1 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ ШАРҚ ФИЛОЛОГИЯСИ ВА ФАЛСАФА ФАКУЛЬТЕТИ ХОРИЖИЙ ШАРҚ МАМЛАКАТЛАРИ АДАБИЁТИ КАФЕДРАСИ Қўлёзма ҳуқуқида БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ Мавзу: СИЖО ЖАНРИДА ФИТОНИМИЯ Бажарди: Корейс филологияси таълим йўналиши битирувчи курс талабаси Шамахмудова Наргиза Исакжоновна Илмий раҳбар: Корейс филологияси кафедраси, ф.ф.н. катта ўқтувчи Саидазимова Умида Тошкент 2012
2 МУНДАРИЖА I. КИРИШ...3 I БOБ. ЎРТА АСР КОРЕЙС ШЕЪРИЯТИ 1.1. Ўрта аср корейс адабиётига ижтимоий муносабатларнинг таъсири...6 1.2. Ўрта аср корейс шеърияти жанрлари...14 II БOБ. СИЖО ЖАНРИДА ФИТОНИМИЯ 2.1.Сижо жанрида боғлар рамзи...24 2.2 Сижо жанри шеъриятида фитонимиянинг қўлланилиши...27 III.ХУЛОСA...39 VI. ФOЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ...41
3 КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасининг мустақил ривожланишидаги ўтган қисқа тарихий даврида республикани суверен давлат сифатида қарор топиши юзасидан улкан ишлар амалга оширилди. Дунёдаги 120дан ортиқ мамлакат билан расмий дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Жумладан, Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари Япония, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар билан алоқалар мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан таъкидлаб ўтиш мумкин. Кейинги вақтларда Жанубий Корея минтақамизнинг мураккаб муаммоларини хавфсиз ва барқарор тинчликка эришиб, атроф-муҳит муҳофазаси ва таълим соҳасидаги масалаларни ҳал қилишди фаол ва манфаатдорлик билан иштирок этмоқда 1. Мамлакатимиз ва Жанубий Корея Республикаси ўртасидаги кенг қамровли иқтисодий, ижтимоий, маданий, сиёсий ва илмий алоқаларнинг ривожланиб бораётганлиги корейс тилини чуқурроқ ўрганиш зарурлигини кўрсатмоқда. Миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш ёш авлодни, ҳозирги ёшларимизни маънавий тарбиялашнинг асоси бўлмоғи керак 2. Юртбошимизнинг бу сўзлари нафақат хорижий тилларни ўрганиш, балки хорижий мамлакатлар тарихи, маданияти ва адабиётини ҳам ўрганишни тақоза этади. Биз таҳлилга тортган битирув малакавий иш ўрта аср корейс адабиётида ўзига хос сижо жанридаги фитоминияга бағишланган. Маълумки, сижо жанрини ўрганиш орқали ўрта аср корейс адабиётида илк бор хангилда яратилган шеърий жанрлар, улардаги мавзулар кўламини чуқур ўрганиш, ўрта асрлар шеърияти борасида янги маълумотлар олиш, бу соҳадаги билимларимизни янада бойитиш имконини беради. 1 И.А.Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида.1997.-б 221. 2 И.А.Каримов. Маънавий юксалиш йўлида.-т.:ўзбекистон, 1998.-Б.10
4 Бадиий матнда сўзларнинг семантика билан боғлиқлиги, нутқ фаолиятида ундан унумли фойдаланиш мавзунинг долзарблигини яна бир бор кўрсатади. Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Ўрта асрлар корейс адабиёти Корея Халқ Республикасининг ўзида ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб тизимли равишда ўрганила бошланди. Битирув малакавий ишни ёзишда рус адабиётшунослари М.Н. Никитина, А.Ф. Троцевич, В.Жирмунский ва корейс адабиётшунослари Ко Жон Ок ( 고젠옥 ), Лю Чхан Сон ( 류찬손 ), Чжу Ю Гуан ва ўзбек корейсшуносларидан У.Т.Саидазимова каби олимларнинг қиёсий тарихий метод назариясига бағишланган ишларига асосланиб, уларнинг тадқиқот ва мақолаларидан фойдаланилди. Битирув малакавий ишнинг манбаси. Битирув малакавий ишимизга манбалар сифатида 1993 йил Сеулда чоп этилган Квон О Сок( 권오석 )нинг «시조를찾아서» (сижони қидириб) корейс шоирларнинг сижолари тўпламини хамда институтимиз қошида езилган Ўрганилаётган мамлакат адабиёти (Корея адабиёти) ўқув қўлланмасидаги сижоларни танладик. Ишнинг мақсад ва вазифалари. Сижо шеърий жанрида фитонимиянинг бадиий талқинини ёритиб бериш битирув малакавий иш олдига қўйилган асосий мақсаддир. Ушбу мақсадни амалга оширишда қуйидаги вазифалар белгилаб олинди: - XV-XVI асрларда яратилган корейс шеърий жанрларига ижтимоий муҳитнинг таъсири масаласини ўрганиш; - Чосон (Ли) сулоласи ҳукмронлиги даврида мамлакат маданий ҳаётида юз берган ўзгаришлар билан танишиш; - Хангил (миллий ёзув)нинг жорий қилиниши ва унинг адабиёт тараққиётига таъсири масаласини ўрганиш; -XV-XVI асрлар корейс шеърий тизими ва унда сижо жанрининг ўрни масаласи;
5 - илмий манбалар асосида сижо жанридаги шеъриятининг ривожланишига ҳисса қўшган шоирлар ҳақида маълумотлар бериш; - сижо шеъриятида рамзийлик моҳиятини ёритиш; - сижо жанрида боғ образини ўрганиш; - сижо шеъриятида фитонимиянинг бадиий талқинини амалга ошириш. Ишнинг амалий аҳамияти. Корейс ўрта асрлар шеъриятида янги ҳодиса бўлган сижо жанрида фитонимиянинг бадиий талқини билан боғлиқ маълумотлар билан бакалавр йўналишида ўқитиладиган Ўрганилаётган мамлакат адабиёти (Корея адабиёти) ҳамда магистратура йўналишидаги Шарқ ва Ғарб адабиёти типологияси, Шеърий тизимлар, Адабиёт назарияси фанлари учун ўқув қўлланма, маъруза матнлари яратишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Битирув малакавий ишининг тузилиши. Иш Кириш, ҳар бири фасллардан иборат 2 боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан таркиб топган.
