I боб

Similar documents
<4D F736F F D20D1E8E6EE20E6E0EDF0E8E4E020F4E8F2EEEDE8ECE8FF205FD8E0ECE0F5ECF3E4EEE020CDE0F0E3E8E7E05F>

<4D F736F F D20C42ED1EEE4E8EAEEE2E020C1CCC8>

<4D F736F F D20CAEEF0E5E9F120F2E8EBE820F1EEECE0F2E8EA20F4F0E0E7E5EEEBEEE3E8E7ECEBE0F0E8>

uzbloggerlar_1_bosqich_xushnudbek_uz

<3036C7E2BCF6C3D6C1BEBABB2E687770>

2014_트렌드씨_웹용_1월_s

ÀüÀÚÇö¹Ì°æ-Áß±Þ

untitled

<BFDCB1B9C0CE20C5F5C0DAB1E2BEF7C0C720B3EBBBE7B0FCB0E82E687770>

untitled


COVER.HWP

이슈분석 2000 Vol.1

가볍게읽는-내지-1-2

한눈에-아세안 내지-1

kbs_thesis.hwp


13Åë°è¹é¼Ł

<BBE7B8B3B4EBC7D0B0A8BBE7B9E9BCAD28C1F8C2A5C3D6C1BE E687770>

<31345FBFECC1EEBAA3C5B0BDBAC5BABEEE2E786C7378>

러시아어문법 I 오리엔테이션 러시아어문법은크게형태론과구문론 ( 통사론 ) 의두축으로구성되어있다. 형태론이러시아어의체계를품사를중심으로각품사에속하는단어들의규칙과 용법을통해파악하고자하는접근법이라면, 구문론은문장을구성하는단어와 단어간의결합규칙을통해서이해하고자하는접근법이다. 예

OBJ_DOKU fm

연구요약 1. 서론 연구의 목적 본 연구는 청소년 교육정책의 바람직한 방향을 설정하고, 미래지향적인 정책과제와 전략, 그리고 비전을 도출하기 위해 수행되었다. 이를 위해 지 난 15년간의 청소년 교육 환경 및 정책의 변화를 분석하고, 향후 15년간 의 청소년 교육 환경

제 출 문 중소기업청장 귀하 본 보고서를 중소기업 원부자재 구매패턴 조사를 통한 구매방식 개선 방안 연구 의 최종보고서로 제출합니다 한국산업기술대학교 산학협력단 단 장 최 정 훈 연구책임자 : 이재광 (한국산업기술대학교 부교수) 공동연구자 : 노성호


Rus-18.hwp

KVSXVWAWCPBR.hwp

iOS ÇÁ·Î±×·¡¹Ö 1205.PDF

<B4BAC6C4BFF6B7AFBDC3BEC6BEEE28B0B3C1A42933C2F7C6EDC1FD2E687770>

정치사적


<5B33B9F8B0FAC1A65D20B9E6BCDBBDC9C0C7BDC3BDBAC5DB20B0B3BCB1B9E6BEC8BFACB1B82DC3D6C3D6C1BE2E687770>

....-1

263 중앙아시아어의키릴문자표기체계비교연구 - 우즈벡, 카자흐, 키르기스어를중심으로 - 김보라 ( 한양대 ) 현재중앙아시아의우즈벡, 카자흐, 키르기스어가운데공식적으로키릴문자로표기되는언어는카자흐어와키르기스어이다. 우즈벡어는 1940년 ~1992년까지키릴문자를사용했지만,

2005 중소기업 컨설팅 산업 백서

State of Play - Video Insights Report_Korean_v2.key

정책연구개발사업 2010-위탁 대학 등록금의 합리적 책정을 위한 실행방안 연구 연 구 책 임 자 공 동 연 구 자 송동섭(단국대학교) 이동규(충남대학교) 이창세(재능대학) 한창근(인하공업전문대학) 연 구 협 력 관 장미란(교육과학기술부) 교육과학기술부 이 연구는 201


<BEC6BFF4BCD2BDCCBAB8B0EDBCAD28C3D6C1BE E687770>


<5BC6EDC1FD5DBEEEBEF7C0CCC1D6B3EBB5BFC0DAC0CEB1C7BBF3C8B2BDC7C5C2C1B6BBE7C3D6C1BEBAB8B0EDBCAD28BAB8C0CCBDBABEC6C0CC292E687770>

°æÁ¦Àü¸Á-µ¼º¸.PDF

체검사에서 낙방한 뒤 잠시 방황하다 다시 이를 악물고 공부해 상위 권대학에 합격하게 되었습니다. 대학생 시절 10.26이며 12.12며 하는 어수선한 시절을 보내고 군대를 제대한 뒤 고시 공부에 다시 도전해 보았지만 경제력이 없는 저로서는 일단 계획을 뒤로 미루고 직장

내지-4

歯2019

4 목요일에는하늘이맑을것이다 : я[ja ] 5 그저께우리는잡지를읽었다 : а[a ] 4. [ 정답 ] 2 [ 출제의도 ] 어휘 : 끝말잇기 [ 해설 ] 끝말잇기에서주의할점은빈칸의첫번째철자는바로앞단어의마지막철자와같다는점이다. 따라서 т 로시작하는단어여야하는데, < 보기

<5BB1E2BABB5D5FB0F8B0F8BACEB9AE5FBDC3B0A3C1A6B1D9B9ABBFCD5FC0B0BEC6C8DEC1F7BFA15FB5FBB8A55FB4EBC3BCC0CEB7C25FC8B0BFEBB0FAC0C75FBFACB0E8B9E6BEC85F2D5FB9AEB9CCB0E62E687770>

2) 관광수요 금산군은 2005년 현재 1,591천명이나 2015년까지 연평균 13.7% 성장하여 5,605 천명으로 증가하고, 숙박관광객은 2,242천명으로 40%, 당일관광객은 3,363천명으 로 60% 정도를 차지할 것으로 전망되고 있다. [표 90] 관광객 수요


< B3E22032BAD0B1E220C4DCC5D9C3F7BBEABEF7B5BFC7E2BAD0BCAEBAB8B0EDBCAD28C3D6C1BE292E687770>

Àç°¡ »êÀçÀå¾ÖÀÎÀÇ ÀçÈ°ÇÁ·Î±×·¥¿¡ °üÇÑ¿¬±¸.HWP

주간건강과질병 제 10 권제 2 호 사우디아라비아 Hajj 이슬람성지순례관련국내메르스유입, 어떻게대비 대응할까? 질병관리본부메르스대책반장윤숙, 전병학, 김은경, 이지아, 송인명, 손태종, 전여진, 정제혁, 홍정익 * * 교신저자 :

관광정책-38호1부.indd


2016년이렇게달라집니다_ 전체 최종 1223.indd

(132~173)4단원-ok


세계 비지니스 정보

[96_RE11]LMOs(......).HWP

CNVZNGWAIYSE.hwp

0

QYQABILIGOUI.hwp

[경기도] 경기도 캐릭터 '빼꼼' 한류 스타로 발돋음 33 [경상북도] 경북도, 목재문화체험장 조성에 팔 걷었다 34 [경상남도] 2013산청세계전통의약엑스포 입장권 사전 예약제 실시 35 [충청남도] 안면도 지포 운여지구 '관광개발 날개' 36 [충청남도] '4월 충

<BAD2B9FDBAB9C1A620BAB8B0EDBCAD5FC5EBC7D55F FB9DFB0A3BBE7C6F7C7D45F33C2F720B1B3C1A428B1D7B8B22020C3DFC3E2292E687770>

2 ㆍ 大 韓 政 治 學 會 報 ( 第 20輯 1 號 ) 도에서는 고려 말에 주자학을 받아들인 사대부들을 중심으로 보급되기 시작하였고, 이후 조선시대에 들어와서는 국가적인 정책을 통해 민간에까지 보급되면서 주자 성리학의 심 화에 커다란 역할을 담당하였다. 1) 조선시대



목 차 개요 알파벳소개 알파벳발음및해독

PDF

직업편-1(16일)

1

<C7D0BBFDBBFDC8B0BFACB1B85F3136B1C72E687770>

한국인명의러시아어표기법정립을위한서설 ( 序說 ) 장호종카자흐국제관계및세계언어대 Название статьи: Транскрипция корейских имен на русский Автор: Чан Ходжон, КазУМОиМЯ им. Абылай хана, Алма

서 문 우리나라는 ITU( 국제전기통신연합 ) 가 발표한 디지털기회지수 (DOI) 에서 2년 연속 세계 1 위를 차지함으로써 명실상부한 IT 강국 코리아 의 국제적 위상을 다시 한번 확인한 바 있습니다. 이러한 세계 최고 수준의 정보통신 환경을 기반 으로 우리나라는 언

DYKVCZUZJKOT.hwp

<B9FDC1A6B3EDB4DC5F30365FC0CCC1D8C7FC5FC8AEC1A42E687770>

ZTBWCDMTAHSQ.hwp

КОРЕЕВЕДЕНИЕ КАЗАХСТАНА выпуск 3(2015) l л ㄹ, ㄹㄹ ㄹ m м ㅁㅁ, 므ㅁ n н ㄴㄴ p п ㅍㅂ, 프프 r р ㄹ르 s с ㅅ스 sh ш 시 * 시 shch щ 시 * 시 t т ㅌㅅ, 트트 tch тч ㅊ - ts ц, тс ㅊ


118 제23권 1호 Ⅰ. 머리말

改正稅法 企劃財政部

xviii EBS 수능강의 서비스를 활용하는 이유는 수능시험에 연계되기 때문이라는 응답 이 학생 61.7%, 학부모 73.2%로 가장 많았고, EBS 수능강의 서비스를 활용하 지 않는 이유는 학생의 경우 사교육 때문이라는 응답이 26.9%, 혼자 공부하는 것으로 충분하

