бирга курашга бел боғладию, тез орада мағлуниятга учраб Шимолий Кореяга йўл олиши тўғри келди. Асарни эътибор билан ўқиган китобхон ҳар сафар асар қаҳрамони Мёнг Жун ўзига қадрдон бўлган нарса ва кимсаларни жуфт-жуфт йўқотиб 16 강진호, 요성외, 문학작품바로읽기, 문학사상사, 서울. 2003. Р. 154. 17 강진호, 요성외, 문학작품바로읽기, 문학사상사, 서울. 2003. Р. 155.

боради. Аввал бошда ота-онаси, кейинчалик, униб ўсган макони ва Юн Э. Қуйида Мёнг Жун ажраладиган кейинги жуфтликни келтирамиз: 그는아버지의힘으로 남동신문 의기자가된다. 하지만그가작성한기사가 문제가되어기자생활을그만뒀다. 병원에무용수은혜를만나사랑을나누게된다. 얼마 후은혜의모스크마요학으로그는은혜와떨어지게된다. 18 Мёнг Жун отасининг кучи билан Намдонг Шинмун газетадига ишга кирди. Бироқ ёзган мақоласи катта муаммо келтириб чиққани сабаб, низоларга сабаб бўлди. Ўзини ҳимоялаш мақсадида қочаётганида оёғини синдириб олди. Шифохонада даволанаётган Мёнг Жун тез орада бир умрлик севгиси Ин Хени учратишидан ҳали бехабар эди. Кунларнинг бирида шифохонада улар учрашиб, бир-бирларини севиб қолишди. Бироқ касби баллерина ҳисобланган Ин Хе тез орада Москвага ўқишга жўнатаб кетишига тўғри келиб йўллари ажралди. Келтирилган парчада Мёнг Жун иш жойи ва севгилисидан ажралгани акс эттирилган. Кейинги ажралиш саҳнаси Бетараф мамлакат сари йўл олганида рўй беради. Шу ўринда асар қаҳрамони томонидан Бетараф мамлакат га қуйидагича таъриф берилган: 중립국. 아무도나를아는사람이없는땅. 하루종닐거리를싸다닌대도어깨 한번치는사람이없는거리. 내가어떤사람이었던지도모를뿐더러알려고하는사람도 없다. Бетараф мамлакат. Ҳеч кимса мени танимайдиган замин. Эрта тонгдан то кечга қадар кўчаларни тентирасам ҳам ҳайратдан елка 18 강진호, 요성외, 문학작품바로읽기, 문학사상사, 서울. 2003. Р. 155.

қисмайдиганлар мамлакати. Мени кимлигимни билмайдиган ва билишни ҳам истамайдиган, сўроққа тутмайдиган инсонлар мамлакати Таърифдан кўриниб турибдики, асар қаҳрамони ҳаёти давомида ҳам жисмонан, ҳам руҳан зўриққан. Асарда кучли психологизм бор, десак адашмаган бўламиз. Бироқ роман сўнггида ўзи танлаган бу мамлакатга бориш фикридан ҳам қайтади. Ўлимни танлаганида биз уни ҳаётдан ҳам зерикканини англашимиз мумкин. Бўлим хулосаси сифатида айтишимиз мумкинки, муаллиф қаҳрамон ҳолати орқали Корея уруши ва ундан кейинги даврдаги жамиятни инкор қилиш ва янги даврга мос янги мафкура, ҳукумат яратиш даъвосини олға сурган. Мёнг Жун ички оламида кечувчи тизгинсиз эврилишларга айрича эътибор бериш орқали корейс халқининг ҳолатини тасвирлаган. Оддий образларнинг яратилиши ва тўхталиши эмас, асарларнинг яратилишига ўзга бир ёндошувлар сабаб, яъни фаъсафий метафизик даражага чиқара олган. Шу сабаб ҳам асарда ҳаёлот мураккаблиги мавжуд. Бу эса воқеликка теранроқ разм солишга, рамзий маъно қатламларини янада чуқурроқ англашга чорлайди. 2.3. Майдон романи - давр муаммосининг бадиий талқини сифатида Корея уруши мавзуси замонавий корейс ёзувчиларининг ижодида муҳим ўрин эгаллайди. Вақт ўтгани сари ижодкорлар Корея уруши мавзусини янги нуқтаи-назарга асосланган ҳолда ёритиб ижод қилиб келмоқдалар. Урушдан кейинги давр эгалари ўз асарларида урушдан сўнгги даҳшатларни ёзган бўлсалар, учинчи янги авлод ижодкорлари Корея уруши, унинг шахсий ҳаётга кўрсатган таъсири ҳақида ёзиш билан бирга бу муаммоларга ечим устида ҳам фикр юритадилар.