6 I БОБ. ЎРТА АСР КОРЕЙС ШЕЪРИЯТИ 1.1. Ўрта аср корейс адабиётига ижтимоий муносабатларнинг таъсири XIII асрга келиб Корё давлати заифлаша бошлаган. Марказий ҳокимият мавқеининг пасайиши Корея жамияти кайфиятида туб бурилиш ясаган. Кўпгина ўқимишли кишилар конфуцийчиликнинг кучли давлатчилик билан боғлиқ идеалларига бўлган ишончни йўқотганлар, буддизм ва даосизм нуқтаи назарига ўтганлар, давлат хизматидан табиат қўйнига кетиш, жамиятдан қочишни афзал кўрганлар. Шу тариқа даосизм йўналишидаги корейс шеърияти равнақи учун замин яратилган. Шеъриятда бутун бир йўналиш Бамбукзорлар адабиёти вужудга келган. XIII асрда Кореяда шундай шеърий уюшмаларнинг бир неча типи пайдо бўлган. Уларнинг энг машҳури Денгиздан шарқдаги мамлакатдан етти донишманд ҳисобланган. У корейс шеъриятида сезиларли роль ўйнаган. Унга Лим Чхун, О Докчон, Хван Бохван, Чо Тхон, Ли Дамжи, Хам Сун ва Ли Инно каби шоирлар кирган. Ли Инно Кореяда мазкур йўналишнинг энг йирик вакили сифатида танилган. Хитой шоири Тао Юньмин (365-427)нинг Форсий манба асари мотивлари асосида ёзилган Чирисан тоғларидаги турналар воҳаси асари Бамбукзорлар адабиёти учун дастуриламал ҳисобланади. Бу даврда шеъриятда ҳаётга фаолроқ муносабатни акс эттирган бошқа бир йўналиш ҳам ривожланади. Уни фош қилувчи шеърият деб номлаш мумкин. Мазкур танқидий ёндашув замирида конфуцийчиликнинг подшо ва ҳар қандай амалдорнинг ўз вазифасига мувофиқлиги ҳақидаги тасаввурлари ётади. Шоирлар воқеликни адолатсиз қироллар ва уқувсиз амалдорларни танқид тиғи остига олар эканлар, баъзан ўзлари яшаётган давр жамиятига Корея тарихидаги олтин давр ни, аниқроқ айтганда, Корея подшоликларининг асосчилари давлат ишларини оқиллик билан, қадимда илгари сурилган бошқарув тамойиллари га мувофиқ бажарган шу боис
7 фитналар бўлмаган, амалдорлар ўз вазифасини сидқидилдан адо этган, халқ тинч меҳнат қилган ва фаровон яшаган даврларга қарши қўйганлар. XIV аср охирида сарой тўнтариши натижасида мамлакатда Ли сулоласи ҳукмронлиги ўрнатилди. Бу сулола 1392 йилдан 1910 йилгача ҳукмронлик қилди. Сулола асосчиси Ли Сонге ўз давлатини Қадимги Чосон хотирасига Чосон деб номлади. Сеул мамлакат пойтахтига айланди. Янги подшо ва унинг ворислари Кореяда марказлашган давлатни тиклаш чораларини кўрдилар. XIX асрнинг иккинчи ярмига қадар Корея типик феодал мамлакат бўлиб қолди. Унинг иқтисодиётида феодал ишлаб чиқариш муносабатлари ҳукм сурди, дворянлик (янбанлар) ва деҳқонлар феодал жамият ўзагини ташкил қилдилар. XV аср марказлашган давлатни мустаҳкамлашда жиддий ютуқларга эришилган давр. Бу неоконфуцийчилик мафкураси (Чжуси йўналиши) кенг тарқалган давр бўлган. Ҳокимият учун курашда консерватив руҳдаги зодагонлар эски ортодоксал конфуцийчиликни ҳимоя қилиш шиорлари билан ниқобланган. Уларнинг рақиблари қотиб қолган ақидалардан воз кечишга чақирган чжусичилик нуқтаи назарини ҳимоя қилганлар. Улар олий ҳокимият йирик ерларни эгаллаб олгани халқ манфаатларига зиён етказади ва давлат асосларига таҳдид солади деб огоҳлантирганлар. Улар давлатга садоқат билан хизмат қилиш ва халқни одилона бошқариш заруриятини тарғиб қилганлар. Илк корейс неоконфуцийчиларидан бири Квон Гин (1352-1409)дир. У буддизм ва даосизм догмаларини танқид тиғи остига олган. IV- XIV асрлар давомида давлатда ҳукмронлик қилган буддавийлик черкови ўз сиёсий мавқеини йўқотган, лекин мамлакатнинг маънавий ҳаётига таъсир кўрсатишда давом этган. Буддавий ибодатхоналарига қарашли ерларни давлат ихтиёрига ўтказиш амалга оширилган, уларнинг майдони 4-5 баравар қисқарган. XV асрда икки оламшумул воқеа юз берган: 1403 йилда жаҳонда биринчи босмахона темир шрифти яратилган, 1443 йилда корейс миллий
8 ёзуви жорий этилган. У дарҳол ҳукмрон синф хизматига қўйилган ва ундан конфуцийчилик классикларининг асарларини, шунингдек буддавийларнинг диний адабиётларини корейс тилига ўгириш учун фойдаланилган. Аммо тез орада миллий алифбодан мавжуд тузум рақиблари ҳам фойдалана бошлаганлар. XVI асрда марказлашган давлатнинг заифлашуви, ерларни йирик феодаллар эгаллаши, халқни эксплуатация қилиш, шунингдек ҳукмрон табақалар ўртасидаги кураш кучайганлиги, деҳқонларнинг қўзғолонлари кўпайганлиги кузатилади. Халқ бошига тушган мусибатлар XVI аср охирида мисли кўрилмаган даражага етган, чунончи ички кулфатларга оғир синов япон босқинчилари (Хидэёси қўшинлари) билан уруш қўшилган. Қонли Имчжин уруши олти йил (1592-1598 йиллар) давом этган. Мамлакат кул уюмига айланган, кўп сонли ноёб санъат асарлари, адабий ёдгорликлар уруш оловида ёниб ҳалок бўлган. X XIV асрлар ёзма ёдгорликлари бу босқичда ўзига хос адабий жараёнлар кечганини исботлайди. Мамлакат тарихида бу давр бирлашган Силла (VII X асрлар) давлати ўрнида вужудга келган марказлашган Корё давлатининг шаклланиш ва мустаҳкамланиш даври ҳисобланади. Бу даврда иқтисодий юксалиш, маданий ҳаётдаги ўзгаришлар билан бир қаторда, Хитой маданий анъаналарининг адабий ҳаётга кириб келиши кузатилади. Адабиётни асосан тарихнависликка оид асарлар ташкил қилган. Хусусан, Будда роҳиблари ҳаётига бағишланган диний ва давлат бошлиқлари ҳаётини акc эттирган тарихий асарлар етакчи ўрин эгаллаган. Бу давр адабиётининг асосий мақсади ўтмиш кишилари ва бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ахборот бериш ҳамда Конфуций таълимоти нуқтаи назаридан ҳукмрон ва тобе инсон қандай бўлиши кераклигини кўрсатишдан иборат бўлган. Албатта, бу ўринда Конфуций таълимотининг инсонлараро муносабатларга, халқнинг турмуш тарзига катта таъсири бўлганлиги кузатилади. Инсоннинг шахсий ҳаёти, унинг фикри, ақл-идроки, дунёқарашини тасвирлаш бу давр адабиёти учун хос бўлмаган.
9 Бу даврда яратилган агиографик 3 характердаги асарларда руҳонийлар, Конфуций таълимоти пешволари образини яратишга кўпроқ эътибор қаратилган. Агиографик адабиёт олдидаги асосий вазифа оддий одамларга ҳар жиҳатдан намуна бўладиган инсон образини яратишдан иборат бўлган. Идеал илоҳий инсоннинг ҳаёти тасвирида у билан бўлаётган ажойиб ва ғаройиб ҳодисаларга алоҳида эътибор берилар эди. Масалан, Хёк Нон Жоннинг (1075 йил) 규녀화 Кюнё ҳаёти асарида қаҳрамон кўплаб қийинчиликларга дучор бўлади, турли тўсиқларни енгиб ўтади. Одатда, мураккаб бўлмаган сюжет асосини ҳар қандай тўсиқлардан ўта оладиган, инсон кучи етмаган вазифаларни уддалайдиган баркамол образ тимсолини яратиш ташкил этган. Агиографик адабиёт қаҳрамони фаол турмуш тарзини кечиради, унинг хатти-ҳаракатлари доимий равишда нималарнидир амалга оширишга қаратилган, бироқ бу хатти-ҳаракатлар сабаби психологик жиҳатдан асосланмаган. Бунда персонажнинг ички дунёси унинг фикрлари ва ҳиссиётлари ҳисобга олинмайди. Муаллифни қаҳрамоннинг ташқи қиёфаси ҳам, уни ўраб турган атроф-муҳит ҳам умуман қизиқтирмайди. Асосий персонаж Кюнёнинг болаликдаги ижобий хислатлари, у балоғат ёшига етганда ҳам, кексайганда ҳам сифат жиҳатдан ҳеч қандай фарқ қилмайди. Бир сўз билан айтганда, бош қаҳрамон характери тадрижий такомилда берилмайди. Ўрта аср корейс адабий жараёнида муҳим аҳамият касб этган бир қатор ёдгорликлар мавжуд. Ким Бу Сик (1075-1152)нинг 삼국사 Уч давлатнинг тарихий ёзувлари тарихий асари шулар жумласидандир. Асар 1145 йили ёзилган бўлиб, расман тарихий асар деб тан олинган. Бу даврда Кореяда тарихий асарлар 첩사 чопса расмий тарих ва 야사 яса норасмий тарих каби иккита гуруҳга бўлинган. 3 Ким Бу Сик. Самгук саги. Разные описания. Биография /перевод, вступ., статья, коммент., приложения под ред. М.Н.Пака и Л.Р. Концевича/. М., 2002.