JTS 1-2¿ùÈ£ ³»Áö_Ä÷¯ PDF¿ë

으, 아, 어, 오 도아닌애매모호한음 : 으 에가깝다.. 우유 молоко[məlakó] ; 늦게 поздно[póznə] - 절대어두 : 단어의맨앞에오는 о: [a]: 짧은 [á] 공항 аэропорт[aerapórt]; 반드시 обязательно[ab izát i

*통신1802_01-도비라및목차1~11

98 유럽사회문화창간호 쓰이게되었다. 뿐만아니라러시아언어학에서소사와접속사로사용되는 да와술어로사용되는 нет 의문법적인특성과기능및의미에대해서는논란의여지가없다. 하지만 да와 нет를비롯하여시라찌니나 О.Б.(С иротинина О.Б.) 에의해릴랴찌프 (релятив

untitled

<28BCF6BDC D B0E6B1E2B5B520C1F6BFAABAB020BFA9BCBAC0CFC0DAB8AE20C1A4C3A520C3DFC1F8C0FCB7AB5FC3D6C1BE E E687770>

08/11-12<È£ä263»Áö

<C3BBB3E2B9AEC1A6BFA1B4EBC7D120B9AEC8ADC1A4C3A5C0FBC1A2B1D9C0BB20C0A7C7D1B1E2C3CABFACB1B82DC3D6C1BE2E687770>

<B7AFBDC3BEC6BEEEC1A63133B0AD2E687770>

제1회 기획학술회의 자료집(로컬리티 시공간, 부산).hwp

YVFWVZMHMOQV.hwp

SVIYBWYXQRNL.hwp

TGCPDETDTUJS.hwp

< BACFC7D1B1B3C0B0C1A4C3A5B5BFC7E228B1E2BCFABAB8B0ED D D20C6EDC1FD2035B1B32E687770>

¿ÀǼҽº°¡À̵å1 -new

a.ps

<B7AFBDC3BEC6BEEE20C1A63037B0AD2E687770>

Transcription:

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ИҚТИСОДИЁТИ ВА МАМЛАКАТШУНОСЛИК ФАКУЛЬТЕТИ УЗОҚ ШАРҚ МИНТАҚАСИ ИҚТИСОДИЁТИ ВА МАМЛАКАТШУНОСЛИК КАФЕДРАСИ Сайдалимова Нодира Сарваровна КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИДА ТУРИЗМ СОҲАСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ 5341000 МИНТАҚАШУНОСЛИК (иқтисод ва мамлакатшунослик) Узоқ Шарқ ва Жанубий Шарқий Осиё мамлакатлари Илмий раҳбар: и.ф.н. Г.П.Ғуломова Тошкент - 2012

2 Мундарижа Кириш... 3 I БОБ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖЛАНИШИДА ТУРИЗМНИНГ ТУТГАН ЎРНИ... 1.1. Замонавий иқтисодиётда туризм соҳасининг таснифи... 6 1.2. Халқаро туризмнинг ривожланиш босқичлари... 15 6 II БОБ. КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИДА ТУРИЗМ СОҲАСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ... 2.1. Глобаллашув шароитида Корея Республикаси туризм ривожланишининг омиллари... 23 23 2.2. Корея Республикаси туризм бизнеси ривожланиши... 30 2.3. Корея Республикасида туризм ривожланиш истиқболлари... 36 2.4. Ўзбекистонда туризм соҳаси ривожланиши хусусиятлари... 42 Хулоса... 50 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати... 56

3 Кириш Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Бозор ислоҳотларининг ҳозирги босқичи миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишининг янги манбалари ва имкониятларини излаб топишни тақазо этмоқда. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, халқаро туризм иқтисодий ривожланишни таъминлаш, валюта тушумларининг ошиши, жаҳон хўжалик тизимига интеграциялашув, янги иш ўринларини яратиш билан билан ижтимоий муаммоларини ҳал этишда муҳим роль ўйнайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, чет эл туризми республика иқтисодиётининг етакчи тармоғига, унинг валюта тушумларини тўлдирадиган муҳим манбага айланиб бормоқда. Шу сабабли шинам меҳмонхоналар, кемпинглар қурилишини бундан буён ҳам амалга оширавериш, туризмнинг ривожланган инфратузилмасини шакллантириш, сайёҳлар борадиган жойларни обод қилиш билан шуғулланиш керак. 1 Шу муносабат бу соҳада сезиларли муваффақият қозонган мамлакат Корея Республикасининг тажрибасини ўрганиш долзарб муаммолардан ҳисобланади. Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Халқаро туризм ривожланиши ва унинг асосий тенденциялари, туризмнинг ўзига хос хусусиятлари, туризм соҳасини бошқариш ва халқаро туризмда маркетингни жорий этиш масалалари, туризм соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг назарий ва амалий муаммолари хорижлик иқтисодчилар Боуэн Д., Кастер В., Ким Ок Юнг, Оперман М. ва бошқаларнинг ишларида кенг ёритилган. МДҲ мамлакатларининг иқтисодчи-олимлари Александров А.Ю., Балабанов И.Т., Гуляев В.Г., Кабушкин Н.И.лар жаҳон туризм бозори ва унинг ўзига хос жиҳатларини ўз асарларида ёритганлар. 1 Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. Т.: Ўзбекистон, 1995. 242- б.

4 Ўзбекистонлик олимлардан Агзамов С., Назарова Г.Г., Иватов И., Тўхлиев Н.Т., Таксанов А., Ҳусанов Ч.Қ. ўз асарларида туризм ривожланишининг Ўзбекистонга хос жиҳатларини ўрганганлар, мамлакатимиз иқтисодиётида туризмнинг мавқеини ошириш масалаларини, туристик бизнесни эркинлаштириш ва уни бошқариш масалаларини ўрганганлар. Малакавий ишнинг манбалари сифатида бўлиб Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий бозор иқтисодиётиги ўтиш миллий модели бўйича Президент И.А.Каримовнинг асарлари, миллий иқтисодиётнинг туризм соҳасини ривожлантиришнинг назарий ва амалий масалалари, Корея республикасида туризм ривожланиши масалалари бўйича миллий ва хорижлик олимларнинг ишлари, ушбу масалалар билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар ҳисоботлари ва статистик маълумотлари хизмат қилди. Малакавий ишни ёзиш жараёнида иқтисодий таҳлил, илмий умумлаштириш, статистик гуруҳлаш усулларидан фойдаланилди. Битирув малакавий ишининг мақсади Корея Республикасида туризм ривожланишининг замонавий хусусиятларини ўрганишдан иборат. Ушбу мақсадга боғлиқ ҳолда битирув малакавий ишида қуйидаги вазифалар ҳал этилган: - замонавий иқтисодиётда туризм соҳасининг таснифини ўрганиш; - халқаро туризмнинг ривожланиш босқичларини таҳлил этиш; - глобаллашув шароитида Корея Республикаси туризм ривожланишининг омилларига баҳо бериш; - Корея Республикасида туризм бизнеси ривожланиши хусусиятларини ўрганиш; - Корея Республикасида туризм ривожланиш истиқболларига баҳо бериш; - Ўзбекистонда туризм соҳаси ривожланиши хусусиятларини аниқлашдан иборат.

5 Битирув-малакавий ишнинг илмий янгилиги тадқиқот давомида Корея Республикасида туризм соҳасининг ривожланиш йўналишлари таҳлил этилганлиги билан ифодаланади. Битирув малакавий ишининг амалий аҳамияти. Ишда умумлаштирилган хорижий мамлакатлар иқтисодий ривожланишини тартибга солиш бўйича назарий қарашлардан олий таълим тизимида «Жаҳон иқтисодиёти», Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти, Корея иқтисодиёти фанини ўқитишда фойдаланса бўлади. Малакавий ишнинг тузилиши ва ҳажми. Мазкур иш кириш, уч боб, хулоса ва адабиётлар рўйхатидан иборат.

6 I БОБ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖЛАНИШИДА ТУРИЗМНИНГ ТУТГАН ЎРНИ 1.1. Замонавий иқтисодиётда туризм соҳасининг таснифи Ҳозирги даврда юз бераётган глобаллашув жараёни жаҳон иқтисодиётида ва халқаро иқтисодий муносабатларда чуқур сифат ўзгаришлари юз беришига олиб келмоқда. Халқаро меҳнат тақсимоти асосида жаҳон хўжалиги мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик муносабатларининг чуқурлашуви, мамлакатлар ўртасида турли соҳаларда алоқаларнинг кенгайиши халқаро туризмнинг ҳам ривожланишига олиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида миллий иқтисодиётларда туризмнинг аҳамияти ортишига, туризмнинг салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган сиёсатни амалга оширишга олиб келмоқда. Бундай вазият туризмнинг ўзининг моҳиятини англаш, унинг назарий ва амалий жиҳатларини ўрганиш заруриятини вужудга келтирмоқда. Ҳозирги пайтда туризм тушунчасига берилган ягона таърифнинг йўқлиги уни фан сифатида ўрганишни қийинлаштириш билан бирга, унинг иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатидаги фаолиятига ҳам баҳо беришда қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Туризмга берилган турли таърифларни ўрганиш асосида бу соҳада олиб борилган тадқиқотларни икки гуруҳга умумлаштириш мумкин. Биринчи гуруҳ ушбу атамани тор маънода тавсифлайди ва туризмнинг иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа жиҳатларига ёки унинг турларнинг ўзига хос хусусиятларига алоҳида эътибор қаратади 2. Бундай таърифлар аниқ вазифаларни ҳал этиш учун восита сифатида хизмат қилади. Иккинчи гуруҳ туризм атамасига концептуал жиҳатдан ёндашади ва туризмга хос бўлган барча хусусиятлар ва муносабатларни яхлитликда ифодалаб, ушбу атаманинг ички мазмунини ёритиб беради. Бу таърифлар туризмнинг бошқа унга ўхшаш ва ўзаро боғлиқ ҳодисалардан фарқли жиҳатларини кўрсатиб беради. 2 Хусанов Ч.К. Миллий тараққиёт моделида туризм ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари (Ўзбекистон Республикаси мисолида). Иқт.ф.н. илмий дар. диссер. Тошкент, 2006 й. 12-б.