Юқорида таъкидлаганимиздек, Корея уруши корея адабиётида бошқа тарихий ҳодисаларга қараганда салмоқли ўринга эгадир. Кўп сонли бадиий асарларда уруш мавзуси бевосита уруш жараёни билан биргаликда ўтмишдан сабоқ сифатида ёритилади. Ўтмишга назар соладиган бўлсак, урушнинг аввалида Шимолий Кореа Жанубий Кореяга бостириб кириб Корея яриморилининг бешдан тўрт қисмини эгаллаб олишга муваффақ бўлган. 1 ойдан сўнг Жанубий Корея БМТ ёрдамида қарши юриш қилиб Амноккан дарёсигача ўз ерларини қайта қўлга киритади. Бироқ урушга Хитой аралашуви сабаб қонли уруш бошланади. Бу орада Сеул икки маротаба қўлдан қўлга ўтади. Охир оқибат БМТ ва Корея халқ армияси ўртасида келишув сулҳи тузилиб, Шимолий ва Жанубий Корея ҳудудларида 38- параллел чегараси ўрнатилади. Уруш фронтларига айланган бу урушда 10 миллиондан ортиқ инсон иштирок этган бўлиб, нажот истаб жанубга қочганлар сони кўп бўлган. Бу эса ўз навбатида ер хўжалигига асосланиб кун кўрувчи корейс жамиятида ижтимоий, сиёсий, иқтисодий муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган. 1950-йилларда ёзилган асарларнинг мавзулар кўламига тўхталадиган бўлсак, Майдон романи нақадар ўз даврининг долзарб асарларидан бири эканлигини кўришимиз мумкин. Шуни айтиш жоизки, Корея уруши корея халқи учун ҳақиқий мусибат, миллат ҳалокати айланиш билан бирга корейс оиласи қиёфаси ва ижтимоий структурасини бир умрга ўзгартириб юборди. Урушдан сўнг ижод қилган ёзувчилар авлоди ўзлари ҳам бевосита ўша урушда иштирокчиси ҳисобланганлар. Шу сабаб ҳам уруш ҳодисаларини инсон кўз олдида бошқаларга ўхшамаган ҳолда гавдалантира оладилар. Чве Ин Хун ҳам шундай ижодкорлардан бири бўлгани сабаб унинг асари бадиийлик ва тарихийлик нуқтаи назарида алоҳида ўринга эга. Зероки, бу ёзувчиларнинг ҳаётий тажрибалари асарларда ўз аксини топган. Чве Ин Хун ҳам асар қаҳрамони Мёнг Жун орқали уруш шафқатсизликлари, руҳий исёнлар ва улар билан кураш, уруш ўчоғида ҳаёт сақлаган кимсалар ҳақида ҳикоя қилади. Майдон ва шу каби Корея уруши мавзуси олиб чиқилган

асарларга эътибор қаратадиган бўлсак, асар қаҳрамонлари тақдир тасодифлари ва ўлим қўрқувига қарши маънавий нажот излаганларини кўришимиз мумкин. Майдон романида ҳам бошқа асарлардаги каби, антикоммунистик мафкурага қарши қуролланиш мавжуд десак хато бўлмайди. Энг ачинарлиси ёзувчилар олиб чиққан ва олиб чиқаётган асарларда сатр ичига олинган бир ҳақиқат борки буни инкор қилиб бўлмайди. Бу корейс халқининг урушнинг нега бошлангани ва аслида ким учун, кимнинг манфаати йўлида олиб борганликлари, ва ўша даврдаги жамият мафкурасининг қай даражада эканлигини ҳақида заррача ҳам ўйлаб кўрмаганликларидир. Чве Ин Хун томонидан танқид остига олинган оғриқли нуқталардан бири бу - ҳар иккала томон ўз ҳақиқатини илгари сургани сабаб уруш ва бўлиниш оқибатида жамият қай аҳволга келиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрилмаган. Китобхон бундай ҳолатни танқид остига олиш орқали нафақат Чве Ин Хун балки унга даврдош ижодкорлар ҳам ўзлари бошдан ўтказган замон ҳақиқатлари, ўша даврдаги мавжуд шароитнинг қай даражада абсурд ҳолатга тушгани, тақдир ўйини ва тасодифлари олдида қай даражада ожиз бўлганликларини англайди. Корея уруши олиб чиқилган адабиётларни ўз навбатида бир неча категорияларга бўлишимиз мумкин. Биринчи категорияга Шимолий Кореяда давлат мафкураси сифатида коммунизмнинг қабул қилиниши, оқибатда эса мулкдорларга жоҳилият илдизи сифатида қаралиб, уларнинг ерларини тортиб олиниши, тортиб олинган ерларларга кечагина ҳеч нарсага эга бўлмаган қашшоқ деҳқонларга ижарага бериб қўйилиб, собиқ ер эгаси ва ернинг янги мулкдор и ўртасидаги келишмовчиликлар, қотиллик ва зўравонликлар олиб чиқилган. Бундай сюжетлар Хван Сун Вон, Сон У Хви, И Бом Сон, Ха Гин Чан каби ёзувчилар асарида ўз аксини топган. И Бом Сон, О Сан Вон, Сон у Хви каби ёзувчилар иккинчи категорияга -урушда кечаётган бир жараёнда шахс қадр қиммати, ҳаёт учун кураш,