10 Ҳукмдорнинг буйруғига кўра, қадимги хитой фольклор намунаси хисобланган Син Цянь (Шицэн, I аср боши) асосида яратилган ушбу асарда Ким Бу Сик Силла ( 신라 ), Пэкче ( 백제 ), Когурё ( 고구려 ) ва Бирлашган Силла ( 신라의삼국통일 ) давлатларининг тарихини баён этган. Конфуций идеаллари асосида тарбия кўрган собиқ давлат арбоби Ким Бу Сик муаллифнинг вазифаси, авваламбор, асарнинг маънавий таъсирида, деб билган. Асардаги инсон образларининг яратилишида муаллифнинг идеал ҳоким ва идеал фуқаролар ҳақидаги тасаввурлари асос бўлган. Бу асар қаҳрамони давлат ишларида фаол иштирок этадиган тарихий шахсдир. Ким Бу Сик тарихни халқ ривояти ва афсоналари асосида қайта яратар экан, беихтиёр, ўзи истамаган ҳолда фольклор унсурларининг тарихий асарларга кириб келишига сабабчи бўлган. Бунда қаҳрамон Конфуций идеалларига мувофиқ равишда доно ва инсонпарвар ҳоким, халқнинг отаси сифатида гавдаланади. Шундай қилиб, образларнинг қаҳрамон типи яратилишига халқ оғзаки ижоди, доно ва инсонпарвар типи намоён бўлишига эса доимо ўз давлатига содиқ бўлган давлатбоши ва фуқарога ҳам тегишли бўлган Конфуций таълимоти таъсир қилган. Юқорида айтиб ўтилганидек, Ким Бу Сик асари расмий тарихий асарлар сирасига кириб, у бошлаган анъана кейинчалик Будда роҳиби Ким Ирён (1285 йил)нинг 삼국화 Уч давлат ҳақида ривоят асарида давом этди. Ким Бу Си книнг асари бадиий анъаналарни давом эттирувчи чопса расмий тарих турига мансубдир. 삼국화 Уч давлат ҳақида ривоят асари яса норасмий тарих типидаги илк асардир. Мазкур асарнинг муаллифи Ким Ирён Ким Бу Сикдан фарқли ўлароқ, ўз олдига халқ хотираси тарихининг ажралмас бир қисми бўлиб сақланиб келаётган нарсаларни, яъни давлат асосчилари оддий фуқаро, ғайриоддий, ажойиб / 왕 / ванларнинг туғилиши, шаҳарларнинг қурилиши, ажойиб ҳамда ғаройиб ҳодисалар ҳақида ривоят-афсоналарни йиғиш, тўплаш ва ёзиб олишни вазифа қилиб
11 қўйди. Бироқ мазкур давр учун характерли бўлган ёдгорликларнинг турли таснифига қарамасдан, уларда инсонни, ҳақиқатни тасвир этиш тамойили бир хилдир. Асарларда инсон тарихий шахс сифатида акс эттирилади. Бизнинг наздимизда, асарлардаги ҳодисалар ҳужжатлар билан далилланган бўлмасада, муаллиф учун тарихий фактдир. 삼국사 Уч давлат ҳақида тарихий ёзувлар, 삼국화 Уч давлат ҳақида ривоятлар, 심심풀이로한이야기 Ҳордиқдаги ҳикоялар, 패군의이야기 Пэчун ҳикоялари ва бошқа тарихий асарларда муаллифлар комил инсон образини яратар эканлар, улар хатти-ҳаракатларининг фақат ташқи томонини тасвирлаш билангина чекланганлар. Инсоннинг ички дунёси, ўй-хаёллари, тафаккури сингари масалалар назардан четда қолган. Қаҳрамон хаттиҳаракатлари унинг ички дунёси билан асосланмаганлиги, асарга кўплаб нутқий матнларнинг киритилишига олиб келган. Аммо таъкидлаш жоизки, бу асарларда илк бадиий адабиётга хос бўлган асосий хусусиятлардан бири қаҳрамоннинг ташқи портретини тасвирлашга уринишлар кўзга ташланади. Бунда қаҳрамон ташқи кўринишига хос бўлган ҳар бир белги алоҳида бўрттирилган ҳолда тасвирланади. Фалончи Чжоуга ўхшайди деган иборанинг ўзиёқ, ўқувчига бу ерда идеал ҳоким ҳақида сўз юритилаётганлигига ишора қилган. XIII аср охири XIV аср бошида Кореяда Конфуций таълимоти инқирозга учрайди ва унинг ўрнини инсонга ижтимоий бирлик сифатида эмас, балки буюк табиатнинг бир бўлаги сифатида қараш шиори билан чиққан даосизм эгаллайди. Япония билан бўлган Имчжин уруши (1592-1598) ва манжурларнинг 1627 ва 1636-1637 йилларда мамлакатга қилган ҳужуми катта талофат етказган эди. Шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктлар вайрон қилинди, мамлакат ичкарисидаги ҳукмрон синф ўртасида ҳам турли гуруҳбозликлар авж олди. Ҳокимият ва жамиятда обрў, мавқе эгаллашга интилган бир-бирига қарши кўплаб гуруҳлар пайдо бўлди. Ўзаро ички низолар мамлакатга ҳам,
12 унинг иқтисодига ҳам сезиларли даражада зарар етказди. XVIII асрда корейс ҳукумати томонидан тинчлик сиёсати юритилган бўлса-да, оппозицион партиялар ўртасида очиқ қуролли тўқнашувлар бошланди 4. Зиёлилар ўртасида тушкунлик кайфияти тарқалди, инсоннинг жамиятдаги ўрни омонат эканлиги, ўзига ишончсизликни ҳис этиш, ҳукуматнинг тинч ҳаётни таъминлаб бера олмаслигидан умидсизликка тушиш ҳолати рўй берди. Улардан кўплари хизматга бўлган қизиқишларини йўқотиб, табиатга кетишди, тарки дунё қилишди, мавжуд тартибларни танқид қила бошлашди. Мана шулар натижасида янги ижтимоий ғоялар туғилди. Шу замоннинг энг илғор, мутафаккир инсонлари, энг аввало, таълим тизимини қайта ташкил этиш орқали ёшлар тарбиясига бўлган муносабатни ўзгартириш керак, деган фикрда эди. Улар давлат гуллаб-яшнаши учун анъанавий, гуманитар таълим эмас, балки амалий билимлар, фойдали одамлар керак, деб ҳисоблашарди. Аммо, бир томондан, мамлакатни яккалаш сиёсати бошқа халқлардан илғор тажрибаларни ўрганиш имкониятини бермасди, иккинчи томондан эса, давлат хизматига ҳақиқий иқтидорли инсонларни жалб этишга юқори табақа доиралари халақит берар эди 5. Бу йўналиш XVII аср ўртасида жамиятнинг илғор аъзоларини бириктирувчи 실학 сирхак аниқ фанлар оппозиция руҳидаги ғоялар оқимининг пайдо бўлиши ва тарқалишига олиб келди. Сирхак ҳаракатини маърифий ҳаракатлар қаторига киритиш мумкин, аммо унинг тарафдорлари бир қатор ижтимоий талабларни ҳам олға суришган. Улардан энг муҳими, инсон шахсиятининг мустақил қадрияти, яъни инсон давлат бошқарувида ўзининг иқтидори ва билимларига мос вазифаларни эгаллаши кераклиги ҳақидаги ғоя эди 6. Сирхак ҳаракати бутун бир маданият каби, албатта, адабиётга ҳам муҳим таъсирини ўтказган. Сирхак ғоялари таъсири остида адабиёт ҳаётда фақат кўнгилхушлик унсури бўлиб қолмасдан, балки функционал бурилиш, 4 Қаранг: Тягай Г.Д. Общественная мысль Кореи в эпоху позднего феодализма. М.: Наука, 1972. 5 Батафсил маълумот учун қаранг: Ванин Ю.В. Экономическое развитие Кореи в XVII XVIII вв. М., 1968; Тягай Г.Д. Общественная мысль Кореи в эпоху позднего феодализма. М.: Наука, 1972. 6 Тягай Г.Д. Общественная мысль Кореи в эпоху позднего феодализма. М.: Наука, 1972. С.149 152.
13 хусусан, ижтимоий тенгсизлик муаммолари каби муҳим масалаларни қўйишга қаратилган восита ҳам эди. Бадиий асарларда олий табақа вакилларига қарама-қарши қўйилган камбағал, ҳуқуқсиз инсон образи кўзга ташлана бошланди. Инсонга нафақат алоҳида бир шахсият сифатида қаралди, балки қаҳрамонларни умумлаштириш содир бўлди, унга маълум бир умумгуруҳ нуқтаи назардан аниқ қатлам вакили сифатида қарала бошланди. Бу эса, адабиётда инсонни тасвирлашдаги янги ёндашувлар юз бераётганидан далолат берарди. Адабий қаҳрамонга бўлган янгича ёндашув адабиётнинг жамиятдаги ўрнига бўлган қарашларнинг ўзгаришига олиб келди. Пак Чи Воннинг фикрига кўра, адабиёт жамиятдаги салбий ҳодисаларни очиб ташлаш қуроли бўлиб хизмат қилади ва воқеликни қайта қуришга туртки бўлади 7, яъни бунда адабиётнинг ижтимоий мавқеини оширишга, жамиятдаги кайфиятга, инсоннинг дунёқарашига таъсир қиладиган восита сифатида қараш таъкидланмоқда. Бу давр адабиётида демократизмнинг аниқ элементи пайдо бўлди, хусусан, айнан ўша давр адиблари ўзларининг асарларини нафақат анъанавий мумтоз ханмунда, балки ўрта табақа корейс китобхонига тушунарли бўлган корейс тилида ярата бошладилар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, корейс тилидаги адабиёт навқирон бўлишига қарамасдан, узоқ асрлар давомида муайян қонун-қоидаларга бўйсуниб, анъаналарга риоя қилиб келган ханмунда яратилган адабиётга нисбатан янги ғоя ва янги услубларга мойилроқ эди. Бу даврга келиб ханмунда яратилган шеърият асосан аҳмоқ амалдорлар бошқарувидаги камбағал халқнинг аҳволи ҳақидаги анъанавий мавзуларни ёритишга қаратилган эди. Шеъриятнинг энг етакчи мавзуларидан яна бири шахсий ҳиссиётни (туйғуларни) ифода этиш бўлган 8. Мана шундай шеър намуналарини Хон Кил Дон ҳақида қисса муаллифи Хон Гюн (1569-1618), машҳур насрчи Лю Монъин (1559-1623), ўз сижоси билан машҳур бўлган 7 Қаранг: 박치원. 다할루시여남. 서울, 1956. (Пак Чи Вон (тахаллуси Ёнам). Танланган асарлар. Сеул, 1956.) 8 Қаранг: 이가원. 한문으로된한국문학역사. 서울, 1961 (Ли Гавон. Ханмундаги корейс адабиёти тарихи. Сеул, 1961.)