7 Ҳозирги замон хорижий илмий адабиётларида «Туризм» тушунчасини аниқлашга турлича ёндошувлар мавжуд. Бу ёндошувларни турлича белгиларга қараб бир неча гуруҳларга бирлаштириш мумкин: -туризм одамларни йўналиш бўйича аниқ объектга ташриф буюриши ёки махсус қизиқишини қондириш ва доимий яшаш жойига қайтиб келиши ҳаракатларининг алоҳида шаклидир; - туризм одамларнинг ҳаракатланиши (жойини ўзгартириши), уларни доимий яшаш жойида бўлмаслиги ва қизиққан объектида (сафарда) вақтинча бўлиши; - туризм шахсни уни ижтимоий-гуманитар функцияси орқали (тарбиявий, таълимий, соғломлаштириш ва спорт) амалга ошириладиган ривожланишининг алоҳида шаклидир; - туризм дам олишни, бўш вақтни ўтказишнинг оммавий шаклидир; - туризм одамларга вақтинча доимий яшаш жойида бўлмаган пайтида хизмат кўрсатиш бўйича хўжалик соҳасидир; - туризм бозор сегменти сифатида истеъмолчиларга ўз маҳсулотлари ва хизматларини (маркетинг назарияси нуқтаи назаридан) таклиф этиш мақсадида анъанавий хўжалик тармоқлари (транспорт, умумий овқатланиш, меҳмонхона хўжалиги, маданият, савдо ва бошқа.) билан бозорга чиқади; -туризм ҳодиса сифатида мутлақо дам олиш деб онгимизга сингиб кетган анъанавий тасаввурларга сиғмайди. 1991 й. Оттава, (Канада)да бўлиб ўтган БТТ - Бутунжаҳон туристик ташкилоти саёҳат ва туризм статистикаси бўйича конференциясида концепция сифатида талаблар йўналиши танланди ва туризм шундай таъриф олди: «Туризм - одатдаги муҳитдан ташқарида дам олиш, ишга алоқадор ва бошқа мақсадларда бир йилдан кўп бўлмаган даврда бўлган саёҳат ва жойларда бўлишни амалга оширган шахс фаолияти»; - Туризм жисмоний шахснинг доимий истиқомат жойидан соғломлаштириш, маърифий, касбий амалий ёки бошқа мақсадларда

8 борилган жойда (мамлакатда) ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда узоғи билан бир йил муддатга жўнаб кетиши (саёҳат қилиши) дир. 3 Тизимли ёндошувдан фойдаланиб, «туризм» тушунчасини таҳлил қилар эканмиз, туризмни уч асосий элементлардан иборат тизим деб аташимиз мумкин: 1. Географик компонент; 2. Туристлар; 3. Туристик индустрия. Географик компонент ўз ўрнида қўйидаги элементларни қамраб олади: туристларни «вужудга келтирувчи» минтақа; транзит минтақа; туристик манзил (дестинация)лар минтақаси. Туристларни «вужудга келтирувчи» минтақа ўзида туристлар ўз саёҳатини бошлаган уни ташкил қилган жой сифатида намоён бўлади. Табиийки, туризм индустриясида асосий маркетинг операциялари худди шу ерда амалга оширилади. Туристларни «вужудга келтирувчи» минтақада доимий равишда потенциал истеъмолчиларни саёҳатга чорловчи, рағбатлантирувчи жараёнлари кечади. Одамлар турли мамлакатлар ҳақида китоблар ўқийдилар, журналларни тамоша қиладилар, реклама ахборотларини ўрганадилар, телевизор кўрадилар, таниш-билишлари, қариндош-уруғлари билан мулоқатда бўладилар ва ниҳоят маълум қарорга келадилар ва саёҳатга йўл олдилар. Транзит сўзининг маъноси бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга учинчи мамлакат тупроғи орқали йўловчилар ва юкларни олиб ўтиш тушунилади. Транзит минтақаси (транзит йўналиш) туристларни «вужудга келтирувчи» ва туристик дестинация (манзил)лар ўртасида боғловчи бўғин ҳисобланади. Бу тушунча мазкур схеманинг энг муҳим элементлари саналади. Чунки транзит минтақа орқали турли туристик оқимлар ўтиши 3 Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисидаги қонуни». 3 модда. 1999 йил 20 август.

9 мумкин. Аммо саёҳатнинг мақсади бу туристик дестинация минтақасидир. Дестинация тушунчаси, унинг моҳияти ва хусусиятларига тўхталамиз. «Дестинация» лотинча сўздан келиб чиққан бўлиб, турар жой (ўрин, манзил, макон) маъносини англатади. Бу атама XX асрнинг 90-йилларида туризм соҳасида кенг қўлланила бошлади. Хорижий адабиётларда «дестинация» тушунчасини аниқлаштириш учун икки хил ёндошув мавжуд. Биринчи ёндошувда дестинация маълум географик чегарага эга территория сифатида талқин этилади. Бошқа нуқтаи назардан «дестинация» - бу туристлар учун жалб этувчи географик территория бўлиб ҳисобланади. Яъни жалб этувчи категория биринчи ўринга чиқади. У турли туристик гуруҳлар учун бир хил бўлмаслиги мумкин. Шундай қилиб, дестинация (бориладиган манзил) саёҳатчиларни вақтинча бўлишга жалб қилади. Чунки у улар яшайдиган мамлакатда бўлмаган характерли хусусиятларга эгадир. Бу жойлар туризм индустрияси туристларни жойлаштириш, овқатланишини ташкил қилиш, сайр тамошо ва дам олиш, саёҳлик эҳтиёж товарлари ва сувенирларнинг чакана савдосини ташкил қилишга мўлжалланган. Шунга қарамасдан, ҳар қандай жойни дестинацияга киритиб бўлмайди. Жой (ҳудуд) дестинация деб аталиши учун қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак. Биринчидан, туристларни қабул қилиш учун зарур маълум хизматлар тўплами мавжудлиги. Бундай тўпламга биринчи навбатда қуйидагилар киради: дестинация (манзил)га олиб бориш ва қайтиб келиш ҳозирги пайтда туристларни ташишда қулай ва сифатли транспорт хизматига талаб ошмоқда; етарли даражада хизмат кўрсатиладиган тунаш (отеллар, кемпинглар, дала ҳовлилар ва бошқалар мавжудлиги) ва овқатланиш (ресторанлар, кафе, барлар ва бошқ.) жойлари. Иккинчидан, туристларни қизиқтирувчи диққатга сазовар жойларнинг мавжудлиги, худди ана шу борада дестинациялар ўртасида рақобат вужудга келади. Қанча кўп янги нарсаларни тамошо қилиш, сайр қилиш, хордиқ

10 чиқариш имконияти бўлса, шунчалик туристларнинг қизиқиши ва келиши ортиб боради. Учинчидан туристик бозорда маҳсулот ҳаракатланишида зарур восита ҳисобланган ахборот тизимининг мавжудлигидир. Бу энг аввало резервлаштириш ва бронлаштириш ахборот тизимига кириш имкониятидир. Шундай қилиб, дестинация бу маълум хизматлар таклиф қиладиган, туристнинг эҳтиёжини қондирадиган, мақсадлари талабига жавоб берадиган ҳудуд ёки манзилдир. Туризмга таъриф беришда энг аввало қуйидаги асосий қоидаларни шакллантириш лозим: турист бу саёҳатда ўз табиий эҳтиёжини қондиришга интилувчи киши. Туристнинг эҳтиёжи ва истаги борган манзилида аниқланади. У ташриф буюриш ва фаолият кўрсатишда иштирок этишга шайланаётгани ҳақида қарорга келади; туристик бизнес бу туристлар эҳтиёжини қондириш, фаолиятдан маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқариш бўйича даромад олишдан кўзланган бизнесдир; меҳмондўстлик соҳаси учун туризм асосан ижобий омил сифатида чиқади. Шунингдек у янги ишчи ўринлари очиш ва минтақалар даромадларини кўпайтириш омили ҳамдир. Туризм атроф муҳитга салбий таъсир этиши ҳам мумкин; туризм миллий маъмурий ташкилотлар томонидан иқтисодиётни ривожлантириш омили сифатида қаралади. Кўп ҳолларда эҳтимол тутилган салбий оқибатлар (бевосита ва билвосита зарарлар) унда ҳисобга олинмайди. Юқорида айтилганларга мувофиқ, туристик фаолият туристлар, туристик корхоналар, меҳмонновозлик соҳаси, ташриф буюрувчиларни жойлаштириш ва хизмат кўрсатишга маъмуриятни жалб қилиш жараёнлари натижасида қатор ҳодисалар ва ўзаро муносабатларни намоён этиш билан белгиланади.

11 Туризм таркиби турли хил ўхшашликлардан иборат бўлган маҳсулот, сервис, хизмат кўрсатув объектлари, ишлаб чиқариш бирлигига эга бўлган барчаси индивидуал истеъмолчига ёки гуруҳ истеъмолчиларга вақтинчалик, доимий яшаш жойини тарк этган ва маълум туристик манзилда саёҳат қилувчилар тушунилади. Туризмнинг таснифини беришда жуда кўп хусусиятларни эътиборга олиш керак бўлади. Сафар ташкилотчиси фаолияти характери, қабул қилувчи минтақа хусусияти, маркетинг ва туристик бизнесни бошқариш бўйича фаолият туризмни таснифлашга асос бўлади. Халқаро туризмни таснифлашда фойдаланилувчи хусусиятлар ва белгилар қаторига таклиф типи, сафарни уюштириш усули, саёҳат мақсади, ҳаракатланиш усули ҳисобланади. Таклифлар тури бўйича таснифлаш. Гуруҳ (Group) ва якка ҳолда (FIT)ги туризм. Туристик бизнесда профессионаллар бир-бирларини ярим сўзда тушунадиган бир қатор атамалар мавжуд. «FIT» ва Group атамалари кўпроқ ишлатиладиган атамалар ҳисобланади. FIT аббревиатураси Foreiqn Independent Traveler маъносини англатади. Том маънода хорижий мустақил саёҳатчи якка турист деб аталади. У саёҳат маршрути ва графигини ўз хоҳишига қараб, ўзи белгилайди. Якка турист турагентлик хизматидан фойдаланиши мумкин. Лекин, саёҳатни мустақил ташкил этиши ҳам мумкин. Отеллар, ресторанлар, транспорт ва бошқа корхоналар ўз хизматларини якка туристлар учун алоҳидаги тарифлар бўйича таклиф қиладилар. Якка ҳолдаги саёҳат одатда гуруҳ саёҳатига қараганда қимматга тушади. Комплекс хизмат кўрсатиш (Packaqe tour) гуруҳ туризми учун таклиф қилинган хизматларнинг асосий типи ҳисобланади. Турист турпакетни сотиб олади. Унда тур қийматига қўшилган хизматлар тўплами қайд этилган бўлади. Одатда, турпакет қиймати тур пакетга кирган айрим хизматлар қиймати суммасидан пастроқ бўлади. Гуруҳ турпакети гуруҳ ваучери билан расмийлаштирилади. Гуруҳ туристлари унинг эвазига комплекс хизмат кўрсатишларни олади. Бунга авиаташиш, меҳмонхонага жойлашиш, ресторанда овқатланиш, экскурсия хизматлари ва бошқа хизматлар

12 қўшилади. Турпакетга бутун маршрут бўйлаб гид-таржимон хизматлари ҳам киритилиши мумкин. Ҳаммаси қўшилган (All - inclusive) жойлашиш хизматининг алоҳида тури бўлиб, айрим қиммат отеллар томонидан бутун ресторан меҳмонхона хизматлари тўплами битта нархга қўшилгандир. Айниқса муҳим муътабар шахс (VIP) лар учун туристик комплекс хизмат таклиф қилиш алоҳида катта эътиборни талаб қилади. Бу юқори сервис даражаси (ва баланд нархни) ни тақозо этади. Сафарни ташкил этиш бўйича таснифлаш. Ташкиллаштирилган туризм туристик фирма томонидан якка ёки гуруҳ ҳолдаги туристларга ташкил қилинган саёҳат. Ташкиллаштирилган туристлар туроператор ёки унинг агентидан турли хизматлар тўплами билан турпакетларни сотиб олиш ҳуқуқини олади. Туризмда ташкил этишнинг қарама-қарши усуллари бўйича уюштирилмаган ёки хусусий туризмни кўрсатиш мумкин. Хусусий саёҳат турагентликка мурожаат қилмасдан, бевосита етказиб берувчидан хизматларни сотиб олиш йўли билан мустақил равишда ташкил қилинади. Саёҳат мақсади бўйича таснифлаш. БТТ бош мақсадга боғлиқ ҳолда сафарни қуйидаги гуруҳларга бўлади: дам олиш ва рекреация; ижтимоий мақсадлар; ишга алоқадор ва касбий (профессионал) мақсадлар; танишлар, қариндошларникига ташриф буюриш; диний (зиёрат); бошқа мақсадлар. Дам олиш ва рекреация мақсадидаги туризм. Бу туризмнинг асосий мақсади дам олиш, даволаниш ва бошқа соғломлаштириш мақсадларидан иборат. У бўш вақтни тўлдириш учун сайр-тамоша ва турли хил спорт машғулотларини таклиф этади. Баъзи асосларга кўра унга туризмнинг экскурсия, ихтисослашган, таълимий, спорт, саргузашт, экзотик, экологик турлари ҳам қўшилади. Экскурсия туризми билим ортириш туризмининг кўпроқ оммалашган турларидан бири ҳисобланади. У туристик диққатга

13 сазовор жойлар Билан танишиш мақсадида амалга оширилади (тарихий ёдгорликлар, архитектура обидалари ва санъат бошқ.). Махсус туризм. Оддий дам олиш саёҳатидан фарқли равишда мазкур туризм маълум мақсадга эга. Халқаро спорт мусабақаларида иштирок этиш, хоҳ ҳайвонларни кузатиш, хоҳ от спорти йўналиши, тарихий ва шахс билан боғлиқ жойда бўлиши учун келган бўлсин туристларнинг мақсади шулар Билан боғлиқдир. Махсус ихтисослашган туризмда ғайриоддий жойлашиш масканида тўхташни истовчи бирлашган туристлар гуруҳлари ажратилади. Бу жой саломатлик фермаси ёки деҳқон уйи бўлиши мумкин. Бу сегмент бўйича ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бундай туристлар юқори даражада маълумотли, шахсий даромади баланд кишилардир. Таълим туризми. Ўқиш, малака ошириш мақсадидаги саёҳат халқаро туризмда нисбатан янгидир. Кўпроқ тил ўрганиш учун сафарлар оммавийлашмоқда. Спорт туризми. Спорт сафарларининг бош мақсади танланган спорт тури билан шуғулланиш. Бундай сафарлар фаол ва пассив ҳолатга бўлинади. Фаолда қайсидир спорт тури билан шуғулланиш асосий ўрин тутади. Пассивда эса спортга қизиқиш масалан мусобақаларга ташриф буюриштамошо асосий мақсаддир. Саргузашт туризми. Бу туризм дам олишнинг ўзига хос тури ҳисобланади. У туристларни нафақат уларни маҳлиё қилган жойларда бўлишини таъминлайди, балки ғайриодатий фаолият билан ҳам шуғулланишига имкон беради. Экзотик туризм. Бу туризм тури экзотик мамлакатларга, Тинч ва Атлантика океанлари оролларига, саёҳат билан ёки ғайриоддий транспорт воситасида саёҳат қилиш билан боғлиқ. Экологик туризм (экотуризм) кейинги йилларда ўзига диққат эътиборни жалб этаяпти. Европа ва Америка аҳолиси учун қўриқланаётган табиий ҳудуд бўйлаб саёҳат қилиш дам олишнинг энг кенг тарқалган турларидан бири бўлиб қолмоқда. Туризмнинг мазкур тури бош фарқи

14 қирралари шундаки, саёҳат нигоҳида бўлган табиий атроф-муҳитга туристлар зарар етказмасликка ҳаракат қиладилар. Табиатни муҳофаза қилишга ва маҳаллий аҳоли фаровонлигини яхшилашга кўмаклашадилар. Ижтимоий туризм ижтимоий эҳтиёжлар учун давлат томонидан ажратиладиган маблағ ҳисобига амалга ошириладиган саёҳатдир. Ижтимоий туризмдан мақсад даромад олиш эмас, балки кам даромадли кишиларни қўллаб қувватлаш, уларни дам олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлашдир. Ишга алоқадор ва касбий (профессионал) мақсадлардаги туризм. Айрим туристик бизнес ривожланган мамлакатлар туристик индустриясида туристларнинг икки бош категориясидан бири ишбилармон саёҳатчиларни жалб қилинишини кузатиш мумкин. Туризм бу турининг хусусиятлари шундан иборатки, ишга алоқадор мақсадларда келувчи туристлар мажлислар ёки иш юзасидан учрашувларда ўтказадилар, қатъий дастурга ва тадбирлар графигига амал қилади. Улар кўпинча ўзларининг манфаатлари билан боғлиқ ўша бита шаҳарга келишади. Қиммат нархдаги меҳмонхоналарда тўхтайдилар, буюртма транспортдан, ишбилармонлар билан учрашув учун махсус жиҳозланган бинолардан фойдаланадилар, ҳамда тантанали қабуллар, шунингдек якка экскурсияларда иштирок этадилар. Ишбилармонлик туризмига шунингдек рағбатлантирувчи (инсентив- туризм) ҳам киритилади. Рағбатлантирувчи туризм буюртмачиси сифатида йирик корпорациялар чиқишади, улар алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлари гуруҳ сафарлари учун тўловларни зиммасига оладилар. Ишбилармон туризмида икки йирик сегмент ажратилади: якка ёки гуруҳ, улар ишга доир мақсадларда саёҳатга чиқишади ва турли компаниялар ходимлари тез-тез компания иши бўйича сафарга борадилар. Бу кейингиси ўзида корпоратив туризм деб аталадиган сафарларни намоён этади. Танишлар ва қариндош уруғларникига ташриф. Туристик статистиканинг кўрсатишича, саёҳатнинг бу тури ўзида халқаро туризмнинг катта сегментини мужассам этган. Қариндошлар билан учрашиш мақсадида