14 Син Хим (1566-1628), корейс тилидаги биринчи романлар муаллифи Ким Ман Жун (1637-1692), йирик олим ва сирхак оқими ғояси тарафдори Чон Ягён (1762-1836)лар ижодида ҳам учратамиз. Айниқса, ХVIII асрда кенг тарқалган 악푸 акпуда (хитойча юэфу) 9 (Ли Га Вон акпунинг 29 та тўпламини айтиб ўтган) 10 лирик мавзулар қаторида мозийга дастлабки корейс давлати асосчилари ва қадимги ривоятлар қаҳрамонларини куйлашга ҳам катта ўрин ажратилган. Бу мавзу бошқа кўпгина халқларнинг адабиётида кенг тарқалган бўлиб, уларда номукаммал дунё қадимдаги мукаммал жамиятга анъанавий тарзда қарама-қарши қўйилган ва ўша эски қадрдон фольклорга қизиқиш ортишига туртки бўлган. Барча халқларга хос бўлган миллий ўзликни англаш ва ХIХ аср охирида мустақилликка эришган бу халқ, ўша даврда хитой маданиятидан холи бўлган қадимги корейс фольклор мавзуларига бундай мурожаат этиши корейсларнинг ўзларини миллий англаб етганликларининг ўсиши билан боғлиқдир. Олий даражадаги насрда эса, яна ўша ханмун шеъриятидаги номларни кўрамиз. Ли Га Воннинг алоҳида таъкидлашича, индивидиуал чон (ёки немис синологи Х. Франк бундай турдаги адабиётни тахаллусли биография деб атайди) ривожланган ва бу даврда ҳайвонлар, ўсимликлар ва ҳатто буюмлар тасвир предмети бўлган. Агар бундай асарларга қаҳрамон сифатида муайян инсон образи киритилган бўлса, у албатта расмий давлат муносабатларидан холи тарзда тасвирланган 1.2. Ўрта аср корейс шеърияти жанрлари XIV XVI aсрнинг сўнгида корейс шеърияти ва насрида янги жанрлар юзага келди, характерлар ўзгарди, адабиётда тўқима қаҳрамонлар пайдо бўла бошлади. Ҳаётий воқеаларга бўлган қизиқиш кучайди. Назмда ҳам 9 Юэфу хитой шеърияти жанрларидан бири. 10 Қаранг: 이가원. 한문으로된한국문학역사. 서울. 1961. 쪽. 235 270. (Ли Га Вон. Ханмундаги корейс адабиёти тарихи Сеул, 1961. Б.235 270.)
15 янгиликлар кузатилди: уч қаторли сижолар ва каса (поэма)лар яратила бошланди. 1443 йилда эса корейс миллий алифбоси хангилга асос солинди. Янги алифбодан хитой тилидан таржима қилинган конфуций ва будда қонунлари тарқатишда кенг фойдаланилди. Жумладан, қирол Сежон (1419-1450) томонидан ёзилган Oсмонда учадиган аждарга ташаккурнома (oдa) да она тилидаги шеъриятга бўлган ҳурмат ва ватан ҳақидаги ўйлар киритилган. Ўрта аср корейс шеъриятининг она тили (хангил)даги энг ёрқин намуналаридан бири бу сижо бўлиб, XV-XVIII асрларда кенг тарқалган жанрлардан биридир. Сижо жанрининг дастлабки намуналари XVIII антологияларида учрайди. Сижонинг аниқ маъноси маълум эмас, амма баъзи бир тадқиқотчилар бу жанрни йил фасллари қўшиқлари, баъзилари эса замонавий куйлар деб таърифлашади. Сижо жанрининг мавзулар кўлами жуда ҳам кенг бўлиб, пейзаж ва даос (дунёвий ҳаётдан кетаётганлар куйи), ватанпарварлик ва севги ҳақидаги сижолар кўпчиликни ташкил этади. Сижо нафақат шоирлар томонидан, балки турли халқ вакиллари томонидан ҳам ёзилган. Сижо тугалланган шеър деб аталади. Сижо уч қатор ва 43-45 бўғиндан иборат.унинг тузилиши қуйидагича: Ҳар бир қатор синтактик паузага эга бўлиб, у ўз навбатида икки мустақил ярим шеърга бўлинади. Шунинг учун ҳам баъзида сижони олти қаторли шеър деб ҳам талқин қилинади. Ярим шеър иккита бир-бирига мос қатордан иборат бўлиб, айрим ҳолларда бўғинлар сони иккидан олтигача кўпайиши ёки камайиши кузатилади. Биринчи қатор асосан уч қисмдан иборат бўлади. Бу шартлар биринчи қатор учун тегишли, иккинчи қатор эса беш бўғиндан ташкил топади. Сижонинг бир нечта тури мавжуд бўлиб, шулардан биттаси пхён сижодa композицион усул хянга усулида ёзилган. Биринчи икки мисраси мавзу жиҳатдан бир-бири билан боғлиқ, учинчи мисра эса умуман боғланмайди. Бошланғич мисрадаги айрим бўғинлар сўнгги бўғинлар билан ўхшаш бўлади.
16 Кейинчалик сижонинг янги турлари, яъни ос-сижо (мавзулар бўйича бириктирилган циклик сижо) ва ва сосол сижо (даракчи сижо)лар юзага келди. Бу сижоларнинг ҳаммаси умумлаштирилиб чан (узун)-сижо деб аталади. Бунда сижонинг тузилиши бирмунча эркин бўлганлиги кузатилади: қаторларнинг узунлиги, мустақил тарзда ярим шеърларнинг қайтарилиши сижонинг дастлабки структурасининг бузилишига олиб келди. Чан-сижо ўзида бир нечта учқаторликни олади. Сижо ҳеч қачон ўқилмаган, у фақат қўшиқ қилиб мусиқа асбоби жўрлигида ижро этилган. Сижо ижро этилишига қараб тўрт, мусиқачи уч, мусиқа темпи 15 турга бўлинган. Ўрта аср корейс шеърий жанрларидан яна биттаси бу каса бўлиб, у мусиқий қаторлар деб таржима қилинади. Бу шеърий жанр асосан қирол хонадонларида ижро этилган. Бу жанрнинг вужудга келиши корейс миллий ёзуви хангилнинг яратилиш даврига тўғри келади. Каса жанри тузилиши жиҳатидан сижо жанрига, айниқса чан-сижога жуда ҳам ўхшашдир. Каса жанрига қўйиладиган қатъий талаблар мавжуд эмас, бўғинлар сони ҳам чегараланмаган. Бир қарашда каса прозага ҳам ўхшайди. Касада пейзаж, географик тасвир, балиқлар, ҳашаротлар номлари кўп учрайди. Каса корейс қиссаларининг пайдо бўлишиа туртки бўлди. Каса шеърий тарзда ўқилади. Каса муаллифлари аниқ эмас, асосан аноним тарзда ёзилган. Касани кўпроқ аёл ёзувчилар ёзишган ва айнан аёллар томонидан ўқилган. Касанинг кюбанкаса, кихен-кaсa (йўловчининг ёзувлари) каби турлари мавжуд. Касанинг асосий мавзулари Корея ҳаёти ва табиатига бағишланган бўлиб, тарихий касаларда Корея тарихи ва маданий ҳаёти ҳақида ёзилган. XVIII аср охирига келиб шаҳар аҳолиси ўртасида тузилиши жиҳатидан касага ўхшаш, халқ қўшиқлари асосида чапка (мураккаб ашула) вужудга келди. Чапкаларни асосан кисенлар ижро этишган. Бу даврга келиб яна бир жанр талгори (ёки воллёчега йил фасллари қўшиғи ) вужудга келган бўлиб, бу каса тузилишига ўхшаш шеърдир, бу шеърлар ой тақвимига қараб тузилиган, яъни талгори асосан халқ
17 байрамларида ва далаларда бошланадиган мавсумий ишлардан олдин ва ҳосил байрамида ижро этилган. Шеърий жанрлардан яна биттаси чханга бўлиб, бу эркин, қисқа тузилишга эга ҳамда шеърий жанрнинг бу тури XIX-XX асрларда анча ривожланган. XX aсрнинг 10-20-йилларининг бошларида эркин шеърчаюсига асос солинди. Ли Гюбо (1169-1241) бу даврнинг энг ёрқин намоёндаларидан ҳисобланади. Шоир ўз даврининг энг иқтидорли ёшларидан бири эди. Шоир ўзининг Toнмён-бaн поэмасида корея тарихига мурожаат қилиб, идеал ҳокимни, адолатли қиролни қидиради. Умуман шоир ўз шеърларини (43та шеър) мамлакатдаги танг аҳвол, янбанларнинг деҳқон меҳнатлари орқасида орттираётган бойлиги, деҳқонлар меҳнатининг қадрсизлиги, давлатни бошқариш талабга жавоб бермаслиги, халқнинг аянчли ҳаёти, қадимий урфодатларга амал қилинмаслик натижасида юзага келган тартибсизликлар, ҳимоячисизларнинг ачинарли ҳолати ( Тул хотиннинг арзи ), энг ёмони инсонлар ўртасида меҳр-оқибатнинг кўтарилаётганлиги ( Йўл четидаги бола ) ҳақидаги мавзуларга бағишлаган. XV- аср охири XVI aср бошларида давлат бошқарувида кўпгина ўзгаришлар вужудга келди, бу эса юқори табақалар ўртасидаги келишмовчиликларга сабаб бўлди. Юқори табақа вакиллари ўртасида ўзига хос шеърий жанрлар яратилган. Хусусан, Сон Сун (1493-1592), Чон Чхол (1537-1584)лар ижодида шулар жумласидандир. Корейс тилида канхо- дарё ва кўллар шеърияти номли пейзаж лирика кенг тарқала бошлади (Ли Хюбо (1467-1555), Ли Хван (1501-1570), Ли И (1536-1584) ва бошқалар). Пастда ва тепада осмон... Худди бир хилдай 낚대를비끼쥐고조월탄 ( 釣月灘 ) 바로내려