15 жуда тез-тез сафарлар қайта такрорланади, бўлиш давомийлиги эса ишга доир ва рекреацион сафарлардан ортиқдир. Туристик бозорнинг мазкур сегменти яна этник ёки қўмсаш соғиниш туризми деб ҳам аталади. Бу одамларни дўстлари, қариндошлари билан учрашиш эҳтиёжига боғлиқ бўлиб, халқаро туристик алмашинишда муҳим ўрин эгаллайди. Одатда бозорнинг бу сегментида ишлашга бир неча турфирмалар ихтисослашади. Диний (зиёрат) туризми ҳозирги пайтда оммавий тус олаяпти. Унинг бир неча турлари ажратилади: зиёрат (муқаддас жойларга ташриф ва ибодат қилиш); билимни орттириш сафари (диний, тарихий ёдгорликлар ва бошқалар билан танишиш); илмий сафар дин билан шуғулланувчи (тарихчи ва бошқа мутахассисларни сафари). Ҳаракатланиш усуллари бўйича таснифлаш. Ҳаракатланиш усули ва танланган транспорттурига боғлиқ ҳолда туризмни авиацион, темирйўл, автотуризм, автобусли, сув, пиёда, велосипедли турларга ажратиш мумкин. 1.2. Халқаро туризмнинг ривожланиш босқичлари Туризм ёки сайёҳликнинг илк бор бошланиш даври қадим-қадимларга бориб тақалади. Кишиларнинг бир жойдан иккинчи жойга ўтиши ёки бориши кўп ҳолларда савдо-сотиқ юмушлари, атроф-оламни кўра-билиш истаги, ҳамма иштирок эта оладиган ўқиш, диний ва дам олиш омиллари билан боғланган. Қадимги манбаларда ёзилишича бундан икки минг йиллар олдин мисрликлар ҳаётида сайёҳлик кўнгил очиш ва дам олишнинг одатдаги ҳодисаси бўлган. Маълумотларга кўра, дунёда қадимги сайёҳлик марказларидан бири - Тинч океан минатқасида жойлашган Океания ҳудудидир. Бу ерда яшовчи аҳоли унча катта бўлмаган оддийгина қайиқларда Жануби-Шарқий Осиёнинг Микронезия ва Марказий (Тинч океани) ороллари, Туамоту архипелагига

16 саёҳат қилишганлар. Эрамиз 500 йил аввал полинезияликлар Гавай ороллари (Тинч океани)га 2 минг мил масофагача океанда сузиб боришганлар. Улар сафар давомида қуёш, юлдузлар, булутлар ва қушларнинг ҳаракатидан фойдаланиб манзилга етиб олишганлар. Саёҳат давомида улар учун энг муҳим муаммо бу ичимлик суви ва озиқ-овқатлар ҳисобланган. Қадимги сайёҳликнинг энг ривожланган марказларидан яна бири Ўрта ер денгизи қирғоқларида жойлашган Греция, Италия, Франция, Испания, Миср, Тунис каби мамлакатлар бўлиб ҳисобланганди. Денгиз бўйларида яшовчи аҳоли савдо-сотиқ, диний сафарлар, илм олиш, даволаниш, янги ҳудудларни кашф қилиш мақсадида узоқ сафарларга денгиз орқали сузишган. Бу тўғрисида жуда кўпгина маълумотлар мавжуд бўлиб уларнинг бир қисми ҳозирги кунгача бизга етиб келган. Жумладан Грецияда V асрда (эрамизга қадар) Геродот ва IV асрда (эрамизгача) Пифей каби олимларни бошқа мамлакатларни ўрганиш учун саёҳатга юборганлар. Қадимги Грецияда спорт ўйинларининг ташкил этилиши, унда спортчилар ва спорт ишқибозларининг турли мамлакатлардан келиб-кетиши сайёҳликнинг ривожланишига катта тўртки бўлган. Қадимги Хитой элчиси Чжан Цан II асрда (эрамизгача) саёҳатга чиқиб жуда катта амалий аҳамиятга эга бўлган маълумотларни тўплаб қолдирган. Унинг босиб ўтган сафар йўллари кейинчалик Буюк Ипак йўлига асос бўлган. Марко Поло (1254-1323) европаликлардан биринчилардан бўлиб Осиёни ўрганган Венециалик (Италия) сайёҳдир. 1307 йилда унинг сафар таъсуротлари босиб чиқарилган. Таниқли араб саёҳатчиси, олим ва ёзувчи Ибн Батута (Абу-Абдулла Муҳаммад, ибн Абдулла эль Давати ат- Танжи) асли Танжералик (Марокаш). Биринчи бор у Саҳрои Кабрни даштини 21 кунда савдо карвонлари билан кезиб ўтади. 1324 йилда у ўзи туғилиб ўсган шаҳридан катта саёҳатга чиқиб Африканинг шимолий қисмидаги мамлакатларга, ундан сўнг Сурия, Эрон, Арабистон, Анатолия (Туркия), Қрим, Олтин Ўрда, Хива, Бухоро, Ҳиндистон, Цейлон, Филиппин ва

17 Хитойгача боради ва яна орқага қайтиб йўлда Испания ва Африканинг ички қисми Тимбуктугача етиб келади. Ибн Батута 29 йил давомида саёҳатда бўлиб, кўпгина мамлакатлар тўғрисида сафар қўлёзмаларини ёзиб қолдирган. Қадимги Рим империяси туризм тараққиётига жуда катта ҳисса қўшган мамлакат бўлиб ҳисобланади. Бу ерда мустаҳкам империянинг ташкил этилиши, бойлиги, мўл-кўлчилик, ҳудудининг катталиги, денгиз соҳилида жойлашганлиги каби омиллар туризмнинг ривожланиши учун зарурат ҳисобланган. Рим империяси гуллаб яшнаган даврда римлик бой-бадавлат кишилар томонидан Грецияга саёҳатлар уюштирилиши ўзларининг дунёқарашларини кенгайтириш, билимларини ошириш заруратидан келиб чиққан. Кейинчалик фуқароларнинг Грецияга ташрифи кўнгил очар, сайр тамошо қилиш характерига эга бўлган. Мамлакат сайёҳларни ўз фестиваллари, спорт мусобақалари ва бошқа хил ўйин-кулги, кўнгил очар тамошолари билан ўзига жалб қила бошлаган. Бой-бадавлат сайёҳлар кўплаб миқдорда ов қилиш, дам олиш, ҳордиқ чиқаришни кўнгилдагидай ташкил этишни талаб қила бошлаганлар. Қадимги даврда туризмнинг ривожланиши жуда мураккаб кечган. Сафар муддати ҳам ўзига хос хусусиятга эга бўлган. Кишиларнинг саёҳатда юриш тезлиги ўртача соатига 6 км. дан ошмаган. Бир кунлик босиб ўтган сафарининг умумий масофаси эса 50-60 км атрофида бўлган. Саёҳатга чиқиш имтиёзи ва зарурати фақат савдогарлар, бой-бадавлат косиб ёки майда савдогарлар, дворянлар ва аслзодаларга таълуқли бўлган. Саёҳатчилар сафар давомида асосан от уловлардан (от, туя, эшак ва бошқалар), қайиқлар ва кемалардан фойдаланишганлар. Улар саёҳат давомида якка ҳолда ёки савдо карвонларига қўшилиб ўз манзилларига етиб боришганлар. XV аср охири XVII аср ўрталарига келиб Буюк географик кашфиётларнинг имкониятлари кенг яратилди. XVI асрда жуда Шимолий Америка испанлар томонидан ўрганилди.

18 Туризмнинг ривожига уйғониш даври (XV-XVI асрларда Европада фан ва санъатнинг тараққий этган даври) ҳам катта таъсир кўрсатади. Унда иқтисодиётнинг жўшқинлик билан ривожланиши, янги тармоқларнинг пайдо бўлиши, давлатлараро савдо-сотиқнинг кенгайишига янада имкониятлар туғдиради. XVI асрга келиб Европа бўйлаб саёҳат қилиш одат тусига кирабошлайди. Бундай саёҳатларни уюштириш «Ёш аристократларни тарбиялаш дастури» га киритилиб, унда ўқиш, билим олиш мақсадлари кўзда тутилган. Бундай саёҳатларнинг йўналиши Англияда Лондон шаҳридан бошланиб, Франциянинг Париж шаҳрида, сўнгра Италияга: Генуя, Милан, Флоренция, Римгача давом этган. Орқага қайтиш йўли Швейцария, Германия, Голландия мамлакатлари орқали ўтилган. Техника тараққиёти оммавий туризмнинг ривожланишига катта туртки бўлди. 1830 йилда жаҳонда биринчи темир йул Манчестер ва Ливерпуль ўртасида ишга тушиб, у амалда саёҳат уюштиришнинг вақт чегараларини ўзгартириб юборди. Илгари ҳафталаб давом этган саёҳатларни эндиликда арзимаган хақ тўлаб амалга ошириш ҳар бир кишининг қўлидан келадиган бўлиб қолди. Бугунги кунда замонавий туризм асосчиси деб тан олинган баптист пастори Томас Кук биринчилардан бўлиб саёҳатчиларнинг оммавий сафар уюштиришининг моҳияти ва фойдалилигини англаб етди ҳамда 1843 йилда у дастлабки темир йул орқали турни ташкиллаштирди ва муваффақиятга эришди. 1851 йилда у мамлакатнинг барча бурчагидан келган инглизларнинг Париждаги кўргазмада иштирок этишини ташкиллаштирди. У кўргазмага 165 минг кишини олиб келишга мушарраф бўлди. Кўргазма турлари катта фойда келтирганлиги сабабли, Томас Кук Англиялик туристларнинг 1865 йилда Парижга Бутунжаҳон кўргазмасига оммавий равишда ташриф буюриши ташкилотчиси бўлди. 1856 йилдан бошлаб Европа буйлаб турлар одатий ҳолга айланди, Кукнинг туристлик агентлиги ва унинг филиаллари тузилди. Туристлик компаниянинг мисли кўрилмаган муваффақиятга эришганлигини Кук туристларга таклиф этган каталогда 8 мингдан ортиқ

19 меҳмонхоналарнинг ўрин олганлиги ҳам тасдиқлайди. 1870 йилда Томас Кук туристлик фирмаси мижозлари сони 500 минг кишига етди. Европа ва Америка қитъалари ўртасида мунтазам кема қатнови 1832 йилда йўлга қўйилган бўлиб, 1866 йилда Кук АҚШ га туристларнинг дастлабки икки гуруҳини жўнатади. Турлар узоқ муддатли бўлиб, беш ойгача давом этган. Дастлабки 20 нафар саёҳатчи бутун жаҳон буйлаб 220 кун давомида саёҳат қилганлар. Томас Кук 1892 йилда вафот этиб, унинг ишини ўғиллари ва шериклари давом эттиришган. Компания ўз фаолият соҳасини кенгайтириб, йирик молиявий институтга айланган ва саёҳатчилар учун йул чеклари чиқара бошлаган. Бу эса ўз моҳиятига кўра аср ихтироси - хавфсиз пуллар эди. Бугунги кунда Томас Кук компанияси бутун дунёда 12000 дан ортиқ туристлик агентликларга эга бўлиб, йилига 20 миллиондан ортиқ туристга хизмат кўрсатади. Замонавий самолётлар тезлиги туфайли, ернинг бир нуқтасидан бошқа нуқтасига Ер айланиши тезлигидан тезроқ етиб бориш имконини бериб, саёҳатчилар бошқа соат минтақаларига ташриф буюра оладилар. Иккинчи жаҳон уруши тугагандан кейин Европанинг айрим мамлакатларида, АҚШ ва Канадада халқаро туризм ривожлана бошлайди. 1951 йилга келиб бутун дунё бўйича қайд этилган туристларнинг умумий сони урушгача бўлган даражага етади ва 25 млн. дан ортиқ кишини ташкил қилади. Урушдан кейинги йилларда туризм соҳаси оммавий жамиятнинг барча табақадаги аъзолари учун хизмат шакли бўлиб ҳисобланади. Кучли дам олиш инфраструктураси шаклланади. Бу давр туристик фирмаларнинг фаоллашуви, оммавий қурилиш меҳмонхоналари, мотеллар, дам олиш уйлари ва кўнгил очар жойлари билан ифодаланади. Халқаро миқёсда айрибошлаш кенг кўламда ривожлана бошлади. Туризм якка тартибдан, уюшган оммавий ҳолатга айлана бошлади. 1947 й. Парижда халқаро туристик ташкилотларнинг расмий Иттифоқи (МСОТО) тасдиқланди. Унинг

20 ҳақиқий аъзолари бўлиб давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳисобланади. Иттифоқ таркибига 116 давлат кирган. XX аср ўрталари халқаро туризмнинг энг юқори даражада юксалиши билан характерланади. 1960 йилда четга чиқувчи туристлар сони 71 млн. кишига етди. 1971 йилга келиб, у 168 млн. кишини ташкил қилди. Халқаро туризм жадаллик билан ривожланишига биринчи ўринда дунёда сиёсий вазиятнинг ўзгариши «совуқ уруш» сиёсатининг сусайиши ва ривожланган мамлакатлар иқтисодиётининг ўсиши билан белгиланади. Туристларнинг ижтимоий келиб чиқиш таркиби анчагина ўзгарди. Ғарб мамлакатларидаги меҳнаткаш омманинг иқтисодий, турмуш тарзининг ижобий ҳолга ўзгариши, иш ҳақининг ўсиши, таътил кунларининг кўпайиши кабилар катта таъсир кўрсатди. Халқаро туризм ривожланишига фан-техника тараққиётнинг ўсиши, айниқса ҳаво транспортида реактив пассажир самолётларнинг яратилиши ката имкониятларни туғдирди. Халқаро туризм ролининг кўтарилишида БМТ тезкорлик билан ривожланиб бораётгани халқаро ҳамкорликнинг ушбу соҳасига жуда ката эътибор берди. 1963 й. Римда (Италия) БМТ туризм ва саёҳатлар бўйича I конференция ўтказилди. Конференцияда «Вақтинчалик келувчи», «Турист», «Экскурсант» каби туризмда махсус тушунчаларга аниқлик киритиш конференцияда статистик ҳисоботларни бир хил қилиш ва уларни таҳлил қилиш, туризм ривожланиши истиқболини белгилаш, чегараларда туристларни чиқариш ва киритишнинг расмиятчилик тартиб қоидаларини соддалаштириш масалалари кўриб чиқилди. Халқаро туризм масаласи БМТ савдо ва тараққиёт конференциясининг фаолияти БМТ минтақавий иқтисодий комиссияси доирасида, асосан Европа иқтисодий комиссиясига киритилган. 1969 йил БМТ бош Ассамблияси резалюциясига мувофиқ нодавлат халқаро туристик ташкилотларнинг махсус иттифоқи (МСОТО) қайтадан ташкил этилиб, БТТга айлантирилди. БТТ 1975 йил 2 январда ўз уставини қабул қилди. Унинг таркибига 51 давлат аъзо бўлиб киритилган. БТТ ташкилотининг асосий мақсади - туризм соҳасида давлатларнинг бир-

21 бирлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйилганини таъмин этиш, туризм соҳасида ривожланишни рағбатлантириш, тинчлик, тараққиёт ва инсон ҳақҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жадал иқтисодиёт юксалишига ўз ҳиссасини қўшишдан иборатдир. 1980 йиллардан бошлаб халқаро туризм халқаро иқтисодий муносабатларнинг энг муҳим доимий, барқарор ривожланиб бораётган соҳасига айлана бошлади. Туристик хизматлар кўрсатиш таркиби ўзгарди. Жаҳон туризми бозори борган сари хилма-хиллаша борди. Аҳолининг ижтимоий соҳасида туристик маҳсулотларга бўлган талаби ва эҳтиёжи орта борди. Туризмнинг оммавий уюшган ҳолдаги шакли ўсиб борди. Туристларга хизмат кўрсатиш сифати (транспорт, жойлаштириш, овқатлантириш, дам олиш, ҳордиқ чиқариш) борган сари ривожлана борди. Хилма-хил туристик маҳсулотларни таклиф этувчи махсус туристик фирмалар сони кўпая борди. XX асрнинг сўнгги ўн йилида халқаро туризм энг юқори технологиялар асосида ривожланиб бороётган жаҳон туризм индустриясига айланди. Йирик халқаро Трансмиллий компаниялар (ТМК), меҳмонхоналар тизими, замонавий овқатланиш корхоналари, кўнгил очар объектлар - булар барчаси халқаро туризмни ривожлантиришга жуда қулай шарт-шароитларни туғдирди. БТТ маълумотига кўра, ҳозирги кунда халқаро туризм яна ўз мавқиени сақлаб қолишга қодир бўлди. Унинг эвазига жаҳон ялпи маҳсулотининг 6 %, халқаро инвестицияларнинг 7 %, дунё истеъмол харажатларининг 11 % ва солиқлар тушумининг 5 % тўғри келади. Ҳозирги кунда Ғарбий Европа ва Шимолий Америкада ишлаётган ишчиларнинг 13 тадан бири туризм индустриясида, Жанубий-шарқий Осиё мамлакатларида эса ҳар бир 15 ишчидан бири туризм бизнеси билан банддир. Терроризм, табиий офатлар, инсон саломатлиги учун қўрқув, хавф- хатарлар, жаҳон бозорида нефт нархининг кескин кўтарилиши, валюта курсининг ўзгариши, иқтисодий инқирозларга дуч келиши ва сиёсий барқарорсизлик, экологик вазиятларнинг кескинлашуви ва бир қатор глобал (оламшумул) муаммоларнинг кучайиши

22 халқаро туризм индустриясига ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Шунга қарамасдан халқаро туризм соҳаси жаҳон иқтисодиётида борган сари ўз мавқиени сақлаб қолмоқда. Дунё мамлакатлари ўртасида халқаро туризм оммавийлашиб ва туристлар келиши ошиб бормоқда.

23 II БОБ. КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИДА ТУРИЗМ СОҲАСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ 2.1. Глобаллашув шароитида Корея Республикаси туризм ривожланишининг омиллари Корея Республикасида туризм ривожланиш омиллари хилма-хил бўлиб, уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин. Табиий географик омиллар. Кишилар табиат қўйнига чиқиб, жуда кўп манзарали жойларни кўриш ва улардан баҳраманд бўлишга интилади. Сайёҳлик, дам олиш учун табиий шароитнинг хилма-хиллиги даражаси ва хусусияти муҳим аҳамиятга эга. Яъни маълум бир ҳудуднинг ландшафти, иқлими, ўсимлик ва ҳайвонат дунёси хилма-хиллиги кишиларнинг дам олиши, ўз саломатлигини тиклаши учун асосий воситалардан бири бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли сайёҳлик фирмалари экзотик, бетакрор табиий объектларни кўпроқ реклама қиладилар. Туризмни ривожлантиришда мамлакат ва ҳудуднинг географик ўрни, яъни унинг денгиз ва океанга яқинлиги, қирғоқ чизиқларининг хусусияти, турли хил сув, автомобил ва темир йўллар билан кесишиш жойи, тоғли ва ўрмон манзарали жойларга яқинлиги, улар билан таъминланганлик даражасига ҳам боғлиқ бўлади. Корея Республикаси Корея рим оролининг жанубий қисмини эгаллаб, уни ғарбдан Сариқ денгиз ва шарқда Япон денгизи ўраб туради. Бундай жойлашиш натижасида денгиз қирғоқлари мамлакатда туризм соҳасининг ривожланишига катта таъсир кўрсатувчи омил бўлиб хизмат қилади. Океан ва денгиз сувларининг чўмилиш учун қўлай бўлган қирғоқлари таркибига қуйидаги элементлар киради: микроиқлим, денгиз ва океан сувларининг қуруқликка туташ бўлган жойларида сувнинг ҳарорати, чуқурлиги, сув тўлқинлари, кўтарилиши, қайтиши, оқимлар, сувнинг шифобахшлиги, тозалиги, тиниқлиги, денгиз суви тагининг рельефи, сувдаги йиртқич балиқлар ва ҳайвонларнинг борйўқлиги ҳ.к., қирғоқ чизиқларининг тузилиши, пляжлардаги қумлар ва