18 붉은여뀌헤쳐내고달 11 Пейзаж лирикасида шартли тасвирлар учрайди. Масалан Пак Иннонинг Тор кўча касаси (тор кўча шоирнинг камтарона танҳо ҳаёти тимсоли) ва Нога даласи ҳақида қўшиқ (Нога Пак Инно яшаган даланинг ажойиб номи). Чон Чхол эса ўз поэмасида табиат билан уйғунликни тараннум этган. Поэмада табиатнинг тинч, oсудалиги тасвирланади. Мен чарчадим, атрофга боқаман Сувга тикилиб, тағин кузатаман. Осмон нурли, булут сояси Бир-бирига чулғаниб, сувга айланган. Шундай экан, кўлдаги балиқча Худди булутлар устида сузаётгандай Ҳайратдан бошимни кўтариб қарайман 아래앉았으니아무리동강흥미 ( 桐江興味 ) 인들부럴줄이있으랴. 격진령 ( 隔塵嶺 ) 하높으니홍진 ( 紅塵 ) 이멀어간다. 가뜩이먹은귀씻을수록먹어가니산밖의시시비비 ( 是是非非 ) 를듣도보도못하도다. 강상산 ( 江上山 ) 내린끝에솔아래넓은돌에취람 ( 翠嵐 ) 단하 ( 丹霞 ) 가첩첩히둘렀으니어즈버운무병풍 ( 雲霧屛風 ) 을갓그린듯하여라. Нога даласи ҳақида қўшиқ да май тараннум этилади, шоирга табиат билан уйғунлашишга ёрдам беради. Шоир Ли Бо эса май ойини осмон чўмичи деб тасвирлаган. 11 http://daum.net
19 Табиатни тасвирлашда шоирлар сижо жанридан кенг фойдаланишган. Пейзаж лирикасининг моҳир устаси Син Хим (1566-1628) шундай ёзади: Эшитдим, тунда қаттиқ ёмғир ёғди, Чиқдим, ҳамма анор гуллари очилган. Биллур томчилар ялтирар, Нилуфар ҳовуз устидаги шохлар Қайғудан нишон ҳам қолмади, Алам кетди, кўнглим ёришди. 산촌에눈이오니돌길이묻혔세라시비를열지마라날찾을이뉘있으리밤중만일편명월이귀벗인가하노라 12 Дарё ва кўллар шеърияти муаллифлари орасида Ким Гванук (1579-1656) ижодининг ўзига хослиги билан ажралиб турса, Юн Сондо (1587-1671) сижо жанрининг пейзаж лирикасида серқиррали ижод соҳиби ҳисобланади. Юн Сонда сижолари циклларга бўлинган, қадимги адабиётни янги давр адабиёти билан уйғунликни бузмаган ҳолда ёнма-ён олиб борган. Унинг энг яхши сижоларидан бири қирқ мисрали Балиқчининг йил фасллари дир, сижодан намуна келтириб ўтамиз: Қуёш кундузги нурларин сочар, Дарё суви худди мойдек. Эй балиқчи, эшавер эшкакни! Бир жойда турсам ҳам, ҳар томондан балиқ тутаман. Сен эшавер, менинг эшгагим, эшавер! Лекин санлайн суви тоза Эсладим мен балиқ ҳақида умуман унутдим. 12 권오석. «시조를찾아서». 서울. 대일출판사 -1993
20 Ўрта асрларда корейс шоирлари хитой адабиётидаги Тан шеъриятига, айниқса Ли Бо, Ду Фу ижодларига кўп мурожаат қилганлар. Жумладан, XVI асрда яшаб ўтган Xoн Чхунгёнинг сижосидан намуна келтириб ўтамиз: Дур пардани ярмини кўтариб, Пастга кўм-кўк уммонга қарайман. Минг ли тўлқин чиройи Чексиз осмон билан тенг, Сув устида жуфт-жуфт қушлар Учиб келяпти, учиб кетяпти. 오라고돌아가마고수도없이한약속을접어선다시펴고다시펴서접는사이갈매기제먼저끼룩대며수평선을넘어간다 13 Ёки бўлмаса, Ким Гванукнинг қуйидаги сижоси; Ёлғиз лайлак турибсан Соҳилнинг оқ қумида. Биламан мен; фақат сен ажратишинг мумкин Менинг ички ҳиссиётларимни. Мен сен билан доим бирга, Бизнинг ўртамизда фарқ йўқ. 서있는고독한흰헤론, 당신은하얀모래해변가에요. 나도알아에만이나누어수나의내면의생각. 13 http://blog.naver.com
21 당신과땅의먼지의일격, 내가경멸하고, 그리고우리사이에차이점이없습니다. 14 Ким Гванукнинг шеърини номаълум шоир шеъри билан қиёслаб кўриш мумкин: Қумли қирғоқ ёнида, қамишзорлар ичида Эгилган оқ лайлаклар! Наҳот сиз ҳали тўймадингиз? Мен (сиз сингари) озод бўлсам, Mен бундай семирмасдим! Бу сижода оқ лайлак орқали образ динамик тарзда тасвирланган бўлиб, шоирнинг табиатга нистабан муносабатининг ўзгаришини кўрсатади. XVII-XVIII асрларда адабиётдги бундай ўзгаришлар давр талаби эди. Бу даврга келиб корейс адабиётида аёл шоирлар ўртасида севги лирикаси кенг кўламда тарқала бошлади. Шулар ичида Хван Джи (1506-1544) энг машҳурларидан бўлиб, унинг шеърлари Чунхян повести ҳақида га жуда ҳам ўхшашдир. Масалан: Оҳ, кўм-кўк дарё,яшил тоғлардан оқаётган! Гердайма, осон оқаётганинг учун! Бир кун уммонга тушиб, Қайта чиқиш амри маҳол. Ёруғ ой ўз нури билан яланғоч тоғларни ёритар. Ўйнамайсанми сен? 단한번눈길조차주지않던자적이여 굽혔던허릴펴고먼산빛바라보던너 바다는바다가싫어자꾸만부서진다 15 14 http://www.sijomunhak.com 15 http://www.sijomunhak.com
22 XVI асрда кисен шоиалари томонидан яратилган севги мавзуидаги шеърлар XVII aсрга келиб ривожлана бошлади. Чу Жисик (1675-?) ва Ким Самхён (1675-1720)лар шу даврнинг энг етук шоираларидан ҳисобланади. Бу шоиралар ўз ижодида конфуций таълимотидан фарқли ўлароқ севги лирикасида кўпроқ инсонларнинг ички ҳиссиётларини ёритишади. XVI асрнинг таниқли шоираларидан бири Чон Чхол (Сoнгaн)дан еттида жилддан иборат ханмунда ёзилган асарлари (наср ва назм) бизгача етиб келган. Унинг саксонга яқин сижолари ва бешта катта касаси шоирга шуҳрат келтирган. Қирол хонадони билан қариндошчилик ришталари бўлишига қарамай, Чон Чхол ўз бошидан жуда ҳам кўп қийинчиликларни кечирган, лекин шунга қарамай у жуда ҳам фаол ва қизиқувчан бўлган. Чон Чхолнинг қобилияти ва характери, ҳатто ижодини ҳам Ли Бога ҳам ўхшатишади. Сонганнинг биринчи касаси Квандон пёлгок (1580) олмос тоғларнинг саккизта гўзали ҳақидадир. Шоиранинг асарларида табиат билан уйғунлик сезилиб туради. Шоир Ли Бо ижодига юксак эътибор билан қарайди, асарларида унинг образини тасвирлашга ҳаракат сезилиб туради. Ли Бонинг Ҳаётнинг қисқалиги ҳақида асарини бошқача талқин қилиб, ўз поэмасини қуйидагича якунлайди: Сен осмон чўмичин ағдар Кўм-кўк уммонни қуй. Ўзинг ич, менга ичир Ва ҳамма майни ол Бутун дунёга ичир, Ерда яшовчи ҳаммани Пак Инно (1561-1642) йилларда яшаб ижод қилган шоирнинг ижоди ҳам алоҳида таҳсинга лойиқдир. У ханмунда ҳамда она тилида шеърлар ёзган. Шоир яратган касалар ўз вақтида катта муваффақиятлар келтирган. Пак Иннонинг биринчи яратган асари Энг яхши кун (1598) Пусан яқинидаги японлар билан бўлган жангдан сўнг ёзилган бўлиб, унда душман устидан қозонилган ғалаба тараннум этилган. Умуман шоир яратган асарларнинг
23 кўпчилик қисми японлар билан бўлган жанглар, жангда кўрсатилган қаҳрамонликлар, ҳарбийлар, уларнинг японларга берган қақшатқич зарбаси, ҳарбий қўмондонларга бағишланган, жумладан Кeмaдa (1605) касаси урушдан кейинги йилларда ёзилиб, ҳарбий кема капитанининг японлар зарбасига қарши туришда кўрсатган жонбозлиги акс эттирилган. Худди шу мавзуда қалам тебратган шоир Квон Пхил (1569-1612) ўзининг От устида шеър айтаман шеърида мамлакатдаги вазиятни тасвирлайди: Ҳозир қанчалар оғир, Бизнинг мамлакатда На аёнлар, на аскарлар Мамлакатда етарли эмас. Ённогама, жанубда Ҳеч уруш тугумайди Кванбукда, шимолда, Ҳар қишлоқда, тоғда, Ҳаёт кечириш қанчалар қийин... Уруш оғирлиги Бизнинг бўйнимизда. Либосга ёшим тўкаман Алам ичимда. Ҳарбий маърузани Шеър сингари ёнимда сақлайман Ўрта асрларда яратилган ханмундаги шеърларда адабий образнинг янгиланиши кузатилади, ижтимоий вазият тасвирланганда ҳам анъанавий образлилик сақланиб қолди. Масалан, Лим Жининг Арғимчоқда иболи қиз ва пейзажни тасвирлашда анъанавий образлардан фойдаланилган: сочларбулутлар ва соч турмаклашда ишлатиладиган нарса олтин тўғноғич ва феникс гўзалнинг буюмлари; яшил мажнунтол тўшаги баҳорий табиат тимсолидир. Бу образлилик XIX асргача давом этган.
24 Юқоридагилардан хулоса қилиб, шуни айти мумкинки, ўрта асрлар даврида корейс адабиётида кўплаб исмлар ва йўналишлар очилди. Кўплаб йўналишлар эса изсиз йўқолиб кетди, лекин қолганлари сижодан узун сижога айланди ва ҳ.к. Адабиётдаги юксалиш дарида корейс адабиёти Хитой тазйиқи остида эди. Айнан мана шу даврда халқ ҳаракатлари адабиётда акс эттирила бошланди. Миллий ёзув хангил пайдо бўлиши билан эса кўплаб шоирлар она тилида ижод қила бошладилар. II БOБ. СИЖО ЖАНРИДА ФИТОНИМИЯ 2.1.Сижо жанрида боғлар рамзи. Ўрта асрлар корейс адабиётидаги бадиий матнларни ўрганиш бир мунча мураккаблик касб этади. Чунки бу даврдаги бадиий асарлар асосан ханмунда яратилган. Ўрта асрларда корейс алифбосининг яратилиши эса, корейс тилида назм ва насрнинг ривожланишига туртки бўлди. Хусусан, биз таҳлилга тортган корейс адабиётидаги сижо жанри ҳам корейс тилида яратилган илк шеърий жанрдир. Сижо жанрида мавзулар кўлами жуда ҳам кенг бўлиб, булар қушлар, боғ ва фитонимиядир. Корейс мумтоз адабиёти поэзиясида боғ образи ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, мана шу мавзуга бағишланган тадқиқот ишларида, жумладан Ли Хуён Бо, Пак Хю Гван, Ким Ю Гю, Ан Мун Ён, Чон Чол, Ким Су Чжан, Ли Хван, Ким Кван Ук, Ли Ан Нул, Юн Сон До, Чо Хан ижодларида боғ образи тўлақонли ёритилган. Боғ образи асосан сижо жанрида кўп учрайди. Анна Ахматова томонидан эса юқорида номлари санаб ўтилган шоирларнинг сижолари рус тилига таржима қилинган.
25 Корейс шеъриятида боғ образини ёритишда Кореядаги энг таниқли боғлар ва хиёбонлардаги элементлар ёритилган. Корейс мумтоз шеърияти дарё ва кўллар шеърияти деб ҳам аталади. Шу билан бирга баъзи бир манбаларда корейс мумтоз шеърияти боғлар поэзияси деб ҳам юритилади. Боғ образи икки бир-бирига мос боғланган образлардан тузилган бу корейс усталари томонидан яратилган ҳақиқий боғ ва машҳур шоирлар томонидан ёзилган сижолардир. Шеъриятда боғ образи кўп қиррали ва тўлақонли образлардан иборат. Корейс халқи учун боғ тимсоли тинчлик тимсолидир, сижоларда боғларда ўтириб ўзи, ўтган умри, мамлакатдаги тинч замонлар ҳақида хаёл суриб, яхши кунлар келишига умид боғлайдиган инсонлар тасвирланган. Ҳақиқатда корея боғлари ажойиб ва мўжизадир. Корейс халқи учун боғлар муқаддас жойлар ҳисобланади. Боғлар тинч ва осуда жой ҳисобланиб, инсон ўз хаёл дунёсига ғарқ бўлади, уни ҳеч ким ва ҳеч нарса безовта қилмайди. Корея боғлари инсон қўллари билан яратилган бўлсада, шоирлар наздида бу она табиат томонидан тақдим этилган инъомдир. Боғбон меҳнати ва табиат инъоми уйғунлашиб кетган. Боғлар инсоннинг узоқ йиллик тинимсиз, машаққатли меҳнати эвазига бунёд бўлган, шунинг учун ҳам боғбон корейс халқининг ифтихори ҳисобланади. Ёввойи гуллар, ўсимликлар ҳамда дарахтларнинг ўзаро уйғунлиги корейс боғ санъатининг асосий калитидир. Европа ландшафтидан фарқли равишда корейс боғларидаги дарахт ва бутоқларнинг шохлари кесилмайди. Кореяда боғлар қироллар саройларини безатишда кенг қўлланилган. Энг биринчи боғлар ҳам айнан саройларда барпо этилган. Қиролликни гўзал боғсиз тасаввур этиб бўлмайди. Корейс халқи учун боғ барпо этиш фақат ландшафт дизайнининг чиройли бўлишидан иборат бўлмай, балки чуқур мазмун ҳам бордир. Боғбонлар ўзлари яратган боғларни фарзандидек
26 асраганлар. Боғ фақат тарих ва табиатнинг инъоми эмас, балки корейс халқи юрагининг бир бўлаги ҳисобланади. Бизгача сақланиб қолган Кёнжида Кёнсапукто қишлоғида энг қадимги корейс боғларда Aнарчи ҳовузи мавжуддир. Ҳовузнинг ойнадек тиниқлиги ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмайди. Сеулдаги Чхандоккун сарой боғи ўзининг ўта мафтункорлиги билан ажралиб туради. Бо0 жуда ҳам катта бўлиб, майдони 300 минг квадрат метрни ташкил этади. Сарой мажмуаси атиги 405 минг квадрат метрни ташкил этади. Бу боғ бошқа боғлардан ўз гўзаллиги билан ажралиб туради. Боғ қалин ўрмондан иборат бўлиб, жуда чиройли павиллионлар, нилуфар ҳовузлар, жилғалар ва турли хил гулларни ўзида мужассамлаштирган. Боғдаги барча элементлар бир-бири билан уйғун боғлиқдир. Корейс боғлари инсонни чуқур мулоҳаза қилиш ҳамда танҳо қолиб хаёл суриши учун мақбул жойдир. Корейс миллати таъбири билан айтганда, ҳар бир инсон учун мана шундай корейс боғлари даркор, ўтган умрга назар ташлаш, ортга қараб фикр қилиш, сурилган умрнинг маъносини англаб етиш, қилинган ишларни сарҳад қилиш, ўзига ташқаридан қараш имконини беради. Корейс боғларида худди боқий оламга кириб қолгандек бўласан, киши. Бу боғлар шоирларга илҳом бағишлайди. Шоир наздида вақтни орқага суради: сувнинг шилдираган овози, қамишлар ва мажнунтоллар барглари шивири, тоғнинг совуқ шамоли, нилуфар гулинингш нафис ҳиди... Буларнинг ҳаммаси шоир сижоларида ўз аксини топган. Ли Хён Бонинг сижосида сеҳрли боғ образи қуйидагича талқин этилади: сув ва нилуфар гул, балиқчалар ва мажнунтол, гуруч ва қамиш. Боғ тимсоли бу боқий арчадир, жумладан; Иссиқ бўлса гуллар гуллайди, Гар совуқ бўлса барглар тўкилади. Нимага, арча, сен учун Бўрон ва қировлар кор қилмас? Биламан:сенинг томирларинг кучли