24 ётқизиқларнинг сифати, ранги, шакллари каби бир қатор омиллар таъсир этади. Кўп минглаб туристларнинг келиб кетишида туристик ўлканинг ер усти тузилиши - рельефи катта рол ўйнайди. Тоғли, хуш манзарали, мураккаб рельеф тузилишига эга бўлган ўлкалар туристлар оқимини ўзига кўпроқ жалб қилишади. Тоғли ўлкалар ўзининг тоза ва соф ҳавоси билан ажралиб, тоғ спортини ривожлантириш имконини туғдиради. Жанубий Кореянинг катта қисми тоғли бўлиб, фақатгина ҳудудининг 30%гина текисликдан иборат. Мамлакатнинг туристларни жалб этувчи муҳим худуди Чечжуда оролидир. Бу орол 2007 йилда ЮНЕСКО томонидан жаҳон табиий қўриқхонаси мақомини олган. Умуман Кореяда шундай табиий имкониятларга эга 20 дан ортиқ табиий парклари бор. Бу оролда жойлашган Кореянинг жанубидаги энг баланд тоғи Халласан 1950 м, вулқонда жойлашган бўлиб, 1970 йилда миллий парк мақомини олган. Оролнинг яна бир вулқони Ильчхульбон, у туристларнинг кўп ташриф буюрувчи тоғидир. Бу тоғларда туризм учун муҳим манба бўлган кўплаб ғорлар мавжуд. Улардан энг каттаси Ёнам Комун Орим ғори бўлиб, у тахминан 100.000 300.000 йил аввал пайдо бўлган. Тоғлар мамлакат ҳудудининг 65%га яқини эгаллани унда тоғ чанғи курортларини ривожлантиришга сабаб бўлган, ҳозирги даврда мамлакатда 15 га яқин тоқ чанғи базалари мавжуд. Йилига бу базаларга 1 млн.дан ортиқ киши чанғи учишга келиб, тоғ-чанғи курортлари ўз мавсумини узайтириш мақсадида махсус сунъий қор чиқарувчи ускуналар билан жиҳозланган. Туризмнинг ривожланиш жараёнлари кўп ҳолларда мамлакатлар ва ҳудудларнинг табиий иқлим шароитига боғлиқ бўлади. Бу ўринда табиий иқлим шароити етакчи ўринни эгаллайди. Табиий иқлим шароити туризм ҳаракатини мавсумий характерга айлантирувчи асосий омил бўлиб ҳисобланади. Жанубий Корея иқлими субтропик минтақадан мўътадил минтақага ўтувчидир, ёзи иссиқ ва нам, қиши нисбатан совуқ ва қуруқ.

25 2.1-расм. Корея Республикаси туризм харитаси

26 Кўпгина хорижий туристларни ўзига жалб қиладиган омиллардан бири, бу шифобахш минерал сувлар бўлиб ҳисобланади. Корея Республикаси бундай минерал сув ресурсларидан туризмни ривожлантиришда самарали фойдаланади. Бундай курортлар - Асан Спавис, Ичхон Спа Плюс, Сораквоторпия, Сорак Аквауорлд, Танян Аквауорлд киради (2.1-расм). Табиий омиллардан ташқари туризмнинг ривожланишига тарихий ёдгорликларнинг мавждулиги ҳам хизмат қилади. Корея республикасида туризм ривожланишининг бундай омилларидан бири буддистларнинг ҳаёти билан танишишдир. Мамлакатнинг 30 дан ортиқ бутхоналар махсус дастурда қатнашиб, унда туристлар буддистлар билан бирга яшаши, уларнинг урфодатлари билан танишиши мумкин. Бундан ташқари мамлакатда жойлашган Кенджу корейс маданияти бешиги бўлган шаҳар мавжуд бўлиб, унда подшиҳлар мақбаралари, боғлар, пагодалар ва қадимги Чеомсеонгдаэ обсерваторияси жойлашган. Бу шаҳарда корея ҳукмронларининг олтин тожлари сақланади. Маълум бир минтақада, ҳудудда халқаро туризмнинг ривожига таъсир этувчи иқтисодий-географик омилларга қўйидагилар киради: туристларни қабул қилувчи мамлакатлар, минтақалар, ҳудудларнинг иқтисодий-географик жойланиши; туристларни қабул қилувчи ва туристлар юборувчи мамлакатларнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланиш даражаси; ички туризм соҳасининг ривожланиш ҳолати; хорижий туристларни қабул қилувчи мамлакатларнинг меҳнат ресурслари билан таъминланиш даражаси, малакали кадрларнинг сони, уларнинг тайёргарлик даражаси ҳ.к. маълум бир ҳудудда рекрацион ресурсларнинг қиймати, транспорт хизматлари тури, озиқ-овқат маҳсулотларнинг нархи, меҳмонхоналарда жойлашиш нархлари, туристик объектлар қурилиш майдонларининг баҳоси;

27 траспорт, алоқа воситаларининг ҳудудда тутган ўрин ва ҳолати билан характерланади. Туризм ривожланишининг муҳим омили унинг инфратузилмасидир, Туристик инфратузилмалар ўз таркибига меҳмонхоналар, овқатланиш корхоналари, алоқа йўллари йиғиндиси (йўллар, аэропортлар, кемалар тўхтайдиган жойлар ҳ.к.), коммуникациялар (сув қувурлари, электр тармоқлари, марказий иситиш корхоналари, оқова сув тармоқлари, ахлат тўпловчи корхоналар, телефон, алоқа,), ҳуқуқни ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақловчи идоралар, тиббиёт ташкилотлари, маиший хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, дўконлар, спорт иншоотларини бирлаштиради ва туристик хизмат кўрсатувчи корхоналар билан чамбарчас ҳолда боғлангандир. Туристик инфратузилмалар туристик зарурий шарт-шароитларини, сайёҳларнинг хавфсизлиги, соғлик-саломатлигини таъминлашга қаратилган. Маълумки, сайёҳ учун қайси бир жойда тинчлик осойишталик, маиший қўлайлик яратилган бўлса, у ўша жойга боришга интилади. Турист автомобилдами, поезддами, меҳмонхонадами қисқаси қаерда бўлмасин у ўзини хавф хатарсиз ҳолда сезиши, унга зарурат биринчи ёрдам кўрсатилиши зарур. Йирик шаҳар ва туристлар кўп бўлган худудларда замонавий отеллар ва меҳмонхонлар мавжуд. Меҳмонхоналар таснифи ғарб мамлакатларникидан фарқланиб, супер де люкс, делюкс, биринчи, иккинчи ва учинси синфларга бўлинади. Корея хос меҳмонхона тури анъанавий корейслар уйлари «ханок» бўлиб, улар эски корейс урф-одатларига кўра жиҳозланган. Улар миллий парклар ва этнографик қўриқхоналарда жойлашган. Бундай уйлар корейс халқи турмуш тарзи билан танишиш имконини беради. Туризм ривожланишининг энг муҳим инфратузилмаси транспорт тизимининг ривожланганлигидир. Мамлакат жуда ривожланган транспорт тизимига эга, у ҳам ички туризм, ҳам хорижий туризмни ривожлантириш учун қулай. Мамлакатда 6 та халқаро аэропорт мавжуд, бўлиб, улар Инчхон,

28 Кимхэ, Чонджу, Тэгу, Янъян и Чеджу аэропортларидир. Кореяда саёхат қилишнинг энг қизиқарли тури денгиз круизларидир. Пусан и Чеджудо, Мокпхо и Хондо, Пхохан и Уллиндо шаҳарлари ўртасида паром қатнови йўлга қўйилган. Йирик халқаро портлари қаторига Пусан, Инчхон киради. Мамлакат темир йўллари жуда тез ва ишончи транспорт воситаси бўлиб ҳисобланади. Хорижий мамлакатларда сайёҳатга борадиган туристлар, одатда, ўша ерда нималарни харид қилиши қизиқтиради. Бу ноёб, маҳаллий ҳунармандчлик маҳсулотларини, ёдгорликлар, қариндош уруғлари, оила аъзолари учун харид қилишидир. Жанубий Корея хорижий туристларга узоқ муддатли фойдаланиладиган товарлар (кийим-кечаклар, рўзғор буюмлари, электроника, радио, телефон, телевизор, видеотехника асбоблар)ини сотишга ихтисослашган. Сиёсий омиллар. Сиёсий омилларга келганда туристларни қабул қилиб олувчи ва туристларни жўнатувчи мамлакатларда муҳим туристик маршрутлар йўналишидаги ҳудудларда, минтақаларда сиёсий вазиятнинг ҳолатига ҳам боғлиқ бўлади. Маълумки, мамлакатдаги ички вазиятнинг қай даражада турғунлиги кўп ҳолларда халқаро туризм оқимининг йўналишини белгилайди. Табиийки, давлатлараро туристларни алмаштиришда, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро келишувчилик муносабатлари ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бу нуқтаи назардан Корея Республикаси барқарор сиёсий вазиятга эгалиги туристларни жалб этади. Саёҳат хавфсизлиги. Туризмнинг ривожи билан сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш борган сари муҳим ва зарурий масала бўлиб қолмоқда. Ҳозирги кунда туризм соҳасида сайёҳларни жўнатувчи ва қабул қилиб олувчи ҳар бир мамлакат учун сайёҳларнинг дам олиш пайтларида, транспорт ҳаракати йўналишларида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чора тадбирлари ҳар бир мамлакат учун оддий, одатдаги ҳаётий ҳолда бўлмоғи зарур. Халқаро келишилмовчиликлар ёки ҳарбий хатти ҳаракатлар, халқаро жиноятчилик, терроризм воқеа ва ҳодисалари халқаро туризм