27 Ўзга олам қироллигига чуқур кирган. 그것은뜨거운경우 - 꽃은피고, 경우는끝났다 - 시트드롭. 당신을위해왜, 소나무, 어떤폭풍이나서리가두렵지않은가? 당신의뿌리를알고너무강해 죽음의영역에깊이침투했습니다 16 Арча боқий ҳаёт тимсоли, унинг кучли томирлари ўзга оламга чуқур кириб борган. Бу дарахт, шоир талқинида ўлимни енган ва ўликлар қироллигини забт этган. Арчага эришган ғалабаси учун боқий умр ато этилган. Юқорида келтирилган шеърда эртанги кун учун ишонч, ёмонлик устидан яхшилик ғалаба қозониши тасвирланган. Бу мисраларни ўқиганда инсон ўзида табиий куч сезади. Aрча инсон учун мардлик ва матонат намунси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам арча боғнинг биринчи тимсолидир. Боғнинг яна бир тимсоли бу тош. У боқийлик рамзидир. Шоир Юн Сон До ёзган сижосида дунёнинг ўзгариши тошга таъсир қилмайди, дейди. 2.2 Сижо жанри шеъриятида фитонимиянинг қўлланилиши Барча халқлар адабиётида бўлгани каби корейс адабиётида ҳам ўсимликларнинг ўзига хос хусусиятлари орқали инсонлар ички дунёсини очиб бериш мавжуддир. Шу ўринда фитонимиядан кенг фойдаланилган. Фитоноимия - бу инсонни ўраб турган ўсимликлар дунёсидир. 16 http://daum.net
28 Ўрта аср корейс адабиётида яратилган кўплаб асарларнинг аосий қисми фитонимиядир. Аммо ўзбекзабон ўқувчилар учун бу ҳодиса бегона маданият белгилари деб қаралган. (қаранг Я.А. Сорокин, И. Ю. Maрковина. 1989. 43). Кореянинг ўсимликлар дунёси жуда ҳам катта ва ўзига хос такрорланмайдиган, мафтункордир. Майсалар, гуллар, дарахтлар, мевалар идеал инсонлар образини яратишда кенг фойдаланилади. Нилуфар, пион, орхидея, мажнунтол, шафтоли ва унинг меваси аёллар ҳусни, латофатини ифодалашда қўлланилган. Ўсимликлар турли маросимларда ишлатилган, жумладан, ҳозирги кунга қадар Кореяда тўй жужуб (хурмо) ва каштан дарахти мевасисиз ўтмайди; хонадонга яхшилик ва бахт олиб келсин деб мажнунтол шохларини уйнинг эшикларига илиб қўйганлар; шафтоли дарахтининг шохлари даволовчи кучга эга, унинг шохлари билан талвасага учраган беморни уриб, инс-жинсларни ҳайдашган. Ўсимликларнинг ўзига хос хусусиятлари орқали инсонлар тақдирида бўладиган ҳодисалар тасвиланган:синган ёки топталган шох, узилган гул йўқотилган болаликдан дарак беради ва ҳ.к. корейс халқи учун ўсимликлар дунёси жуда кўп тимсоллар ва рамзийликни англатиб, жумладан арча, бамбук, олхўри дарахтлари энг улуғворлари ҳисобланади. Корейс тилидаги асарларда бошқа дарахтлар ҳам учрайди, уларнинг ҳам ўз вазифалари ва ўрни бордир: мажнунтол, шафтоли дарахти, кипарис, кедр ва гуллардан нилуфар, пион, хризантема ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Ўсимликлар дунёсининг корейс адабиётида тасвир воситасининг ажралмас қисмидир. Гуллар, майсалар ва дарахтлар фақат табиатни тасвирлаш билан чегараланмайди, балки идеал инсон қиёфасини яратишда ҳам кенг қўлланилади. Инсоний туйғуларни ифодалашда кенг қўлланиладиган тутдаги учрашув севимли учрашув, сандал дарахтининг шохларини синдириш-таъқиқланган учрашув, майсалардан чамбар ясаш охиротда хизматлар учун ташаккур билдириш ва ҳ.к. шархлар билан берилмаса ўзбекзабон китобхон учун тушунарсиз бўлиши табиий. Кўплаб
29 ўсимликлар эса корейс адабиётида мавжуд афсоналар билан узвий боғлиқдир. Шу билан бирга ўсимликлар рассомчилик санъатида ҳам катта аҳамиятга эга. Жумладан, олхўри ўзининг тузилиши ва доғлари йўқлиги билан шоирнинг партнери бўлиши мумкин; бамбук олижаноблик ва мақсад сари интилишлари билан олимлар қаторига қўйилади. Чжан Чао XVIIасрда шундай ёзган: Олхўри гули бизга юқори ойлар ҳақида куйлайди Орхидея бизга тарки дунёчилик томонларини кўрсатади. Арча эса қадимгиларнинг кучини беради. ( Книга розрений 1997, 234) Шу билан бирга ўсимликлар фразеологик оборотлар ва ибораларда ҳам кенг қўлланилган. Корейс адабиётида қуйидаги иборалар жуда ҳам кўп учрайди: қорда қолган гуллаган олхўри, япроқларини тўкаётган шафтоли дарахти, жигарранг дарахтнинг алвон шохлари, сариқ хризантемалар, тўқ қизил қарағайлар, эгилувчан мажнунтоллар, баҳор шамолида эгилаётган шох ва ҳ.к. Корейс адабиётида ўсимликлар дунёси олижаноб ва оддий халқ каби турларга бўлинади. Манбаларда келтирилишича арча, олхўри, шафтоли дарахти, нилуфар, пион, хризантема, орхидея олижаноб ўсимликларга киритилади. Oддий халқ ўсимликларига утун, жигарранг дарахт, ипак, қайрағоч, мандарин, нок, ўрик, банан, жийда, анор, каштан ва гуллар киради. Олижаноб ўсимликлар Мугунхва (Гибискус) 무군화 гули Кореянинг миллий рамзи ҳисобланади. Мугунхва корейс тилидан таржима қилинганда мугун aбaдият, xвa гул яъни абадият гули деган маънони англатади. Бу гул ўзида корейс миллатининг иродаси, сабр-тоқати, матонатини мужассамлаштирган. Ҳар йили июнь ойидан то октябрь ойига қадар мамлакат шу гулларга бурканади. Гул кўплаб корейс шоирлари мавзуларига айланган.
30 Арча 먹은 кoрейс адабиётида ўсимликлар дунёсида алоҳида ўринни эгаллайди, у боқийлик рамзидир. Шу билан бирга арча мангулик тимсоли бўлиб, корейс шеъриятида зони моделлаштиришда асосий рол ўйнайди. Ўсимликлар дунёсидаги арча ва кипарисга шоирлар алоҳида эътибор билан қарашган. Шеърларда арча мангулик образида кўринади, даврий образлар билан таққосланади. Жумладан, Иссиқ кучаймоқда Гуллар чиройли очилган. Совуқ тушиб барглар тўкилади Фақат биргина баланд арча Совуқдан ҳам, қордан ҳам қўрқмайди. Ер тагидаги тўққиз қатлам Унинг баҳайбат илдизлари ( Қордаги бамбук 1978, 123); Ёки Кулманг, қийшиқ арча Шамоллар эгган, қушлар қаритган. Гуллар чиройи боқий эмас Совуқ шамоллар қаҳрли Қаҳратон қишда ҳали Қийшиқ арчага ҳавас қиламан (Мумтоз шеърият, 1977,459). 호거산너머소식궁금도하련마는애당초높은곳에뜻을두지않았다비바람성낸우레도가슴죌일없으니 동이째들이마신회춘농주취기돌아 먼기억더듬으면아슴푸레한나이 지닌뜻행여꺾일까지팡이짚고섰다 새순도눈부비는비구니승아침예불 맘자락갈앉을까바람불러놓는솔침 구름이문을여는절법문널리번진다
31 걸어온길너무멀어부축받는삶이지만 곧은절개딛고서면화엄에가이를까 몸으로온몸으로말하는운문사처진소나무 17 Замон, вақт ва шароитга қараб характерини ўзгартирмайдиган инсонларни шоирлар арча мисолида кўрадилар. Арча пейзажнинг марказий ёки асосий элементи ҳисобланади, табиатнинг идеал кўриниши сифатида қўлланилади. Кипарис танаси жуда ҳам пишиқ ва қаттиқ, ҳар доим яшил рангли дарахт бўлиб, узоқ умр ва ҳаётий куч тимсолидир. Ҳар доим яшил рангли кипарис қирол шажарасини намоён этган. Кипарисни янбан (дворян) деб аташган. Бу тимсол адабиётда ҳам ўз аксини топган., масалан: Ясен оддий халқ деб қаралган Кипарис эса-янбан. ( Атиргул ва алвонранг нилуфар 1974,343). Ҳаёт берувчи Ян қишин-ёзин барглар яшил бўлиши учун элементларини ташқарига чиқаради, дейишади. Кипарис шохлари ёвуз руҳлардан сақлайди, шунинг учун уни кўп ҳолларда мозорларда ва эҳромларнинг ҳовлиларига экилган бу ўз навбатида дафн қилинганлар жасадини чиришдан сақлайди, тирикларга эса бахт ва омад келтиради. Вафот этганлар жасадини арча ва кипарис тахталаридан ясалган тобутларга солишган. (Герман Ким, 2002; Сидихменов 2000,30,33.) Тепаликка чиқиб, атрофдаги ялангликка қарайман. Шимолда Яшил тоғ қабрларини кўряпман. Чўққиларни арча ва кипарислар бекитмоқда. ( Книга прозрений 1977, 121); 17 http://sijomunhak.com
32 Keдр - Кореяда бу дарахт ҳаётий ва сеҳрли энергияга эга, деб атайдилар. Эман, вяз, aрча, мажнунтол ва каштанлар билан бирга уни муқаддас дарахтлар қаторига киритганлар (Герман Ким 2002) Кедр ва арча пейзажнинг доимий элементларини қуйидаги шеърларда кузатамиз: Ҳамма ёқда баланд қоялар Ёруғ, ой ўзининг совуқ нурларини Қалин ўтлар ва тоғ этагидаги Кедирларга сочмоқда. ( Чан Хва ва Хон Нен 1960,612) Keдр ва арчага ҳаётий қийинчиликларга бардош бера оладиган тимсол сифатида қаралган: юзини олтин ва нефритга ўхшатиш мумкин, қалбини-арча ва кедрга (Инхен қироличасининг ҳаёти, 1985,63) Keдр ёнғоқлари турли тамолар тайёрлашда ишлатилган, масалан, чучвара, манти, шунингдек чой ҳам дамланган. Куёв мантини бўлиб, унда кедр ёнғоқларини кўрди ( Тошбақа шўрва 1970, 35); Бамбук ( 대나무 ) қишда гуллайдиган дарахт тури бўлиб, шарқано жозибадорлиги, эгилувчанлиги ва юмшоқлиги, узоқ муддатга чидамлилиги билан ажралиб туради, у яхши тарбия, айрилмас дўст, узоқ умр ва бахтли қарилик белгисидир. Шу билан бирга бамбук будданинг рамзий белгиси ҳисобланади. Бамбук ва қалдирғоч - дўстлик, бамбук ва турна узоқ умр ва бахт, бамбук ва олхўри- мустаҳкам дўстлик, бамбук ва арча қишнинг аёзли кунларида содиқлик маъносини англатади. Кореяда мавжуд бўлган учта таълимотнинг биттаси буддизмни бамбукка қиёслашади. (конфуцийчиликарча, даосизм-олхўри). 내벗이몇이나하니수석과송죽이라동산에달오르니긔더욱반갑고야
33 두어라이다섯밧긔또더하야머엇하리. 18 Дўстдир менга: Зангор бамбук, дарё ва қарағай. Ой чиққанда бахтлиман мен янада. Ва ишонинг, ортиқ дўстнинг кераги йўқдир менга Арча каби бамбук ҳам пейзажнинг асосий элеметларидан бири ҳисобланади.жумладан, Олисдаги гўзал юртда Фақат бир нарса боқий. У юртнинг тоғлари баланд Бамбук осмонга чиқмоқчи тўқ яшил бўлиб. Тоғ этагини майсалар қоплаган. ( Қорда қолган бамбук 1978, 281) Ёки бўлмаса, Табиатда уйғунсиз ҳеч нарса йўқ Мустаҳкам бўш тана! Бамбукни ростгўйлиги учун яхши кўраман Чунки у йил бўйи яшил тусда. ( Mумтоз шеърият 1977, 455). Ям-яшил бамбук мустаҳкам, мангуликни англатади, ҳақиқатгўй инсонларга қиёсланади, бамбук бўрон, шамолларда эгилиши мумкин, аммо синмайди, яъни иродаси маҳкам, ҳаёт синовларига бардошли инсонлар образида қўлланилади. Ким айтади қиш кунида Бамбук ерга эгилади деб? Қандай қилиб қиш ўртасида Ям-яшил, у қачон бош эгди? Мен биламан бу совуқ йилда Тўғри қолди у фақат бамбук ( Қорда қолган бамбук 1978,47) 18 권오석. «시조를찾아서». 서울. 대일출판사 -1993. 138 쪽.
34 Олхўри ( 자두 )Кореяда олхўри (корейсча мехва) эрта баҳорда гуллайди. Олхўри куч, матонат, тириклик, шунингдек узоқ умр, тозалик ва чиройни тараннум этади. Олхўри эрта баҳор рамзи. Шарқдан илиқ шамол эсмоқда, Сўнгги қор тўпламлари эриди. Деразам олдидаги эртапишар олхўри Шохлари биринчи гуллар билан қопланди. ( Қорда қолган бамбук, 978,243). Эрта баҳорда олхўрининг гуллаши ҳаётий ўзгаришлар, шод кунлар келишидан дарак беради. Шу билан бирга олхўри гуллари донишмандлик рамзи ҳам ҳисобланади. Корейс аёллари олхўри гулларидан соч турмагида фойдаланишган. Мажнунтол. Кореяда мажнунтолни бошқача бир меҳр билан яхши кўришади. Ёзнинг иссиқ ва қуёшли кунларида мажнунтолнинг майин эгилган шохлари соясида дам олиш мумкин. Эгилувчан шохларидан арқонлар ва саватлар тўқилган, баргларида таннин моддаси мавжуд бўлиб, чой ўрнини босувчи ичимлик сифатида фойдаланилади. Мажнунтол барглари ва қобиғидан баъзи бир хасталиклар учун дори сифатида ишлатилади. Мажнунтол ўз гўзаллиги ва мафтункорлиги билан шоирлар ва ёзувчиларнинг бош мавзусига айланган. Боғланган мажнунтол шохлари севги рамзи ҳисобланади. Мажнунтол танасидан маъбудлар ясалган, шу орқали руҳлар дунёси билан мулоқот ўрнатилади, деган ақида мавжуд. Эрта баҳорда эркаклар экин ҳосилдорлиги яхши бўлиши учун мажнунтолга арғимчоқ боғлаб учишган, яъни мажнунтолнинг сеҳрли кучи ернинг унумдорлигини оширади, деб ишонишган У мажнунтолнинг баланд шохига арғимчоқ илиб юз чхок баландликка учмоқчи бўлибди Арғимчоқ билан бирга шохдаги барглар ҳам тебранмоқда эди... ( Садоқатли ЧхунХян, 1960, 41)
35 Корейс адабиётида баҳорни тўлиқ таърифлашда табиат тасвирига албатта мажнунтолни киритишади Мажнунтолларнинг ажойиб гуллаш даври келди - нафис баҳор. Бутун тирик мавжудот уйғонади, майсалар ва дарахтлар кўкаради. ( Садоқатли ЧхунХян, 1974, 311) Яна эрта баҳор келди Майсалар ниш урди, мажнунтоллар гулламоқда ( Қорда қолган бамбук, 1978, 239). Шу билан бирга Кореяда мажнунтол айрилиқ рамзи сифатида узоқ сафарга отланган инсонга эсдалик учун мажнунтол шохларидан совға берилади. Утун (одон,павлония 오동나무 ). Утун табиатнинг шеърий рамзи. кўм-кўк утундан шудринг тушмоқда Турна турганга ўхшаб. Баъзи бир таржималарда павлония деб келтирилади. Утунлар романтик учрашувлар жойи ҳисобланади. Утундан маиший нарсалар ясашда фойдаланилади, шунингдек мусиқа асбоблари ҳам ясалади. Чиройли қизларни утунга қиёслашади. Долчин дарахт. Гуллаган долчин дарахти табиатнинг уйғонган вақтидаги энг идеал кўринишидир. Долчин дарахти билан боғлиқ кўп афсоналар мавжуд. Жумладан,... ойда долчин дарахти ўсади, унинг тагида нефрит қуён яшайди, у йил бўйи мангулик малҳамини ясайди... Бу афсона корейс адабиётида кўп учрайди. Афсоналарда айтилишича, долчин дарахтининг гуллари фаришталарнинг қўлида. Долчин дарахти рангли образ. Алвон ранг долчин дарахти билан боғлиқ. Долчин дарахтидан устунлар, баргларидан қоғоз ясашда фойдаланилган. Корейс ошхонасида долчин баргларидан турли соуслар ва шарбатлар тайёрлашда фойдаланишади. Долчин фразеологик оборотларда қўлланилади. Долчин шохини синдирди, деган ибора машҳурликка эришди маъносини англатади. Долчин