29 оқимига нафақат тўсқинлик қилади, балки унинг ривожига жуда катта зарба беради. Бу тўғрида халқаро туризмнинг асосий генератори (бошловчиси) бўлган ҳар бир мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлиги ўзларининг фуқаролари сайёҳатга борадиган мамлакатлардаги нохуш воқеа ва ҳодисалар тўғрисида хабардор қилиб бориши лозим. Сайёҳлар сайёҳатга борадиган мамлакатдаги меҳмонхоналар, овқатланиш корхоналарининг санитариягигиеник ҳолати, шу жумладан ичимлик суви тўғрисида объектив маълумотларини, юқумлик инфекцион касалликлар келиб чиқиши хавфхатари тўғрисидаги зурурий маълумотлар билан олдиндан хабардор бўлиши керак. Илмий техника тараққиёти (янги технологиялар). Фан-техника ютуқлари туризм индустрияси ва меҳмондўстликда, йўловчилар ташишда, ахборотлар алмашиш соҳаларида кенг кўламда фойдаланилмоқда. Ҳаво траснпортида янги замонавий тез юрар, йирик пассажирлар ташишга мўлжалланган ҳаво кемаларнинг ишлаб чиқарилиши сабабли сайёҳларга хизмат кўрсатиш ҳам ривожланиб бормоқда. Темир йўл транспорти соҳасида технологик омиллар борган сари ривожланиб, ўз аксини поездлар қатнови тезлигини оширилиши билан ифодаланади. Темир йўл транспортининг авиация транспортидан афзаллиги шундан иборатки, темир йўл вокзаллари шаҳар марказида жойлашган бўлиб, сайёҳлар учун қулай имкониятлар туғдиради. Телекоммуникация технологиялари ва электроника саноатининг ривожланиши компьютер тизимида меҳмонхона ўринларини, транспортда чипталарни банд қилишга имкон яратди. Янги технологиларнинг пайдо бўлиши туристик маҳсулотларни ташкил этишда ва уларни сотишда сифат ўзгаришларига сабаб бўлди. Халқаро туризмнинг келажакда ривожланиши биринчи ўринда туристик маҳсулотларнинг такомиллашуви, профессионал турагентлик тармоқларининг ривожланишини, тур операторлар маҳсулотлари соҳаси, маркетинг хизматларининг фойдаланиш даражаси ва инсон омиллари билан боғлиқлиги бўлиб ҳисобланади.

30 2.2. Корея Республикаси туризм бизнеси ривожланиши Корея Республикасида туризмнинг ривожланиши сўнгги 30 йил ичида анча жадал юз берди, жумладан, мамлакатга келган туристларнинг сони 1970 йилда 173 минг кишини ташкил этган бўлса, 2009 йилда бу кўрсаткич 6,8 млн кишини ташкил этди. Шу билан бирга мамлакатдан ташқарида саёхатда бўлганларнинг сони ҳам кескин ортиб бормоқда, 2009 йилда 6,1 млн. кореялик мамлакатдан ташқарида саёҳатда бўлган. Мамлакатда туризмнинг бундай ривожланишига асосий омил мамлакатдаги иқтисодий ўсиш, аҳолининг ҳаёт даражаси ўсиши бўлса, иккинчи томондан мамлакат ҳукуматининг туристик бизнес ривожланишига берган эътиборидир. Мамлакатда туризм ривожланишини тартибга солиш ва уни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш Корея Миллий туристик ташкилоти томонидан амалга оширилади. Корея Миллий туристик ташкилоти давлат нотижорат корпорацияси бўлиб, у Маданият ва туризм вазирлиги тизимига киради. 1980 йилдан бошлаб мамлакатда туризмни эркинлаштириш сиёсати олиб борилиб, ушбу сиёсат натижасида мамлакатда туризм жадал ривожланди. (2.1-жадвал) 2.1-жадвал Корея Республикасида туризм ривожланиш кўрсаткичлари умумий туристлар сони туризмдан олинган даромад млн. киши ўсиш млрд.доллар ўсиш суръати суръати, % 2000 5,5-6.1-2001 6,1 10,5 6.5 6.0 2002 7,1 17,1 9.0 38.0 2003 7,08-0,5 8.2-8.7 2004 8,8 24,2 9.8 19.5 2005 10,1 14,2 12.0 22.0 2006 11,6 15,2 14.3 19.2 2007 13,3 14,8 16.9 18.2 2008 11,9-10,0 12.6-25.4 2009 8,6-24,0 - Source: Korea National Tourism Organization. Note: the statistics data of 2009 from Jan. to Nov Жуда катта кўламда туризм инфратузилмасини шакллантириш, туризм соҳасида фаолият кўрсатувчи кадрларни тайёрлаш тизими фаолиятини

31 такомиллаштириш, мамлакатда йил бўйи туризслар келиши учун шароит яратиш натижасида мамлакатга келувчи туристларнинг сони йилдан йилга ортди. 2.1- расм. Корея Республикасига келган хорижий туристларнинг сони Манба: World Tourism Organization (UNWTO). Шу билан бирга жадвал маълумотларидан кўриниб турганидек, 2009 йилда мамлакатга келган ва мамлакат туристлари сони қисқарган. Корея Республикасининг кўплаб юқори даражада хизмат кўрсатувчи меҳмонхоналари, 20 дан ортиқ миллий парки, турли хил махсус уюштирилувчи фестиваллари хориждан кўплаб туристларни жалб этади. 2.2. расмда туристлар таркиби акс эттирилган. Расмдан кўриниб турганидек, хорижий туристларнинг сони йилдан-йилга ортиб бормоқда, агар улар 2005 йилда барча туристларнинг 45,5%ни ташкил этган бўлса, 2008 йилга келиб 68,8%га етган. Хорижий туристлар сониниг ортишига ички ва ташқи омиллар таъсир кўрсатган, ички омил бу туристик инфртузилманинг ривожланиши бўлса, ташқи омиллар Хитой ва бошқа Осиё Тинч океани минтақаси мамлакатларида даромад даражасининг ортиши улардан саёҳат қилувчилар сонининг ортишига сабаб бўлган.

32 2.2. расм. Корея Республикасида туристларнинг таркиби - мамлакатга келган хорижий туристлар - мамлакатдан хорижга борган туристлар - ички туристлар World Tourism Organization (UNWTO). Мамлакат туристларининг кўпчилиги ривожланган мамлакатларга саёхат қилишни яхши кўришади. Энг кўп туристлар Японияга саёхат қилган, бу ерда ҳам Хитойнинг улуши ўсиб борганлигини кўришимиз мумкин. 2.3-расм. Кореялик туристларнинг саёҳат қилган мамлакатлари ҳиссаси Манба: World Tourism Organization (UNWTO).

33 Шу билан бирга жаҳон молиявий-иқтисодий кризис Корея туризмига салбий таъсир этганлигини кўришимиз мумкин, бу ҳам келувчи, ҳам кетувчи туристларнинг сонида ўз аксини топган. 2.4-расмда Кореялик туристлар сониниг ўзгариши акс эттирилган. 2.4-расм. Ташқи туристларнинг сони ўзгариши. Манба: World Tourism Organization (UNWTO). Сўнгги йилларда Корея Республикасининг Хитой билан туристик алоқалари кенгайиб бормоқда. Жумлдан, 200 йилда Хитойга ташриф буюрган Кореялик туристларнинг сони 1,3 млн. кишини ташкил этган бўлса, 2007 йилда бу кўрсаткич 4,8 млн. кишини ташкил этди. Лекин кейинги йилларда инқироз туфайли пасайиш ҳолатини кўришимиз мумкин (2.5- расм). Мамлакатдан ташқарига саёҳат қилувчи туристларнинг мақсадини таҳлил этиш уларнинг дам олиш, маданий ва тарихий ёдгорликларни кўриш, бизнес, турли фестивал ва анжуманларда иштирок этиш, диний туризм, саломатликни яхшилаш, таълим олиш мақсадида бошқа мамлакатларга саёҳат қилганлигини кўришимиз мумкин.

34 2.5-расм. Корея республикасидан Хитойга борган туристлар сони ўзгариши. - туристларнинг абсолю сони, млн. киши - аввалги йилга нисбатан фоизларда Туризм ривожланишини таҳлил этиш сўнгги йилларда бизнес мақсадида сафарга чиқувчиларнинг сони бирмунча камайганини кўришимиз мумкин. Жаҳон туризм ташкилотининг маълумотларига кўра, Корея Республикаси жаҳон молиявий иқтисодий инқирози шароитида ҳам ўз туристик мавқеини сақлаб қолишга сазовор бўлди. Ташкилотнинг Осиё - Тинч океани минтақасида глобал инқироз даврида туризм ривожланиши мавзусидаги ҳисоботида таҳлил этилган 21 та мамлакат ичида биринчи ўринга сазовор бўлди. Жаҳон туризм ташкилоти бу мамлакатларда туризм ривожланишини 10 кўрсаткич бўйича баҳолаган бўлиб, Корея Республикаси ушбу кўрсаткичларнинг 6 таси бўйича юқори баҳо олган. Булар қуйидагилардир: ташқи сиёсий ҳамкорлик; яшил туризм ривожланишига қўшилган ҳисса; ташқи туризм ривожланиши; тиббий туризм ривожланиши; халқаро конференцияларда қатнашиш. Ташқи сиёсий ҳамкорлик рейтингида олинган баҳо асосан Корея Миллий туризм ташкилотининг Visa картаси билан ҳамкорликда амалга